https://scientific-jl.com/luch/
Часть
-47
_ Том
-2_
июнь
-2025
432
ҲУҚУҚ
ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ ВА БЕЛГИЛАРИ. ҲУҚУҚ
ПРИНЦИПЛАРИ ВА
ФУНКЦИЯЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги
Сурхондарё академик литсейи
Ҳуқуқшунослик
фани
ўқитувчиси
Кўчкинова Адолат Гулмурод
қизи
Annotatsiya:
Ushbu maqola huquq tushunchasi,mohiyati,belgilari,huquq
prinsiplari va funksiyalari,xalqaro huquqda inson huquq va erkinliklarining
ta’minlanishiga bag’ishlanadi.
Kalit
so’zlar:
Huquq
funksiyasi,huquq
prinsiplari,tipologiya,xalqaro
huquq,fuqaro,davlat.
Ҳуқуқнинг
тушунчаси ва моҳияти Ҳуқуқ мураккаб ижтимоий
-
ҳуқуқий
ҳодиса бўлиб, турли
-
туман нуқтаи назардан талқин этилади. Энг машҳур
ёндашувларни умумлаштириб, ҳуқуқ –
эркин ва тенг субъектлар ўртасидаги
ижтимоий муносабатларнинг тарихан шаклланган, ундан четга чиқиш давлат
мажбурлови воситалари билан бартараф этилиши мумкин бўлган тартибнинг
норматив ифодаси, деган хулосага келиш мумкин. Ҳуқуқ –
мураккаб,
серқирра ва кўп маъноли ҳодиса. Биринчидан, умумижтимоий маънодаги
ҳуқуқ (маънавий ҳуқуқ, халқлар ҳуқуқи ва ш.к.), иккинчидан, махсус юридик
маънодаги, давлат
билан боғлиқ юридик восита сифатидаги ҳуқуқ
фарқланади. Ҳуқуқ (соф юридик маънода) –
ижтимоий манфаатларни
ифодаловчи, давлат томонидан ўрнатиладиган ҳамда таъминланадиган ва
ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий
юридик нормалар
тизими. Ҳуқуқ нафақат энг муҳим, балки ўта мураккаб
ижтимоий ҳодисалар қаторига киради. Рим юристлари ҳуқуқнинг маъносини
тушуниш ва унинг жамият ҳаётидаги ўрнини аниқлашга ҳаракат қилиб, ҳуқуқ
https://scientific-jl.com/luch/
Часть
-47
_ Том
-2_
июнь
-2025
433
мазмуни фақат бир белги ёки хусусият билан чекланмаслигига эътиборни
қаратган эдилар. Улардан бири –
Павел, ҳуқуқ бир неча маънода
қўлланилишини таъкидлаб ўтган: биринчиси –
ҳуқуқ «ҳамиша одилона ва
оқилона бўлган нарса»ни англатади –
бу табиий ҳуқуқ; иккинчиси –
ҳуқуқ
«муайян давлатда ҳаммага ёки кўпчиликка фойдали бўлган нарса» маъносида
келади –
бу фуқаролик (цивил) ҳуқуқи. Қадимги юнон ва рим файласуфлари
томонидан таърифланган ҳуқуқ ва одиллик, ҳуқуқ ва эзгуликнинг узвий
алоқаси ҳақидаги қоидалар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. «Сиёсий
муносабатларни тартибга солувчи норма» бўлган ҳуқуқ, қадимги юнон
мутафаккири Аристотель таъбири билан айтганда, «адолат мезони» бўлиб
хизмат қилиши лозим. Ҳуқуқни ўрганувчи, энг аввало, jus (ҳуқуқ) сўзи
қаердан келиб чиққанини; у «justitia» –
ҳақиқат, адолат сўзидан
олинганлигини ёдда тутиш керак, –
деб ёзган эди қадимги рим юристи
Ульпиан. Машҳур давлат арбоби ва ҳуқуқшунос М.Т.Цицероннинг фикрича,
ҳуқуқ асосида табиатга мос бўлган ҳақиқат ётади. Бунда ҳақиқат абадий,
ўзгармас ва ҳам бутун табиатнинг ва ҳам инсон табиатининг ажралмас 146
хусусиятидир. «Ҳақиқий қонун» –
табиатга мос, оқилона, барча инсонларга
татбиқ этиладиган, доимий, абадий қоида бўлиб, инсонларни ҳамиша бурчни
бажаришга чорлайди, буйруқ бериш ва тақиқлаш билан жиноят содир
этишдан қайтаради; лекин, керак бўлмаган чоғда ростгўй одамларга ҳеч
нарсани буюрмайди ва уларга ҳеч нарсани тақиқламайди. Табиий ҳуқуқ
қоидалари ҳозирги замон ҳуқуқшунослик назарияси ва амалиётида ўз
аҳамиятини йўқотгани йўқ. Бу қоидалар кўпгина давлатларнинг
конституциявий қонунчилигида ўз аксини топган. Масалан, Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясида «яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий
ҳуқуқи» эканлиги бевосита кўрсатилган (24
-
модда). Шу тариқа мазкур ҳуқуқ
давлат ёки бошқа орган томонидан инъом этилмаслиги, балки ҳеч кимга
боғлиқ бўлмаган табиий сабабларга кўра мавжуд бўлиши таъкидланган.
https://scientific-jl.com/luch/
Часть
-47
_ Том
-2_
июнь
-2025
434
Ҳуқуқнинг
моҳияти ва мазмуни ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланишига,
шунингдек унинг таърифига бошқа омиллар ҳам катта таъсир кўрсатади.
Бунда ҳуқуқнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва ижтимоий вазифаси
билан боғлиқ омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ҳуқуқ –
юксак ижтимоий
қадрият ва бутун инсоният маданиятининг кўрсаткичи. Бунга БМТ Бош
Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилган Инсон ҳуқуқлари
умум жаҳон декларацияси, 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган Фуқаролик
ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт каби давримизнинг улкан
умуминсоний аҳамиятга молик халқаро ҳужжатлари ишонч ҳосил қилиш
имконини беради. Ҳуқуқ бутун жамият ёки, ҳеч бўлмаса, унинг катта
қисмининг манфаатларини акс эттирувчи қоидалар давлатлар томонидан
қабул қилинувчи ҳужжатлар, чунончи: конституциялар, қонунлар, баъзи
қонун ости ҳужжатларида ҳам ифодаланади. Амалда ҳар бир давлат
конституциясида бутун жамият манфаатларига тегишли талаблар ва
қоидалар
акс
этади.
Масалан,
Ўзбекистон
Республикасининг
Конституциясида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб
чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳамманинг
қонун олдида тенглиги (18
-
модда), ҳар кимнинг яшаш ҳуқуқи (24
-
модда),
эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи (25
-
модда), меҳнат қилиш, дам олиш,
мала
-
кали тиббий хизматдан фойдаланиш, таълим олиш каби ҳуқуқлари
мустаҳкамлаб қўйилган.
Ёдда тутинг! Ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатиладиган ва
қўриқланадиган, мамлакат аҳолисининг умумий ва шахсий манфаатларини
ифодаловчи ва ижтимоий муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш
147 воситаси сифатида амал қилувчи умуммажбурий хулқ
-
атвор қоидалари
тизимидир. Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, юридик
адабиётларда ҳуқуқ тушунчасини таърифлашга нисбатан ягона ёндашув
мавжуд эмас. Ҳуқуқ ҳақидаги фикр
-
мулоҳазалар хилма
-
хиллиги у ҳақда аниқ
https://scientific-jl.com/luch/
Часть
-47
_ Том
-2_
июнь
-2025
435
тасаввурнинг шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатувчи кўплаб омиллар
мавжудлигидан келиб чиқади.
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati
1.ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ ДАРСЛИК
Профессор А.Қ.Худойбердиевнинг умумий
таҳрири остида .ТОШКЕНТ –
2022 Профессор Худойбердиев А.Қ.
2.N.S.Sodiqov ,M.X.Rustamov ,X.S.G’ofurov “Davlat va huquq asoslari
“darslik.
3.O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi 2023.
4.Advance.uz
5.Lex.uz.
6.Adliya.uz