Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва моҳияти таҳлили

CC BY f
327-346
1
Поделиться
Мухаммаджонов , Ж. (2023). Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва моҳияти таҳлили. Узбекистан – стратегия 2030 с точки зрения молодых ученых: экономика, политика и право, 1(1), 327–346. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/strategy-2030-young-scientists/article/view/28759
Жасурбек Мухаммаджонов , Институт государство и право
Базовый докторант Государственного и правового НИИ ОРЦИД: 0009-0003-2303-588X
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва мазмун моҳияти ҳақида таҳлилий мулоҳазалар олиб борилган. Миллий қонунчилик тизимда фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқига алоқадор элементларни ўзида акс эттирган қонун ҳужжатларида ушбу тушунчага келтирилган таърифлар баён қилинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган конституциявий ҳуқуқи консепцияси тушунчаси бу ҳуқуққа оид хусусиятларни умумлаштириш орқали ҳуқуқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган масала сифатида бугунги кунда ушбу ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаётнинг қайси субъектлари томонидан амалга оширилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари ва фундаментал асослари баён этилган.


background image

463

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИНГ

ҚОНУНЧИЛИК АСОСЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ ТАҲЛИЛИ

Мухаммаджонов Жасурбек Жахонгир ўғли, Давлат ва ҳуқуқ

илмий тадқиқот институти таянч докторанти ORCID: 0009-

0003-2303-588X E-mail:

interlwayerjr@qmail.com

Аннотация.

Мақолада

Ўзбекистон

Республикаси

фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг

қонунчилик асослари тушунчаси ва мазмун моҳияти ҳақида таҳлилий

мулоҳазалар

олиб

борилган.

Миллий

қонунчилик

тизимда

фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқига алоқадор

элементларни ўзида акс эттирган қонун ҳужжатларида ушбу

тушунчага келтирилган таърифлар баён қилинган. Инсон ҳуқуқ ва

эркинликлари тизимида фуқароларнинг тадбиркорлик билан

шуғулланишга бўлган конституциявий ҳуқуқи консепцияси тушунчаси

бу ҳуқуққа оид хусусиятларни умумлаштириш орқали ҳуқуқий

жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асосий эътибор қаратилиши лозим

бўлган масала сифатида бугунги кунда ушбу ҳуқуқнинг ижтимоий

ҳаётнинг қайси субъектлари томонидан амалга оширилиши, унинг

ўзига хос хусусиятлари ва фундаментал асослари баён этилган.

Калит сўзлар:

тадбиркор тушунчаси, хусусий мулк,

тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи, миллий қонунчилик,

иқтисодий фаолият, миллийлаштириш, шахс ҳуқуқ ва эркинликлари,

конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик муносабатлари, қонунчиликни

такомиллаштириш..

Кириш

Ўзбекистон Республикасинингянги конституциясида бир қатор

нормалар таркибий жиҳатдан инсон ҳуқуқларини кафолатлашга

қаратилган элементларга асосланган бўлиб, улар орасида энг муҳими


background image

464

жамиятдафуқароларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлаш

тамойилларига тегишли. Ўз навбатида, фуқаролар иқтисодий

фаолияти асосларининг ҳуқуқий табиати, ривожланиш жараёни,

ифодаланиш усуллари, тартибга солиш хусусиятлари ижтимоий

муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг муҳим объектлари

ҳисобланади.

Буларнинг

барчаси

замонавий

ҳуқуқшунсолик

фанларида иқтисодий фаолият эркинлиги муаммосини Ўзбекистон

Республикасиқонунчилик тизминининг алоҳида принципи сифатида

ўрганишни долзарб масалага айлантиради.

Мамлакатимизда фуқаролар ўртасида тадбиркорлик билан

шуғулланиш кўрсаткичларининг ўсиб бориши, кичик бизнес ва хусусий

мулк муносабатларининг изчил ва жадал ривожланиши, бу соҳада

инсон ҳуқуқларининг кафолатлари масаласи мазкур соҳани тартибга

солувчи қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш ва буни

амалга оширишнинг концепциявий асосларини ишлаб чиқиш,

истиқболларини белгилаш каби вазифаларни амалга оширишни

тақозо

қилади. Фуқаролар ўртасида тадбиркорлик билан

шуғулланишни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,

бу фаолият билан шуғулланишни ҳуқуқий химоялаш мамлакатимизда

олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири

ҳисобланади.

Материал ва методлар

Тадқиқотда инсон ва фуқароларнинг тадбиркорлик билан

шуғулланиш ҳуқуқининг тушунчаси ва моҳиятини очиб беришда

миллий қонунчилик тизими ҳужжатларидан кенг фойдаланилди ҳамда

тарихийлик, қиёсий-ҳуқуқий усул, таҳлил, синтез, умумлаштириш каби

методлар қўлланилди.

Тадқиқот натижалари

Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик фаолиятининг вужудга

келишида, минтақанинг иқтисодий географиясида ўз ифодасини


background image

465

топган бозор муносабатларининг эволюцияси муҳим роль ўйнаган.

Бошқача қилиб айтганда, бунга минтақада ишлаб чиқариш

кучларининг жойлашуви билан тарихан ўзаро, узвий боғлиқ ҳолдаги,

турли даврларда шаклланиб келган иқтисодий географияси асос

бўлган. Асосий манба бўлиб “Осиё ишлаб чиқариш усули”, яъни

дехқончиликда моддий бойлик яратишда ерларни суғоришга бевосита

боғлиқлиги мухим роль ўйнаган. Бинобарин, бу шарт - бозор

муносабатларининг ривожланишида ва тадбиркорлик фаолиятининг

“келиб чиқиши”да ва турли даврларда иқтисодий манбаларнинг

заминларидан бири бўлиб ҳизмат қилган. Бу албатта, катта аҳамиятга

моликдир. Бошқача сўзлар билан айтганда, айнан шу шароитда,

ишлаб чиқариш

кучларининг ўсиши,

ишлаб чиқариш

муносабатларининг ривожланиши билан, ўзаро равишда домий

таъсирда бўлиб келган. Айнан шу заминда, тадбиркорлик “куртак”

формасидан пишиб етилган фаолият кўриниши даражасигача етган ва

социал-иқтисодий тараққиётни таъминловчи етакчи кучига айланган.

Бинобарин,

Ўзбекистон

иқтисодиётида

ҳозирги

даврдаги

тадбиркорлик фаолиятининг қарор топиши - бу узоқ даврлардан буён

давом этиб келган

социал-иқтисодий

муносабатлар

ривожланиши

эволюциясининг натижасидир.[1]

Инсонларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаши

узоқ тарихий жараённи қамраб олса-да, унинг ҳозирги замон

тушунчаси XVIII асрда пайдо бўлган ва кўпинча “мулкдор” ибораси

билан бир маънода тушунилган. Ҳозирги замон ғарб адабиётларида

ҳам тадбиркорликка фойда олиш мақсадини кўзлаб хўжалик юритиш

санъати, иқтисодий ва ташкилий ижодкорлик, ташаббуснинг эркин

намоён бўлиши, новаторлик, хавф-хатарга нисбатан тайёр бўлиш ва

шу каби кўп қиррали томонлари билан қаралади.[2]

Тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи тушунчасининг


background image

466

мазмун-моҳияти унинг қуйидаги ўзаро боғлиқ хусусиятларини англаш

орқали тушунилади.

1. Тадбиркор фойда олиш мақсадида товар(ёки хизмат)

ишлаб чиқаришнинг ягона жараёнида ер, сув, капитал ва меҳнат

ресурсларини бирлаштириш ташаббусини олади. Шу билан бирга

тадбиркор бир вақтда ишлаб чиқаришнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва

ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун бошқа руесурсларни бир

жойда уйғунлаштирувчи ташаббускор ҳисобланади.

2. Тадбиркор бизнес юритиш, фойдани кўпайтириш бўйича

асосий қарорлар қабул қилади, бу қарорлар унинг фаолиятининг

мақсадини белгилаб беради.

3. Тадбиркор

юқори

фойда

орқасидан

қувиб,

янги

маҳсулотлар, янги ишлаб чиқариш технологияси ёки ҳатто

тадбиркорликни ташкил қилишнинг янги шаклларини тижорат асосида

жорий қилишга интилувчи ташаббускор шахс ҳисобланади.

4. Тадбиркорлик фаолияти - бу таваккал қилишга асосланган

фаолиятдир. Тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг шарт-

шароитлари, тадбиркорликнинг ривожланиши ўз навбатида бир қатор

шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади.[3]

Тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг моҳиятини

тушуниб етиш учун биринчи навбатда аниқлаштириш кераккки,

“тадбиркор”

,

“тадбиркорлик”

тушунчалари қандай мазмунга эга ва

нимани англатади?

Ушбу тушунчаларни биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср

бошларида инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қўллаган. Унинг қайд

этишича, тадбиркор - таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи

кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий

фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбайи деб билган.[4]

Тадбиркорлик (инглизча enterprise, enterprising, русча -

предпринимательство) - фойда олиш мақсадида фуқаролар ва юридик


background image

467

шахсларнинг ўз ташаббуси асосида мустақил фаолият юритишидир.

Тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари ўзаро боғлиқ тушунчалар

бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Тадбиркорлик соҳасида бизнес фойда

берадиган иқтисодий фаолият бўлиб, ушбу фаолият билан

шуғулланувчи

шахслар

бизнесмен

сифатида

мамлакат

иқтисодиётини, мустаҳкамлашга, ялпи ички маҳсулотнинг кўпайишига,

аҳоли фаровонлигининг ошишига хизмат қилади.[5]

Ишбилармонлик тушунчаси эса шахсларга бизнес бошлаш учун

қулай амалий шарт-шароитларни яратиш, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ҳар

томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини йўлга

қўйиш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг энг муҳим йўналишларидан

бирдир.

Тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ҳуқуқий табиати шундан

иборатки, амалдаги қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ

ҳолда фуқаролар қонунда таъқиқлнмаган ҳар қандай фаолият билан

шуғулланишлари мумкин. Ушбу фаолият билан шуғулланишда

субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида ўз фаолиятини

юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмасдан

бошқа кўринишларда товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш,

хизматлар кўрсатиш, интеллектуал фаолият натижаларидан

фойдаланиш каби йўналишларда ташкил этиши мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, “тадбиркорлик” тушунчаси “иқтисодий

фаолият”га нисбатан торроқ тушунча, шунга қарамай Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси 65-моддасида фуқаролар учун ҳар икки

ҳуқуқни иқтисодий фаолият эркинлиги тамойили ҳам тадбиркорлик

эркинлиги тамойили ҳам мустаҳкамланган.

Амалдаги қонунчиликда “тадбиркорлик фаолияти” тушунчаси

нисбатан торроқ маънода ишлатилган бўлиб, асосан, айрим

тоифадаги фуқароларнинг ушбу фаолият билан шуғулланишини


background image

468

таъқиқланганлигини қайд этиш

учун

қўлланилган.

Ўзбекистон

Республикасининг амалдаги қонунчилиги депутатлар ва сайланган

мансабдор шахсларга,[6] Ўзбекистон Республикаси Конституциявий

суди судяларига[7] ва

бошқа суд судяларига,[8]

Ўзбекистон

Республикаси ҳукумати аъзоларига,[9] давлат фуқаролик[10] ва

ҳокимият органлари хизматчиларига[11] тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланишни таъқиқлайди. Бошқа бир ҳолатларда эса ушбу

чекланишнинг қарама-қарши ҳолатини кўриш мумкин. Масалан,

қонунчилик сиёсий партияларнинг тадбиркорлик фаолияти билан

шуғулланиш

ҳуқуқини

мустаҳкамловчи

махсус

нормани

белгилайди.[12]

Тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи консепциясининг

меъёрий

таърифига

келсак,Ўзбекистон

Республикасининг

“Тадбиркорик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги

Қонунида тадбиркорлик фаолияти тушунчасига расмий таъриф

берилган бўлиб, унга кўра, “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик)

тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига

мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий

жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган

ташаббускорлик фаолиятидир”.[13]

Фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши жараёнида

намоён бўлувчи асосий белгилари сифатида қуйидагиларни ажратиб

кўрсатиш мумкин:

биринчидан, мустақиллик; иккинчидан, ўз

таваккалчилиги остида фаолият юритиш; учинчидан, фаолият

мақсади сифатида фойда олишни кўзлаш; тўртинчидан, фойда олиш

усуллари (мулкдан фойдаланиш, тасарруф этиш, товарларни сотиш,


background image

469

етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва ҳоказо.);

бешинчидан, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишнинг тартибга

солинган мажбурийлиги.

Умумий ҳолатда қайд этилаётган бу хусусиятлар ҳуқуқий

жиҳатдан тўлиқ меъёрий аспектларни ифодалай олмаслиги мумкин.

Бунга сабаб, мустақилликнинг ўзи тадбиркорликни иқтисодий

фаолиятнинг ўзига хос тури сифатида белгилашда муҳим хусусият

эмас. Тадбиркорлик фаолияти тўлиқ мустақиллик жиҳатдан фақатгина

автономияни англатмайди. Чунки, бу фаолият билан шуғулланувчи

субъектлар албатта иқтисодий секторнинг бошқа тузилмалари билан

ҳамкорлик қилишига тўғри келади.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш тушунчасининг меъёрий

таърифини белгилашда айрим қонун ҳужжатларида тадбиркорлик

фаолиятининг бир қатор турларини кўрсатишга ёки фуқароларнинг

иқтисодий муносабатлардаги иштирокининг бошқа турларидан

ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилинади. Масалан, Ўзбекистон

Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 175-

моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектлари сифатида юридик

шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорлик турлари ажратиб

кўрсатилган;[14] Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 155-

моддасида тадбиркорлик фаолияти тушунчасига алоқадор масала

ҳақида жисмоний шахслар томонидан “товарларни олиб ўтишнинг

такрорийлиги, бунда айни бир шахс томонидан бир турдаги

товарларнинг бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб

ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида

фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб қаралади”

дейилган[15]; Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 102-

моддасида тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган

товарлар (ишлар, хизматлар) таърифлари ишлатилган[16].

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасида эр ва


background image

470

хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва

хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат

фаолиятидан, тадбиркорлик фаолияти давомида топган даромадлари

кириши белгиланган.[17]

Шундай қилиб, тадбиркорлик фаолияти тушунчаси доктринада,

қонунчиликда ва суд амалиётида турлича талқин қилинади.

Конституциявий

жиҳатдан

қараганда

тадбиркорлик

мулкдан

фойдаланиш, товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни

бажариш ёки хизматлар кўрсатиш орқали асосий мақсади фойда

олишни кўзловчи ҳар қандай фаолиятни қамраб олувчи кенгроқ

тушунча сифатида қаралади.

Иқтисодий фаолият эркинлиги - бу, конституциявий-ҳуқуқий

хусусиятга эга бўлган ҳуқуқий тамойил ҳисобланиб, унинг моҳияти

иқтисодий соҳада давлат ва хусусий манфаатлар мувозанати

консепциясига асосланади. Бунинг негизи хусусий иқтисодий

ташаббус, фуқароларга ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш учун

қулай шарт-шароитларни яратиш, тадбиркорлик ва ижодкорлик

эркинлигининг юқори даражасини белгилаш каби шартларни назарда

тутади. Бундай шартлар ўз ичига қуйидагиларни олади: фуқаролик-

ҳуқуқий

муносабатларининг

барқарорлиги;

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар ижроси ишончлилигининг ва тегишли кафолатларининг

мавжудлиги; фуқаролик муносабатлари иштирокчиларининг бир-

бирига бўлган ишончининг ҳуқуқий асоси; тадбиркорлик фаолиятининг

айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва қонун ва қонуности

ҳужжатларининг фундаментал ҳуқуқий асосларини белгиланганлиги;

шахсий ишларга ҳеч кимнинг ноқонуний ва асоссиз аралашувига йўл

қўйилмаслиги каби масалалардир.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқини амалга оширишга

қуйидаги асосий ваколатлар киради:

1) мавжуд иқтисодий ресурслардан қонуний фойдаланиш


background image

471

ҳуқуқи;

2) товарлар, ишлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва

уларнинг эркин айланиши ҳуқуқи;

3) товарларни, ишларни, хизматларни сотиш(реализация) ва

уларни сотишдан кейинги тадбиркорлик даромадини(фойдасини)

олиш ҳуқуқи;

4) фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд

орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи.

Таҳлил

қилинаётган атаманинг фуқаролик-ҳуқуқий ва

конституциявий-ҳуқуқий маънолари ўртасидаги фарқ, айниқса, давлат

рўйхатидан ўтказилганлиги ёки йўқлиги каби хусусиятда ёрқин намоён

бўлади. Фуқаролик нуқтаи назаридан тадбиркор, агар у белгиланган

тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган

бўлса ёки у тижорат юритувчи юридик шахсининг таъсисчиси ёки

иштирокчиси бўлмаса, у тадбиркор деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Ҳуқуқий нуқтаи назардан фуқаролик қонунчилигининг ўзи давлатнинг

асосий ҳуқуқий тамойиллари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан

маълум меъзонларга таянади. Бу ерда иқтисодий фаолият

эркинлигини ҳар қандай чеклаш, шу жумладан, якка тартибдаги

тадбиркорлар ва юридик шахсларни рўйхатга олишни рад этиш

қандай қонуний асосларга эга бўлишини тасдиқлаш лозим бўлади. Ҳар

қандай чеклаш у қандай ҳолатда бўлса ҳам Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг 65-моддаси 3-қисмига мувофиқ бўлиши шарт.

Бироқ, келтирилган мулоҳазаларни тадбиркорлик ёки бошқа

иқтисодий фаолиятнинг конституциявий тамойилларини асоссиз

равишда кенгайтиришга уриниш сифатида талқин қилиш тўғри эмас.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг тадбиркорлик

билан шуғулланиш ҳуқуқи консепцияси фуқароларнинг меҳнат

фаолиятини ўз ичига олмайди, чунки меҳнат эркинлиги ва муносиб

шароитларда ишлаш ҳуқуқи мустақил, инсон ҳуқуқлари ва


background image

472

эркинликлари тизимидаги алоҳида конституциявий ҳуқуқ бўлиб,

алоҳида ҳуқуқий тартибга солиш ва таъминлаш, муҳофаза қилиш

объекти ҳисобланади.

Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида тадбиркорлик билан

шуғулланиш ҳуқуқини ўрганиш методологияси нафақат ушбу

консепциянинг конституциявий ва ҳуқуқий маънодаги мазмунини,

балки фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини ўзига хос

хусусиятларини, ўзига хос ҳуқуқий жиҳатларини ҳам таҳлил қилишни

тақозо қилади. Шахс ҳуқуқий мақомининг асосий тамойиллари, ушбу

субъектив ҳуқуқдан келиб чиқадиган ваколатлар, уларни амалга

ошириш шакллари, шунингдек, унинг қонуний чекловлари ва бу

ҳуқуқларнинг бузилиши каби жараёнларга аниқлик киритилиши лозим.

Г.Н.Комкова томонидан таклиф қилинган шахснинг ҳуқуқий

мақоми тамойиллари тизими энг муваффақиятли ҳисобланади.

Ўрганишларга кўра муаллифқуйидаги тўртта тамойилни қайд этади,

хусусан: универсаллик ва ажралмаслик, ҳаракатнинг бевоситалиги,

кафолатланганлик,давлат ҳимояси ва тенглик. Ушбу ёндашувдан

фойдаланиш тадбиркорлик билан шуғулланишнинг конституциявий

ҳуқуқини қуйидагича тавсифлаш имконини беради.[18]

Универсаллик ва ажралмаслик принципи инсоннинг асосий

ҳуқуқларининг табиий ҳуқуқий келиб чиқиши каби инсонпарварликнинг

асосий ғоясига асосланади. Тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи

инсоннинг ижтимоий табиати ва ўз бизнесини ташкил этишга бўлган

табиий истаги туфайли давлат томонидан тан олинишидан қатъи

назар мавжуд. Албатта, бу истак ҳар бир шахсга хос эмас, чунки

кўплаб фуқаролар миллий маҳсулотдаги кичик улуш билан

қаноатланиб, камроқ хавфли бўлган ва барқарорроқ меҳнат

фаолиятини олиб боришни афзал кўришади. Бироқ, юридик маънода,

ҳар бир шахс, камдан-кам истиснолардан ташқари, иқтисодий

фаолият билан шуғулланиш учун шундай ҳуқуқ ва реал имкониятларга


background image

473

эга бўлиши шарт ва зарур.

Тадқиқот натижалари таҳлили

Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон тарихида тадбиркорлик

билан шуғулланиш ҳуқуқининг универсаллиги энг кўп рад этилган ёки

бузилган ҳуқуқлардан бири ҳисобланади. Х1Хаср охири ва XX асрдан

бошлабмеркантилизмнинг сиёсий ва ҳуқуқий мафкураси асосида

аҳолининг кўплаб

тоифалари учун тадбиркорлик билан шуғулланиш

таъқиқланди,

бу

ижтимоий

савдо

ва

саноат

ишлаб

чиқаришисоҳасинингинқирозига туркти бўлди.Жумладан, совет

ҳукуматининг дастлабки йиллардан бошлаб иқтисодий сиёсат халқ

хўжалигининг барча соҳаларида давлат монополиясини ўрнатишга

қаратилган эди. Муҳим хўжалик объектларини - ер, саноат

корхоналари, транспорт, банклар ва ҳоказоларни мажбурий

миллийлаштириш сиёсати айнан ана шу мақсадни кўзлаган эди. Совет

ҳукуматининг

1920-йил

9-декабрдаги

пахта

саноатини

миллийлаштириш тўғрисидаги янги декретига кўра, республикада

нафақат пахта, балки чигит савдоси ҳам таъқиқланди, хусусий

шахсларга тегишли бўлган пахта тозалаш машиналари ва ускуналари

давлат мулки деб эълон қилинди. Буларнинг барчаси пахта

етиштириш, қайта ишлаш ва савдо соҳасида давлат монополиясининг

ўрнатилганлигидан далолат беради.

1918-йил 25-мартдаги фармонга кўра, Тошкент округининг 40 га

яқин катта-кичик боғлари барча мевалари, меҳнат қуроллари ва

асбоблари билан кузда давлат тасарруфига ўтказилди, 50-60 та ўрта

катталикдаги боғлар мусодара қилинди. Булар ўша ҳудудни тез орада

ҳалокатли оқибатларга олиб келди. Ишчи кучи етишмаслиги,

мутахассис боғбонлар ҳосилининг йўқолишига олиб келди, натижада,

бозорларда нархлар қимматлашди. Моҳиятан хусусий мулкни

тугатиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқариши, молия тизими

ва савдо соҳасида давлат монополиясини ўрнатишга қаратилган


background image

474

миллийлаштириш сиёсати республика иқтисодиёти аҳволининг кескин

ёмонлашишига олиб келди.[19]

1932-йилда

Ўзбекистонда

боғдорчилик

хўжаликларини

миллийлаштириш мақсадида мева ва узум боғларининг 60% хусусий

мулкдорлардан

тортиб

олинди.

Қишлоқ

хўжалигини

коллективлаштириш сиёсати ҳам бу соҳада хусусий мулк ва

тадбиркорликни тугатишга қаратилган эди.

Йирик ва ўрта

мулкдорлардан ер мулкини мусодара қилиш бутун халқ хўжалигини,

шу жумладан меҳнат қуроллари, чорва моллари, пул маблағлари ва

уй-рўзғор буюмларини мусодара қилиш, мулкдорларнинг ўзларини

“халқ душмани”, зараркунандалар, “кулаклар” сифатида сургун қилиш

ва ҳайдаб чиқариш билан бирга олиб борилди. Мулоҳаза юритиш

жараёнида ҳар қандай турдаги хусусий мулк эгалари - ҳунармандлар,

савдогарлар, тадбиркорлар, деҳқонлар таъқиб қилинди, уларнинг

мол-мулки мусодара қилинди, ўзлари ва бутун оиласи Шимолий

Кавказнинг чекка ҳудудларига, Сибирга сургун қилинди. Уларнинг

барчаси нафақат ўз Ватанидан, балки фуқаролик ҳуқуқидан ҳам

маҳрум бўлдилар, чидаб бўлмас шароитларда яшаб, меҳнат

қилдилар, энг оғир ва машаққатли ишларга жалб қилиндилар,

натижада уларнинг аксарияти ҳалок бўлди.

Умуман олганда, “Ишчилар ва деҳқонлар учун социалистик

мулк яратиш” баҳонаси остида олиб борилган советларнинг

миллийлаштириш сиёсати моҳиятан иқтисодиёт ва халқ хўжалигининг

барча соҳаларида давлат монополиясини ўрнатишга қаратилган эди.

Хусусий мулк, хусусий капитал ва тадбиркорликнинг тугатилиши

мамлакат иқтисодиётининг анъанавий тузилмасининг зўравонлик

билан йўқ қилинишига олиб келди. Деҳқонлар билан бир қаторда

ҳунарманд ва савдогарлар ҳам мулк, тирикчилик воситалари - ер,

боғлар ҳуқуқидан маҳрум қилинди. кичик тадбиркорлик турлари бўлган


background image

475

сабзавот боғлари, меҳнат қуроллари ва ишлаб чиқариш

ускуналарининг барчаси колхозлар ва давлат корхоналари учун арзон

ишчи кучига айлантирилди.[19]

Ижтимоий нематларни ишлаб чиқаришнинг давлат-монополия

усули тубдан рад этилган замонавий шароитда тадбиркорлик

фаолияти ҳуқуқининг универсаллиги тамойили барча вояга етган

фуқаролардан, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахслардан ўз уюшмалари сифатида тадбиркорлик

фаолиятини амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар

кўрсатиш, ёлланма ходимларни жалб қилиш, ссуда капиталидан

фойдаланиш учун реал ҳамда давлат ва жамият томонидан муҳофаза

қилинадиган имкониятларга эга.[20] Бу ҳуқуқни чеклашга фақат

конституциявий тузум асосларини, бошқа шахсларнинг ахлоқи,

саломатлигига зарар етказилиши мумкин бўлган ҳолатларда,

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат

мудофааси ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл

қўйилади.

Хулосалар

Кўришимиз

мумкинки,

шахснинг

тадбиркорлик

билан

шуғулланиши унинг хусусий мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи, унинг

дахлсизлиги

ва

хавфсизлигининг

ҳуқуқий

кафолатларининг

мустаҳкамланиши натижасида рўёбга чиқадиган юридик фактдир.

Шахснинг

ушбу

ҳуқуқлардан

фойдаланиши

унинг

моддий

имкониятларини оширишга хизмат қилувчи фаолият турлари билан

шуғулланиш учун йўл очиб беради.

Ҳозирги

кунда

фуқароларнинг

тадбиркорлик

билан

шуғулланиши ҳар бир мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим ўрин

тутади. Уларнинг тўлақонли ушбу фаолият билан шуғулланишлари ва

ўз иқтисодий имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун мустаҳкам

ҳуқуқий асос ва ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатловчи қонунчилик


background image

476

тизими талаб этилади. Кейинги йилларда давлатимизда амалга

оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизи фуқароларга тадбиркорлик

билан шуғулланишнинг янгича, замонавий ва қулай тизмини яратишга

қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини

таъминлашдан иборат. Қисқа қилиб айтганда, фуқароларнинг

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини ҳуқуқий таъминлаш,

яъни

легитимациялаш,

унинг

қонунчилик

асосларини

такомиллаштириш бўйича кўплаб қонунлар, фармон ва қарорлар,

стратегия ва узоқ муддатли дастурлар қабул қилинди. Ушбу чора-

тадбирларнинг туб моҳиятини фуқароларнинг иқтисодий эркинлигини

мустаҳкамлашга қаратилган оимллар ташкил қилади.

Бундан келиб чиқадики, тадбиркорлик билан шуғулланиш

ҳуқуқи шахсларнинг тадбиркорлик тузилмалари ташкил этишлари,

уларнинг мулкига монополияни истисно қилган ҳолда иқтисодий

ресурсларнинг муҳим қисми билан таъминлаш, ишлаб чиқаришни

ривожлантиришга кўмаклашиш; ҳар хил турдаги хизматларни

кўрсатиш, барқарор савдо, кредит ва пул тизимини шакллантириш

фундаментал омиллар ҳисобланади. Ўзбек давлатчилигининг тарихий

генезисидаги ҳозирги босқичнинг ўзига хос хусусиятлари контекстида

давлат

ва

фуқаролик

жамиятининг

энг

муҳим

вазифаси

фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқини ҳуқуқий

тартибга солиш, кафолатлаш ва ҳимоя қилишдир.

Тадбиркорлик

билан

шуғулланиш

ҳуқуқи

эркинлигини

таъминлаш соҳасида давлат ва ваколатли ҳокимият органларининг

инсон ҳуқуқлари бўйича функциясини амалга ошириши - тегишли

ижтимоий муносабатларни ўз вақтида, тўлиқ ва изчил ҳуқуқий

тартибга солишни, тадбиркорликнинг айрим турларини, хусусан, кичик

ва ўрта бизнесни ҳамда якка тартибдаги тадбиркорликни қўллаб-

қувватлашни, тадбиркорлик субъектларини шакллантиришни ўз ичига


background image

477

олади. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни

таъминлаш қуйидагича тарзда ривожлантирилиши мумкин.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча

инвестиция ресурсларини хорижий капитал ҳисобидан жалб этиш;

аҳолига тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ҳуқуқий

асосларини ўқитишни ташкил этиш;

асосий вазифаси тадбиркорлик фаолиятини соҳага тааллуқли

ахборот билан таъминлашдан иборат бўлган махсус тузилмаларни

ташкил қилиш;

тадбиркорлик билан шуғулланишга боғлиқ қонунлар, қонуности

ҳужжатларини тасдиқлаш ва тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги

тартибларни такомиллаштириш асосий кун тартибидаги ҳуқуқий

масалалардир.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқини давлат томонидан

ҳимоя қилиш шаклларига умумий ва махсус юрисдикция судларининг

фаолияти ҳам киради, бу эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жараёнида ихтисослашув, касбий тамойиллар ва иш юритишнинг

батафсил процессуал қоидаларини мукаммаллаштиришдан иборат

жараёндир.

Фуқаролик жамияти томонидан фуқароларнинг тадбиркорлик

билан шуғулланиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос хусусияти

деганда бир-бирига бўйсуниш йўли билан боғлиқ бўлмаган, турли хил

ташаббусларни амалга ошириш учун муҳим имкониятларга эга бўлган,

бироқ қонун билан белгиланган бир-бири билан боғлиқ бўлмаган

ваколатларга

эга

конституциявий

ҳуқуқий

муносабатла

р

субъектларининг фаолияти тушунилади. Ҳуқуқий муносабатлар

соҳасида фуқаролик жамиятининг фуқароларнинг тадбиркорлик

билан шуғулланиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги иштирокининг


background image

478

асосий йўналишлари Ўзбекитон Республикаси Олий Мажлисининг

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий

марказ, шунингдек, сиёсий партиялар ва бошқа ижтимоий-сиёсий

ташкилотларнинг фаолияти; иқтисодий соҳада - хусусий адвокатлик

ва бошқа ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар, шунингдек,

адвокатлик тузилмаларининг яхлит тизими асосий тенденциялар

ҳисобланади. Фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқи

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз навбатида, тадбиркорлик

фаолияти шаклларини ҳимоялаш долзарб масалалардан бирига

айланиб бораётганини ҳисобга олиб, Янги Ўзбекистонда ушбу

тенденцияни ривожлантиришга қаратилган қонунчилик ва ҳуқуқни

қўллаш амалиётини такомиллаштириш асосий масала ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Хаджимуратов

А.А.,

Ўзбекистонда

тадбиркорлик

эволюцияси, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” (Economics

and Innovative Technologies) илмий электрон журнали, 4-сон. (№

00060). 2022, Б. 149.

2. Муаллифлар жамоаси. Тадбиркорлик қонун ҳужжатларини

тизимлаштиришнинг назарий ва илмий методологик асосларини

такомиллаштириш масалалари:

миллий ва хорижий тажриба.

Монография. Т.: “LESSON PRESS” нашриёти. 2020. Б. 71.

3. Иқтисодиёт назарияси. Маърузалар матни. Муаллифлар

жамоаси. Тошкент. ТМИ, 2011. Б. 139.

4. Грубенкова Д.О. Предпринимательство в теориях

Р.Кантильона, Маркса, Веблена и Шумпетера: сравнительный анализ.

// Международный студенческий научный вестник. 2016.

№ 2; URL


background image

479

https://eduherald.ru/ru/article/view?id=15405

5. Муаллифлар жамоаси. Тадбиркорлик қонун ҳужжатларини

тизимлаштиришнинг назарий ва илмий методологик асосларини

такомиллаштириш масалалари:

миллий ва хорижий тажриба.

Монография. Т.: “LESSON PRESS” нашриёти. 2020. Б. 73.

6. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995

йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисидаги низом ҳақида” 23-

I-сонли Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари

миллий базаси сайти:

https://lex.uz/ru/docs/242290 Охирги

мурожаат. 26.09.2023

.

7. Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 27.04.2021 йилдаги

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Суди тўғрисида”ги

Конституциявий Қонуни,

ЎРҚ-687-сон.

12-модда. Ўзбекистон

Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти:

https://lex.uz/docs/5391934#5395995

Охирги мурожаат. 26.09.2023.

8. Ўзбекистон Республикасининг 28.07.2021 йилдаги “Судлар

тўғрисида”ги Қонуни, ЎРҚ-703-сон. 62-модда. Ўзбекистон қонунчилик

маълумотлари

миллий

базаси

сайти:

https://lex.uz/docs/553492

3

.

Охирги мурожаат. 26.09.2023.

9. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10.12.2019 йилдаги

““Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

ҳақида” ЎРҚ-591-сон. 24-модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик

маълумотлари

миллий

базаси

сайти:

https://lex.uz/docs/463659


background image

480

4

Охирги мурожаат. 26.09.2023.

10. Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 08.08.2022 йилдаги

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни, ЎРҚ-788-сон. 13-

модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий

базаси сайти:

https://lex.uz/docs/6145972

Охирги мурожаат.

26.09.2023.

11. 11.Ўзбекистон Республикасининг 02.09.1993 йилдаги

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, 913-Х11-сон. 21-

модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий

базаси сайти:

https://lex.uz/docs/112170

Охирги мурожаат.

26.09.2023.

12. ЎзбекистонРеспубликасининг

26.12.1996

йилдаги“Сиёсийпартиялартўғрисида”гиҚонуни, 337-1-сон. 15-модда.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси

сайти:

https://lex.uz/docs/54191

Охирги мурожаат. 26.09.2023.

13. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорик фаолияти

эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, 02.05.2012 йилдаги

ЎРҚ-328-сон. Ўзбекистон Респубдикаси Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси сайти. URL:

https://lex.uz/docs/2006789

Охирги

мурожаат. 26.09.2023

14. Ўзбекистон Республикасининг 01.04.1995 йилда қабул

қилинган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Охирги

ўзгартиришлар киритилган ҳолати. Ўзбекистон Республикаси

қонунчилик

маълумотлари

миллий

базаси

сайти:

https://lex.uz/docs/97664#200165

Охирги мурожаат. 28.10.2023.


background image

481

15. Ўзбекистон Республикасининг 01.02.2022 йилда қабул

қилинган Божхона кодекси. Охирги ўзгартиришлар киритилган ҳолати.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси

сайти:

https://lex.uz/acts/2876354

Охирги мурожаат. 28.10.2023.

16. Ўзбекистон Республикасининг 01.01.2014 йилда қабул

қилинган Бюджет Кодекси. Охирги ўзгартиришлар киритилган ҳолати.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси

сайти:

https://lex.uz/docs/2304138

Охирги мурожаат. 28.10.2023.

17. Ўзбекистон Республикасининг 01.09.1998 йилда қабул

қилинган Оила кодекси Охирги ўзгартиришлар киритилган ҳолати.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси

сайти:

https://lex.uz/docs/104720

Охирги мурожаат. 28.10.2023.

18. Батафсил қаранг:

Комкова Г.Н.

Конституционный принцип

равенства прав и свобод человека в России. Автореферат. дисс... док.

юрид. наук. Саратов, 2003. - С. 15.

19.

Батафсил қаранг:

Очерки истории формирования и

развития предпринимательства в Узбекистане. Ответственные

редакторы д.и.н. Д.Х. Зияева; д.и.н., проф. Д.А. Алимова: Ташкент,

2011. Б. 122-124.

20.

Qarang:

Крусс В.И.

Конституционное право личности на

предпринимательскую деятельность в Российской Федерации

Автореф. дисс... канд. юрид. наук. М., 1997. С. 5.

21.

Rashitovna, Kadirova Nargiza. "Analysis of the national

legislature

of

the

Republic

of

Uzbekistan

on

consular

relations." International scientific review 1 (32) (2017): 64-67.

22.

Khamdamova, S. "Regulatory activity of local Kengashes as

one of the mechanisms of realization of representative authority." ISJ


background image

482

Theoretical & Applied Science, 04 (84) (2020): 73-76.

23.

Исраилова, Зарина. "Конституция–основа свободной и

благополучной жизни народа." in Library 1.1 (2023): 46-56.

Библиографические ссылки

Хаджимуратов А.А., Ўзбекистонда тадбиркорлик эволюцияси, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” (Economics and Innovative Technologies) илмий электрон журнали, 4-сон. (№ 00060). 2022, Б. 149.

Муаллифлар жамоаси. Тадбиркорлик қонун ҳужжатларини тизимлаштиришнинг назарий ва илмий методологик асосларини такомиллаштириш масалалари: миллий ва хорижий тажриба. Монография. Т.: “LESSON PRESS” нашриёти. 2020. Б. 71.

Иқтисодиёт назарияси. Маърузалар матни. Муаллифлар жамоаси. Тошкент. ТМИ, 2011. Б. 139.

Грубенкова Д.О. Предпринимательство в теориях Р.Кантильона, Маркса, Веблена и Шумпетера: сравнительный анализ. // Международный студенческий научный вестник. 2016. № 2; URLhttps://eduherald.ru/ru/article/view?id=15405

Муаллифлар жамоаси. Тадбиркорлик қонун ҳужжатларини тизимлаштиришнинг назарий ва илмий методологик асосларини такомиллаштириш масалалари: миллий ва хорижий тажриба. Монография. Т.: “LESSON PRESS” нашриёти. 2020. Б. 73.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 24 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисидаги низом ҳақида” 23- I-сонли Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/ru/docs/242290 Охирги мурожаат. 26.09.2023.

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 27.04.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонуни, ЎРҚ-687-сон. 12-модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/5391934#5395995 Охирги мурожаат. 26.09.2023.

Ўзбекистон Республикасининг 28.07.2021 йилдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонуни, ЎРҚ-703-сон. 62-модда. Ўзбекистон қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/5534923. Охирги мурожаат. 26.09.2023.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10.12.2019 йилдаги ““Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ЎРҚ-591-сон. 24-модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти:

https://lex.uz/docs/4636594 Охирги мурожаат. 26.09.2023.

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 08.08.2022 йилдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни, ЎРҚ-788-сон. 13- модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/6145972 Охирги мурожаат. 26.09.2023.

11.Ўзбекистон Республикасининг 02.09.1993 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, 913-Х11-сон. 21- модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/112170 Охирги мурожаат. 26.09.2023.

ЎзбекистонРеспубликасининг 26.12.1996 йилдаги“Сиёсийпартиялартўғрисида”гиҚонуни, 337-1-сон. 15-модда. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/54191 Охирги мурожаат. 26.09.2023.

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, 02.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон. Ўзбекистон Респубдикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти. URL: https://lex.uz/docs/2006789 Охирги мурожаат. 26.09.2023

Ўзбекистон Республикасининг 01.04.1995 йилда қабул қилинган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Охирги ўзгартиришлар киритилган ҳолати. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/97664#200165 Охирги мурожаат. 28.10.2023.

Ўзбекистон Республикасининг 01.02.2022 йилда қабул қилинган Божхона кодекси. Охирги ўзгартиришлар киритилган ҳолати. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/acts/2876354 Охирги мурожаат. 28.10.2023.

Ўзбекистон Республикасининг 01.01.2014 йилда қабул қилинган Бюджет Кодекси. Охирги ўзгартиришлар киритилган ҳолати. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/2304138 Охирги мурожаат. 28.10.2023.

Ўзбекистон Республикасининг 01.09.1998 йилда қабул қилинган Оила кодекси Охирги ўзгартиришлар киритилган ҳолати. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси сайти: https://lex.uz/docs/104720 Охирги мурожаат. 28.10.2023.

Батафсил қаранг:Комкова Г.Н. Конституционный принцип равенства прав и свобод человека в России. Автореферат. дисс... док. юрид. наук. Саратов, 2003. - С. 15.

Батафсил қаранг: Очерки истории формирования и развития предпринимательства в Узбекистане. Ответственные редакторы д.и.н. Д.Х. Зияева; д.и.н., проф. Д.А. Алимова: Ташкент, 2011. Б. 122-124.

Qarang: Крусс В.И.Конституционное право личности на предпринимательскую деятельность в Российской Федерации Автореф. дисс... канд. юрид. наук. М., 1997. С. 5.

Rashitovna, Kadirova Nargiza. "Analysis of the national legislature of the Republic of Uzbekistan on consular relations." International scientific review 1 (32) (2017): 64-67.

Khamdamova, S. "Regulatory activity of local Kengashes as one of the mechanisms of realization of representative authority." ISJ Theoretical & Applied Science, 04 (84) (2020): 73-76.

Исраилова, Зарина. "Конституция–основа свободной и благополучной жизни народа." in Library 1.1 (2023): 46-56.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов