"
Современные тенденции в развитии науки:
перспективы и практика
"
78
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ
ФАОЛИЯТИДАГИ ИШТИРОКИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Лазизбек
Мадумаров
Олтинкўл тумани прокурорининг катта ёрдамчиси адлия кичик
маслаҳатчиси
Мамлакатимизда прокуратура органлари қонун ижодкорлиги
фаолиятининг
ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштириш,
ижтимоий
-
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни
модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли
ҳимоясини ҳамда ишлаб чиқилаётган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг
қонунийлигини таъминлашда прокуратура органларининг ролини
кучайтириш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигини
ривожлантириш
концепциясини ишлаб чиқиш” 2022‒2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг
тараққиёт
стратегиясида
белгиланган
устувор
вазифалардан бири ҳисобланади. Бу эса прокуратура органлари ҳуқуқ
ижодкорлиги
фаолиятига
оид
миллий
қонунчиликни
янада
такомиллаштиришни долзарб вазифа этиб белгиламоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ижтимоий
-
иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон
ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда
прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида” 2017 йил
18 апрелдаги ПФ–
5019-
сон, “Прокуратура органларининг қабул
қилинаётган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги
фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги 2018 йил 15 февралдаги ПФ–
5343-
сон, “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”
2022 йил 28 январдаги ПФ–
60-
сон фармонлари ва соҳага оид бошқа
қонунчилик
ҳужжатларида
қонун
ижодкорлиги
фаолиятини
такомиллаштиришнинг устувор масалалари назарда тутилган.
Прокуратура органларининг қонун ижодкорлиги фаолиятидаги
иштирокининг норматив
-
ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш,
бунда прокуратура органларининг қонун ижодкорлиги фаолиятидаги
иштирокининг норматив
-
ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришнинг
қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда прокуратура органларининг
ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида амалга ошириладиган функциялари
тўғрисидаги,
уларнинг
предмети
ва
прокурор
ваколатларини
«Современные тенденции в развитии науки:
перспективы и практика»
79
белгилайдиган мустақил боб билан тўлдириш ва ҳудудий прокуратура
органлари томонидан маҳаллий кенгашларга кўриб чиқиши учун қарор
лойиҳасини
киритиш ваколатини бериш;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимидаги ҳуқуқий бўшлиқни
бартараф этиш мақсадида прокуратура органларини фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, таъсир кўрсатувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
ёки қабул қилинган норматив ҳуқуқий
ҳужжат бўйича хулоса берувчи орган сифатида белгилаш;
“Ўзбекистон
Республикаси
прокуратура
органларида
ҳуқуқ
ижодкорлиги фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомни
тасдиқлашни
назарда
тутувчи
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокурорининг
буйруғини
қабул
қилиш,
шу
билан
бирга
прокурорларининг ҳуқуқ ижодкорлиги ишида иштирокининг илғор
тажрибаларини умумлаштириш ва кенг тарқатиш мақсадида, бу борадаги
амалиёт бўйича мунтазам йиғма таҳлилий маълумотнома тайёрлаш
тизимини жорий этиш;
ҳозирги
вақтда
ҳуқуқий
мониторинг
тизими
самарали
ишламаётганлигини инобатга олиб, мазкур жараёнда прокуратура
органларининг иштирокини кучайтириш, ҳуқуқий мониторинг жараёнида
тўпланадиган маълумотлар асосида Бош прокуратуранинг кейинги йилга
мўлжалланган қонун ижодкорлиги дастурини шакллантириш;
прокуратура органларининг норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг
коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишдаги роли ва иштирокини
кучайтириш;
прокуратура органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнидаги
иштирокини ташкилий қўллаб
-
қувватлаш даражасини ошириш;
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда прокуратура органларининг
ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида амалга ошириладиган функциялари
тўғрисидаги,
уларнинг
предмети
ва
прокурор
ваколатларини
белгилайдиган мустақил боб билан тўлдириш;
ҳуқуқ
ижодкорлигининг замонавий тенденциялари билан батафсил
таништириш ва прокуратура органларининг бу борадаги фаолиятини
самарали ташкил этиш мақсадида мазкур фаолият билан банд бўлган
прокуратура ходимларининг касбий тайёргарлиги даражасини мунтазам
ошириб бориш зарур.