https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
56
ЧИЗМАТАСВИР ФАНИДА «ҚОРАЛАМА» ЧИЗИШНИНГ
УСЛУБЛАРИ
Мурод Асрарходжаевич Азлярходжаев
Тошкент Кимё халқаро университети. “Рангтасвир” кафедраси
ўқитувчиси.
Аннотация:
Мақолада
чизматасвир
фанида
“Қоралама
”(Набросок)нинг мохияти, талабалар учун мухим жараён эканлиги
ёритилган. Талабалар фанни самарали ўзлаштиришлари учун тезкор хомаки
чизгилар чиза олишлари мухим саналади. Ушбу мақолада қоралама
бажаришдаги турли услублар ҳақида илмий таҳлиллар ва рассом-талабалар
фаолиятидаги махоратни оширишга доир тавсиялар келтирилган.
Калит сўзлар: Чизматасвир, қоралама, хажм, графит қалам, ретушь,
рангли қаламлар, графика, композиция, ритм, динамика.
Annotation: The article reveals the essence of sketching in the academic
discipline of drawing and its importance for students. It emphasizes that the ability
to create quick preliminary sketches plays a key role in successfully mastering the
subject. The paper presents a scientific analysis of various sketching techniques,
as well as recommendations for improving the competencies of art students.
Keywords: Drawing, sketch, volume, graphite pencil, retouching, colored
pencils, graphics, composition, rhythm, dynamics.
Кириш. Барча тасвирий саньат сохасидаги фан дастурларида,
хусусан, композиция, рангтасвир фанларининг асоси чизматасвир фани
ҳисобланади. Айнан академик чизматасвир фанида
«Қоралама» ишлаш
(Набросок, тезкор расм чизиш) муҳим ўрин тутади. Бу усул расм чизиш
жараёнида аниқлик, шакл ва динамика (ҳаракат холати)ни тез ҳис қилишга
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
57
ёрдам беради. Қоралама чизиш техника-услублари ҳар хил бўлиб, уларни
ўзлаштириш талабаларнинг кузатувчанлигини ошириш ва касбий
маҳоратларини ривожлантиришда муҳим амалий машғулот эканлиги устоз
рассомлардан бизгача етиб келган.
Асосий қисм. Қоралама чизишнинг асосий услублари.
1.Силуэт. Бу усулда объектнинг ташқи контури аниқланади. Рассом
тасвирланаётган нарсанинг умумий шаклини ифодалайди, детал
(тафсилот)ларга эътибор қаратмайди. Силуэт усули асосан, контраст
куяайган вақтда натуранинг чегара чизиқлари аниқ холатида, махсус
равишда ёритилган объектларни тасвирлашда ёки оддий табиатдан расм
чизиш жараёнларида қўлланилади.
Пабло Пикассо томонидан яратилган силуэтлар.
2. Контурли қоралама. Контурли чизишда объектнинг ташқи ва ички
чизиқлари аниқ қилиб туширилади. Бу техника шакл ва пропорцияларни
1
https://www.mutualart.com/Artwork/Pablo-Picasso--After----Portfolio-Cover-
/61FDC70EB393B6E0BE9C07B566E355A4
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
58
аниқлаштиришда ёрдам беради. Контурли қоралама кўпроқ техник ва
архитектуравий расмларда ишлатилади.
3.Жиддий қоралама.(График эскиз) Бу усулда асосий чизиқлар енгил ва
тез чизилади, кейин эса таҳрир қилиниб, аниқ шаклга келтирилади. Жиддий
қоралама композиция яратишда ва кенг кўламли асарларни режалаштиришда
қўлланилади.
4.Чизиқли қоралама. Бунда объектнинг ҳаракатини ва шаклини
ифодалаш учун тезкор, эркин чизиқлар ишлатилади. Бу техника жонли
объектларни, хусусан, одам ёки ҳайвонларни тасвирлашда жуда самарали.
Анри Матисс чизиқли қораламалари.
5.Тонал қоралама. Объектни ёруғлик ва соялар ёрдамида ифодалаш
техникасидир. Тонал чизиш объектнинг ҳажмини кўрсатишда муҳим
аҳамиятга эга. Кўпроқ портрет ва манзара чизишда қўлланилади.
2
http://www.newestmuseum.ru/data/authors/m/matisse_henri/r_10818/index.php
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
59
6. Нуқтали (штрихли) қоралама. Бу усулда чизиқлар ўрнига штрихлар
ёки нуқталар ишлатилади. Бу техника деталларни мукаммалроқ ифодалашда
ёрдам беради.
Қоралама чизишнинг афзалликлари
- Кузатувчанликни оширади.
- Яҳлит кўриш ҳусусиятини шакллантиради.
- Тасвирий фикрлашни ривожлантиради.
- Рангтасвир ва композицияда мустақил ишлаш учун тайёргарлик
вазифасини бажаради.
- Ҳаракатни ва динамикани тўғри ҳис қилишга ёрдам беради.
Хулоса. Қоралама чизиш усуллари рассомнинг маҳорат даражасини
оширишда муҳим ўрин тутади. Турли техникаларни қўллаш орқали
талабалар чизмаларида янада реалистик ва жонли образларни яратиш
имкониятига эга бўладилар. Шундай экан, «қоралама» нафақат машқ
сифатида, балки ижодий жараённинг асосий қисми сифатида ҳам қаралиши
лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Вермель, В. Активное наблюдение – процесс
творческий / В. Вермель // Художник. 1964. № 6. С. 52–56.
2.
1. Могилевцев В.А. Наброски и учебный рисунок : учеб.
пособие
/
В.
А.
Могилевцев. - [2-е изд., перераб. и доп.]. - Санкт-Петербург : 4арт,
2013.–167 с.