Авторы

  • Зулфияхон Арипова Солижоновна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tbir.109545

Ключевые слова:

Жамият демократия эҳтиёж ижтимоий ҳимоя тинчлик патранаж ҳамширалар касаллик профилактикаси онкология диспансерлар халқаро молиявий тузилма кредит грант ҳуқуқ нодавлат ташкилот оила.

Аннотация

Мақолада жамиятнинг демократлашуви жараёнида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш масаласига қаратилган. Шунингдек, кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат тизимини такомиллаштириш мақсадида қариялар ва фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш ва бошқа масалалар ифодаланган.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-47

_ Том

-2_

июнь

-2025

306

ЖАМИЯТНИНГ ДЕМОКРАТЛАШУВИ ЖАРАЁНИДА АҲОЛИНИНГ

ЭҲТИЁЖМАНД

ҚАТЛАМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Зулфияхон Арипова Солижоновна

Фалсафа фанлари номзоди, доцент.

Андижон давлат техника

институти

“Тиллар ва Гуманитар фанлар” кафедраси

zulfiyaxonaripova@gmail.com

Аннотация

Мақолада жамиятнинг демократлашуви жараёнида аҳолининг

эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш

масаласига қаратилган. Шунингдек, кексаларни қўллаб

-

қувватлаш давлат

тизимини такомиллаштириш мақсадида қариялар ва фахрийларни ижтимоий

ҳимоялаш ва бошқа масалалар ифодаланган.

Калит сўзлар

:

Жамият, демократия, эҳтиёж, ижтимоий ҳимоя, тинчлик, патранаж

ҳамширалар, касаллик профилактикаси, онкология диспансерлар, халқаро

молиявий тузилма, кредит, грант, ҳуқуқ, нодавлат ташкилот, оила.

Асосий қисм.

Тараққиётимизнинг бугунги босқичида ижтимоий

соҳанинг аҳолига мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, аҳолининг

эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар ва

имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашни

кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш масалаларига янада

эътибор қаратилмоқда.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-47

_ Том

-2_

июнь

-2025

307

Узбекистонда 2010

-

2015 йиллар мобайнида кексалар ва пенсионерлар

учун мўлжалланган 12 та Саховат ва Мурувват интернат уйлари моддий

-

техника базалари, 14,6 минг ёлғиз кексалар, пенсионер, ногиронларнинг

тураржой шароитлари яхшиланди, 5,4 минг одам реабилитация техник

воситалари ва протез

-

ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди, 6,4 минг

ногирон ва пенсионер санаторияларда соғлиқларини тиклашди. Кўрсатилган

тиббий

-

ижтимоий ёрдамнинг умумий ҳажми 132,2 миллиард сўмни ташкил

этди

[1,173].

Жамиятнинг демократлашуви жараёнида аҳолининг эҳтиёжманд

қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш учун «Нуроний»

жамғармаси давлат томонидан қўллаб

-

қувватланиши, ёлғиз кексалар,

пенсионерлар ва ногиронларни муҳофаза қилиш тизимини янада

такомиллаштириш, унинг манзиллилигини таъминлаш, кекса ёшдагилар,

имконияти чекланган одамлар ва ёлғиз кексаларга кўрсатиладиган тиббий

-

ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини кўтаришни, шунингдек жойларда

туман ва шаҳарлар аҳолисининг

замонавий диагностика ва даволаниш

услубларидан

фойдаланиш имконларини таъминлайдиган тубдан янги

ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

Кексаларни

қўллаб

-

қувватлаш

давлат

тизимини

янада

такомиллаштириш мақсадида қариялар ва фахрийларни ижтимоий

ҳимоялаш, уларнинг фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий

-

сиёсий

ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун шарт

-

шароитлар яратиш,

тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасида катта авлод вакилларининг

ролини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёев томонидан 2016 йил 28 декабрь куни «Ўзбекистон фахрийларни

ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада

такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»

[2]

ги

Фармон ҳамда

«Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш тизимини


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-47

_ Том

-2_

июнь

-2025

308

янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»

[3]

ги

Қарорнинг қабул қилиниши бу борада ислоҳотларнинг янги босқичга

кўтарилиши бўлди. Мазкур фармон ва қарорда оқсоқоллар, кексалар ва

фахрийларни ижтимоий фаолиятга жалб этиш, жойларда кексалар турмуш

сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб

-

қувватлаш,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ёлғиз ва

муҳтож кексаларга ижтимоий ва моддий кўмак кўрсатиш, «Нуроний»

жамғармаси марказий аппаратини, унинг вилоят ва туманлардаги

бўлинмаларини моддий қўллаб

-

қувватлаш, «Нуронийлар маскани»

комплексларини яратиш, касалликларни ўз вақтида аникдаш ва даволаш учун

2,8 миллион кекса ёшдаги фуқароларнинг барчаси ихтисослаштирилган

тиббий бригадалар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан

ўтказилишини таъминлаш, бириктирилган патронаж ҳамширалари

томонидан саломатликлари устидан доимий назорат орқали кекса ёшдаги

фуқаролар орасида касалликлар профилактикаси чораларини кенгайтириш,

15,5 минг ёлгиз кексаларнинг турмуш сифати ва даражасини уларга шахсий

ижтимоий ходимларни бириктириш орқали ошириш, кекса ёшдаги

шахсларни тўловсиз асосда даволаш ва соғломлаштириш кўзда тутилган. Шу

муносабат билан республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига 20

минг ва вилоятлардаги тиббиёт муассасаларига 215 мингдан зиёд, жами 178,9

миллиард сўм миқдоридаги ордерлар ажратиш кўзда тутилган. Жойлардаги

барча тиббиёт бирлашмалари ва муассасаларини, шунингдек, барча

вилоятлардаги онкология диспансерларини умумий микдори 108,7 миллион

АҚШ долларига тенг бўлган тегишли замонавий тиббиёт ускуналари билан

жиҳозлаш, кексалар ва ногиронларнинг 23 та «Саховат» ва «Мурувват» уй

-

интернатлари моддий

-

техник базасини умумий миқдори 207 миллиард сўм

ҳажмда мустаҳкамлаш мазкур фармон ва қарор ижросида ўз аксини топди.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-47

_ Том

-2_

июнь

-2025

309

Ушбу ишларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган дастурни

молиялаштиришга 688,2 миллиард сўм йўналтирилади, шунингдек, халқаро

молиявий тузилмаларнинг 108,7 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит

ва грант маблағларини жалб этиш кўзда тутилган

[4].

Бундан ташқари, 2016 йил 26 декабрда «Кексалар, ногиронлар ва

аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар

тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Мазкур

қонун

моҳияти

аҳолининг

ҳожатманд

тоифаларига

кўрсатиладиган

ижтимоий

хизматларнинг

ҳуқуқий

асосларини

такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг умумий талаблари ва

асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, ушбу соҳада давлат ва

нодавлат ташкилотларининг ролини ошириш, ижтимоий ҳимоя соҳаси

тизимидаги асосий тушунчаларни белгилашга қаратилган бўлиб, унда

ижтимоий хизматларни аниқ ва манзилли амалга ошириш, эҳтиёжманд

шахсларга ёрдам кўрсатиш, уларга бошқа фуқаролар билан бир қаторда

жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларини яратиш ва уларнинг одатий

ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш бўйича комплекс

ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимий, тиббий, реабилитацион ва бошка

чораларни амалга ошириш назарда тутилган.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд қатламлари

ҳимоясини кафолатлаш

бугунги кунда мамлакатимиз олдида турган устувор

вазифалардан бири сифатида белгиланмоқда. Хусусан, бу масала 2017

-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халк билан мулоқот ва инсон

манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида тўла ўз

аксини

топди.

Дастурда кекса ёшдаги аҳоли ижтимоий фаоллигини ошириш ва

уларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш мақсадида 2017 йил давомида


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-47

_ Том

-2_

июнь

-2025

310

«Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин

-

қизлар қўмитаси,

«Оила» илмий

-

амалий маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар ҳокимликлари иштирокида кекса ёшдаги фуқароларнинг мамлакат

ижтимоий

-

сиёсий ҳаётида кенг қамровли иштирок этиши учун зарур шарт

-

шароитлар яратиш,

жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва

осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп

асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини

оширишга эришиш назарда тутилди. Мазкур тадбирлар учун ижрочилар

маблағлари ҳисобидан 200 миллион сўм маблағ

йўналтирилиши

режалаштирилмоқда

[5].

Мазкур йўналишда кекса авлодни қўллаб

-

қувватлаш

ва манзилли

ижтимоий ҳимоясини, кенгайтириш борасида иш берувчилар ва касаба

уюшмаларининг масъулиятини ошириш назарда тутилмоқда. Хусусан, бунда

жамоа шартномалари ва келишувлари орқали кекса авлод вакилларини

маънавий ва моддий қўллаб

-

қувватлаш мақсадида 15 минг нафар пенсия

ёшидаги шахсга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва

уларни қимматбаҳо совғалар билан такдирлаш, 14 минг нафар ходимга

юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топшириш, 55 минг

нафар ишламайдиган пенси

-

онерга (корхоналарнинг собиқ ходимларига)

моддий ёрдам бериш кўзда тутилган. Мазкур ишларни амалга ошириш учун

иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 7 миллиард, Касаба уюшмалари

маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилмокда.

Кекса ёшдаги аҳоли саломатлигини тиклаш ва уларга сифатли тиббий

-

ижтимоий хизмат кўрсатишни янада самарали ташкил этиш мақсадида 2017

йилда мамлакатимиз ҳудудларидаги ижтимоий муассасаларнинг моддий

-

техник базасини мустахкамлаш бўйича комплекс чоралар амалга


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-47

_ Том

-2_

июнь

-2025

311

оширилмоқда. Шу мақсадда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жами 49

миллиард 312 миллион сўм маблағ йўналтирилади

[5].

Хулоса.

Жорий йилда Ҳаракатлар дастурида ҳақикатан ҳам эҳтиёжманд

ва давлат кўмагига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни аниклаш,

уларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш, вақтинчалик яшаш жойи бўйича

нафақа, моддий ёрдам тайинлаш тартибини белгилашда қулайликлар назарда

тутган ҳолда, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ҳамда

моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Вазирлар

Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44

-

сон қарори билан тасдиқланган

низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Вазирлар

Маҳкамасининг қарори

лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда

[5].

Бу

ўз ўринда ижтимоий ҳимояни манзилли равишда ташкил этиш учун ҳуқуқий

база яратилишига ҳизмат қилади –

деб таъкидлайди, Президентимиз

Ш.М.Мирзиёев ўз сўзида.

Фойдаланилган адабиётлар

рўйхати:

1.

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан

мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат

дастурини ўрганиш бўйича илмий

-

услубий рисола. Тошкент. “Маънавият”

2017.

–Б. 173.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги

«Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб

-

қувватлаш «Нуроний»

жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги ПФ

-4906-

сон Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги

«Кексаларни ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть

-47

_ Том

-2_

июнь

-2025

312

тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида»ги ПҚ

-2705-

сон қарори.

4.

Кексалар ва ногиронларни қўллаб

-

қувватлаш кучайтирилади. –

http://www.gazeta.uz/uz/2016/12/29/keksalar.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида” ПФ

-4947-

сон Фармони, 214

, 216, 217-

бандлар

.