Barcha maqolalar
Ҳомиланинг она қорнида ўсиш давридаги гипотрофиясида она ва ҳомила қонида, йўлдош тўқималарида липид таркибининг ўзгариши
она қорнида ўсиш даври гипотрофияси ривожланишида она - йулдош -ҳомила тизими липид
алмашинувида сезиларли ўзгаришлар бўлиши аниқланди, айниқса ЭЁК, триглицеридлар, β-
липопротеидлар, фосфолипидлар таркиби, шунингдек, ҳомиладорлар ва янги туғилган чақалоқлар қон
зардобида бир хил типдаги ўзгаришлар аниқланди. Ҳомила ривожланишининг орқада қолишида ЭЁК
триглицеридлар нисбати ҳажмининг камайиши липолитик жараёнлар фаоллигига таъсир кўрсатиб,
гиперлипедимияга олиб келди
Ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланишида келиб чиқадиган асоратларни аниқлаш ва прогноз қилишни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида ҳомила ичи инфекциялари (ҲИИ) акушерлик ва перинатологиянинг муаммоларидан бири ҳисобланиб, ҳомиладорликда 65,3% ҳолларда учрайди. Перинаталь хасталаниш структурасида ҲИИ 27,2% вирус этиологиясига, 26,3% аралаш этиологияга ва 17,5% бактериал этиологияга тўғри келади. Ҳозирги кунда бачадон ичи инфицирланиш ҳолатининг этиологии спектри хусусияти аралаш ассоциациялардир, бунда цитомегаловирусли ва герпесвирусли инфекцияларнинг таъсири ортмокда.
Мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати тубдан яхшиланди. Бу борада оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, хомиладор аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тиббий саводхонлик даражаси ошириш хамда профилактик кўриклардан вақтида ўтказиш юзасидан бир қатор ютуқларга эришилди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида ҳомила ичи инфекциялари (ҲИИ) акушерлик ва перинатологиянинг муаммоларидан бири ҳисобланиб, ҳомиладорликда 65,3% ҳолларда учрайди. Перинаталь хасталаниш структурасида ҲИИ 27,2% вирус этиологиясига, 26,3% аралаш этиологияга ва 17,5% бактериал этиологияга тўғри келади. Ҳозирги кунда бачадон ичи инфицирланиш ҳолатининг этиологии спектри хусусияти аралаш ассоциациялардир, бунда цитомегаловирусли ва герпесвирусли инфекцияларнинг таъсири ортмокда.
Мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати тубдан яхшиланди. Бу борада оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, хомиладор аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тиббий саводхонлик даражаси ошириш хамда профилактик кўриклардан вақтида ўтказиш юзасидан бир қатор ютуқларга эришилди.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланиши юкори хавфи мавжуд ҳомиладорларни олиб бориш тактикасини такомиллаш-тиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланиши хавфи мавжуд ҳомиладор аслларда ангиогенез омилларининг пасайиши йўлдош стишмовчилигига олиб келиши исботланган;
пренатал инфекцияланиш юкори хавфи мавжуд ҳомиладорни кузатишда оптималь акушерлик тактикаси ишлаб чиқилган;
она-йўлдош-хомила тизими шаклланишидаги ангиогенез омиллари ишлаб чиқарилишининг роли ва уларнинг фетоплацентар тизим томирларида гемодинамикасини допплерометрия усули билан биргаликда текширишнинг прогностик афзаллиги аниқланган;
ҳомила ҳолати бузилишлари ва турли генезли йўлдош етишмов-чиликларида фетоплацентар комплекс компенсатор-мослашув реакциясини фаоллаштиришда иммуномодуляторларга сезувчанлиги аниқланган ва даволаш афзаллиги асослаб берилган;
антенатал инфекцияланиши хавфи мавжуд ҳомиладор аёлларни туғдириш усули ҳамда муддатларини белгилашга дифференциациялашган ёндашув таклиф этилган.
ХУЛОСА
«Ҳомиланинг бачадон ичи инфекцияланишида келиб чиқадиган хомиладорлик асоратларини аниклаш ва прогноз қилишни такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди
1. Ҳомила ичи инфекцияси билан хомиладорлар юқори акушерлик ва перинатал хавф гуруҳига кириб, уларда ҳомиладорликнинг кечиши хомиладорлик ва туғруқ асоратлари: хомиладорликнинг тўхташ хатари (76,3%), плацентар етишмовчилик (79,1%), ҳомилаолди суюқлигининг бемаҳал кетиши (49,8%), муддатдан илгари тугрук (23,1%), тугрук фаолияти аномалияси (9,6%), тугрук вақтидаги хориоамнионит (25%), хомила ва янги туғилган чақалокдаги патологияларнинг учрашини ишонарли ошиши билан изохданади.
2. Ҳомиланинг биофизик профилини текшириш куйидаги нохуш кўрсаткичларни намоён этди: хомила тонуси ва харакат фаоллигининг пасайиши, ҳомилаолди сув ҳажмининг камайиши, гемодинамиканинг III даражали бузилиши. Ҳомилада косача-жомча тизимининг кенгайиши, вентрикуломегалия, гепатомегалия, гидроперикард ва кардиомегалия, бош миянинг перивентрикуляр сохасида чизикли гиперэхоген киритмаларнинг пайдо бўлиши хомила инфекцион жароҳатланишининг эхографик маркерлари ҳисобланади. Усулнинг сезгирлиги 87,6%, ўзига хослиги 57,7% прогностик киймати - 57,7%ни ташкил этди.
3. Жинсий йўллар микробиоценозининг бузилиши мазкур ҳомиладор аёлларни ҲИИ ривожланиши хавф гуруҳига киритиш имконини берувчи башорат мезони саналади. Ҳомила ичи инфицирланишининг ривожланишида қин ва йўлдошнинг она кисмидан ажралувчи Streptococcus faecalis, Staphylococcus epidermidis ва E.Coli алоҳида хусусиятга эга. Йўлдошнинг она қисми ва киндан ажралган кўзғатувчиларнинг микдорий ўзаро нисбати бирбирига тўғри келиб, мазкур кўрсаткичлар ҲИИни башоратлашда катта аҳамият касб этади (хавф кўрсаткичи R =36,09).
4. Йўлдошда микробларнинг мавжудлиги бачадон-йўлдош-ҳомила комплексидаги кучли морфологик ўзгаришларга олиб келади. Йўлдошнинг патологик жароҳатланиши даражаси бактериал ва/ёки бактериал-вирусли ассоциацияларнинг мавжудлигига боғлиқ. Йўлдошда бактериал ва вирусли жароҳатнинг бирга кўшилиши йўлдош комплексида қайтмас бузилишлар ва ундаги мослашув хусусиятларининг декомпенсациясини чақириб, ҳомиладорликнинг кечиши ва хомиланинг ривожланишига таъсир килади ҳамда нохуш перинатал оқибатларга олиб келади.
5. Ҳомилаичи инфицирланиши ривожланишининг механизмларида доимий антиген стимуляцияси фонида юзага келувчи иммун-яллигланиш жараёнларининг фаоллашуви мухим. Бирок, иммун жавобнинг ривожланиши сурункали яллиғланиш ўчоқлари санациясини таъминламайди ва самарасиз деб тан олиниши мумкин. Бу кон зардоби ва амнион суюқлигидаги IL-10, IL-4нинг ишонарли юкори концентрацияси, шунингдек, кон зардобидаги лактоферриннинг юкори даражаси билан тасдиқланади (мое равишда Р<0,05; Р<0,01 ва 0,001).
6. Ҳомилада ҲИИнинг ривожланиши ангиогенин микдорининг ортиши ҳисобига ангиогенин-ангиопоэтин-2 тизимининг компенсатор фаоллигини таъминловчи СЭФР тизимидаги ангиогенез етишмовчилиги ва СЭФР, рСЭФР P-l - фаоллаштирувчилар микдорининг камайиши ҳамда рСЭФР Р-2 ингибиторларининг ўсиши билан бирга кечади. Қон зардоби ва қоғонок сувларидаги ангиоген омиллари ва қон зардобида ЙЎО нинг ўзгариши динамикаси улардан ҳомилада ҲИИни ташхислаш ва башоратлашнинг қўшимча мезонлари сифатида фойдаланиш мумкинлигидан далолат беради (сезгирлик 81%, спецификлик -97%).
7. Ишлаб чиқилган «Башорат харитаси» турли хавф омиллари қўшилганда ҳомилаичи инфицирланишининг юзага келиш эхтимолини микдорий баҳолаш имконини беради. Хавфнинг жамланган кўрсаткичи 122,8 - 295,9 диапазонида бўлган ҳолда соғлом бола туғилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Хавф кўрсаткичининг 296,0 - 591,8 диапазонида соғлом бола туғилиши эҳтимоли ўртача, яъни 45% атрофида. Болалар ҲИИнинг енгил тури билан туғилади. 591,9 - 664 диапазонида эса бемор, чала, хомила ривожланишининг кечикиши билан болаларнинг туғилиш эҳтимоли максимал даражада.
8. Биз ишлаб чикқан ҲИИ хавфи мавжуд хомиладор аёлларни ҳомиладорликнинг 1-, 2- ва 3-триместрларида юритиш алгоритми ҳомилаичи инфицирланиши белгилари билан янги туғилган чақалоқлар сонини сезиларли пасайтириш имконини беради.
Ҳомилани тана вазни ортишига эссенциал ва токсик микроэлементлар миқдорини таъсир
Камқонлик бўлмаган ва камқонлиги бор оналардан туғилган 55 та етук ва кам вазнли чақалоқлар, ҳамда уларнинг оналари текширилди. Оналардаги антиоксидант ва заҳарли микроэлементларининг кўрсаткичларидаги ўзаро нисбати чақалоқларда микроэлементларнинг алмашинуви ҳусусиятларига ва эрта чиллалик давридаги мослашувга таъсири ўрганилди. Аниқланган заҳарли микроэлементларнинг кўрсаткичлари хомиладорликда камқон бўлган оналардан туғилган чақалоқларда ҳомила ичи ривожланишидаги ортишига, хомиланинг ва чақалоқларнинг организмида биохимик константаларнинг бузилишига олиб келувчи омил ҳисобланади.
Ҳомилани пренатал ривожланиш даврининг динамик маълумотларига ишлов бериш орқали рационал озиқланиш тизимини моделлаштириш
Ҳомилани пренатал ривожланиш даврининг динамик маълумотларига ишлов бериш орқали рационал озиқланиш тизимининг умумий модели келтирилган. Ҳомиладорлик даври 3та триместрга ажратилади. Ҳомиланинг ривожланиш даврида таъсир кўрсатувчи озиқ овқат маҳсулотлари ва витаминлар таркиби меёрлари нормаларидан ҳомиладорнинг холатига мос равишда озиқланиш холати тизимли тахлил этилади.
Ҳомиладорликнингi-ii триместрларида симптомсиз Бактериурия кўзатилган ҳомиладор аёлларда ретроспектив текширув
Ҳомиладорликнинг эрта даврида ультратовуш текширишининг пренатал тактикаси
аниқлаш олдини олиш учун ҳомиладорлик биринчи учдан бир қисмида скрининг учун эхтиёж бор. Ўз
вақтида биринчи уч ойдик муддат скрининг дастури киритиш, ҳомиладорлик янада жорий этиш
масаласини ҳал қилиш учун ўз вақтида туғилган камчиликлари билан фарзанд хавфи ташкил қилиб,
акушерлик асоратлар камайтириш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш бўлади
ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ УЧИНЧИ УЧ ОЙЛИГИДА БАЧАДОНДА ҲОМИЛА ТИШИНИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ БАҲОЛАШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ ПЕРИНАТАЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Дентоальвеоляр тизим ривожланишини баҳолашнинг самарали усули – ультратовуш текширишни ҳомиладорликнинг учинчи триместирида 30 ёшдаги аёлларда ҳомиладорликнинг 30-34 ҳафтасида ўтказилади. Ҳомила танасининг асосий ўлчамлари (бипариетал катталик, соннинг узунлиги қорин атрофи, бош атрофи) ва кўшимча (юқори ва пастки жағнинг узунлиги ва кенглиги) буйича баҳоланади.