https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
294
ОЛИГАСАПРОБЛАРНИНГ ТОКСАНОМИК ТУРЛАРИ.
Кенжаев Жонибек Ғуломович
“Зармед” университети ўқитувчиси
Аннотатсия: Ушбу мақолада сувўтларнинг турлари, таксономик
бирликлари, таркибидаги витаминлар ва инсон организми учун фойдалари,
ўзлаштирилиши баён қилинган.
Калит
сўзлар:
Ламинария,
синтезловчи
продутсентлар,
олигасапроплар, чавоқлар, мезасапроблар, полисапроблар
.
Сувўтлар
юксак
ўсимликлар
каби
экосистеманинг
муҳим
компонентларидан саналади.
Табиатда кенг тарқалган тирик организамлар
орасида сувўтлар ўзининг ҳар томонлама фойдали хусусиятлари билан
алоҳида аҳамиятга эга. Сувўтлар табиатда модда алмашувида, органик
моддани синтезловчи продутсентлар ҳисобланади. Сувда яшайдиган сувўлар
сувдаги тирик организмлар учун кислород ишлаб чиқаради. Маълумотларга
кўра ҳаводаги кислороднинг салмоқли қисмини денгиз ва океанлардаги
сувўтлар етиштириб беради. Сувўтлар ер юзидаги салкам 60% аҳолини озуқа
ратсиони таркибига киради. Денгиз ва океанлар соҳилларида яшовчи халқлар
ламинария, улва, парферия каби денгиз сувўтларини қадимдан истимол
қилиб келишади. Бу сувоиътларини таркибида инсон организими учун барча
керакли моддалар оқсил, ёғ, углеводлар, аминокислоталар ва кўплаб
витаминлар аниқланган айниқса юқорида келтириб ўтилган сувўтларининг
амалий аҳамияти анча кенг ўрганилган.
Сув ҳавзаларида микроскопик сувўтлар ҳам учрайдики, улар сувдаги
кислород бўлиш билан бир қаторда сувдаги ҳайвонот учун алмаштириб
бўлмас озиқа ҳисобланади. Микроскопик сувўлар орасида фитопланктон
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
295
сувўтлар балиқ чавоқлари учун энг асосий озуқа ҳисобланади, шунинг учун
балиқчилик хўжаликларида сув ҳавзасининг юзасини кенг бўлиши, қуёш
нури тик тушиб сувнинг юзаси яхши исишига эътибор қаратади. Бу эса сувда
фитопланктонларни жадал ривожланишини таъминлайди.Тухумдан янги
чиққан чавоқлар оқсил, ёғ, углевод ва микроелементларга бой
фитопланктонлар билан озиқаланиб тез ривожланади.
Алгофлорани инвентаризатсияси муҳим вазифа ҳисобланади, чунки сув
ҳавзалари
экосистемалари
иқлим
ўзгаришлари,
физик-географик
шароитларга, бундан ташқари инсоннинг хўжалик фаолияти оқибатларига
ўта таъсирчан. Сув ҳавзалардаги сувўтлар флорасини ўрганиб, ҳавзанинг
экологик санитария ҳолатини баҳолаш, ҳамда уни келажакдаги ҳолатини
башорат қилиш имкониялари мавжуд. Сувўтлар жамоаларини сифат ва сон
жиҳатдан тадқиқ этиш кейинги ишларнинг имкониятларини очувчи асосий
босқичдир. Сувнинг ўз-ўзини тозалаш ва сув сифатини шаклланишида
органик моддаларнинг бунёдкори бўлмиш-сувўтлар муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, улар сувни тозалашда фаол иштирок этади ва сувни эриган кислород
билан таъминлайди. Улар моддаларнинг гидроекосистемадаги даврий
харакатида, озиқа занжирида иштирок этади, сув гидробионтлари ҳаётий
фаолиятига муҳим таъсир кўрсатади. Сапробиологик индикатор сувўтлари
эса, сувни сифат кўрсаткичини баҳолашда муҳим ролни бажаради, буларнинг
барчаси нафақат илмий, балки муҳим амалий аҳамият касб этади
(Алимжанова, 2007; Алимжанова, Шаимкулова, 2008).
Кейинги йилларда экосистемаларга антропоген таъсирнинг ортиши сув
ҳавзаларини фақат флора-фаунистик нуқтаи назардан эмас, балки экологик
санитария ҳолатини ҳам ўрганиш, унга таъсир этувчи омилларнинг
даражасини аниқлаш, мониторинг қилиш, қолаверса олдини олиш каби
вазифаларни ҳам бажаришни тақозо этмоқда.
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
296
Доминант турлар сони 13 та: 4 тури кўк-яшил, 7 тури диатом ва 2 тури
яшил сувўтлар ҳисобланади. Уларнинг мавсумийй ривожланиш ташқи муҳит
омилларининг таъсирига бевосита боғлиқ.
Бухоро шаҳар оқова сувларни тозалаш иншооти биологик
ҳовузларининг ҳолатини аниқлашда барча топилган сувўтлари ўрганилди.
Биз томонимиздан топилган 268 та сувўтлар таксонидан индикатор
сапроблик хусусиятига 98 тур ва тур вакиллари эга бўлиб, улар умумийй
сувўтлар сонини 44,5% ни ташкил этди.
Аниқланган индикатор-сапроб сувўтларнинг 18 (18,55%) олигосапроб,
51 (52,57 %) алфа-мезосапроб, 5 (5,15 %) бета-мезасапроб ва 3 тури (3,09 %)
полисапроб сувўтлар ҳисобланади.
Индикатор-сапроб сувўтлар йил фаслари бўйлаб бир хил
тақсимланмаган. Индикатор-сапроб сувўтлар турларининг кўпи (56)
баҳорда энг кам (29) қишда учради. Ёз (45) ва кузда (50) эса оралиқ
қийматларни намоён этди 9. Биринчи биологик тиндиргичда баҳор ва ёз
оййларида учраган полисапроб организмлардан Анабаена cонcтриcта,
Осcиллаториа лаутерборнии иккиламчи биотиндиргичда учрамади.
Уларнинг ўрнини бета- мезасапроб ва олигосапроб организмлар эгаллайй
бошлади. Бу ўз навбатида оқова сувнинг ижобийй даражада тозалана
бошлаганлигини кўрсатиб беради. Биологик ҳовузларда тарқалган 98 та тур
ва тур вакилларидан 16 та олигосапроб, 52 та бета- мезасапроб, 23 та алъфа-
мезасапроб, 7 та полисапробга мансубдир.
Биологик ҳовузлардаги ифлосланган участкалар учун Осcиллаториа
тенуис, О. лаутерборнии, Анабаена cонстриcта хоc бўлиб, улар фиккинчи
биологик аеротенктда, яъни оқова сувнинг қуййилиши жоййида ҳам учради.
Иккинчи биологик ҳовузнинг суви анча тозаланиб қолганлиги учун бу ерда
алъфа-бета-мезасапроб организмлардан ташқари олигосапроб организмлар
Гомпҳоспҳаериа лаcустрис, Глоеоcапса тургида лар учради. Аниқланган 98
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
297
та сапроб организмлардан 18 таси кўк-яшил, 45 та диатом, 8 та эвглена, 27
таксон яшил сувўтлар бўлимларига хосдир.
Бухоро шаҳар оқова сувларни тозалаш иншооти биологик ҳовузларида
тўпланадиган оқова сувлар аййниқса биринчи ҳовузда, қисман иккинчи
ҳовузни бошланишида юқори даражада ифлос, уни шу ерда учраййдиган
полисапроб организмларнинг борлиги ҳам исботлаййди. Ҳовузларнинг
учинчи ва аййниқса коллекторга қуййилиш жоййида сувўтларнинг куп
ривожланиши о^ова сувнинг аста-секин тозаланиб эколого- санитар
ҳолатини яхшиланиб боришидан далолат беради ва бу ҳолатни алъфа- бета-
мезасапроб ҳамда олигосапроб таксонларнинг (жадвал %%) яхши ва юқори
ривожланиш даражасини белгилаб беради. Оқова сувнинг тозаланиш
даражаси 60-65 % ни ташкил қилади. Оқова сувнинг эколого-санитар ҳолати
яхшиланади, сувда кислородни миқдорига ортади, органик моддалар
миқдори, зарарли микроорганизмлар сопи камаййиб, сувнинг биологик
хислатлари яхшиланди, сув тиниқ, ҳид 2 баллик системада бўлиб, сувда
турли гидробионтларнинг учраш даражаси ортди, сув маълум даражада
биоекологик тозалангандан кеййин, техника экинларини суғориш
мумкинлиги юзага келди.
Foydalanilgan adabiyotlar
1.
ТАРКИБИДА М. и др. МЕХАНИЧЕСКИЙ СОСТАВ ПОЧВ
РОМИТАНСКОГО РАЙОНА И ЕГО ВЛИЯНИЕ НА ПЛОДОРОДИЕ ПОЧВ
//DEVELOPMENT. – Т. 31. – С. 47.
2.
Амонова Д. Б., Хамрокулова Н. К. К., Сулаймонов Б. Б. У. Методы
независимой и творческой деятельности студентов в обучении биологии
//Academy. – 2020. – №. 6 (57). – С. 16-17.
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-40_ Том-1_ Март-2025
298
3.
Хамрокулова Н. К. К. ФИЗИОЛОГИЧЕСКИЕ СВОЙСТВА
ИНТРОДУЦИРОВАННЫХ КОРНЕВЫХ ЛЕКАРСТВЕННЫХ РАСТЕНИЙ
БУХАРСКОГО ОАЗИСА //Academy. – 2021. – №. 1 (64). – С. 26-28.
4.
Хамроева Н. К. К. Преимущества возможностей “smart education” в
обучении биологии //Academy. – 2020. – №. 5 (56). – С. 50-52.
5.
Norboeva U., Xamrokulova N. SOYBEAN-A NATURAL SOURCE OF
PROTEIN //E Conference Zone. – 2022. – С. 79-81.
6.
Хамрокулова Н., Мустафаева М. И. БИОИНДИКАТОРНОСТЬ-
ИЗУЧЕНИЯ
СТЕПЕНИ
ЗАГРЯЗНЕНИЯ
ВОД
ПРИ
ПОМОЩИ
АЛЬГОФЛОРЫ БИОПРУДОВ //Национальная ассоциация ученых. – 2016. –
№. 4-1 (20). – С. 102-103.