Авторы

  • Ғуломова Д.Қ.
  • Зойирова С.Х.

Биографии авторов

  • Ғуломова Д.Қ.

    Бухоро Давлат Техника Университети ўқитувчиси

  • Зойирова С.Х.

    Бухоро Давлат Техника Университети ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tbir.99981

Аннотация

Ишлаб чиқаришни автоматик линия ва юқори қувватли мосламалар хамда юқори унумдорлиги қадоқлаш автоматларини ўрнатиш ва махсулотни пачкаларда қадоқлашдан ташқари, уни полимер материалларидан тайёрланган тараларга қуйиш усулини қўллаш мўлжалланмоқда.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-40_ Том-1_ Март-2025

221

МАРГАРИН ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Бухоро Давлат Техника Университети ўқитувчилари

Ғуломова Д.Қ.

Зойирова С.Х.

Ишлаб чиқаришни автоматик линия ва юқори қувватли мосламалар

хамда юқори унумдорлиги қадоқлаш автоматларини ўрнатиш ва махсулотни

пачкаларда қадоқлашдан ташқари, уни полимер материалларидан тайёрланган

тараларга қуйиш усулини қўллаш мўлжалланмоқда.

Маргарин махсулотларини сифатини янада яхшилаш ва мақсадли

йўналишларда маргарин ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан унинг

ассортиментларини кўпайтириш кўзда тутилмоқда.

Бозор эхтиёжлари, умумий овқатланиш системаси ва ишлаб чиқаришдан

келиб чиқиб, маргарин махсулотларини қуйидаги ассортиментларига

чиқарилади.

-озиқ-овқат эҳтиёжлари учун бутербродли маргарин, пархез маргаринлари.

-Уй хўжалиги ва умумий овқатланиш системасида ошпазлик мақсадлар учун

ёғлар ва ошхона маргаринлари.

-Нон ва кондитер махсулотлари ишлаб чиқариш учун таркиби ва технологик

сифати бўйича уларни талабларига тўлиқ жавоб берадиган махсус турдаги

маргарин ва ёғлар. Рецептура тайёр махсулотни юқори озуқавийлиги,

истеъмолчи ва технологияни эътиборга олиб тузилади.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-40_ Том-1_ Март-2025

222

Маргарин таркибида суюқ ўсимлик мойлари миқдори ошади ва қийма,

кам ёғли, болалар ва ўсмирлар истеъмолчи учун мўлжалланган, пархез

маргарин махсулотлари ишлаб чиқарилади.

Сақлашда чидамли ва сифатли маргарин махсулотлари ишлаб чиқариш

корхонасидаги санитар-гигиенек тартиб қоидаларига риоя қилинишига

боғлиқ. Бинонинг санитар холати, ишлаб чиқариш бинолари етарли табиий

ёруғликка эга бўлиши керак; бинони етарли шамолатиш учун ойналар фрамуга

билан таъминланиши, ёз фаслида асосий микроб пашшалардан химоя қилиш

учун тўр билан тўсиши керак.

Сут бўлимига тозалик бўйича жиддий талабалар қўйилади, у бошқа

бўлимларида ажратилган бўлиши керак, ва бегоналар киришига йул

қўйилмайди. Деворлар камида 2м баландликкача кафел билан копланади. Ёки

мойли бўёқ билан бўялади ва хафтада камида бир марта ювилади.

Хамма биноларнинг поллари сув ўтказмайдиган метлах плиталари билан

қопланган ва канилизатция суви чиқиб кетадиган томонга қия килиб ясалади

ва бир кунда бир неча марта ювилади. Девор ва шипда моғорлар пайдо

бўлганда оқлашдан олдин махсус антитсептик моддалар билан ишлов

берилади. Ишлаб чиқариш биноларини, эшиклари ва тутқичлари хар куни

иссиқ совунли сувда ювилади. Ишлаб чиқариш ва маиший бинолар орасида

тўғридан-туғри алоқа бўлмаслиги учун кириш-чиқиш эшиклари алохида

бўлиши керак.

Совутгич омборхоналарида махсулотни бузилишига олиб келувчи

асосий сабаб микрофлораларни фаолиятидир. Шу сабабли бу ерда юқори

санитар гигиена шарт-шароитларни таминлаш учун махсус чоралар курилиши

лозим. Омборлар махсулотдан бўшатилиб даврий равишда дизенфексиялаб

турилади.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-40_ Том-1_ Март-2025

223

Олинадиган махсулот сифати ускунанинг санитар холатига боғлиқ. Ускунани

бактериал тозалигини таминлаш учун иш тўхтатилганда сунг у дархол

ювилиши керак. Аввало у мой қолдиғи, сут, шакар сиропи, маргарин

эмулцияси ёки маргариндан холи этилиши керак. Ускунани ювилиши ёпиқ

циклдаги ювувчи эритма циркулятсияси ёрадами билан амалга оширилади.

Маргарин заводларида хар бир ишчи ишга кираётганда ва кейин хар уч ойда

тиббий курикдан ўтади. Маргарин заводида ишлайдиган хар бир ишчи тиббий

техминумум топширади ва унинг санитар-дафтарчасига тиббий кўрик ва

техминимум натижалари қайд қилиб берилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.Арутюнян Н.С., Аришева Е.А и др. Технология переработка жиров.-

М.:Агропромиздат, 1990-368.

2.Арутюнян М.С. Корнена Е.П., Янова Л.И.и др.Технология переработка

жиров.-М.: 1999-452с.

3. Салимов З. Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлар ва қурилмалар.Т.

“Ўзбекистон”, 1994-366 б.

4.Қодиров Й. Ёғларни қайта ишлаш технологиясидан лаборатория

машғулотлари –Т.: Чўлпон номидаги нашриёт –матбаа ижодий уйи 2005й.