THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
134
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ СТАТИСТИКАСИ ВА ҲИСОБИНИ
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МОСЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Расулова Шарифа Ғайбуллаевна
ЖизПИ, доценти
Эгамова Хусния Норбековна
ЖизПИ, талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.16891821
Аннотatsiя:
Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм ҳисобини халқаро
стандартларга мослаштиришнинг долзарб масалалари таҳлил қилинади.
Туризм соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва
таҳлил қилишда қўлланилаётган услублар халқаро амалиёт билан
солиштирилади. Шунингдек, Жаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) ва
БМТнинг Туризм Сателлите Ҳисоб (TSA) стандартларига мос келадиган
методологияни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Тадқиқот
натижалари туризм соҳасида статистик ахборотларнинг аниқлигини
ошириш, халқаро таққослаш имкониятларини кенгайтириш ва соҳа
ривожланишини стратегик бошқаришда фойдаланиш учун амалий
аҳамиятга эга.
Калит сўзлар:
туризм ҳисоби, халқаро стандартлар, туризм
статистикаси, Туризм Сателлите Ҳисоб (TSA), UNWTO, методология,
халқаро таққослаш, стратегик бошқарув, иқтисодий таҳлил.
Annotation:
This article analyzes the urgent issues of aligning tourism
accounting in Uzbekistan with international standards. The methods currently
used for collecting, processing, and analyzing statistical data in the tourism
sector are compared with international practices. Recommendations are
developed for implementing a methodology consistent with the standards of the
World Tourism Organization (UNWTO) and the United Nations Tourism Satellite
Account (TSA). The results of the study have practical significance for improving
the accuracy of tourism-related statistical information, expanding opportunities
for international comparison, and utilizing the data for strategic management of
the sector’s development.
Keywords:
tourism accounting, international standards, tourism statistics,
Tourism Satellite Account (TSA), UNWTO, methodology, international
comparison, strategic management, economic analysis.
Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича замон талабига мос
чора-тадбирлар тизимини шакллантириш учун ушбу соҳанинг
мамлакатдаги ҳолати ва унинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси
тўғрисида тўлиқ статистик маълумотларга эга бўлиш билан бирга, бошқа
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
135
мамлакатлардаги ҳолат билан таққослаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Туризм
билан боғлиқ кўрсаткичларнинг қиёсийлигини таъминлаш учун
мамлакатда шакллантирилаётган туризм статистикасининг халқаро
стандартларга мувофиқлигини таъминлаш талаб этилади.
Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро кўрсаткичларнинг
таққосланишини таъминлаш учун Жаҳон туризм ташкилоти (ЖТТ)
томонидан туризм статистикаси бўйича халқаро тавсиялар ишлаб
чиқилган бўлиб, уларнинг сўнгги янгиланиши 2008 йилда амалга
оширилган.
Туризм соҳасининг ривожланиши бўйича статистик кўрсаткичларни
шакллантириш учун тавсиялар нуфузли халқаро ташкилотлар, яъни
Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ), ЖТТ, Иқтисодий ҳамкорлик ва
ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), Евростат томонидан ишлаб чиқилган
“Туризм статистикаси бўйича халқаро тавсиялар – 2008”, “Туризм ёрдамчи
ҳисоблари: тавсия қилинган методологик асос – 2008” қўлланмаларида
батафсил ёритилган. Ушбу қўлланмалар мамлакатда Миллий ҳисоблар
тизими (МҲТ) тамойилларига мос келувчи туризм статистикасини
тузишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Мамлакат иқтисодиётига туризм тармоғидан келадиган даромадлар
манбаи нуқтаи назаридан туризм икки қисмга ажратилади: киришга оид
туризм ва ички туризм.
Киришга оид туризм бу мамлакатда доимий яшовчи бўлмаган ташриф
буюрувчиларнинг кирувчи сайёҳлик сафари вақтида ушбу мамлакат
доирасидаги фаолиятини ўз ичига олади.
Халқаро тавсияларда киришга оид туризм статистикаси иккита
асосий гуруҳга ажратилган: мамлакатга кирувчилар оқимларининг ҳисоби
ва уларнинг харажатлари ҳисоби.
1-расм. Киришга оид туризм статистикасининг гуруҳланиши
Киришга оид туризм оқимлари статистикаси жаҳон амалиётида
Киришга оид туризм
статистикаси
Мамлакатга
кирувчилар
оқимлари
статистикаси
Мамлакатга
кирувчиларнинг
харажатлари
статистикаси
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
136
бир-биридан фарқли икки ёндашув асосида юритилади. Биринчи
ёндашувда мамлакатга ташриф буюрувчилар тўғрисидаги статистика
чегара хизматлари маълумотлари асосида шакллантирилади. Бу
ёндашувда чет эллик туристнинг давлат чегарасини кесиб ўтиши
тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш орқали шакллантирилади.
Иккинчи ёндашувда жамоат турар жой биноларига келганлар тўғрисидаги
статистик маълумотларни қайд этиш орқали шакллантирилади. Иккинчи
ёндашувда, жамоат турар жой биноларидан ташқари турар жойларда
(қариндошлари ва яқинларининг уйларида, шахсий уй-жой шаклидаги
турар жойларда) бўлган туристлар ҳисобга олинмаслиги, бироқ саёҳат
давомида бир нечта жамоат турар жойларида бўлган туристлар икки
марта ҳисобга олиниши билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин.
1-жадвал
Дунёда фойданиладиган киришга оид туризм оқимларини
ҳисоблаш усуллари
Белгиланиши Кенгайтирилган номи
ТФ
Чегарани кесиб ўтган туристлар (шу куни қайтиб
кетадиган ташриф буюрувчиларни ҳисобга олмаганда).
ВФ
Чегарани кесиб ўтган ташриф буюрувчилар (шу куни
қайтиб кетадиган туристлар ва ташриф буюрувчилар).
ТҲС*
Чет эллик туристларнинг меҳмонхоналар ва шу каби
муассасаларга келиши.
ТCЕ
Чет эллик туристларнинг жамоавий турар жойларга
келиши.
НҲС*
Чет эллик туристларнинг меҳмонхоналарда ва шу каби
муассасаларда тунаб қолган тунлари сони.
НCЕ
Чет эллик туристларнинг жамоавий турар жой
биноларида тунаб қолган тунлари сони.
Ўзбекистонда юқорида келтирилган биринчи ёндашувга мос равишда,
киришга оид туризм оқимлари статистикаси Давлат хавфсизлик
хизматининг Чегара қўшинлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат персоналлаштириш марказининг Ўзбекистон Республикасига
кирувчи ва чиқувчи шахслар сони тўғрисидаги маълумотлари асосида
шакллантирилади.
Шунингдек, иккинчи ёндашув бўйича Ташриф буюрувчиларга хизмат
кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида “
2-туризм шакли”
давлат
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
137
статистика ҳисоботи асосида жамоат турар жой биноларига ташриф
буюрган
туристлар
тўғрисидаги
статистик
маълумотлар
шакллантирилади ҳамда биринчи ёндашув асосида шакллантирилган
маълумотлар билан қиёсий таҳлил қилинади.
Туризм харажатлари деганда, туристик саёҳат доирасида ва унга
тайёргарлик кўриш жараёнида истеъмол товарлари, шунингдек,
ўзларининг фойдаланишлари ёки бошқаларга бериш учун қимматбаҳо
буюмларни сотиб олишга сарфланган ҳамда саёҳат билан боғлиқ
транспорт, умумий овқатланиш, маданият ва спорт, турар-жой
муассасалари хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар
тушунилади.
Киришга (чиқишга) оид туризм бўйича харажатларнинг умумий
ҳажми қуйидагича аниқланади: ҳар бир сафар мақсади бўйича бир кеча
тунаб қолиш ва бир кунлик ташриф буюрувчилар сафари учун муайян
туристик маҳсулотларга сарфланган ўртача харажатлар қиймати
аниқланади. Сафарда бўлишнинг ўртача давомийлигидан келиб чиққан
ҳолда, умумий давомийлик аниқланади. Сафарда бўлишнинг умумий
давомийлигини харажатларнинг ўртача қийматига кўпайтириш орқали
киришга (чиқишга) оид туризм бўйича жами харажатлар ҳажми
аниқланади.
𝑉 = ∑ (
𝑒
𝑖
𝑞
𝑖
× 𝑄
𝑖
) ,
𝑛
𝑖=1
𝑉
– кириш (чиқиш) туризмга оид ташриф буюрувчиларнинг жами
харажатлари;
𝑒
𝑖
– ташриф буюрувчилар кузатув сўровномаси маълумотларига
асосан и - сафар мақсади бўйича ташриф буюрувчиларнинг жами
харажатлари;
𝑞
𝑖
– ташриф буюрувчилар кузатув сўровномаси маълумотларига
асосан и - сафар мақсади бўйича ташриф буюрувчиларнинг жами сони;
𝑄
𝑖
– кириш (чиқиш) туризмига оид ташриф буюрувчилар оқими
бўйича расмий маълумотларга кўра, мамлакатлар бўйича и - сафар
мақсадига кўра ташриф буюрувчиларнинг умумий сони;
н – сафар мақсадлари турлари сони.
Расмий методологияга кўра туризм ёрдамчи ҳисобининг мақсади
ташриф буюрувчилар фаолияти билан боғлиқ бўлган товарлар
ва хизматларга бўлган талабнинг барча жиҳатларини батафсил таҳлил
қилиш, мазкур талабнинг мамлакат иқтисодиёти доирасидаги бундай
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
138
товарлар ва хизматлар таклифи билан тезкор алоқасини кузатиб бориш,
шунингдек, ушбу таклифнинг бошқа иқтисодий фаолиятлар билан ўзаро
боғлиқлигини ифодалашдан иборат.
Туризм ёрдамчи ҳисоби қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
туризм соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат ва ялпи ички
маҳсулот ҳажми ва унинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссасини
баҳолашга имкон берувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар;
мамлакат ичидаги миллий корхоналар таклифи ва импорт ҳисобига
етказиб берилиши нуқтаи назаридан туристларнинг истеъмоли бўйича
батафсил маълумотлар;
иш билан бандлик, бошқа фаолият турлари билан алоқа ва асосий
капиталнинг жамғарилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи
туризм тармоғи корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳисоби;
иқтисодий кўрсаткичлар ва қийматга эга бўлмаган кўрсаткичлар
ўртасидаги мантиқий боғлиқликлар.
Туризм ёрдамчи ҳисоби туризм соҳасини кузатишнинг муҳим қисми
ҳисобланади. Бундан ташқари, туризм ёрдамчи ҳисобининг жорий
қилиниши
мамалакатлар
ўртасида
туризм
тармоғи
фаолияти
натижаларини таққослаш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси
миллий статистика амалиётида туризм ёрдамчи ҳисоби тажриба асосида
шакллантирилмоқда. Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё
тараққиёт банки экспертлари билан ушбу ҳисобни такомиллаштириш
ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда туризм кўрсаткичларини халқаро стандартларга
мувофиқ шакллантириш бўйича:
хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро ташкилотлар тавсияларини
ўрганиш, илмий-амалий ёндашувларни умумлаштириш ҳамда Ўзбекистон
Республикаси статистика амалиётида фойдаланиш учун туризм ёрдамчи
ҳисоби услубини ишлаб чиқиш;
туризм статистикаси кўрсаткичлари қамрови ва сифатини
такомиллаштириш;
туризм статистикаси кўрсткичларини йиллик ва чораклик даврийликда
шакллантириш юзасидан маълумотлар манбаларини ўрганиб чиқиш ва
тегишли статистика кузатувларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
мақсадга мувофиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
139
2019 йил 30 сентябрдаги 41-сонли қарори билан тасдиқланган “Туризм
ёрдамчи ҳисобини шакллантириш бўйича услубий низом”,
(www. https://lib.stat.uz).
2. UNWTO World Tourism Barometer // Volume 15, Advance Release January
2017 http://ec.europa.eu/eurostat/cache/metadata/en/tour_occ_esms.htm.
3. Вспомогательный счет туризма: рекомендуемая методологическая
основа, 2008 год (Люксембург, Мадрид, Нью-Йорк, Париж, 2010,
(www. https://unstats.un.org)).
4. Methodological manual for tourism statistics (Version 3.1) (Luxembourg:
Publications Office of the Yeuropean Union, 201, 2014,
(www. https://ec.europa.eu/eurostat)).