International Islamic Academy of Uzbekistan
Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024
Turkiy xalqlar madaniyati, falsafasi, aloqalari: tarix, bugun va kelajak
October, 2024 IIAU.UZ
162
ҲАКИМ САМАРҚАНДИЙ – КАЛОМ ОЛИМИ СИФАТИДА
Абдуҳамидов Муҳаммаджон Абдуҳалим ўғли
ФарДУ доценти, Исломшунослик
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Аннотация. Мазкур мақолада ИХ аср калом илми олимларининг етук
олимларидан бўлмиш, Ҳаким Самарқандий ҳаёти, илмий фаолияти, олимнинг
калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, хусусан, ИХ-Х асрларда Самарқанд калом
илми мактабида ҳаким Самарқандийнинг тутган ўрни ҳақида фикрлар баён
этилган.
Калит сўзлар: Калом, ақида, ҳанафий, суннийлик, мотуридийлик,
ашъарийлик, мазҳаб, муътазилийлик, хорижийлик.
ХАКИМ САМАРКАНДЫ – КАК УЧЕНЫЙ КАЛАМ
Аннотация. В данной статье описывается жизнь и научная деятельность
Хакима Самарканди, одного из наиболее крупных учёных-теологов IХ века, вклад
учёного в развитие богословской науки, в частности, роль Хакима Самарканди в
школе богословия Самарканда в IX-Х веках.
Ключевые слова: калам, акида, ханафитизм, суннизм, мутуридизм,
ашаритизм, мазхаб, мутазилизм, хариджизм.
ḤĀKIM SAMARQANDĪ - AS A KALĀM SCHOLAR
Abstract. This article describes the life and scientific work of Ḥākim
Samarqandī, one of the most prominent theologians of the 9th century, the scientist's
contribution to the development of theological science, in particular, the role of Ḥākim
Samarqandī in the school of theology of Samarkand in the 9th-10th centuries
Key words: Kalām, ‘Aqīdah, Ḥanafīyah, Sunnism, Māturīdiyya, Ashʿariyya,
Madhhab, Mu'tazilism, Kharijism.
Янги Ўзбекистонда диний ва миллий қадриятларни қайта тиклаш давлат
сиёсати даражасига кўтарилди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Бухоро
шаҳрининг 2020 йилда «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши,
вилоятларда ҳадис, фиқҳ, калом илми, тасаввуф мактаблари, жойларда қуръон ва
тажвид курсларини очилиши ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизатсияси
маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб Олий мадрасаси,
Ҳадис илми мактаби, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-
тадқиқот марказлари ташкил этилиши ислом илмлари соҳасида янада чуқур
International Islamic Academy of Uzbekistan
Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024
Turkiy xalqlar madaniyati, falsafasi, aloqalari: tarix, bugun va kelajak
October, 2024 IIAU.UZ
163
изланишлар олиб боришни тақозо этмоқда. Хусусан, мамлакатда ислом
динининг бағрикенглик, динлараро тотувликка доир мазмун-моҳиятини янада
кенг ёритиш, унинг бунёдкор ва маърифий кучини маънавий ҳаётни
ривожлантиришга қаратиш, аждодларнинг ёзма илмий меросини тадқиқ этиш
«...тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга
қолдириш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири»
сифатида белгиланиши ва уни ҳаётга татбиқ этиш нафақат илмий, айни вақтда
амалий жиҳатдан ҳам муҳим бўлиб қолмоқда. [1.29-б]
Жаҳон илмий жамоатчилиги илм-фан ва ислом цивилизатсияси ривожига
ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Мовароуннаҳр олимларининг хизматларини
эътироф этиб келмоқда. Исломшунослик соҳаси ривожланиб бораётган бир
пайтда ислом тарихи ва унинг манбалари таҳлил этилаётган тадқиқотлар сони
ортиб бормоқда. Мана шундай бир жараёнда ҳар бир халқнинг ўз аждодлари ва
улар томонидан қолдирилган илмий асарларни тадқиқ қилишга бўлган интилиш
ҳам сезиларли даражада ўсаётгани кузатилмоқда. Шундай экан, Ўзбекистон
тарихини янгича илмий изланишлар асосида ўрганиш, тарихнинг ҳали яхши
маълум бўлмаган босқичларини алломаларнинг бебаҳо маънавий мерослари
асосида ёритиш бугунги куннинг энг муҳим вазифасига айланган. Зеро, улар ўз
асарларида динлар ўртасида бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва илм-фан йўлида
умумий дўстона алоқаларни шакллантириш, мустаҳкамлаш каби вазифаларга
алоҳида аҳамият қаратишган. Айниқса жамоатчиликка энди маълум бўлаётган
алломалар ва уларнинг илмий меросларини ўрганиш ҳамда уни келажак авлодга
етказиш тадқиқотчилар олдида турган долзарб вазифалардан бири саналади.
Дунёда, айниқса, мусулмон мамлакатларида ҳанафий мазҳаби ва
Мотуридий таълимоти уламоларини ўрганиш, улар томонидан ёзилган
асарларнинг жамият ижтимоий ҳаётида тутган ўрнини тадқиқ этиш ишлари
амалга оширилмоқда. Бундай тадқиқотлар Германия, Туркия, Саудия
Арабистони, Сурия, Ҳиндистон ва Покистон каби мамлакатларда тизимли йўлга
қўйилган. Ушбу маънода самарқандлик мутакаллимлар орасида ўзига хос
мавқега эга бўлган Ҳаким Самарқандий ҳаёти ва ижоди, унинг илмий-маънавий
мероси мусулмонлар ижтимоий ҳаётида тутган ўрни, жамият ҳамжиҳатлигини
таъминлашдаги роли етарлича тадқиқ этилмаган. Мотуридий таълимотини
ислом оламида кенг тарқалишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган илк
уламолардан бири бўлган Ҳаким Самарқандий ўз асарларида калом илмига оид
муҳим масалаларни баён қилиб берган ҳамда ўз давридаги адашган фирқа ва
оқимларга ақлий ва нақлий далиллар асосида раддиялар берган. Шу нуқтаи
International Islamic Academy of Uzbekistan
Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024
Turkiy xalqlar madaniyati, falsafasi, aloqalari: tarix, bugun va kelajak
October, 2024 IIAU.UZ
164
назардан бугунги кунда соф ислом эътиқодини шакллантириш, адашган
тоифаларга қарши курашда Ҳаким Самарқандий илмий меросини ўзига хос
жиҳатларини ўрганиш заруратга айланмоқда.
Шарқ мусулмон олимларидан Абдулҳай Лакнавий, Мулла Али Қорий,
Ҳожи Халифа, Абдуллоҳ Абдулҳамид Саъд ва бошқа олимларнинг табақот-
библиографик китобларида Ҳаким Самарқандий ҳаёти ва асарлари ҳақида
қисқача маълумотлар келтирилган. Калом илмига оид асар ёзган бир қанча
кейинги давр уламолари асарларида эътиқодий масалаларни ёритиб беришда
Ҳаким Самарқандий ва унинг илмий-маънавий меросини ўрганишган.
Жумладан, кўплаб китобларга ёзилган шарҳлар муаллифи Нуриддин Али Қорий
ибн Султон Муҳаммад Ҳиравий (ваф. 1014/1605 й.) ва Саййид Али Милоний
айрим мутакаллим ва фақиҳларнинг илмий меросларига оид тадқиқотлар олиб
боришган.
Аллома Ҳаким Самарқандийнинг ақидавий қарашлари умуминсоний
моҳияти, жамият барқарорлиги, юрт тинчлиги борасидаги фикрларининг
цивилизатсион аҳамияти шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда ёшларни ҳар
томонлама етук қилиб камол топтиришда Ҳаким Самарқандий асарлари орқали
тарғиб қилинган аҳл ас-сунна ва-л-жамоа эътиқодининг мезони халқ орасида,
хусусан ёшлар орасида турли ақидавий ихтилофларни олдини олишда муҳим
аҳамият касб этади.
Ҳаким Самарқандийнинг шоҳ асари бўлмиш “Ас-савод ал-аъзам” асари
таркиби илоҳиёт, нубувват, самъийёт ва халифалик каби олтмиш бир масаладан
ташкил топган. Шунингдек, асар айрим фиқҳий мавзуларни ҳам қамраб олган.
Мавзуларнинг баъзилари қуйидагича тартибланган: имонда истисно, ижмога
қарши чиқмаслик, гуноҳкор мўминнинг ортида туриб намоз ўқиб бўладими ёки
йўқ, бировни куфрда айблаш, хайр ва шарр (яхшилик ва ёмонлик) Аллоҳдан
экани, мусулмон мусулмонга ноҳақ қурол кўтармаслиги, оёқ кийим устидан масҳ
тортиш, ҳар амирнинг ортидан жума ва ҳайит намозлари ўқилиши, банда
амалларининг яратилгани, қабр азоби, Мункар ва Накирнинг савол-жавоби,
шафоат, меърож, амал дафтари, сирот, жаннат ва жаҳаннамнинг абадийлиги
ҳамда ҳисоб каби самъийёт мавзулар, ашараи мубашшара, хулафои рошидун,
асҳобни ёмонламаслик, Аллоҳнинг ғазаби ва розилиги, руятуллоҳ (Аллоҳнинг
жамолини кўриш), пайғамбарлар ва авлиёларнинг мартабалари, каромат,
Аллоҳнинг азалда халқ, илм ва қудрат сифатлари бўлгани, қазо ва қадар, Қуръон
Аллоҳнинг каломи экани, имоннинг ҳақиқати, тоат ва исён масалалари, имон
Аллоҳ бирлигини қалбан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлишдан иборат экани,
International Islamic Academy of Uzbekistan
Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024
Turkiy xalqlar madaniyati, falsafasi, aloqalari: tarix, bugun va kelajak
October, 2024 IIAU.UZ
165
ўхшатиш ва жонлантириш, имон-амал муносабати, қиёматда ўликларнинг қайта
тирилиши, витр намози уч ракат бўлиши, имоннинг ортиши ва камайиши.
Рисола мотуридия калом мактабининг мутақаддим давридаги асосий
манбаларидан бири ҳисобланади. Унинг муаллифи ақидавий мавзуларни баъзан
ихчам шаклда, баъзан батафсил тарзда далиллар билан очиб берган.
Масалаларни ақлий далиллардан кўра кўпроқ нақлий далиллар билан
қувватлаган ва деярли барча каломий масалалар ечимини излашда Қуръонга
суянган. Шунингдек, Ҳаким Самарқандий ақидавий масалаларни мазҳаб
ҳақидаги ўз тушунчасига мувофиқ шарҳлашга ҳаракат қилган.
Рисолада ашёнинг
(нарсалар) ҳақиқати, маълумот олиш йўллари ва оламнинг моҳияти каби
каломий мавзуларга ўрин ажратилмаган. Китобга киритилган мавзуга оид барча
масалалар бир жойда таҳлил қилинмаган, улар турли ўринларда бир-биридан
фарқли ҳажмларда баён қилинган. Таҳлил этилаётган асар ИХ асрнинг иккинчи
ярми, Х асрнинг биринчи чорагида яшаган Ҳаким Самарқандийнинг
дунёқарашига Мовароуннаҳрда ўша даврда устувор бўлган сиёсий-ижтимоий ва
маданий-маънавий муҳит катта таъсир ўтказганини кўрсатади. Бундан унинг
нафақат ақидавий, балки ижтимоий-сиёсий тарих бўйича муҳим манба экани
аёнлашади. Ушбу хулоса Ҳаким Самарқандий асари каби манбаларни ўрганиш
бугунги кунда тадқиқотчилар олдида турган долзарб масалалардан бири эканини
яна бир бор исботлайди.
Ҳаким Самарқандий илмий меросини таҳлили жараёнида аллома тасаввуф
илмига ҳам қизиқиб, бунда ҳам бу йўналишда ҳам самарали хизмат қилгани
ойдинлашади. Хусусан, алломага Ҳаким тахаллуси ҳам айнан Ҳакимий
тасаввуфий йўналишига оид эканини тасдиқлайди. Шунинг учун ҳам олим
бошқа калом илми олимларидан кўра ақидавий масалаларни тасаввуфий йўл
билан шарҳлашга ҳаракат қилган. Аллома асарларининг таҳлили шуни
кўрсатадики, тасаввуф анъанасидаги соликнинг Олий мутлақ зот моҳиятида
ўзликдан буткул фориғ бўлиш ғояси унинг ирфоний қарашларида тез-тез
учрайди. Ҳаким Самарқандий фикрича, мутлақ ўзликни йўқотиш жисман маҳв
бўлиш маъносида эмас, балки шахс маънавий камолотининг муайян даражаси
сифатида талқин этилади.
Хулоса
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мутафаккирнинг ақидавий
қарашлари ўрта асрларда нафақат ақидавий ихтилофларни олдини олишда,
балки давлатлар ривожи ва халқлар маънавиятини юксалтиришда ҳам ўзига хос
мавқега эга бўлди. Буни мисоли сифатида олимнинг асарлари ўзи ҳаётлик
International Islamic Academy of Uzbekistan
Volume 5 | IIAU Conference 5 | 2024
Turkiy xalqlar madaniyati, falsafasi, aloqalari: tarix, bugun va kelajak
October, 2024 IIAU.UZ
166
даврида турли тилларга таржима қилиниб, дарслик сифатида муассасаларга
татбиқ қилинган бўлса, бу ҳол алломанинг вафотидан кейин ҳам давом этиб,
кейинги даврларда ҳам Ҳаким Самарқандийнинг ақидавий қарашлари
ифодаланган асарлар ёзиш, олимнинг асарларига шарҳ ва таълиқлар таълиф
этиш ишлари анъанага айланди.
Манбаларда Ҳаким Самарқандий Имом Мотуридий қабри олдига дафн
этилганини эътиборга олиб, Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий
зиёратгоҳида Абулқосим Ҳаким Самарқандий мақбарасини бунёд этиш, Ҳаким
Самарқандий илмий меросини ўрганиш ва уни жамоатчиликка тарғиб этишга
оид таклиф қилинаётган тавсияларнинг тўлақонли бажарилиши аждодларнинг
сермаҳсул илмий-маънавий мерослари, уларни теран қарашларини чуқур идрок
қилишга, янги Уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган
Ўзбекистон халқининг шуҳратини дунё миқёсида янада юқори поғонага
кўтаришга хизмат қилади.
Адабиётлар рўйхати
1.
Мирзиёев Ш. Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл /
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари 43-сессиясининг очилиши
маросимидаги нутқ. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – Б. 29.
«ZULM» VA «ABYUZ» TUSHUNCHALARINING O’ZBEK OILASIDAGI
QIYOSIY TAHLILI
ABDURAXMONOVA Dildoraxon
O‘zxia 3-bosqich bakalavrianti
dilor0010@gmail.com
Ilmiy rahbar: Shahzoda RASHIDOVA
O’zbekiston xalqaro islom akademiyasi katta o’qituvchisi, PhD.
Annotatsiya. Ushbu tadqiqot o‘zbek oilasidagi zulm va ab’yuz tushunchalarini
qiyosiy tahlil qilishga bag‘ishlangan. Asosiy e’tibor «zulm» va «ab’yuz» o‘rtasidagi
o‘xshashlik va farqlarni aniqlash, shuningdek, ularning oila va ijtimoiy tuzilmalarga
ta’sirini tahlil qilishga qaratilgan. Tadqiqot diniy, madaniy va psixologik jihatlaridan
yondashgan holda ushbu hodisalarning har tomonlama ko‘rib chiqilishini ta’minlaydi
va zo‘ravonlikning har qanday ko‘rinishini tushunish va samarali oldini olishning
muhim ahamiyatini ta’kidlaydi.
Kalit so‘zlar: zulm, ab’yuz, ijtimoiy me’yorlar, o‘zbek oilasi, oiladagi
zo‘ravonlik, gender tengligi, inson huquqi.
СРАВНИТЕЛЬНЫЙ АНАЛИЗ ПОНЯТИЙ «ЗУЛМ» И «АБЬЮЗ» В
