Barcha maqolalar

56-60 71 0

Қўл (el) компонентли ибораларнинг таснифи ва уларнинг маъно хусусиятлари

Sadaf Shabanova

Иборалар ҳар бир тилнинг энг муҳим ва ноёб бирликлари бўлиб, дунё маданияти ва инсон  хусусиятларини  билиш  учун  ишлатиладиган  ифодали  воситалардир.  Ушбу  тадқиқотнинг мақсади  el  (қўл)  компонентли  ибораларнинг  таснифи  ва  уларнинг  маъно  хусусиятларини  очиб беришдан иборатдир.

65-71 60 0

Қози Ихтиёр – темурийлар даврининг олими сифатида

Hamidulla Aminov

Ушбу мақолада темурийлар даврининг охирги вақтида Ҳиротда яшаган қози  Ихтиёр  ҳаёти  ва  илмий  ижоди  тўғрисидаги  янги  маълумотлар  келтирилган.  Қози Ихтиёр (ваф. 1520) қозилик ва қозикалонлик лавозимларида фаолият юритган. У қозилик вақтида қозилар учун “Мухтор ал-Ихтиёр” номли қўлланма яратган. Мақолада ушбу асар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

99-109 85 0

Қиёсий-типологик метод ва унинг қадимги мифларни ўрганишдаги ўрни

Mamatqul Juraev, Shorustam Shomusarov

Мақолада замонавий фольклоршуносликни ўрганишнинг энг самарали  усули  –  қиёсий-типологик  метод  ҳақида  фикр  юритилади.  Турли  халқлар фольклори ўртасидаги алоқаларнинг типлари ҳақида ва уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туриши борасидаги фикр-мулоҳазалар тадқиқ этилади.

43-53 127 0

Қатарда роман ёзиш ва унинг жадал ривожланиш хусусиятлари

Shahlo Ahmedova

Ушбу  мақола  Қатар  замонавий  бадиий  насрининг  ривожланиш муаммосига  бағишлаган.  Унда  кўтарилган  масалалар  замонавий  адабиётшуносликда тан олинган баъзи миллий адабиётларнинг “жадал ривожланиш назарияси” га  мос  келади.  Мақолада  Қатарнинг  бадиий  насри  қисқа  вақт  ичида  жадал ривожланиб, ўрта аср адабий анъаналаридан замонавий китобхоннинг талаби ва дидига  мос  келадиган  асарларни  яратишга  ўтганлиги  қайд  этилади.  Қатарда замонавий насрнинг ривожланиши ХХ асрнинг иккинчи ярмида ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий  ва  маданий  ҳаётида  рўй  берган  улкан  ўзгаришлар  фонида кўриб чиқилган. Форс  Кўрфази  араб  давлатлари  -  Кувайт,  Баҳрайн,  Қатар,  Бирлашган  Араб Амирликлари ва Уммон, яъни Халиж араб мамлакатлари жадал иқтисодий ривожланиши  даврида  технологик  тараққиёт  туфайли  жаҳон  маданияти  ва  жаҳон адабий  жараёни  билан,  авваламбор  маданий  жиҳатдан  энг  ривожланган  араб мамлакатлари- Миср, Сурия, Ливан ва Ироқнинг адабий тажрибаси билан танишдилар.  Мақолада  муаллиф  ҳикоя  жанри мисолида  заиф ва  содда сюжетли,  панднасиҳат  билан  суғорилган  кичик  асарлардан  замонавий  ҳикоя  тушунчасига  мос келадиган етук жанрга айланганини кузатиб таҳлил қилади. ХХ аср 70-йилларида адабиётга Иброҳим Суқр Марихи, Кулсум Жобир, Фотима Туркий каби моҳир сўз усталари кириб келдилар. Улар Қатар ҳикоя жанрининг такомиллашувига катта ҳисса  қўшиб,  илк  бор  замонавий  воқеликнинг  муҳим  муаммоларига  ўз  эътиборларини қаратдилар ва уларни бадиий ифода этдилар. Муаллифнинг фикрича, ана шундай  муҳим  муаммолардан  бири  қатарлик  аёлни  мавқеини  кўтариш,  яъни  ўз овозига, таълим олишга, касб танлаш ҳуқуқларига эга бўлиш  муаммоларидир. Ғарб  адабиёти  билан  танишуви  туфайли  Қатар  ҳикояси  ўз  ривожланиш босқичларида  модернистик  тенденцияларга  ҳам  дуч  келди.  Психологизм,  қаҳрамон тасвирининг  турлилиги,  унинг  ўзига  хос  дунёқарашини  акс  эттирувчи  жиҳатлари билан  ажралиб  турадиган  ҳикоялар  пайдо  бўлди.  “Онг  оқими”,  “ассоциатив фикрлаш”,  “матности”  каби  модернистик  усуллардан    фойдаланиб,  ёзувчилар  ўз қаҳрамонининг руҳий инқирози, оғриқли маънавий изланишларини акс этдилар. ХХI аср бошларига  келиб,  Қатар  адабиётига  янги  ёш  авлодлар  қўшилди,  улар  ижтимоийахлоқий  масалаларга  оид  шу  пайтгача  ҳали  ёндошилмаган  муаммоларни  кўтариб, ўткир сюжетли хикояларни яратишга ҳаракат қилиб келишди.

70-75 70 0

Қадимда ва ўрта асрларда ўзбек-япон алоқалари

Feruza Djumaniyazova

Ушбу мақолада қадимги ва ўрта асрларда ўзбек-япон маданий ва ижтимоий-иқтисодий алоқалари ёритилади. Шунингдек, япон олимлари Ш.Куваяма ва М.Инабаларнинг тадқиқотларидаги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари  – Тохаристон ва унга қўшни ҳудудларнинг илк ўрта асрлардаги этник тарихига оид маълумотлар таҳлил қилинган.

71-75 85 0

Қадимги ҳиндистон тарихини ўрганишда эпиграфик ва нумизматик манбаларнинг ўрни

Ulug'bek Abdullaev
Ушбу мақолада Ҳиндистоннинг қадимги даврини ёритишда муҳим аҳамият касб этувчи эпиграфик ва нумизматик манбалар таҳлил қилинган ва умумлаштирилган. Муаллиф ўзбек, рус ва хорижий тиллардаги тадқиқотлар асосида эпиграфик ва нумизматик манбаларнинг Қадимги Ҳиндистон тарихини ўрганишдаги аҳамиятини ёритган.
104-110 67 0

Қадимги Ҳиндистон маданияти, эстетикаси ва санъатининг фалсафий ва герменевтик таҳлили

Emine Izzetova

Мазкур  илмий  мақолада  қадимги  Ҳиндистон  маданияти,  эстетикаси  ва  санъатининг  фалсафий-герменевтик  таҳлили  берилган  бўлиб,  бадиий-эстетик  дунёқараш  тамойиллари  ва  фалсафий  дунёқараш  хусусиятлари  кўриб чиқилган.

46-52 69 0

Қадимги ҳинд эртакларида тарихий шахс

Ulfatxon Muhibova

Ушбу мақола фантастик, тўқима сюжетга асосланган, яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги абадий курашни акс эттирувчи, оддий халқнинг орзу-умидларини тўқима образлар – инсонлар, ҳайвонлар, хаттоки, табиат тилга кирадиган, ғайритабиий воқеалар, сеҳрли кучлар, инсон ақли бовар қилмайдиган воқеа ва ҳодисаларни баён этувчи эртак жанрида тарихий шахснинг бош персонаж сифатида иштирок этиши масаласини қадимий ҳинд эртаклари мисолида очиб беришга бағишланган.  Мақолада  эртак  мазмунига  кириб  борган  тарихий  шахс  нима  сабабдан  халқ  қаҳрмонига айлангани, ушбу тарихий шахснинг қайси хусусиятлари уни эртак каҳрамони бўлишига сабаб бўлган каби масалалар эртаклар таҳлили асосида очиб берилади. Ўз мазмунига кўра эртакларнинг реал хаётдан узоқ бўлган воқеа ва ҳодисаларни акс эттириши барчага маълум. Бироқ қадимги ҳинд жамиятида шундай шахслар бўлганки, улар ҳақиқатан ҳам ўз адолати,  инсонпарварлиги,  саҳийлиги  ва  донишмандлиги  билан  халқ  қаҳрамонига  айланиб,  улар ҳақида халқ ўртасида эртаклар яратилган.  Мақолада тилга олинаётган шахс шоҳ бўлиб, тарихда ҳақиқатан ҳам шу исмдаги шоҳ бўлган. У Ҳиндистоннинг ғарбий қисмидаги Ужжейн давлатининг шоҳи бўлган. Ҳиндистон халқи бу шоҳни Рамдан  кейинги  энг  одил,  энг  донишманд,  энг  халқпарвар  шоҳ  сифатида  билади.  Викрам  шоҳи, хаттоки, ўз даврида янги санага ҳам асос солган ва бу сана милодий асрдан 57 йил илгари юради. Бугунги кунда ҳинд халқи икки санага суянган ҳолда фаолият юритади, бири милодий ва иккинчиси Викрам эраси. Викрам санаси милодий асрдан 57 йил илгари юради. Масалан, ҳозир бутун дунёда 2021чи йил бўлса, Ҳиндистонда Викрам санасига кўра 2078 йил ҳисобланади. Шуниси қизиқки, бу сана барча давлат ишларида ва барча бошқа соҳаларда ҳам ҳанузгача қўлланилади.

13-26 75 0

Қадимги ҳинд эпосларининг кейинги давр ёзма адабиёти ривожига таъсири

Ulfatxon Muhibova

Ушбу мақола қадимги ҳинд фольклор мероси намуналари, хусусанг. Махабхарата  ва  Рамаяна  эпосларининг  кейинги  давр  миллий  адабиётлари  ривожига таъсири масаласига бағишланганди.  Ушбу  масала  шуниси  билан  қизиқарлики,  ушбу  икки  эпос  илк  ўрта  асрларда шакллана  бошлаган  янги  ҳинд  тилларидаги  ёзма  адабиёт  ривожига  асос  бўлиб хизмат қилган. Мақолада  эпосларнинг  ёзма  адабиётга  таъсири  адабиётнинг  ривожланиш  босқичлари  кесимида  ўрганилган.  Ёзма  адабиётга  илк  таъсир  қадимги  ҳинд  драматургиясида кузатилади. Бу масала Махабхарата эпоси таъсирида ижод қилган таниқли драматурглар  Бхаса  ва Калидасаларнинг  асарлари  мисолида  тадқиқ  этилган.  Эпосларнинг кейинги таъсир доираси эртак жанрида кузатилади. Маълумки, эртак жанри ўзининг  фантастик  дунёқараши,  ҳайвонларнинг  тилга  кириши,  уларнинг  инсонлар тилида  сўзлашиши,  улар  билан  мулоқотда  бўлиши,  найзаларнинг  самоларда  учиши каби  унсурларнинг  илк  бор  Рамаяна  эпоси  мазмунида  шакланганлиги  ҳақида  сўз юритилади. Бундан келиб чиққан ҳолда ҳинд адабиётшунослари ҳам эртак жанрининг элементлари Рамаяна эпоси таркибида шаклланган, деган фикрларни баён этганлар.  Ўрта аср давридаги бҳакти адабий мероси эса деярли қадимий икки эпоснинг халқ тилларида яратилган янги нусхаси, дейиш мумкин. Шунингдек, эпосдаги тур-ли  мотивларни,  персонажларни,  сюжет  линияларини  замонавий  ҳинд  адабиёти саҳифаларида  ҳам  кўп  учратамиз.  Бундан  ташқари,  санскрит  тилидаги  эпослар таъсирида  деярли  ҳар  бир  ҳинд  миллий  адабиётларида  ўз  миллий  қаҳрамонлари киритилган эпослар яратилган.  Бир сўз билан айтганда, қадимги Ҳиндистоннинг икки эпоси «Махабхарата» ва «Рамаяна»лар янги ҳинд тилларидаги ёзма адабиётнинг шаклланишига жуда катта асос бўлиб хизмат қилган.

88-93 86 0

Қадимги чоч шаҳар маданиятига бир назар

Zuxriddin Alimov
Мақолада археологик ҳамда ёзма манбалардаги маълумотларга асосаланиб Тошкент воҳасида шаҳар маданиятининг вужудга келиши ва ривожи кўриб чиқилган. Хусусан, Чоч воҳасининг қадимги тарихига назар ташланиб, воҳада антик даврдаёқ шаҳар маданияти шаклланганлиги, дастлабки зироаткорлар ва деҳқонларнинг манзилгоҳлари, бу ерда яшаган аҳолининг этник таркиби, Чоч воҳаси шаҳарларининг қадимги юнон, хитой ва араб манбаларида ёритилиши, шаҳарларнинг тарихий топографиясига оид маълумотлар таҳлил этилган. Шундай қилиб, топилмалар Чочда илк ўрта асрлар даврида шаҳар маданияти худди бутун Марказий Осиё ҳудудидаги каби юқори даражада бўлганлигидан далолат беради
77-86 102 0

Қадимги Хоразмда амалий билимлар динамикаси ва ёзувнинг аҳамияти

Dilrabo Qurbonova

Мақолада  қадимги  Хоразм  мисолида  амалий  билимларнинг  динамикаси, улар  доирасининг  кенгайиб  бориши  жараёни  ҳамда  Хоразм  ёзувининг  ривожланиши масалалари  таҳлил  қилинади.  Мавзунинг  долзарблиги  Хоразм  воҳасида  исломга  қадар амалий  билимлар,  илм-фан  асосларининг  ривожланиши  ҳолатини  тадқиқ  этишни  тақозо этади. Ушбу зарурият мазкур муаммонинг етарлича ўрганилмаганлиги билан белгиланади. Хоразмда  антик  давр  ва  илк  ўрта  асрларда  астрономия,  геометрия,  математика  каби фанларнинг шаклланишини, уларнинг тизимига доир аниқ тасаввурларнинг мавжудлигини ўрганишда  археологик  манбаларнинг  мазмун-моҳияти  таърифланади.  Мақолада  қадимий Хоразм ёзувининг давлатчилик тизими, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва маънавий маданиятни ўрганишда аҳамияти янгича ёндашувлар асосида ёритилади.

104-113 128 0

Қадимги Хитойда анъанавий математикада рақамлардан фойдаланиш ҳақида

Umida Mavlyanova

Мазкур  мақола  “Қадимги  Хитойда  анъанавий  математикада рақамларнинг  ишлатилиши “ деб номланиб ,  унда математика саҳасига оид бўлган  жараён  акс  этган.  Мақолада    қадимги  Хитойда  математик  терминларнинг келиб  чиқиши  ва  ишлатилишига  оид  аниқ  адабиётлар  келтирилган. Бир  қанча олимларнинг фикрлари баён қилинган.

46-54 68 0

Қадимги туркий мақоллар тузилишида аллегория ва тазоднинг ўрни

Iqboljon Mirzaaliyev

Халқ оғзаки ижодининг ўзига хос жанрларидан бири бу мақолдир. Мақоллар бирор халқнинг  асрлар,  йиллар  оша  ўз  кўрган-кечирган  ҳаётий  тажрибалари  асосида  шаклланган, сайқалланган  қисқа  шаклдаги  асар  намуналаридир.  Халқ  орасидаги  бирор  фикрнинг  мақол  бўлиши,унинг ихчам шаклга келиши учун йиллар керак бўлади. Бунда мақол бўлмоқчи бўлган фикрнинг хулосага  эгалиги  ҳам  аҳамиятлидир.  Чунки  ҳар  бир  айтилган  фикр  мақол  бўла  олмайди.  Мақол бўлиши учун бирор воқеа-ҳодисага ҳукм чиқарилган, хулосаланган бўлиши талаб этилади. Кунимизгача  йирик  ҳажмдаги  ёзма  шаклда  етиб  келган  мақоллар  XI  аср  тилшунос,  фольклоршунос олими Маҳмуд Кошғарий қаламига мансуб “Девону луғати-т-турк” асаридан ўрин олган. Асарда  мақоллар  бирор  туркий  сўзнинг  маъно-мазмунини  ифодалаш,  очиш  учун  фойдаланилган. Адиб ўз  асарида  уч  юзга яқин мақоллардан фойдаланган  бўлиб,  уларнинг баъзилари такрорланган ҳолда, баъзилари эса қисқарган шаклларда келади. Қадимги туркий мақоллар ўз тузилишига эга. Уларнинг тузилишида бадиият билан бирга тил ҳодисалари,  услуби  ҳам  ўзгачадир.  Айниқса,  тил  ва  бадиият  уйғунлиги,  уларнинг  мақол  маъно-мазмунига  таъсир  ўрни  каттадир.  Бундай  тасвир  воситалари  орасидаги  аллегория  ва  тазод қадимги  туркий  мақолларнинг  катта  қисмида  учрайди.  Мазкур  мақолада  айни  икки  ҳодисанинг қадимги туркий мақолларда қўлланиш ўрни, мақол маъно-мазмунига таъсири масаласи ёритилган.

49-52 79 0

Қадимги туркий ёдгорликларда “saw” сўзи ва унинг маънолари

Nilufar Xolboboyeva

Маҳмуд Кошғарий “Девону луғатит-т-турк” асарида туркий тилда мавжуд сўз ва атмаларга изоҳ берган ва илмий ёндашган. Saw сўз-атамаси ҳам шулар жумласидандир. Ушбу мақолада мазкур сўзнинг туркий ёдномалардаги маънолари ҳамда уларнинг атама сифатида шаклланиши тадқиқ этилган.

64-70 56 0

Қадимги туркий битигларда қўлланган стереотип бирликларнинг кейинги давр асарларидаги вариацияси

Shaxnoza To'lagonova

Ушбу мақолада қадимги туркий битиглардаги стереотип бирликлар ҳақида сўз боради. Хусусан, стереотип бирликларнинг кейинги даврга трансформацияси мазкур мақолада таҳлилга тортилган.

15-18 61 0

Ғулом ғавс хайбарийнинг илмий меросиу

Xojimurod Xojimurodov

Мазкур илмий мақолада таниқли афғон ёзувчиси ва адабиётшунос, тадқиқотчи  Ғулом Ғавс Хайбарийнинг ҳаёт йўли ва ижодий биографияси ўрганилади ва адиб ҳақида ҳозиргача маълум бўлган маълумотлар доираси кенг ёритилади. Унинг Ҳиндистондаги Деҳли университетидаги  ўқиш даври ва Хайбарий Кобул радиосида сухандон , “Паштун жағ” (“Паштун овози”) журналида мудирлик даврлари кенг ёритилади.  Ғулом Ғавс Хайбарий паштузабон ёзувчи сифатида танилганлиги ва ижодий фаолияти давомида у томонидан ёзилган  бадиий асарлари ўрганилади. Бадиий асарларининг бош ғоялари ва у унда кўтарилган  муаммолар  борасида  сўз  боради.  Бундан  ташқари,  мақолада  Ғулом  Ғавс  Хайбарийнинг ҳозиргача нашр қилинган бадиий асарлари ва тадқиқотларининг батафсил рўйхати ҳам келтирилган.

26-33 82 0

Ғада ас-самман ва зулфия қуролбой қизи ҳикояларида “она” образи руҳияти талқини

Dilafruz Abdullayeva

Мустақиллик йилларида миллий адабиётимиз шиддат билан ривожланиб, сўнгги йилларда адабий жараёнларнинг турли босқичларини босиб ўтмоқда. Исажон Султон, Хуршид Дўстмуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Зулфия Қуролбой қизи, Абдуқаюм Йўлдош, Назар Эшонқул каби адиблар ижодида бугунги кун муаммолари, инсон ва жамият мавзуси, оилавий ришталар, шахс ва унинг руҳияти масалалари, инсон экзистенцияси каби масалалар қаламга олиниб, модернизм ва постмодернизм элементлари билан йўғрилган ҳолда баён этилмоқда. Мазкур мақолада атоқли араб адибаси, “Ҳикоянавислик шоираси” дея эътироф этилувчи Сурия-Ливан ёзувчиси Ғада ас-Самман (1942 йилда Дамашқ шаҳрида таваллуд топган) ва ўзбек ёзувчиси Зулфия Қуролбой қизи (1966 йилда Жиззах шаҳрида таваллуд топган) ҳикояларининг қиёсий таҳлилига бағишланган бўлиб, унда ёзувчиларнинг услуби ва психологик таҳлил маҳоратлари, “Она” образи ва руҳиятининг икки миллат адибалари ҳикояларидаги талқини, она қисматида фарзанд ва унинг аҳамияти, шунингдек, бефарзанд аёл тақдири ва бефарзандликнинг аёллар тақдирига таъсири ва шу вазиятга тушиб қолган образлар таҳлили масаласи, образлар руҳиятини очиб беришдаги ёзувчининг услуби ва маҳорати, шунингдек, икки миллат адибалари ижодидаги муштараклик ва ғоялар тўқнашуви тадқиқ этилган.

345-44 71 0

Ғада ас-Самман ва Зулфия Қуролбой қизи ҳикояларида руҳият тасвирининг муштараклиги ва ўзига хослиги

Dilafruz Abdullayeva

Замонавий араб ва ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакиллари Ғада асСамман ва Зулфия Қуролбой қизи ижодида ҳозирги кун адабиётшунослик майдонида ўта долзарб бўлиб бораётган психологик тасвир ва услуб йўналиши кенг китобхонлар оммаси ҳамда адабиётшунослар томонидан алоҳида диққат-эътибор марказида бўлиб келмоқда. Бу икки адибанинг насри, хусусан, ҳикоячилиги турли ижтимоий-сиёсий вазиятлар муҳити ва воқелигида яратилганлиги билан характерлидир. Мазкур мақолада Ғада
ас­Самман ҳамда Зулфия Қуролбой қизи ҳикояларида психологизм ва психологик таҳлил масаласи ҳамда икки адиба ижодидаги ўзаро муштаракликлар тадқиқ этилган. Унда
адибалар услубидаги ўхшашликлар ҳамда психологик таҳлилининг ички монолог, нутқий
характеристика, психологик портрет, галлюцинация, туш каби воситаларидан
фойдаланиш ва қаҳрамон ички оламини очиб бериш маҳорати очиб берилган. Ёзувчи Ғада ас­Самман ва Зулфия Қуролбой қизи ҳам ўз ижодида ички нутқ – ички реплика, ички диалог, ички монолог (монолог-муҳокама, монолог-хотира, монолог-мулоҳаза), нутқий характеристика, портрет, такрор сўзлар, галлюцинация, пауза воситаси каби психологик таҳлил воситаларидан моҳирона фойдаланиб, психологик ва магик реализм
унсурлари билан бойитилган насрий асарлар яратиб келмоқдалар. Хусусан, улар ижодида
психологик тасвир воситалари, ички нутқ ва ички монолог концептининг воқеланиши
муҳим аҳамият касб этади. Турли мамлакатларда яшаб ижод қилган, ўзаро алоқалари ва таъсири мавжуд бўлмаган икки адиба ижодидаги ўхшаш ғоялар, муаллиф мақсадининг уйғунлиги, жамиятдаги воқеликларга муносабатидаги муштаракликлар, автор услубидаги уйғунлик Ғада ас-Самман ва Зулфия Қуролбой қизининг ўз замонасининг ижтимоий муаммоларини шахсий муаммо даражасида тасвирлай олган, замонавий адабий жараёнларда маълум бир силжиш, юксалишга таъсир кўрсатган ижодкорлар сафига киришини далиллайди.

158-165 77 0

Яқин Шарқдаги этносиёсий муаммоларнинг минтақавий хавфсизликка таъсири

Farhod Karimov

Мазкур  мақолада  бугунги  кунда  Яқин  Шарқнинг  минтақавий барқарорлиги  ва  хавфсизлигини  таъминлаш  муаммолари  ҳамда  этносиёсий муаммоларнинг  хусусиятлари  ўрганилган.  Шунингдек,  минтақадаги  этник муносабатлар  ва  зиддиятларнинг  мақсади,  Яқин  Шарқ  давлатларининг  ушбу масалаларга нисбатан муносабатлари, этносиёсий муаммоларда ташқи куч омили масалалари  ҳам  кўриб  чиқилган.  Мазкур  зиддиятларни  ҳал  қилиш  ва  уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилган.

105-109 47 0

Яқин Шарқда энергия ресурслари дипломатиясини амалга ошириш воситалари ва механизмлари

Fuzail Mahmudov

Ушбу мақоланинг мақсади энергия ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишнинг йўлларини ёки Яқин Шарқдаги энергия дипломатиясини назарий жиҳатдан таърифлашдир.  Ўйлашимизча,  бу  масалага  илмий  ёндашув,  когнитив  жараёнларни тартибга солиш ҳамда жаҳон давлатларининг энергияга бўлган талабини ўрганиш, қолаверса, геосиёсий ўзгаришларнинг мазмунини таҳлил қилиш учун муҳимдир.

197-208 84 0

Яқин Шарқ ташқи сиёсати ва сиёсий антропологияси

Go'zal Qodirova

Араб  дунёси  ёки  минтақаси  ғоясини  ривожлантириб,  мисрлик тадқиқотчилар  Р.  Ал-Бустани ва Ф.  Фаргус  замонавий давлатларнинг  шаклланишидан бошланган минтақавий жараёнларни таҳлил қилиб, Яқин Шарқ атамасини ишлатмай, араб  дунёси  ҳақида  шундай  ёзадилар,  Араб  давлатлари,  Шимолий  Африка,  Шарқий Африка,  Ироқ,  Сурия,  Ливан,  Исроил,  Фаластин,  Арабистон  ярим  оролининг  "Фертил Ярим  Ойи".  Яна  бир  мисрлик  олим  М.Муаллим  Яқин  Шарқ  -  шарқда  Эрондан  ғарбда Ливияга,  шимолда  Туркиядан  Арабистон  ярим  оролининг  жанубий  чегараларига  ва Африкада Суданнинг жанубий чегараларига қадар бўлган ҳудуд эканлигини таъкидлайди. Бундай  Яқин  Шарқ-бу  сиёсий  контсептсия  ва  унинг  фикрича,  Европа,  Осиёнинг чорраҳасидаги  географик  жойлашувидан  тортиб,  ҳудудларнинг  барча  ўзига  хос хусусиятларини ўз ичига олган "Осиё-Африка минтақаси" атамасини ишлатган маъқул. Африка ва энергия манбалари билан тугайди. Баъзи олимлар "араб баҳори" нинг ҳаддан ташқари  ошиши  ва  унинг  оқибатларини  Усмонли  империясининг  қулаши  ва  Биринчи жаҳон урушидан кейин миллий араб тузилмаларининг пайдо бўлиши каби кучли тарихий катаклизмлар  билан  солиштиришади.  Ҳозирги  вазиятда  Ўзбекистон  дипломатияси низоларни ҳал қилишда ва Яқин Шарқнинг ижобий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришига ёрдам бериши ва мустаҳкам таҳлилий асосга эга бўлиши керак. Мақолада  режимнинг  ўзгариши  ва  минтақанинг  геосиёсий  конфигуратсиясининг ўзгариши нуқтаи назаридан  Яқин  Шарқдаги  вазиятни  ўрганиш кўзда тутилган. Мақолада Яқин Шарқда (Ироқ, Туркия, Сурия-Ливан-Фаластин зонаси, Миср, Форс кўрфази мамлакатлари, Яман)  Эрон  Ислом  Республикаси (ИРИ) ташқи  сиёсатини шакллантириш  ва амалга ошириш хусусиятлари таҳлил қилинган. Вашингтоннинг ИРИ "тизимли қамров" стратегиясини амалга ошириш шакллари ва усулларини ўзгартириш контексти. Эроннинг Яқин Шарқ минтақаси  этакчиларидан  бири  сифатида  салоҳиятини  аниқлашга  алоҳида  эътибор қаратилмоқда. Шундай қилиб, мақолада Яқин Шарқ, мамлакатларининг ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари кенг қамраб олинган бўлиб Яқин Шарқдаги вазиятга баҳо берилган.

160-163 36 0

Яқин шарқ мамлакатлари: сўнгги ўн йилликлардаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар

Shavkat Oripov

Ушбу мақолада Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг араб мамлакатларида "Араб баҳори" деб номланган фуқаролик қўзғолони ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Араб баҳори қандай бошлангани, уни енгган штатлардаги қўзғолоннинг оқибатлари, ундан кейин халқнинг ҳаёти яхшиланганми ёки йўқми каби саволларга жавоб беради.

134-145 204 0

Яқин Шарқ мамлакатлари ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари

Go'zal Qodirova

Мисрлик  тадқиқотчилар  Р.  Ал-Бустани  ва  Ф.  Фаргус  араб  дунёси  ёки  минтақаси ғоясини  ривожлантириб,  замонавий  давлатларнинг  шаклланишидан  бошлаб,  Яқин  Шарқ  атамасини ишлатмайдилар,  балки  араб  дунёси,  араб  давлатлари,  Шимолий  Африка,  Шарқий  Африка  ҳақида ёзмоқдалар. "Мўтабар ярим ой" Ироқ, Сурия, Ливан, Исроил, Фаластин, Арабистон ярим оролининг бир қисми.  Мисрлик  яна  бир  машхур  олим  М.  Муаллимнинг  таъкидлашича,  Ўрта  Шарқ  шарқда  Эрондан ғарбда Ливия ва шимолдан Туркиядан Арабистон ярим оролининг жанубий чегараларига ва Африкадан Суданнинг жанубий чегараларигача жойлашган минтақадир, деган ғояни илгари суради. Бундай Яқин Шарқ  сиёсий  тушунчадир  ва  унинг  фикрига  кўра,  Европа  ва  Осиё,  Африканинг  бирлашмасидаги географик жойлашувидан бошлаб энергия манбаларигача бўлган ҳудудларнинг барча хусусиятларини ўз ичига олган "Осиё-Африка минтақаси" атамасини ишлатган маъқул деб ҳисоблайди.  Баъзи  олимлар  "араб  баҳори"  нинг  ҳаддан  ташқари  ёйилиши  ва  унинг  оқибатларини  Усмонли империясининг парчаланиши ва Биринчи Жаҳон урушидан кейин  арабларининг пайдо бўлиши каби кучли тарихий  фалокатлар  билан  солиштирадилар.  Ҳозирги  вазиятда  Ўзбекистон  дипломатияси  можароларни  ҳал  қилиш  ва  Яқин  Шарқдаги  ижобий  сиёсий  ва  иқтисодий  ўзгаришларга  ёрдам  бериши  ва мустаҳкам  таҳлилий  асосга  эга  бўлиши  керак.  Мақолада  шунингдек,  Яқин  Шарқдаги  вазиятни режимларнинг ўзгариши ва минтақанинг геосиёсий конфигурациясидаги ўзгаришлар ҳисобга олинади. Шу билан бирга, мақолада Эрон Ислом Республикаси (ЭИР) нинг Яқин Шарқдаги (Ироқ, Туркия, Сурия-Ливан-Фаластин зонаси, Миср, Форс кўрфази мамлакатлари, Яман) ташқи сиёсатининг Вашингтон стратегиясини  амалга  ошириш  шакллари  ва  усулларини  ўзгартириш  шароитида  шаклланиши  ва  амалга оширилишининг хусусиятлари чуқур таҳлил қилинади.   Бундан  ташқари,  Эроннинг  Яқин  Шарқ  минтақасидаги  етакчилардан  бири  эканлигини  аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабаб мақолада Яқин Шарқ мамлакатлари ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари кенг равишда муҳокама қилинади ва Яқин Шарқдаги вазиятга алоҳида баҳо берилади.

129-132 199 0

Яшта Авестадаги Паурва ва Траетаона тасвирлари ҳақида яна бир бор

Rano Urazova

Ушбу мақолада Авестонинг зардуштийликнинг муқаддас китобидаги мифологик қаҳрамон Траэтон, худо ва Инсон характерининг моҳиятига оид саволлар муҳокама қилинди. Контекстда Ардв Сур Анахит мадҳиясидаги Паур ҳақидаги афсонада бу худонинг Сунрисе Cолорс сифатидаги унчалик маълум бўлмаган
кўринадиган функцияси очиб берилган. Бундан ташқари, Паурва ва Тҳраэтаона ўртасидаги ўзаро боғлиқлик имонсиз ахлоқий ёвузлик ўртасидаги курашдан иборат бўлиши керак, биринчи ҳақиқатга Аҳура Маздадаги "энг яхши эътиқод", иккинчисини ҳимоя қилиш керак.

203-215 103 0

Япониядаги инновацион сиёсатнинг ҳозирги ҳолатини ретроспектив ва таҳлил қилиш

Jasur Niyozaliev

Ушбу  мақола  Японияда  илмий-техник  ва  инновацион  сиёсатни  шакллантириш масалаларини  ўрганишга  бағишланади.  Шунингдек  тадқиқотда  иқтисодий  ўсишга  бир  қатор омилларнинг, хусусан инновацияга йўналтирилган инсон капитали омилининг таъсири эконометрик моделлаштириш асосида таҳлил қилинади. Илмий тадқиқотнинг мақсади – Япониянинг илмий-техник ва инновацион сиёсатининг шаклланишиши  ва  ривожланишини  таҳлил  қилиш,  инновацион  омилларнинг  мамлакат  иқтисодиётининг ривожланишига таъсирини корреляция ва регрессия модели орқали аниқлаш. Мақоланинг илмий натижалари:


Мақолада Япониянинг илмий-техник ва инновацион сиёсатининг ретроспективаси шакллантирилган;


Япониянинг иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар, хусусан, илмий-тадқиқот ишларининг  ички  харажатлари,  технологик  маҳсулотларни  экспорт  қилишдан  тушган  даромад, Японияда илмий-тадқиқот ишларида банд бўлганлар сони билан боғлиқ модели яратилган.