THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
120
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ ЖИНОЯТЧИЛИККА
ҚАРШИ КУРАШИШДА ТЕЗКОР ВАКИЛЛАР БИЛАН
ҲАМКОРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Юлдашева Зиёда Ўткир қизи
ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси 320-гуруҳ курсанти
Бабаханов Ҳамдам Қадамович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор
https://doi.org/10.5281/zenodo.15694625
Аннотация:
Мақолада профилактика инспекторининг жиноятчиликка қарши
курашишда тезкор органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари
ва
жамоатчилик
вакиллари
билан
ҳамкорлигини
такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади. Инспекторнинг
жиноятларни олдини олиш, аниқлаш ва фош этишдаги роли, ҳамкорлик
механизмлари, қонунчилик таҳлили ҳамда рақамлаштириш ва ахборот
алмашинуви бўйича илғор тажрибалар ўрганилади. Амалдаги муаммолар
ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар илгари сурилади.
Калит сўзлар:
Профилактика инспектори, жиноятчиликка қарши кураш, тезкор
хизмат, ҳамкорлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ахборот
алмашинуви, жамоатчилик назорати, профилактик тадбирлар.
Аннотация:
В
статье
рассматриваются
вопросы
совершенствования
взаимодействия инспектора профилактики с оперативными службами,
органами самоуправления граждан и представителями общественности в
борьбе
с
преступностью.
Анализируется
роль
инспектора
в
предупреждении, выявлении и раскрытии преступлений, а также
механизмы межведомственного сотрудничества. Освещаются нормативно-
правовая база, передовой опыт в цифровизации и обмене информацией,
предлагаются практические рекомендации по устранению существующих
проблем.
Ключевые слова:
Инспектор
профилактики,
противодействие
преступности,
оперативные
службы,
межведомственное
сотрудничество,
правоохранительные органы, информационный обмен, профилактика
правонарушений, цифровизация.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
121
Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш,
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли
фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича
амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга
эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат
хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган
бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини
камайтириш ҳар қандай ҳуқуқий демократик жамиятнинг устувор
мақсадларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар тизимининг фаол ва самарали фаолияти алоҳида аҳамият касб
этади. Хусусан, профилактика инспекторлари жамоат тартибини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар билан
ишлаш ва жиноятчиликка қарши курашда тизимли фаолият юритувчи
асосий бўғин ҳисобланади. Уларнинг маҳаллаларда доимий равишда
амалга оширадиган профилактик чора-тадбирлари, аҳоли орасида
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган чоралари
амалда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилади.
Бугунги кунда жиноятчиликнинг шакл ва усуллари тез суръатларда
ўзгариб, ахборот технологиялари орқали амалга оширилаётган
ҳуқуқбузарликлар билан ифодаланмоқда. Бундай шароитда профилактика
инспекторлари ўз фаолиятини тезкор хизматлар, жумладан, жиноят
қидирув, терроризмга қарши кураш, кибержиноятларга қарши кураш
бўлимлари билан яқин ҳамкорликда ташкил этиши талаб этилади. Бу
ҳамкорлик жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт
аниқлаш, таҳлил қилиш ва аниқ профилактик чора-тадбирларни кўришда
катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида", Ички ишлар органлари
тўғрисидаги Қонунлар ва Президентимизнинг ички ишлар органлари
фаолиятига
тегишли
Фармонлари,
қарорлари
ҳамда
Вазирлар
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
122
маҳкамасининг тегишли қарорлари профилактика инспекторларининг
ваколат ва мажбуриятларини белгилаб берган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев терроризмга
қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига
мурожаатида “инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари
суриш, қонун устуворлиги тамойилига сўзсиз риоя этишни терроризм ва
экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асоси деб ҳисоблаймиз”
деб таъкидлаган эдилар.
Ҳозирги кунда ҳам халқаро терроризм ва экстремизм таҳдидлари
долзарб муаммо бўлиб қолмоқда ва бу ҳушёрликни кўздан
қочирмасликни, ўз вақтида чора кўришни, миллионлаб инсонлар
фаровонлиги учун экстремистик ғояларнинг келиб чиқиш манбаларини
ўрганишни талаб этади.Мустақил Ўзбекистон терроризмга қарши
курашнинг ўзига хос тарихига эга бўлиб, бунда мустақилликка
эришгандан сўнг радикал ғояларнинг тарқалиши оғир ижтимоий-
иқтисодий вазият, минтақада қўшимча беқарорлик ўчоқларининг пайдо
бўлиши, ҳокимиятни дин орқали қонунийлаштириш ва мустаҳкамлашга
уринишлар бўлган.
Ўзбекистонда охирги 10 йил ичида бирорта ҳам террорчилик
ҳаракати содир этилмаган бўлишига қарамасдан, мамлакат фуқаролари
иштирок этган Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда,
шунингдек, Ўзбекистондан келган муҳожирларнинг АҚШ, Швеция,
Туркияда
террорчилик
ҳаракатларига
жалб
этилиши
аҳолини
дерадикализация қилиш муаммосига ёндашувни қайта кўриб чиқиш ва
профилактика чораларининг самарадорлиги даражасини ошириш
заруратини туғдирмоқда. Глобал терроризм индексининг (GTI) 2023
йилги рейтингига кўра Марказий Осиё давлатларида вазият анча
яхшироқ. Тожикистон рейтингда 50-ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон
70-ўринга лойиқ кўрилган. Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон эса
мос равишда 93-ўринда турибди.Халқаро экспертлар террорчиларнинг
ваҳшийликлари ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва
халқаро ҳуқуқ тамойилларини бузишини таъкидлайди. Бунинг натижаси
ўлароқ, БМТ бошчилигида терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши
кураш борасида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган.
Шу муносабат билан ушбу мақолада профилактика инспектори ва
тезкор хизматлар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, мавжуд
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
123
муаммолар, ҳуқуқий асослар, хорижий тажрибалар таҳлил қилиниб, аниқ
амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурилади.
Профилактика инспекторининг вазифалари ва жиноятчиликка қарши
курашдаги ўрнига тўхталиб ўтсак:
Профилактика
инспектори
маҳаллада криминоген
вазиятни
ўрганиши, , таҳлил қилиш ва олдини олиш чораларини амалга ошириш
вазифасини бажаради. У фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш,
ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот тўплаш, жиноятчилик таҳдидларини
аниқлаш ҳамда жамоатчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликни
йўлга қўйиш каби вазифаларни бажаради. Шунингдек, у тезкор
маълумотлар билан ишлашда, айниқса, жиноят содир этилишига олиб
келиши мумкин бўлган ҳолатларни барвақт аниқлашда фаол иштирок
этиши керак.
Тезкор бўлинмалар билан ҳамкорлик механизмлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги
“Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги,
ПҚ-2896-сон
Қарори
5-бобида.
Профилактика
инспекторларининг давлат ташкилотлари, бошқа ташкилотлар ва аҳоли
билан ҳамкорлиги келтирилган бўлиб, унга кўра:
Профилактика инспекторларининг давлат ташкилотлари, бошқа
ташкилотлар ҳамда аҳоли билан ҳамкорлигини ташкил этиш қуйидаги
йўллар билан амалга оширилади:
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларга имкон берувчи сабаблар
ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича қўшма
тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш;
коллегиал қарорларни талаб қилувчи вазифалардан келиб чиқиб
қўшма йиғилишлар ўтказиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти
натижалари ҳақида хабардор қилиб бориш;
фаолиятга баҳо бериш ва биргаликда амалга оширилган ишлар
натижаларини ҳисобга олиш;
ҳамкорликни ташкил этишнинг илғор шакллари ва усулларини
умумлаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
124
Ҳамкорликнинг даражаси, доираси ва хусусиятидан келиб чиқиб,
қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирлар ҳам амалга оширилиши мумкин
деб белгилаб берилган.
Профилактика инспектори ва тезкор хизматлар ўртасидаги
ҳамкорлик
жиноятларнинг
барвақт
олдини
олиш,
маълумот
алмашинувини кучайтириш ва ҳамкорликдаги тадбирларини ташкил
этишда муҳим ўрин тутади. Бундай ҳамкорликни самарали ташкил этиш
учун бир неча йўналишда тизимли ёндашув талаб этилади:
Биринчи. Ахборот алмашинув тизимини такомиллаштириш зарур.
Профилактика инспекторлари тезкор хизматлар билан ўзаро маълумот
алмашинувини электрон базалар ва ички ахборот платформалари орқали
амалга ошириши керак. Бу содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар,
жиноят содир этишга мойил шахслар тўғрисидаги ва бошқа кўплаб
маълумотларга тезкор ишлов бериш ва таҳлил қилиш имконини беради.
Иккинчи. Қонун устуворлигини таъминлаш. Ҳамкорлик жараёнларида
инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, шахсий маълумотларни муҳофаза
қилиш ва фуқароларнинг ишончини таъминлаш асосий мезон бўлиб
қолиши керак.
Бу механизмлар орқали профилактика инспектори ва тезкор
хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик жиноятчиликка қарши тизимли ва
комплекс курашиш имконини яратади.
Фойданилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.
3. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида
кодекси.
4. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон қонуни.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг
фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли
ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли
Фармони.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чоратадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6196-сон Фармони.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
125
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябрдаги
“Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармон.
8. Мирзиёев Ш. М. Миллий тараққиёт йўлимизниқатъият билан давом
эттириб, янгибосқичгакўтарамиз. -Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ, 2017. –Б.
314. (592 б.).
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси //Халқ сўзи. газ 2020 йил 25 январь сони.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори: Судлар
томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни
тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
2018 йил 30 ноябрь.,
11. Қадамович Б. Ҳ., Рахимов Т. М. Ў. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИДА
АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР //Central Asian Journal of
Multidisciplinary Research and Management Studies. – 2025. – Т. 2. – №. 3. – С.
71-78.