Давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришнинг айрим фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари

CC BY f
260-267
4
1
Поделиться
Каландарова, М. (2023). Давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришнинг айрим фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право, 1(1), 260–267. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/strategy-2030-young-scientists/article/view/28749
Маликахон Каландарова, Высший судейский совет Республики Узбекистан
Судья Высшего совета судей, кандидат юридических наук
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида буюртмачи ва ижрочи ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома деб номланувчи битим тузилади. Мазкур турдаги шартнома буюртмачилари сифатида бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб- таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар иштирок этади. Давлат харидлари тўғрисидаги шартнома ўзининг мақсади нуқтаи назаридан бошқа фуқаролик ҳуқуқий шартномалардан фарқ қилади. Давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг асосий мақсади оммавий эҳтиёжларни таъминлашга қаратилган. Мақола давлат харидлари тўғрисидаги шартноманинг феноменени махсус шартнома конструкцияси сифатида тадқиқ қилишга қаратилган. Шу сабабли, Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлашда инобатга олиниши лозим бўлган жиҳатлар ўрганилган.


background image

343

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ

МУАММОЛАРИ

Каландарова Маликахон

Судьялар олий кенгаши судьяси,

Юридик фанлар номзоди,

доцент Е-маил:

kalandarova.malika.80@mail.ru

Аннотация.

Давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида

буюртмачи ва ижрочи ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги

шартнома деб номланувчи битим тузилади. Мазкур турдаги шартнома

буюртмачилари сифатида бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-

таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет

маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет

ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар иштирок этади.

Давлат харидлари тўғрисидаги шартнома ўзининг мақсади нуқтаи

назаридан бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан фарқ қилади.

Давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг асосий мақсади

оммавий эҳтиёжларни таъминлашга қаратилган. Мақола давлат

харидлари тўғрисидаги шартноманинг феноменени махсус шартнома

конструкцияси сифатида тадқиқ қилишга қаратилган. Шу сабабли,

Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлашда инобатга олиниши

лозим бўлган жиҳатлар ўрганилган.

Калит сўзлар:

давлат

харидлари тўғрисидаги шартнома,

бюуртмачи, ижрочи, шартнома лойиҳаси,

фуқаролик-ҳуқуқий

шартнома, оммавий эҳтиёжлар, махсус шартнома конструкцияси.

Истиқболга мўлжалланган узоқ муддатли мақсадлар ва амалга

оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ижтимоий

ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби давлат харидларини

ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида ҳам чуқур ўзгаришларга эришиш -

бугунги куннинг асосий талабидир.


background image

344

Давлат бюджети иқтисодиёт ривожланишининг турли босқичларида

бюджет сиёсатини амалга ошириш учун пул маблағларининг асосий

манбаи ҳисобланади. Мазкур молиявий манба асосан бюджет

ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар фаолиятларини

молиялаштиришга, улар эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни харид

қилишга сарфланади. Бошқача қилиб айтганда, бюджет харажатларининг

каттагина қисми давлат харидларига йўналтирилади.

Давлат харидларининг вазифалари давлат бошқаруви фаолияти

учун зарур товар, хизмат ва ишлар билан ўз вақтида, керакли миқдорда ва

турда, оптимал сифатда ва нархда таъминлашдан ташқари рақобатни

ривожлантириш учун давлат харидларига кўпроқ хўжалик субъектларини

жалб қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш,

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро андозаларга мос сифатли

маҳсулот ишлаб чиқаришга ундашдан иборатдир.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат

хариди бюджетнинг харажатлар қисмида катта салмоқни эгаллайди, шу

билан бирга у иқтисодиётни бошқаришнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда дунёдаги кўплаб мамлакатлар сингари Ўзбекистон

Республикасида ҳам давлат хариди тизимини ислоҳ этишга катта эътибор

қаратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қисқа давр мобайнида давлат

харидини ташкил этиш бўйича мутлақо янги тамойилларга асосланган

тизим шакллантирилди. Бунда асосий урғу давлат харидлари тизимининг

мавжуд механизмини халқаро андозалар асосида ташкил этиш, харид

жараёнларида кичик бизнес субъектларига кўпроқ имтиёзлар беришга

қаратилди.

Давлат харидларининг такомиллашуви ушбу

соҳанинг

мукаммал қонунчилик базасини яратишга ва уни халқаро тажрибага мос

равишда ривожлантиришга ҳам бевосита узвий боғлиқдир.

Т.В.Кузьминанинг

фикрича,

давлат

харидларига

оид


background image

345

қонунчиликдаги тушунчаларнинг тўлиқ моҳияти белгиланганмаганлиги,

давлат харидларига оид нормаларни амалиётда қўллашда муаммоларни

вужудга келтирмоқда. Ушбу соҳадаги қонунчилик давлат харидларини

самарали ташкил этишни назарда тутса-да, “самарадорлик”нинг намоён

бўлиш шартлари белгиланмаган. Бу эса, давлат эҳтиёжлари учун

товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш

жараёнида самарадорлик тамойилини амалга оширилганлигини назорат

қилишни мураккаблаштиради [4].

Шунга кўра, ушбу соҳанинг айрим масалаларини илмий таҳлил

қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган хулосаларга

тўхтатилиб ўтиш лозим бўлади:

Биринчидан,

давлат харидларига оид шартномани тузиш учун

тўловларнинг амалга оширилиши, ижрочи унинг ижро этиш мақсадини

кўзлайди. Агар ижрочи бундай мақсадга эришмаса (агар шартнома

ҳақиқий эмас деб топилса ёки бекор бўлса, бундан харид қилиш тартиб-

таомиллари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган харид

қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг ҳуқуққа хилов ҳаракатлари

натижасида шундай оқибат вужудга келса) буюртмачининг ушбу

тўловларни ушлаб қолиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Бундай ёндошув умумий

қоида тариқасида қўлланилиши керак.

Иккинчидан,

қонун билан белгиланган давлат харидини амалга

оширишнинг рақобатли тартиб-таомилининг жиддий бузилиши оммавий

манфаатларга таҳдид сифатида баҳоланиши керак, яъни битим ҳақиқий

эмас деб топилиши лозим.

Бироқ, шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилиши жамоатнинг

янада жиддийроқ манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин.

Бундай ҳолатда судга оммавий манфаатлар нуқтаи назаридан давлат

харидларига оид шартномани конвалидация қилиш ҳуқуқи берилиши

лозим.

Конвалидация давлат харидлари тўғрисидаги шартномани ҳақиқий


background image

346

эмас деб топиш ва қонунчиликда оммавий манфаатлар, уларнинг

ҳимоясига қарши қаратилган хавфни инобатга олган ҳолда унинг

мақсадлари ўртасидаги тўқнашувларни ҳал этишга хизмат қилади.

Учинчидан,

Қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар асосида

тузилган

шартнома

мавжуд

бўлмаса

оммавий

эҳтиёжларни

қаноатлантиришга йўл қўйилмайди. Яъни, қонундаги ушбу таъқиқни инкор

этиш уни четлаб ўтиш сифатида эмас, балки уни тўғридан-тўғри бузиш деб

қаралади.

Буюртмачи давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли

тартиб-таомилини ўтказишга мажбур бўлса-да, бироқ бунинг ўрнига

ишларнинг натижасини қабул қилса ва тегишли ҳужжатларни имзолаши

(топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва бошқа) бир марталик ҳақиқий

эмас битим деб баҳоланиши лозим, чунки у қонунни бузган ҳолда амалга

оширилган ва оммавий манфаатларга, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари

ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз бўлиб

ҳисобаланди.

Тегишли тартибда тузилган давлат харидлари тўғрисидаги

шартноманинг мавжуд бўлмаган ҳолатда давлат эҳтиёжларини

таъминлашнинг фуқаролик-ҳуқуқий оқибати битимни ҳақиқий эмас деб

топиш ва

унинг оқибатларини қўллаш ёки бундай битимни конвалидация

қилишни қонунчиликда назарда тутиш лозим.

Тўртинчидан,

давлат харидлари тўғрисидаги шартноманинг

ижросини кечиктирганлик учун пеня ўзининг ҳуқуқий табиати бўйича

қонуний неустойка бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги

Қонуннинг 47-моддасига кўра, шартномаларнинг ягона реестрига

шартномани ижро этиш тўғрисидаги ахборот, шу жумладан шартнома учун

ҳақ тўлаш, шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тегишли

тарзда бажармаганлик муносабати билан молиявий санкциялар

(жарималар, пенялар) ҳисобланиши тўғрисидаги ахборот киритилиши


background image

347

назарда тутилган.

Шу сабабли, бу ҳақда шартномада пеня назарда тутилмаган

тақдирда ҳам ундирилишини назарда тутади. Жарима ҳам ҳудди шундай

ҳуқуқий табиатга эга бўлиб ҳисобланади.

Назаримизда давлат харидларига оид шартномаларда “лозим

даражада бажармаслик” тушунчасининг аниқ ҳуқуқбузарлик ҳолатларини

назарда тутиш орқали фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш

мумкин.

Бешинчидан,

Инсофсиз ижрочиларни ягона реестрига (ИИЯР)

инсофсиз ижрочиларнинг киритилиши оммавий манфаатларни ҳимоя

қилиш воситаси бўлиб ҳисобланади, бошқача қилиб айтганда табиати

юзасидан оммавий-ҳуқуқий жазо бўлиб ҳисобланади.

Бундай жазо фақат айбдор шахсга нисбатан қўлланилиши,

“автоматик” тарзда ушбу шахсларни жазолашга йўл қўйилмайди.

Жамиятнинг таъсисчилари (иштирокчилари) жамият номидан битим

тузмайдилар, бироқ унинг асосий фаолияти учун масъул бўлиб

ҳисобланадилар. Шу сабабли, ИИЯРга юридик шахснинг таъсисчилари

(иштирокчилари) тўғрисидаги маълумотни киритиш ҳақидаги қонунчилик

нормаси назаримизда харидларнинг умумий концепцияси юзасидан қайта

кўриб чиқилиши лозим.

Жумладан, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 48-

моддасига кўра, суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва

коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб

топилган ижрочилар тўғрисидаги маълумотлар ИИЯР киритилиши

назарда тутилган.

Мазкур

ҳолатда

давлат

харидлари

тартиб-таомиллари

иштирокчилари

юридик

шахснинг

ўзи

бўлиб

ҳисобланади,

таъсисчиларнинг юқоридаги ҳаракатларнинг содир этганлиги, ушбу

шахсларни реестрга киритилишини талаб этади.

Олтинчидан,

давлат харидлари тўғрисидаги шартнома алоҳида


background image

348

шартнома тури, модели бўлиб, ФКнинг 26-бобига (Шартнома тушунчаси ва

шартлари) ушбу шартноманинг белгилари ва моҳиятини назарда тутувчи

алоҳида модда киритилиши, шунингдек уни тузиш, ижро этиш ва бекор

қилишга оид шартлар махсус қонунчиликда белгиланганлигини қайд этиш

лозим.

В.Е.Белованинг фикрича, давлат харидлари тўғрисидаги шартнома

давлат бюуртмаларини жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли бўлиб

ҳисобланади [3].Е.А.Цантурян, фуқаролик ҳуқуқи назариясида давлат

харидлари тўғрисидаги шартноманинг моҳиятини тушунишда уни

фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг бир тури сифатида эмас, балки

оммавий-ҳуқуқий тузилмалар билан муносабатларда восита вазифасини

бажарувчи алоҳида ҳуқуқий конструкция деган янги ёндошув

шаклланаётганлигини таъкидлайди [6].

Анчишкиной О.В. [2] ва бошқа ўхшаш тадқиқотларни[5] қўллаб-

қувватлаган ҳолда хулоса қилиш мумкинки, давлат харидлари тўғрисидаги

шартнома томонларининг ҳуқуқий жиҳатдан тенглигига асосланади, чунки

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан давлат ҳам

фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиси сифатида қатнашади.

Мазкур Кодекснинг 79-моддасига асосан давлат фуқаролик

қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларда уларнинг

бошқа иштирокчилари билан баравар асосларда иштирок этади[1].

Ушбу

илмий

хулосалар

давлат

харидларига

оид

шартномаларнинг ўзига хос жиҳатларини қайд этиш заруриятини

келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, мазкур нормада давлат харидларига оид

тартиб-таомилларнинг бузиш оқибатларини алоҳида назарда тутиш

лозим. Шу муносабат билан Фуқаролик кодексининг 29-боб 4-§ни

(Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти) ўз кучини

йўқотган деб топиш мақсадга мувофиқ.

Фуқаролик кодексига қуйидаги мазмундаги янги моддани киритиш


background image

349

таклиф этилади:

“-модда. Давлат харидига оид шартнома

Давлат хариди тўғрисидаги шартномага мувофиқ оммавий

эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида оммавий-ҳуқуқий тузилма билан

тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилган шартнома

тузилади.

Давлат хариди тўғрисидаги шартномани тузиш, ижро этиш ва бекор

қилишнинг ўзига хос хусусиятлари махсус қонунда белгиланади.

Давлат харидини амалга оширишнинг қонунда белгиланган тартиб-

таомилини бузган ҳолда тузилган давлат хариди тўғрисидаги шартнома

ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлиб ҳисобланади. Суд томонидан оммавий

манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда бундай шартнома ҳақиқий деб

топилиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Фуқаролик

кодекси

//

ЎзбекистонРеспубликасиОлийМажлисинингАхборотномаси, 1996 й., 2-

сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 1999 й.,

1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда;

2003

й.,

5-сон,

67-модда;

ЎзбекистонРеспубликасиқонунҳужжатларитўплами,

2. Анчишкина О.В. Экономические и правовые особенности

контрактных отношений как особого института Российской экономики //

Весник Института экономики Российской академии наук. 2018. - №3.

3. Белов В.Е. Поставка товаров, выполнение работ, оказание услуг

для государственных нужд: правовое регулирование.- М.: Норма, 2011. -

С.204.

4.

Кузьмина Т.В.Актуальные

проблемы

правового


background image

350

регулирования государственных закупок // Academy2017.

5. Матвеева Е.Ю. Государственный (муниципальный) контракт и

договор присоединения // Юридическая наука2023, С.72-75.

6. Цатурян, Е.А. Государственный контракт в гражданском праве

России: проблемы теории и практики: монография. Москва: Статут,

2020.

224

с.

7. Sadriddinovna, Israilova Zarina. "The concept, principles and

international standards of electoral law and processes." Thematics Journal of

Law 6.2 (2022).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2- сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,

Анчишкина О.В. Экономические и правовые особенности контрактных отношений как особого института Российской экономики // Весник Института экономики Российской академии наук. 2018. - №3.

Белов В.Е. Поставка товаров, выполнение работ, оказание услуг для государственных нужд: правовое регулирование.- М.: Норма, 2011. - С.204.

Кузьмина Т.В.Актуальные проблемы правового регулирования государственных закупок // Academy2017.

Матвеева Е.Ю. Государственный (муниципальный) контракт и договор присоединения // Юридическая наука2023, С.72-75.

Цатурян, Е.А. Государственный контракт в гражданском праве России: проблемы теории и практики: монография. Москва: Статут,2020. 224 с.

Sadriddinovna, Israilova Zarina. "The concept, principles and international standards of electoral law and processes." Thematics Journal of Law 6.2 (2022).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов