Авторы

  • Маржона Баҳодирова

Биография автора

  • Маржона Баҳодирова

    Дипломат Университети Халқаро муносабатлар йўналиши 2-курс 
    талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tbir.88228

Аннотация

Маълумки, очиқлик ва шаффофлик – коррупцияга қарши курашиш ва 
унинг олдини олишга хизмат қилувчи энг самарали воситалардан биридир. 
Шу боис Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, очиқлик ва 
ошкоралик тамойилларининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, давлат 
ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини 
ўрнатиш бўйича бошлаган ишлар самарали ташкил этилмоқда. Натижада 
сўнгги йилларда мамлакат давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бюрократия 
ва коррупциянинг турли кўринишларига қарши курашишда катта ижобий 
ўзгаришлар юз берди. 


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-43_ Том-2_ Апрел-2025

518

“КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ”

Дипломат Университети Халқаро муносабатлар йўналиши 2-курс

талабаси

Маржона Баҳодирова

Маълумки, очиқлик ва шаффофлик – коррупцияга қарши курашиш ва

унинг олдини олишга хизмат қилувчи энг самарали воситалардан биридир.

Шу боис Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, очиқлик ва

ошкоралик тамойилларининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, давлат

ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини

ўрнатиш бўйича бошлаган ишлар самарали ташкил этилмоқда. Натижада

сўнгги йилларда мамлакат давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бюрократия

ва коррупциянинг турли кўринишларига қарши курашишда катта ижобий

ўзгаришлар юз берди. Жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари

фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминловчи янги тартиблар

белгиланди. Шунингдек, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун

зарур шароитлар яратилди. Ўтган қисқа вақт давомида жисмоний ва юридик

шахсларнинг

мурожаатларини

кўриб

чиқиш

тизими

тубдан

такомиллаштирилиб, Президентнинг “халқ қабулхонаси”, “Ишонч

телефони” ҳамда “Виртуал қабулхонаси” фаолияти йўлга қўйилди

.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги

қонуни 8

1

-моддасига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига

(кейинги ўринларда – Агентлик) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши

курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш

вазифаси юклатилган.

Ушбу вазифа доирасида Агентлик, вазирлик ва идораларнинг

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-43_ Том-2_ Апрел-2025

519

фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда уларнинг биргаликда самарали

фаолият юритишини ташкил этади.

Агентлик коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини

амалга ошириш бўйича қуйидаги вазифаларни бажаради:

– коррупцияга қарши курашиш бўйича стратегия ва давлат дастурларини

ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;

– мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди,

шунингдек, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-

шароитларини ўрганади;

– БМТ коррупцияга қарши конвенцияси талабларининг бажарилишини

таъминлайди, шунингдек ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни

ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг имиджини мустаҳкамлаш ва унинг

халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни

амалга оширади.

– ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида миллий маърузани тайёрлайди.

Агентлик коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга

ошириш бўйича ваколат доирасида бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши

мумкин.

1

https://anticorruption.uz/uz/korrupsiyaning-oldini-olish-va-unga-qarshi-

kurashish-sohasida-davlat-siyosatini-amalga-oshirish


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-43_ Том-2_ Апрел-2025

520

Соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган бошқа

маъмурий ислоҳотлар ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ўз самарасини бермоқда. Масалан,

мамлакатимиз ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун

статистик маълумотларнинг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлигини

таъминлаш йўлга қўйилди. Унга кўра,

Очиқ маълумотлар порталига

умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар, жумладан, амалга оширилган

давлат харидлари, патентлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни

рўйхатга олиш, жамоат транспорти ҳаракати, ер ресурсларидан фойдаланиш

ва шу каби бошқа маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Қолаверса, ўтган

вақт давомида давлат органлари

ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш

соҳасидаги фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ хатловдан

ўтказилиб, улардаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш ва кутилган самарани

бермаётган механизмларни такомиллаштириш борасида асослантирилган

таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, бевосита очиқлик соҳасини тартибга

солишга қаратилган 3 та қонун, 1 та Президент ва 3 та Ҳукумат қарори ҳамда

1 та идоравий ҳужжатлар қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашиш

агентлиги томонидан давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш

бўйича энг илғор давлатларнинг, шу жумладан, АҚШ, Канада, Буюк

Британия, Австралия, Германия, Франция, Россия, Сингапур, Қозоғистон,

Грузия, Белоруссия, Черногория, Нигерия, Доминикан Республикаси,

Малайзия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилди.

Давлат органлари ва ташкилотлари

фаолиятининг очиқлик даражаси

8 та индикатор асосида баҳолаб борилади.

Агентликнинг хулосаси асосида

очиқлик даражаси энг юқори деб топилган давлат органи ёки ташкилотининг

соҳага масъул ходимларини рағбатлантириш, аксинча, салбий бўлганларини

қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи ҳал этилади.


background image

https://scientific-jl.com/luch/

Часть-43_ Том-2_ Апрел-2025

521

Эътиборлиси, баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда кенг

жамоатчиликка соҳадаги амалга оширилган ишларнинг самарадорлик ва

натижадорлик кўрсаткичларини мазкур платформа орқали реал вақт

режимида кузатиш имконияти яратилди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик сиёсати

фуқаролар ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорлик янада такомиллашади, янги

босқичда ривож топади. Зеро, очиқлик ва ошкоралик – давр тақозосигина

эмас, Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг талаби ва пойдевори ҳамдир.

Аҳамиятлиси буларнинг барчаси Коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга

қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.