Barcha maqolalar
Қуён ранглари генетикаси
Қорақўл селорликда янги забрид турлари ва уларнинг ҳуқуқий ҳимояси.
Қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг гўшт маҳсулдорлигига паратик омилларнинг таъсири
Мақолада қўйларнинг гўшт маҳсулдорлиги, қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг этиологик хусусиятлари ўрганилган. Қўчқорлар ва уларнинг маҳсулдорликнинг шаклланиши ва намоён бўлишига ушбу хусусиятларнинг таъсирини ўрганиш асосида уларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўлларини аниқлаш зарур.
Қорақалпоғистоннинг доривор ва асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон саломатлигига хавф соладиган касалликларнинг 20000 дан ортик тури мавжуд бўлиб, уларни даволашда 15000 дан кўпроқ дори-дармонлар қўлланилади. Бу каби дориларни тайёрлашда 3000 номдаги хомашёлар ишлатилади ва уларнинг 35% дан ортиғи ўсимликлардан олинади. Шунга кўра, доривор ўсимлик турларини инвентаризациялаш, ресурсларини бахолаш ва ишлаб чикариш учун истиқболли турларини аниклаш долзарб масалалардандир.
Бугунги кунда жаҳондаги ботаник тадқиқотлар ўзига хос хўжалик аҳамиятига эга ўсимлик гуруҳларини аниқлаш, ресурсларини баҳолаш, амалиётда фойдаланиш ва мухофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган. Сўнгги йилларда ахоли сонининг ошиши доривор ўсимликлар ҳамда табиий асал ва асалари маҳсулотларига бўлган талабнинг ҳам ортишига олиб келмокда. Бу ўринда, этноботаник тадкикотлар асосида ҳудудларнинг доривор ўсимликлар таркиби аниклаш, асал-ширали турларини ажратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш аҳолини доривор ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кондиришга хизмат қилади. Шунга кўра, доривор ва асал-ширали ўсимликларни инвентаризациялаш, конспектини тузиш, истикболли турлар захиралари ва йиғиш мумкин бўлган майдонларини аниқлаш, доривор ўсимликларни касаллик гуруҳларига қараб таснифлаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгач, муҳим хўжалик аҳамиятига эга ўсимликларни инвентаризациялаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, мавжуд доривор ўсимликлардан фойдаланиш, асалчил ўсимликларни экиб кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган фарм-зоналар ташкил этиш, доривор ва асалчил ўсимликлар ассортиментини кенгайтириш ва хомашё базасини яратиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан биргаликда, табиий худудлар, хусусан Қоракалпоғистон доривор ва асал-ширали ўсимликлари флорасини аниклаш, рўйхатини тузишга етарлича эътибор каратилмаган. Эркин иктисодий фарм зоналарини ташкил этишда' «саноат плантациялари ташкил қилиш учун доривор ўсимлик турлари рўйхатини ишлаб чикиш» хамда Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирларида2 «асаларичилик хўжаликларининг озука базасини мустаҳкамлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, биофаол моддаларнинг янги манбалари сифатида Қорақалпоғистон доривор ўсимликларни аниклаш, асал-ширали ўсимликлари рўйхатини тузиш, мавжуд ресурсларини баҳолаш ва ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эта.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлик-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПК-2911-сон “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон “Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Қоракалпоғистондаги доривор ва асал-ширали ўсимлик турларини аниқлаш ҳамда истиқболли доривор ва асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захираларини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистонда доривор ўсимликларнинг 63 оила, 240 туркумга кирувчи 444 турининг, асал-ширали ўсимликларнинг 42 оила, 125 туркумга тегишли 207 та турининг рўйхати тузилган;
турларнинг таркалиши, ҳаётий шакллари, ареал типлари, экологик гуруҳлари бўйича тарқалиши аниқланган;
доривор ўсимликларнинг халқ табобатида ишлатилиши бўйича этноботаник маълумотлар асосланган;
доривор ўсимликларнинг 261 тури ошқозон-ичак касалликларида, 171 тури паразитли касалликларда, 151 тури юрак-қон томири касалликларида ишлатилиши аниқланган;
доривор флоранинг 46% ни МДҲ ва Шаркий Осиё давлатлари илмий тиббиёти ва халқ табобатларида қўлланилишини ўзаро ўхшашлиги очиб берилган;
истикболли 5 тур асал-ширали ва 8 тур доривор ўсимликларнинг хомашё захиралари аниқланган.
Хулосалар
«Қорақалпоғистоннинг доривор ва асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари» мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида доривор ўсимликларнинг 63 оила ва 240 туркумга мансуб 444 та, асал-ширали ўсимликларнинг эса 42 оила, 125 туркумга мансуб 207 та тури таркалган.
2. Доривор флорадаги ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилик қисмини -(437 тур; 98,5%), шунингдек, 86,26% (383 тур) икки паллали ўсимликлар ташкил этади. Флорадаги доривор ўсимликларнинг етакчи (10) оилалари жами турларнинг 61,26% (272 тур) ташкил этган: Amaranthaceae (76), Asteraceae (47), Fabaceae (32), Brassicaceae (26), Poaceae (22), Polygonaceae (20), Boraginaceae (14), Catyophyllaceae (14), Apiaceae (11), Ranunculaceae (10). Қорақалпоғистон флорасининг 40% ни доривор ўсимликлар ташкил қилади.
3. Флоранинг 207 тур (18,65%) асал-ширали ўсимликлардан иборат. Асал-ширали ўсимликларнинг асосий систематик гуруҳларининг нисбатида, Magnoliopsida 194 тур (93,72%) ва Liliopsida 13 турни (6,28%) ташкил қилади. Етакчи 12 оилалари 72,46% ёки 150 турларни, шунингдек, 9 та етакчи туркумлар - 27,66% ёки 57 турлардан иборат.
4. Доривор ўсимликлар таркибида терофитлар - 163 тур,
гемикриптофитлар - 154 тур, асал-ширали ўсимликлари эса гемикриптофитлар - 75 тур ва терофитлар - 74 турни ташкил этади. Фанерофит, хамефит, криптофитларнинг Ўрта Осиёдаги бошқа маҳаллий доривор флораларга нисбатан кам таркалганганлиги флоранинг нисбатан кургокчил эканлиги билан изоҳланади.
5. Флорада доривор ўсимликлар 7 синф 23 типи, асал-ширали турларнинг эса 7 синф 17 типига мансуб ареаллари мавжуд. Доривор ўсимликларнинг 137 тури (30,85%), асал-ширали ўсимликларидан 56 тури (27,04%) Қадимги Ўртаер синфига мансубдир.
6. Доривор ва асал-ширали ўсимликлар аксарият кисми псаммофит (56,1% - 56,03%) ва петрофитлардан (35,8% - 36%) ташкил топтан бўлиб, бу флоранинг ҳудуд тупрок-иқлим шароитларига мос келади.
7. Қорақалпоғистон ҳудудидаги 203 турдаги (46%) доривор ўсимликлар МДҲ давлатлари, Хитой, Корея ва Япония илмий тиббиёти ва халк табобатларида ўхшаш касалликларни даволашда қўлланилиши, касалликларни келиб чиқиши ва шарқ анъанавий табобатида доривор ўсимликларни ишлатиш усулларини ўзаро яқинлигини изохдайди.
8. 444 турдаги доривор ўсимликлар 20 та асосий касаллик гурухдарида фойдаланилади. Энг кўп сондаги доривор ўсимликларни ошқозон-ичак (261 тур) ва паразит касалликларида (171 тур) ишлатади.
9. Қорақалпоғистон доривор флорасида Alhagi pseudalhagi ишлатиладиган захираси 368,31 т., Anabasis aphylla - 143,62, Artemisia scoparia - 146,40, Glycyrrhiza glabra - 1591,40, Ferula foetida - 161,41, Peganum harmala - 354,20, Salsola richteri -1208,16 ва Spaerophysa salsula - 28,91 т.ни ташкил этади. Флорада асал-ширали ўсимликлардан: Alhagi pseudalhagi - 2943,20 т_, Glycyrrhiza glabra - 157,08, Ferula foetida - 218,25, Capparis herbacea - 56,55, Halimodendron halodendron - 233,70 тонна асал олиш мумкин.
10. Қоракалпоғистон доривор флорасида 4 тур (Colchicum kesselringii Rcgel, Malacocarpus crithmifolius (Retz.) C.A.Mey., Zizyphus jujuba Mill., Vitis vinifera L.) Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”на киритилган. Доривор флорада 23 камёб турларнинг 6 тури (26%) тўкай ўсимликларидан иборат.
11. Қоракалпоғистондаги истиқболли 8 та доривор ва 5 та асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захиралари акс этган ГАТ хариталар доривор ўсимлик захираларидан оқилона фойдаланиш ва асаларичиликни ривожлантириш учун тавсия этилади.
Қорақалпоғистонда маданий яйловзорлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Республикамизда маданий яйловлардан фойдаланиш даражаси бугинги куннинг талабаларига жавоб бермайди. Бундан ташқари, турли салбий таъсирлар натижасида суғориладиган ерларнинг ҳолати бузилиб, улар қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетмоқда. Натижада маданий яйловлар кўлами камайиб бормоқда. Мақолада маданий яйловлардан фойдаланишдаги камчиликлар ва муаммони ҳал қилишга тавсиялар берилган.
Қорақалпоғистон республикасининг шўрланган тупроқларида буғдойнинг фузариоз касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Диссертация мавзунинг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда йилига 226,5 млн га майдонда буғдой экилиб, доннинг ўртача ҳосилдорлиги 26 ц/га ни, ялпи ҳосил эса 586,9 млн тоннани ташкил этмокда, ФАО халқаро ташкилотининг маълумотларига асосан, дунё мамлакатларидаги аҳолининг дон ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш учун етиштирилаётган ғалла ҳосили микдорини йилига 1,6-1,8% га орттиришни талаб килади1. Бу борада буғдойнинг фузариоз касалликлари ва уларни қўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятларини, зарарини ўрганиш, тарқалиш конуниятларини аниқлаш ҳамда уларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш ғаллачилик соҳасининг самарадорлигини ошириш имкониятини яратади.
Мамалакатимизда буғдойнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини танлаш ва унинг ҳосилдорлигини ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Буғдойнинг касалликларига қарши уйғунлашган кураш чоралари бўйича олиб борилаётган тадқикотлар натижасида буғдой ҳосилдорлигини сақлаб колиш имкониятини беради. Буғдой ўсимлигининг касалликларига қарши курашнинг замонавий технологияларга мос усулларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб хисобланади. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида «...ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя килиш чораларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» бўйича устувор вазифалар белгиланган. Қоракалпоғистон Республикасининг Орол бўйи ҳудудларида шўрланган тупроқ шароитида буғдойнинг фузариоз касаллигига қарши курашнинг самарали усулларни тадбиқ этиш буғдой ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Дунё қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи ҳисобланган ғаллачиликни ривожлантириш орқали аҳолининг дон ва ун маҳсулотларига эҳтиёжларини тўла таъминлаш мақсадида буғдойни турли касалликлардан ҳимоя қилиш, ушбу патоген турларнинг биологик хусусиятлари хамда зарарлилик даражаларининг ҳосилдорликка таъсирини аниқлаш, буғдой экинларида фузариоз касаллигини қўзғатадиган замбуруғларнинг турлар таркибини, таркалиш ареалларини аниқлаш, касаллик қўзғатувчи турларнинг тупрокдаги бошқа замбуруғлар билан муносабатларини ва биологик хусусиятларини аниклаш асосида буғдой экинларининг касалликларига қарши курашнинг замонавий усулларини ишлаб чикиш борасида илмий-тадқиқотлар амалга ошириш долзарб хисобланади.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 28 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаш-тириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги карорлари хамда бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Қоракалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроклари шароитида буғдой навларида касаллик қўзғатувчи Fusarium туркуми турларининг буғдой навлари ҳосилдорлигига таъсирини аниклаш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасида буғдойнинг фузариоз касалли-гининг Fusarium туркумига мансуб 12 та тур ва 3 та кенжа турлари аниқланган;
шўрланган тупроқ шароитида экинларнинг хар хил ривожланиш фазала-рида фузариоз касаллигини кўзғатувчи турларнинг морфологик, систематик ва биологик хусусиятлари аникланган;
фузариоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг энг агрессив турлари F.oxysporum, F.gramenearum ва Fsolani исботланган;
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупрокларида бугдойда фузариоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг патогенлик ва фитотоксин синтез килиш хусусиятлари аникланган;
Қорақалпоғистон Республикасида районлаштирилган бугдой генотипла-ридан «Ғарезсизлик», «Краснодар-99» ва «Таня» навлари фузариоз касаллик-ларига нисбатан чидамли навлар эканлиги исботланган;
бугдойнинг фузариоз касаллигига карши кураш чораларини қўллашда Фитолавин ва Триходермин биологик препаратлари хамда Виал Траст, Геркулес ва Раксил кимёвий фунгицидлари яхши самара бериши аникланган.
Хулосалар
1. Қорақалпоғистон Республикаси буғдой далаларида ажратилган Fusarium туркумига мансуб замбуруғлар 12 та тур ва 3 та кенжа турга тегишли бўлиб, улар 5 та секцияга кириши аниқланди.
2. Кузатиш олиб борилган Тахтакўпир туманида 9 та тур, Амударё туманида 10 та тур, Чимбой ва Нукус туманларидан 12 тадан Fusarium туркумига мансуб турлар кайд этилди.
3. Fusarium туркумига мансуб замбуругларнинг патогенлик хусусият-ларини Қорақалпоғистон Республикасида районлаштирилган Ғарезсизлик ва Краснодар-99 навли буғдой ўсимликлари донларининг тупрокда ўсиши ва ривожланишига таъсири ўрганилганида Ғ. graminearum, F. oxysporum var. orthoceras ва F. solani var. argillaceum турлари купли патогенлик хусусиятини намоён қилишди.
4. Қоракалпоғистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитида район-лаштирилган навлар орасида Таня Элита, Грация, Устоз, Дурдона, Хумо, Ғарезсизлик, Ёнбош, Яксарт, Гром, Амударё ва Ласточка навлари фузариоз касалликларига нисбатан чидамли бўлиб, ўсимлик зарарланганида ҳосили ҳар гектардан 2-6 центнерга пасайди. Лекин: Гром, Краснодар-99, Таня, Крошка, Московская -56, Замин, Давр, Зимородок, Айвина, Вершина, Юка, КА-9, Лига ва Иришка бугдой навлари эса фузариоз билан кучли зарарланиб, хосили 10 центнергача пасайиши маълум бўлди.
5. Фузариоз касалликлари таъсирида бир туп буғдойдаги донлар сони 193 тани ташкил қилиб, оғирлиги 29 г, ёки соглом донларга нисбатан уларнинг сони 140 тагача, огирлиги эса 64 граммга камайди.
6. Fusarium туркуми турларининг фитотоксин синтез қилиш хусусияти ўрганилганда, 14 та турдан 7 таси: F.oxysporum, F.solani, F.javanicum, F.solani var. argillaceum, F.heterosporum, F.oxysporum var. orthoceras ва F.graminearum буғдой донлари унувчанлигини 56,0-97,7% га, 2 таси эса (Fverticillioides ва Fsambucinum) 100% га тўхтатиб қўйди.
7. Қорақалпоғистон Республикаси бугдой далаларидан ажратилган Fusarium туркуми турларининг фитотоксин хосил килиш хусусиятларини Тошкент вилоятининг бугдой далаларидан ажратилган ушбу туркум замбу-ругларининг фитотоксин ҳосил қилиши хусусиятлари киёсланганда, Тошкент вилоятида учрайдиган турларнинг агрессив ва патоген штаммларининг сони Қорақалпоғистон Республикасидагига нисбатан кескин камлиги, ўртача ва кучсиз даражада фитотоксин ҳосил қиладиганлари эса, нисбатан кўплиги билан характерланди.
8. Буғдойнинг фузариоз касалликларига карши уруғлик донга микробиологии препаратлар билан ишлов берилганида Trichoderma sp. препарата билан ишлов берилган вариантларда назоратга нисбатан 1 га майдондан 17000 та, Фитобиосол қўлланилган вариантда 41000 та, андоза вариантида Виал Траст қўлланилганида эса 36000 тага ортиқ кўчат олишга эришилди.
9. Буғдойда фузариоз касаллигини қўзғатувчи патогенларга қарши замонавий фунгицидлардан 6 таси уруғлик донни дорилаш учун қўлланил-ганида Виал Траст, Геркулес, Раксил фунгицидлари самарали натижалар берди. Ҳимоя ва Пахта фунгицидлари Fusarium туркумига мансуб замбуруғларга умуман таъсир қилмади.
10. Буғдойзорларда фузариоз касаллигини олдини олиш учун ташкилий-хўжалик ва агротехник тадбирларидан ташқари, қуйидаги бирорта уруғ дорилагич билан уруғга ишлов беришни тавсия этамиз: Виал Траст, 12,9% с.сус.к. - 0,25-0,3 л/т, Геркулес, 6% с.э.сус. - 0,4-0,5л/т, Раксил, 2,5% с.э.к. - 0,7 л/т.
Қорақалпоғистон республикасида хориждан келтирилган махсулдор қорамолларни қон-паразитар касалликларидан асраш омиллари ҳамда замонавий даволаш ва профилактика усуллари
Қорақалпоғистон республикасида суғориладиган ерларини гидромодул районлаштиришни ва ғўза навларининг суғориш тизимларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда экин майдонларининг деградацияга учраши, чўлланиш ва ботқоқланиш, сув ва шамол эрозияси, шўрланиш ҳамда ифлосланиш жараснлари туфайли минглаб гектар ерларнинг экологик ҳолати ёмонлашмокда. «Дунё бўйича сугориладиган ерларнинг қарийб 40 фоизи турли даражада шўрланган, 7 млн гектар ер майдони деградация жараёнларига учраган ва хар Йили 25 млн гектар ср саҳроларга айланмокда»1.
Рсспубликамизда сугориладиган майдонларда тупроқнинг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув рссурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинлар ҳосилдорлигини ошириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Давлат дастурлари асосида республика бўйича 1,7 млн гектардан зиёд сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Фермер хўжаликларида стиштирилаётган пахта, галла ва бошқа экинлар ҳосилдорлигини оширишга эришилмокда.
Бугунги кунда сув истсъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари шароитида экин майдонларини гидромодул районлаштириш ва янги ғўза навларининг сугориш тартибларини ишлаб чикиш мухим ахамиятга эга ҳисобланади. Қоракалпоғистон Рсспубликасининг автоморф, ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлари шароитида ерларнинг мелиоратив ва гидрогсологик минтақалари асосида гидромодул районлаштириш ҳамда ғўзанинг ўрта толали «Чимбой-5018» ва «Дўстлик-2» навларининг мақбул сугориш муддати, мсъёри ва сув истеъмоли кўрсаткичларини ишлаб чикиш бўйича ишлар долзарб хисобланади.
Мазкур ғўза навларининг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, ўсимликнинг илдиз тизими тарқалган тупрок қатламида туз-сув-озиқа тартибини мақбуллаштириш, худудларни гидромодул районлаштириш ҳамда Сув истеъмолчилари уюшмаларига қарашли фермер хўжаликларининг сувдан фойдаланиш рсжаси ва лойиҳаларини мазкур мсъсрий хужжатлар асосида ишлаб чикиш долзарб хисобланади.
Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув рссурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва мазкур карор ижросини таъминлаш мақсадида Қоракалпоғистон Рсспубликаси Вазирлар Кснгашининг 2014 йил 21 ноябрдаги 245-сон фармойиши ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Рсспубликаси Сув истсъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари шароитида янги истикболли ғўза навларини мақбул суғориш тартибини ишлаб чикиш ҳамда ҳудудларни гидромодул районлаштиришни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари экин майдонларини гидромодул районлаштириш ва янги ғўза навларининг суғориш тартиблари такомиллаштирилган;
муайян мелиоратив минтақага мансуб суғориладиган срларда фермер хўжаликлари экин майдони ва сув тақсимоти, сизот сувлари сатҳининг ўзгариши, намликни тупрок найчалари орқали кўтарилиш тезлиги бўйича микрогидромодул районлаштириш ишлаб чикилган;
тупрокнинг механик таркиби, генетик қатламлар бўйича морфологик тузилиши, макро ва микроагрсгатлар ўлчами, шўрланиш-суғориш-озиқа тартиби ва ғўза навларининг биологик хусусиятига боғлиқ ҳолда илдиз тизими орқали ср ости сувларидан фойдаланиш мсханизми аниқланган;
ғўзанинг «Чимбой-5018» ва «Дўстлик-2» навларини суғоришнинг мақбул муддати, мсъсри ва сув истеъмоли хамда даланинг сув мувозанати аниқланган хамда микрогидромодул районларга ажратилган;
мслиоратив минтақа тупроқлари ва гидромодул районлаштириш шароитидан кслиб чикиб, автоморф, ярим гидроморф ва гидроморф тупроклар учуй мақбул суғориш тартиблари ишлаб чиқилган;
ғўзани суғоришда тупроқ ҳавоси осмотик босими ва уни эритмаси концснтрацияси камайиши, намликнинг ортиши аниқланган.
ХУЛОСАЛАР
1.Фермер хўжалиги ерларини табиий-иқлими, тупроқ-мелиоратив, гидрогеологик ва бошқа шароитларини ҳисобга олган ҳолда куйидаги мслиоратив минтақаларга бўлиниши тавсия этилади: автоморф тупроқли, ср ости сувлари сатҳи 3,0 м ва ундан чукур, ер ости сувлари таъсири йўк, ярим гидроморф тупроқли-ср ости сувлари 2-3 м, ер ости сувлари таъсири кучеиз ва гидроморф тупроқли-ср ости сувлари 1-2 м, ер ости сувлари таъсири юқори бўлиши максадга мувофиқ.
Мслиоратив минтакага бўлишда автоморф тупроқларда, тупрокнинг капилляр найчалар ердамида ср ости сувлари ва намликдан ғўзанинг фаол тупрок ҳисобий қатламларига етиши жуда кам, стиб бормайди. Шу билан бирга Қоракалпоғистоннинг сугориладиган автоморф тупрокли ерларида кум-шағал, кичик тошли ерлар аниқланмади.
Ярим гидроморф, гидроморф тупрокли ср майдонларида ср ости сувлари сатҳидан тупрок намлигининг тупрок найчалари оркали юқорига кўтарилиши тез ва баланд. Шунинг учун гидромодул районларга бўлишда ср ости сувлари сатҳигача тупрокнинг механик таркиби, тузилиши ва тахланишини катъий ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.
2. Мслиоратив минтақа, гидромодул районлар бўйича ср ости сувларининг сатҳи, шўрланиши, механик таркиби, тузилиши ва тахланишини хисобга олган ҳолда 9 та гидромодул районларга бўлиниши тавсия этилади.
Автоморф тупрокли ерларда қум-қумлоқ ерлар, оғир кумок ва соз тупроклар агрофизикаси бўйича ажралиб туриши кузатилади. Шунинг учун алоҳида гидромодул районларга ажратилди. Енгил ва ўртача қумоқ тупроклар эса алохида гидромодул районларга бўлинди. Автоморф тупрокларда ср ости сувларининг тупрок найчалари оркали сув истсъмолига таъсири кўринмади. Шу туфайли тупрокнинг тузилиши ва каватлилиги инобатга олинмаслиги мақсадга мувофиқ.
Ярим гидроморф ва гидроморф тупрокларда ср ости сувларининг тупрок найчалари орқали юқорига кўтарилиши ғўза илдизига, тупрокнинг механик таркибига, тузилишига боғлиқлиги бўйича механик таркиби, тузилиши ва тахланиши бўйича учта гидромодул районларга бўлинди: кум, қумлоқ; енгил ва ўртача кумок ёки пастга томон енгиллашадиган оғир қумоқ ва соз-лойсимон тупрокли, тахланиши зич ёки тузилиши бўйича каватли бўлиши тавсия этилади.
3. Қоракалпоғистон Республикасидаги фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари 468832 гектар майдонларда пахта ва бошқа экинлар стиштириш билан шугулланадиган экин майдонлари аниқлаштирилган, кайта ишланган, такомиллаштирилган мслиоратив минтақа ва гидромодул районлар бўйича ср майдонлари аникланди. Шимолий минтакадаги Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегайли, Нукус, Қўнғирот, Қонликўл, Шуманай, Хўжайли туманлари бўйича автоморф тупроклар-45921 гектар, ярим гидроморф тупроклар-177503 га, гидроморф тупроклар-108547 га.ни ташкил этди. Жанубий минтакадаги Тўрткўл, Бсруний, Элликкалъа, Амударё туманлари бўйича бу кўрсаткич тсгишлича-5387 га, 35196 га, 85358 га, 389246 га ни ташкил этди.
4. Ер ости сувларидан ғўзанинг умумий сугориш сувларига талаби мслиоратив минтақа ва гидромодул районлар бўйича ҳар хил бўлиб, ярим гидроморф тупрокли, енгил кумок бир хил ёки пастки томони енгиллашадиган срларда ғўзанинг умумий сугориш сувларига талабининг 38,7-45,1 % ср ости сувидан фойдаланади (V гидромодул район). Огир кумок, тузилиши бўйича каватли срларда ғўзанинг умумий сугориш сувларига талабининг 13,7-18,9 % ср ости сувлари ҳисобидан тўлдирилади. Гидроморф тупрокларда эса механик таркиби, тузилиши ва тахланиши бўйича VIII гидромодул районида ғўза 61,2-66,9 %, IX гидромодул районида 24,5-28,4 % ср ости сувларидан фойдаланиши аниқланди.
5. Сугоришлардан олдинги тупрок намлиги ғўзанинг амал даврида мслиоратив минтака ва гидромодул районлар бўйича тупрок тип турларига, ср ости сувларининг сатҳи, шўрланишига караб ўзгариб турди. Автоморф тупрокли, ср ости суви сатхи 3 м ва ундан чуқур бўлган майдонларда тупрок намлигининг ЧДНСга нисбатан макбул тартиби 70-75-60 % бўлди. Шўрланишга мойил ярим гидроморф тупроқларида ср ости сувлари сатҳи 2-3 м ва гидроморф тупрокли, ср ости сувлари сатҳи 1-2 м срларда ғўзадан юқори ҳосил олишни таъминловчи ва сувдан самарали фойдаланишда сугоришдан олдинги тупрок намлиги ЧДНСга нисбатан 80-80-60 % бўлиши аниқланди.
6. Мслиоратив минтақа, гидромодул районлар бўйича ғўзани сугориш меъсрларини ҳисоблаш учуй тупрокнинг хисобий катламлари аникланди. Улар автоморф мслиоратив минтақаларда ғўза гуллашгача 0-70 см, гуллаш ва хосил тўплаш даврида 0-100 см ва кўсак очилиши-пишиш фазаси даврида 0-70 см га тенг бўлди. Ярим гидроморф тупрокларда эса тегишлича 0-50, 0-70, 0-50 см ни ташкил этди. Гидроморф тупрокларда VII, VIII, IX гидромодул районларда тегишлича 0-50, 0-50, 0-50 см бўлди.
7. Мавсумий сугориш мсъёри ва сони автоморф тупрокларда кўп бўлиб, ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлари томон аста-сскин камайиб борди. Гидромодул районлар бўйича ғўзанинг даврий ва мавсумий сугориш меъёрлари тупрокнинг механик таркиби, тузилиши ва тахланиши бўйича ўзгариб турди.
Тупроқ-мелиоратив минтақа ва гидромодул районлар шароити ва кўп омилли дала тажрибалари асосида ғўзанинг сугориш тизими-тартиблари, меъёрлари ва мавсумий сугориш мсъёрларини гидромодул районлар ҳисобий катламлари бўйича аникланди ва ҳисоблаш коэффициентлари белгиланди.
8. Кучма сугориш найи КСН-50 ни қўллаш иктисодий самара бсрди. Бу услубда ғўза суғорилганда 23,7 % оқар сувлари тсжалди. Агар эгатлаб суғоришда 1 ц пахта стиштириш учун 150-180 м3 сув сарфланган бўлса, КСН-50 билан сугоришда 90-100 м3 сув сарфланди. Демак, КСН-50 кенг жорий этилса иктисодий, экологик, агроэкологик муаммоларни ҳал этиш мумкинлиги аниқланиб, агротавсиялар бсрилди ва амалиётга жорий килиш тавсия этилади.
9. Ғўзани суғоришда эгатларнинг узунлиги тупрокнинг механик таркиби, сув ўтказувчанлиги ва ернинг қиялигига боғлиқ ҳолда автоморф тупрокларда 60 см катор орасида экилган ғўзалар учун 100-150 м, эгатга сувнинг сарфланиши 0,3-0,6 л/с ва эгатнинг чуқурлиги 12-16 см бўлиши ксрак. Ярим гидроморф ва гидроморф тупрокларда суғоришда эгатнинг узунлиги 80-100 м дан ошмаслиги ва сугориш сувининг сарфланиши 0,3-0,6 л/с бўлиши максадга мувофиқ.
10. Автоморф тупрокларда мавсумий туз тўпланиши нисбатан кам, шу сабабли механик таркибига қараб эрта бахорда гсктарига 1200-1800 м3 сув билан, 0,5-1,0 га майдонни уруг экиш олдидан 10-15 кун аввал сугоришларни ўтказилиши максадга мувофиқ.
Ярим гидроморф ва гидроморф тупрокларда кузга яқин тузларнинг кўтарилиши сугориш сони, умумий сугориш меъёрларига боглик. Умумий сугориш мсъсри кам бўлса, туз кўтарилиши коэффициента юкори бўлди. Бу тупроклардаги барча вариантларда хам йил охирида мавсумий туз тўпланиши кузатилиб, тупрок шўри ювилишини тавсия этилади. Шўр ювиш меъёрлари, шўрланиш даражаси, механик таркиби, тузилиши ва тахланишига боглик ҳолда гсктарига 3500-5000 м3 бўлиши аникланди ва тупрок шўрланишини ҳисобга олиб, шўр ювилишини катъий тарзда ўтказилиши максадга мувофик.
11.Ғўза навларини сугориш тизими-тартибларининг иктисодий самарадорлигини аниқлаганимизда, мақбул вариантларда сугориш сувлари сарфида соф даромад юқори бўлиб, рентабеллиги 42,5-47,7 фоизга стганлиги кузатилди. Кучма сугориш найи КСН-50 ни қўлланганда мсҳнат унумдорлиги кўтарилиб, рентабеллиги ортди.
12. Фермер хўжалигида барча экин турлари бўйича суғориш сувларига талаби, тизими-мсъсрлари тузилди. «Ксгайли» каналидан сув олиш мсъсри «Сувчи» СИУ ва фермер хўжалиги учуй 62,4 млн/м3 ташкил этди. Бу маълумотларни зеки сугориш тизимига таққосланганида 25,7 % оқар сугориш сувлари тежалди.
Янги тизимда тайёрланган сугоришларни амал суви ва мавсумий меъёрлари ҳамда кўчма сугориш найи КСН-50 дан фойдаланганимизда сув сарфи 27,2-30,1 % камайиб, экинлардан юқори ҳосил олишга эришилди. Булар сувдан фойдаланиш режалимитини тузишда мсъёрий хужжат ўрнида фойдаланиш имконини бсриш билан бирга: сув сарфи, ирригация, ҳавза тизими сугориш бошқармалари, сугориш тармокларини янгидан лойихаланиши тавсия этилади.
Қорақалпоғистон Республикасида айрим зарарли экологик- гигиеник омилларнинг бирламчи касалланиш даражасига таъсири ҳақида
Бирламчи касалланиш динамикасининг қудуқ суви кимёвий ифлосланиши билан ўртача тўғри боғлиқлиги Ғарбий зонада (rxy=0,39), Кегейли (rxy=0,55), Чимбой (rxy=0,34), Хўжайли (rxy=0,61) ва Тўрткўл (rxy=0,40) туманларида аниқланди. 2009-2023 йилларда барча аҳолининг бирламчи касалланиши водопровод сувининг кимёвий ифлосланиши билан Қонликўл (гху=0,57), Шуманай (гху-0,37), Кегейли (гху=0,44), Нукус (rxy=0,51J, Хўжайли (rxy=0,48), Беруни (rxy=0,41J туманларида ва ҚҚР да (rxy=0,33) боғлиқ экан. 2009-2023 йилларда барча аҳолининг бирламчи касалланишининг атмосфера ҳавоси кимёвий ифлосланиши билан ўртача тўғри боғлик/шги ҚҚР да (rxy=0,66), Хўжайли (rxy=0,65J, Қонликўл (rxy=0,39), Беруни (rxy=0,59) туманларида, Шимолий зонада (rxy=0,46), кучли боғлиқлик - Тахтакўпир (rxy=0,86) туманида аниқланди
Қорақалпоғистон республикаси худудларида спонтан тейлериозни даволашдан олинган самарадорлик
Қорақалпоғистон республикаси туманлари ҳудудларида 2012- 2023 йиллар давомида ҳайвонлар орасида қутуриш касаллиги эпизоотологияси
Қорақалпоғистон гилмояли минераллари ва сода саноати чиқиндиси асосида кўп функционал бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда нефт ва газнинг янги конларини излаш, шунингдек уларнинг тузилиши ва чуқурликларини инобатга олиб ишлатишни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмокда. Шунинг учун махаллий гил минераллардан, синтетик ва табиий материаллардан олинган барқарорлаштирувчи кўшимчалар ва кимёвий реагентлардан фойдаланиб бургилаш эритмаларининг янги турлари яратилмокда.
Бугунги кунда жаҳонда самарали гилматериаллар ва кимёвий реагентлар, шунунгдек бургилаш эритмаларининг рационал турларини ва таркибини бурғилашнинг геолого-техник шароитларига мос ҳолда танлаш кудуқлар қазишда учрайдиган кийинчиликлар ва авария ҳолатларини огохдантирувчи долзарб вазифа хисобланади. Бу борада самарали қатламларни сифатли очишда кўп функционал, яъни агрессив холатларга чидамли, кудук деворларини мустаҳкамловчи, бургиланган породаларни чикарувчи ва б. хоссали бургилаш эритмаларининг турлари ва таркибининг таъсири мухумлигини таъкидлаш лозим.
Бугунги кунда Республикамизда нефть ва газ қудуқларини бургилаш учун юқори самарали бургилаш эритмаларини хамда улар таркибига кирувчи импорт ўрнини босадиган янги реагентлар ва материаллар яратиш бўйича илмий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, бургилаш эритмалари асоси сифатида қўлланилаётган (Навбаҳор бентонита (Навоий вилояти), Шорсу бентонита (Фаргона вилояти)) гилкукунлар ва баркарорлаштиргичлар (КХР, ПАА, К-4, К-9 реагентлари) махаллий хом ашёлар асосида турларининг кенгайиб боришини алохида таъкидлаш лозим. Узбекистан Республикасини янада ривожлатиришга каратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «Саноатни юқори технологияли кайта ишлаш тармоқларини, энг аввало маҳаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юкори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш» га каратилган мухим вазифалар бу борадаги илмий изланишларни янада кенгайтиришни таказо этмокда. Хусусан, бургилашнинг геолого-техник шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда, махаллий хомашё ва саноат чиқиндиси асосида янги кўп функционал бургилаш эритмаларини яратишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади гилли ва оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини олиш учун асос сифатида Қоракалпоғистон бентонитлари ва доломитларидан фойдаланиш шунингдек, баркарорлаштирувчи ва ингибирловчи қўшимча сифатида сода саноати чикиндисини қўллаш усулларини ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларидан гилкукунлар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
бурғилаш эритмалари таркибидаги оҳакни сода саноати чиқиндиси билан алмаштириш имкониятлари исботланган;
бургилаш асбобларининг ёпишиб қолиши билан боғлиқ қийинчиликларни камайтириш имконини берадиган юқори ингибирловчи хоссага эга гилмоясиз бургилаш эритмаларини лигносульфонат ва каустик сода қўшимчалари билан сода саноати чиқиндиси асосида тайёрлашнинг принципиал имкониятлари аниқланган;
жинслар ва бурғилаш эритмалари фильтратлари орасида бўлиб ўтадиган физин-нимёвий жараёнлар билан уларнинг технологии ва реологии параметрлари ўртасида боғлинлинлар аниқланган;
Крантау, Бештюбе ва Хўжаиул ионлари бентонитларидан фойдаланиб, чучун, минераллашган, иальцийли, иамсилинатли гилли бургилаш эритмаларининг тарииблари ишлаб чинилган;
Қорақалпоғистон доломитли ва иальцитли хомашёлари асосида огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг янги тарииблари яратилган.
Хулоса
Илмий ва амалий тадкиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар олинди:
1. Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларининг кимёвий-минерологик, гранулометрик таркиби ҳамда физик-кимёвий хоссалари ўрганилган ва улар бургилаш эритмалари асоси сифатида фойдаланишга тавсия этилган.
2. Танлаб олинган Қорақалпоғистон гилларини таркиби ва хоссаларини инобатга олган холда байитиш, майдалаш ва натрий сакловчи реагентлар билан модификациялашнинг оптимал шароитлари аникланган.
3. Сода саноати чиқиндисининг кимёвий таркиби ва хоссалари ўрганилган ва бургилаш эритмалари таркибидаги оҳакни алмаштириш имконияти кўрсатилган.
4. Импорт барит ўрнини босувчи сифатида доломит ва кальцитлар асосида бурғилаш эритмалари отирлаштирувчиларини олиш технологияси тавсия этилган.
5. МААГ-Na полимерининг бурғилаш эритмаларинг агрегатив турғинлигига, иссиқ- ва тузбардошлигига таъсири аникланган.
6. Қорақалпоғистон маҳаллий бентонитлар асосида бурғилаш эритмалари учуй юкори сифатли гилкукунлар олиш технологияси тавсия этилган.
7. Қорақалпок маҳаллий хомашёлари ва саноат чиқиндисини қўлланган ҳолда юкори ингибирловчи хоссаларга эга янги гилли ва гилсиз бургилаш эритмалари таркиблари тавсия этилган.
Қорақалпоғистон аграр ландшафтида уяловчи қушлар фаунаси тузилиши ва харакатланиши
Тадқиқот объектлари: Қорақалпоғистон аграр ландшафти асосий яшаш жойларининг кушларни фаунаси ва тарқалиши, уларнинг иқтисодий аҳамияти.
Ишнинг мақсади: Қорақалпоғистон аграр ландшафти орнитофау-насини комплекс ўрганиш, кушлар таркибини кўрсатиш, кушларнинг антропоген яшаш жойлари шароитига экологик мослашишларини ўрганиш, уларни иқтисодий аҳамиятига баҳо бериш.
Тадқиқот методлари: ишда зоологик методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи марта Қоракалпоғистон аграр ландшафти қушларининг тўлиқ рўйхати, турлар таркиби, мавсумий ўзгаришлари, сони ҳамда уларни аграр ландшафтнинг асосий яшаш жойларига таксимланиши ёритиб берилди. Хўжалик аҳамиятга эга бўлган ва характерли 14 тур куш экологияси ўрганилди, ва яна уларни қишлоқ-хўжалиги экипларига иқтисодий аҳамияти баҳолапди.
Амалий ахамияти: диссертация маълумотларидан амалиётда, олий ўкув юртлари ва лицейларнинг биология ва экология йўналишларининг маъруза ва амалиёт дарсларида, атроф-муҳит муҳофазаси тарғиботида ва аҳолини экологик тарбиялашда фойдаланиш мумкин. Диссертант томонидан кушларни ҳозирги кундаги сонига эксперт баҳо берилган. Ушбу материаллар асосида қушларни муҳофазаси, жалб килиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича катор тавсиялар ишлаб чикилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: зарарли хайвонлар ва бегона ўтларни йўқ қилишдаги фойдали ролини кўтаришига имкон туғдирадиган агроландшафт кушларининг сони ва тур ҳилма-хиллигини кўпайтириш бўйича биотехник ва ижтимоий чора-тадбирлар системаси такдим этилган.
Қўлланиш сохаси: табиат мухофазаси, қишлоқ хўжалиги, илмий изланишлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари.
Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари
Қорамолларнинг эфемер иситмаси касаллигини даволаш ва олдини олиш
Қорамолларнинг тейлериозини даволаш ва профилактика қилишни маҳаллий препаратлар асосида такомиллаштириш
Тадқиқот объектлари: Th.annulata, турли ёшдаги тейлсриозга чалинган корамоллар, турли кимёвий прспаратлар, ҳайвонлардан олинган қон намуналари, криоматсриал.
Ишнинг мақсади: Қорамоллар тейлсриозини даволаш ва уни профилактика килишда Рсспубликамиз худудида мавжуд маҳаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқилган дори воситаларини самарадорлигини аниқлаш, ветеринария амалиётига жорий килиш ҳамда тейлсриоз кўзғатувчиси- Theileria annulata ни криоконсервация қилишнинг янги усулини яратиш.
Тадқиқот услублари: эпизоотологик, клиник, паразитологик, гематологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Тсйлсриозни даволаш ва профилактика килишда диамидин, ўзбикарб, полиамидин-п препаратларининг оптимал микдори ва самарадорлиги аникланган ва амалиётга жорий килинган. Тейлсриоз қўзғатувчиси -Th.annulata ни криоконссрвациялаш усули ишлаб чиқилган ва унинг фаоллик муддати аникланган (патент № 1 АР 04088).
Амалий ахамияти: Тсйлсриозни даволаш ва профилактика килишда диамидин, ўзбикарб, делагил, полиамидин-п прспаратларини қўллаш натижасида чорвачилик хўжаликлари соғломлаштирилади. Ишлаб чикилган тейлсриоз қўзғатувчиси -Th.annulata ни криоконссрвациялаш усули ушбу паразит штаммларининг коллскциясини яратишда, экспсримснтал тажрибалар олиб боришда хамда биопрспаратлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари қорамолларнинг тейлсриозини даволаш ва профилактика килишда илмий асос бўлади. Тадқиқотлар асосида “Қорамолларнинг пироплазмидоз касалликларига карши полиамидин-п препаратини кўллаш бўйича Иўрикнома” ишлаб чиқилган ва Узбекистан Рсспубликаси ҚСХВ ДВББ томонидан (05.06.2010 й.) тасдиқланган. Полиамидин-п препаратини тейлсриознинг олдини олиш мақсадида мавсум (март-сентябр) давомида тизимли равишда ҳар 10 кунда қўллаш 1 сўм қилинган харажатга 271 сўм иқтисодий самара бериши аниқланди.
Қўллаш сохаси: Ветеринария.
Қорамолларнинг иксодидоз касаллигини экспериментал тажрибаларда ўрганиш
Қорамолларни тейлериоз касаллигидан асрайлик
Қорамолларни тейлериоз касаллигидан асрайлик
Қорамолларни тейлериоз касаллигидан асрайлик
Қорамолларда пироплазмоз учун Ҳармала дамламаси (пеганум ҳармала).
Қорамолларда оёк бугннларм Йирипгли я^ыиглаиишларниш этиолатогенези, даволаш ва профилактикаси
Тидкикот объектлари: Корамолчилик фермер хужаликлари.
Питинг максади: Қорамолларда оеклар дистад кисми йирингли яллиғланишларинмнг таркалиши, сабаблари, кечиш хусусиятлари ва диагностикасини ўрганиш, даволаш ва олдини олиш тадбирларини ишлаб чикиш хамда амалиётга тадбнк этиш.
Тадқикот услублари: Клиник, морфологи*, цитологик, бактериологии, биохимик, иммунологик ва патоморфологик.
Олннган натижалар ва уларнинг янгилигп: Бмринчи марка Республиками^ корамолчилик хужаликлари шароитида корамоллар оек бўғимлари йирингли лпигланишларининг этиогтатогенезидаги узига хосликлар урганилиб, срганизмга парентсрал йўллар билам 0,5 мл/кг микдорида юборилган аутокон, неон-гелий лазер ва ультрабинафша нурлари билам ишланган аутоконларнинг лаборатория хайвонлари ва қорамоллар қоиининг морфологик биокймёвии ва иммунобиологик кўрсаткичларига таъсири ўрганилди.
Тадбик этиш дара»:аси ва иктнсодин самарадорлиги: Нсок-гслий лазер нурлари билан ишланган а\токон корамоллар оеқ бўғинларининг йирингли яллиғланишларини даволашда Республикамиз қорамолчилик «фермер хўжаликларида жорий этил гам ва хар бир бош сигирга 71Я4 сўм ИҚТИСОДИЙ самара олинган.
Қулланнлшп сохаси: кора мол чилик.