Authors

  • Опаев Б.
    Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.110203

Abstract

Хива хонлигига қарашли бўлган Амударёнинг чап қирғоғида қорақалпоқлар, қозоқлар, ўзбеклар, туркманлар яшаган. Бу ҳудудда Мўйноқ, Қипшоқ, Қилиш - Ниёзбой, Кўҳна Урганч, Қўнғирот, Хитой, Манғит, Хўжайли, Шуманай бекликлари жойлашган.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

157

ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҚЛАРИДА ҚОЗИЛАР СУДИ

ТАРИХИ (ХIХ АСР ОХИРИ ХХ АСР БОШЛАРИ)

Опаев Б.

Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти

Хива хонлигига қарашли бўлган Амударёнинг чап қирғоғида қорақалпоқлар,
қозоқлар, ўзбеклар, туркманлар яшаган. Бу ҳудудда Мўйноқ, Қипшоқ, Қилиш -
Ниёзбой, Кўҳна Урганч, Қўнғирот, Хитой, Манғит, Хўжайли, Шуманай бекликлари
жойлашган.
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Амударёнинг чап қирғоғида қозиларнинг
фаолияти кўп жиҳатдан ушбу ҳудудга хос бўлган анʼанавий урф-одатлар ва
қонунлар билан белгиланди. Қозилар низоларни маҳаллий одатлар ва ислом
қонунларига мувофиқ ҳал қилган. Уларнинг қарорлари анъанавий адолат
меъёрлари ва исломнинг ҳуқуқий институтларига асосланган эди. Қозилар нафақат
адолатли қарорлар чиқарган, балки ўз жамоаларида воситачи вазифасини ҳам
бажарган. Уларнинг фаолияти қонунлар ва маҳаллий урф-одатларга асосланган эди.
Амударёнинг чап қирғоғидаги қозиларнинг фаолиятида анʼанавий меʼёрлар ва
ислом ҳуқуқининг мураккаб уйғунлиги акс этган бўлиб, у асосан бу минтақадаги
ҳаёт ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни белгилаб берган.
Хива

хони

Муҳаммад

Раҳимхон

II

Феруз

давлат

ишларини

бошқарувчилар илмли кишилар бўлиши лозим, деб ҳисоблаган. Бу ҳақида
Огаҳий “Гулшани-Давлат” асарида қўйидагича ёзади: “1282 (1865-1866)
йили Хива хони Муҳаммад Рахимхон II шаҳардаги илмли кишиларни
йиғиб, Қози Абдураҳмон эшон ва Эшмурод раис бошчилигида йиғин
ўтказиб, илгари тайинланган атрофдаги қози, раис ва бошқаларни ишдан
бўшатиб, булар ичидан керакли одамларни танлаб олиб, қози раис, муфти,
мударрисликка тайинлаган ва уларга ёрлиқ ёзиб бериб, хонликнинг турли
шаҳарларига

ишга

жўнатилган”[15:126-127].

Қорақалпоқларнинг

ўтроқ

яшайдиган ҳудудларида ҳам қозилар тайинланган. Хусусан, Қўнғирот
шаҳрига Алланияз қози ва Қози Қошум қозилик мансабига бекитилган.
Шундай қилиб, хон Муҳаммад Раҳимхон II давлатни муваффақиятли
бошқариш учун асосий лавозимларда малакали ва билимли кишилар


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

158

бўлиши зарурлигини тушунди. У саройига олимларни таклиф қилди ва
улар орасидан энг яхшиларини танлаб, давлатнинг муҳим лавозимларига
тайинлади. Бундай ёндашув бошқарув самарадорлигини ошириш ва
давлат барқарорлигини таъминлади.
Лекин, Чор Россияси Хива хонлигини босиб олганидан кейин хонликнинг
ташқи сиёсати устидан назоратни қўлга киритди, шунингдек, Хива
хонини чеклаш учун хонликда ўз вакилини тайинлади. Шартнома
натижасида Хива Россия империясига қарам ҳудудга айланди. Чор
Россияси ва Хива хонлиги ўртасида битим 1873 йил 12 августдаги
Гендимиан боғида бўлиб ўтди.
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Амударёнинг ғарбий қирғоғидаги
қозилар суди маҳаллий аҳоли ўртасида суд ишларини юритишда
олдингидек шариатга асосланган эди. Бутун минтақанинг суд тизими
маҳаллий урф-одатлар ва шариатга асосланади, баҳсли масалалар бўйича
якуний қарорга эга эди. Қозилар суди кенг кўламли ишларни, жумладан,
ерга оид низолар, мерос тўғрисидаги ишлар, ажралишлар, жиноят ишлари
ва бошқаларни кўриб чиқди. Қозилар суди марказий ҳукумат томонидан
тайинланган,

низоларни

ҳал

қилиш

ва

қарорларни

қабул

қилиш

ваколатига эга эди.
ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Амударёнинг чап тарафидаги суд
ҳам ўз қонунлари ва суд тартиб-қоидаларини ўрнатган рус мустамлака
маъмуриятининг таъсирини давом эттира бошлади. Шунга қарамай,
маҳаллий аҳоли ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қозилар
судига мурожаат қилди.
ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида Хоразмда 444 та мадраса
бўлиб, уларнинг ҳар бирида тўрттадан мударриси комил олимлар ва 1780
уламолар талабаларга дунёвий ва фиқҳдан сабоқ беришган. Мадрасаларда
асосан одамларнинг шикоятларини текшириш, ер, мол-мулк тақсимоти,
солиқлар ундириш, шунингдек, қозилар томонидан қабул қилинган
ҳужжатлар ижросининг бажарилишини назорат қилувчи мутахассислар
ҳам тайёрланган. Хоразм мадрасаларида ҳар йили 25 нафардан илми
толиб

шариат

қонун-қоидалари

ва

фиқҳдан

сабоқ

олгач,

Хоразм

тасарруфида бўлган ҳудудларда қозилик қилишга рухсат этилган. Илми


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

159

толибларнинг айримлари эса синовдан ўтказилганидан сўнг Бухоройи
шарифга ёки араб мамлакатларидаги мадрасаларга ўқишга юборилган.
Шу тариқа махсус тайёргарликдан ўтганлар қози аскар, қози ўрда, қози
аълам, мушриф, мутрих мансабларига тайинланарди[25:224]. Ҳар бир
шаҳарда иккитадан қози фаолият кўрсатган[21:10].
Олий ва ўрта таълим ўчоғи ҳисобланган мадрасалар асосан руҳонийларни,
ўқув юртлари учун домлаларни, идора ишлари учун мирзаларни тайёрлаб
этиштирган. Ўрта ва олий таълим мактаблари - мадрасалар халқнинг
маданий юксалишига ҳисса қўшган, жамият ҳаётида муҳим ўрин тутган.
У ўрта ва олий ўқув юртлари мутахассислари - котиблар, мироблар,
мактаб муаллимлари, масжид имомлари, мадраса, қозилар ва бошқаларни
тайёрлаган[7:19].

ХИХ

асрда

Қорақалпоғистонда

энг

йирик

ўқув

марказларидан

бири

бўлган

Қарақум

эшон

мадрасасини

битирган

талабалар ҳам қозилик мансабига тайинлана бошлаган[17:2]. Шундай
қилиб,

мадрасалар

жамиятнинг

таълим

ва

маданий

тараққиётини

шакллантиришда, шунингдек, турли соҳалар, жумладан, ҳуқуқ ва шариат
суди соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлашда муҳим рол ўйнади.
Муҳаммад Раҳимхон Соний (Феруз) нинг 47 йиллик ҳукмронлиги (1863-
1910) йилларида Ислом арконларига, илм-ма'рифатга катта аҳамият
берилиб, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданият даражаси орта борган. Бироқ
унинг ҳокимияти ҳам чекланган эди. Кўп ҳолларда Хива хони рус
маъмурияти билан ҳисоблашиши лозим эди. Баъзан у ўз фуқароларининг
хатти-ҳаракатлари учун Чор ҳукумати олдида жавоб бериши керак эди.
Ҳатто уч ҳўкизини ўғирлатган қорақалпоқ учун ёки йуқолган подшолик
милтиғи, ўғирланган пул учун, рус корхонасидан қарздор савдогар учун
ундан ёки девонбегидан жавоб талаб қилинган[20:36]. Хива хонлигининг
давлат

тузуми

ва

ҳуқуқ

манбаларини

ўрганган

Х.Мадиримовнинг

таъкидлашича, “Амударё бўлими қозилик ҳукми ва бу тизимнинг
қолоқлигига йўйиб, хонликда оғир жиноятлар содир этиб қочган
маҳаллий фуқароларни ўз судларида жавобгарликка тортиш баҳонасида
Туркистон

генерал-губернаторлиги

ҳудудида

юришига

рухсат

олган.

Натижада хонликда жиноят содир этган хонлик фуқаролари Тўрткўлда
«сиёсий бошпана» топишга эришганлар”[13:125].


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

160

Муҳаммад Юсуф Баёний ҳам ўзининг «Шажараи Хоразмшоҳий» асарида
Хива хонлигида аламлар, қозилар, раислар, муфтийлар каби турли
амалдорларнинг тайинланиши ҳақида маълумотлар беради. Ҳижрий 1296
(1879) йили аълам мансаби тайинланган Мухаммад Расулнинг ўрнига
қози

Эшмуроднинг

раис

этиб

тайинлаганини

ёзган[16:71].

С.

Маткаримованинг

такидлашича,

“Элчилик

муносабатлари

масаласи

юзасидан

шуни

айтиш

мумкинки,

Хива

хонлигида

хорижий

мамлакатларга элчи қилиб нуфузли амалдорлар юборилган”[14]. Баёний
ҳам Хива хонининг Мухаммад Лотиф қозини Кауфманга элчи этиб
юборганлигини ёзган[16:48].
Хива хонлигидаги қорақалпоқлар, қозоқлар ва туркманлар каби кучли
анʼана ва урф-одатлар эга бўлган кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли
ўртасида ислом ҳуқуқининг тарқалиши ҳақиқатан ҳам секин кечди ва
кўпинча маҳаллий урф-одат, анъаналарнинг қаршилигига дуч келди.
Шуни та'кидлаш керакки, бу халқларга исломнинг таъсири мавжуд бўлиб,
уларнинг кўпчилиги исломни қандайдир шаклда қабул қилганлар. Бироқ
ислом ҳуқуқи ва унинг институтларининг ўз жамиятига тўлиқ кириб
бориши вақт, маҳаллий шароит ва анъаналарга мослашишни талаб қилди.
Бу эса қозиларни шариатдан бироз четга чиқишга ва маҳаллий аҳолининг
одат ҳуқуқини ҳисобга олишга мажбур қилган.
Қози мансабини эгаллашни истаган кишилар Хива хони ўз лавозимига тайинланиш
учун ариза билан мурожат қилган, уларга бу лавозимга розилик белгиси сифатида
ёрлиқлар берилган[12:55]. Розилик белгисини олиш учун номзод махсус
имтиҳондан ўтиши ва танлов жараёнидан ўтиши керак. Агар улар топшириқларни
муваффақиятли бажариб, ўзларининг билим ва кўникмалари билан тассурат
қолдиришса, қозиликга тайинланган. Шундай қилиб, қозиларни тайинлаш нафақат
хон саройи амалдорининг тавсиясини, балки махсус текширувлардан ўтишни ва
танловни ҳам талаб қилди.
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларига келиб қози ва раислик лавозимига
амалдор тайинлаш ҳуқуқига бош вазир – Вазири Акбар ҳам эга
бўлди[20:36].
Хива хонлигида Россия протекторати ўрнатилгач, хонлик ҳудудида яшовчи рус
фуқаролари учун “Хива хонлиги территориясида

яшовчи рус фуқароларини


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

161

суд қилиш ҳақидаги” 1895 йил қабул қилинган қарор асосида махсус судлар ташкил
этилган[20:36]. Бу эса босиб олинган ҳудудларда ҳокимиятни сақлаб қолиш ва
барқарорликни таъминлаш, шунингдек, у эрда яшовчи эвропаликларнинг
манфаатларини ҳимоя қилиш имконини берган.
Хива хонлари қози ва раислик лавозимларига фақат диний уламоларни
тайинлаганлар. Қозилар шариат қонунларининг ҳимоячилари эди. Уларга
қишлоқ

муллалари

ёрдам

беришди.

Қозилар

муллалар

ёрдамида

унаштирилган ёшларнинг никоҳини расмийлаштириб, ажралиш тўғрисида
(талоқ)

хатлар

бериб,

бу

ҳужжатларни

манфаатдор

шахсларга

беришган[11:176].
Давлатга қарши жиноятлар хоннинг ўзи томонидан кўриб чиқилган.
Хива хонлигида қизнинг ёши никоҳга муносиб деб топилса, қозилар
томонидан

никоҳга

рухсат

берилган

ва

ҳужжатлаштирилган.

Хива

шаҳридаги Ичан қалъа музей қўриқхонаси фондида сақланаётган бир
ҳужжатда

шундай

дейилади:

“Янги

қалъалик

Омон

девонбегининг

масжид қавмидан Муҳаммад Яъқуб валади (ўғли) Рўзмуҳаммаднинг бир
никоҳи бокирасига (яъни биринчи никоҳига) жавоб бердик. Қиз кабира
(катта, этук) бўлган бўлса, мулла имом мубошир (хуш хабарчи) бўлиб,
мувофиқ шаръий шариф ақд қилсун (бир-бирини никоҳ ўқиб, боғласун)
деб моҳи жумодус-сонийнинг охирида хат битилди. 1334 йил (милодий
1915 йил). Қозиул қуззот домла Ҳикматулло охунд ибн султон хўжа
марҳумий”[19:324].
А. Кун Хива хонлигидаги қозилар ҳақида кўрганлари буйича қуйидагича
тасвирлайди. Дарвоқе, шуни та’кидлаш керакки, Хива хонлигида қозилар
кўп ҳолларда ўз мансабини узоқ вақт эгалламайди: бир йил, икки йил,
кўпи билан уч йил; кейин уларнинг ўрнига янги шахс тайинланади.
Қолаверса, энг кичик туманларда ҳам иккита қози бор. Буларнинг
барчаси, айтганларидек, мадрасани тамомлаган муллаларнинг кўплиги,
ўрин этарли эмаслигидандир. Шунинг учун ҳам Хива ҳукумати қозиларни
тез-тез алмаштиришга ҳаракат қилади. Қозиларни тайинлаш хусусиятлари
қаторида Хива хонлигидаги айрим қабилаларнинг Чимбой шаҳрида
яшовчи ўз қозилари борлигини ҳам қайд этиш лозим. Агар, масалан, Оқ-
Қамиш яқинида кўчманчи қорақалпоқлар ўртасида бирон-бир низо келиб


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

162

чиқса,

улар

Чимбойга

боришга

мажбур

бўладилар

ва

энг

яқин

қозиларнинг ҳеч бири уларнинг шикоятларини кўриб чиқишга ҳақли эмас.
Биз қирғиз (қозоқлар О. Б.) лар билан ҳам худди шу нарсани учратганмиз,
саёҳатларимиз

чоғида

Шўрахондан

ёки

бошқа

жойлардан

келган

қирғизлар (қозоқлар О. Б.) ни Давқора қозилар судига борадиган юлларда
тез-тез учратдик[9:253-254].
Хива хонлигида оддий халқнинг қозилар судида ғолиб чиқиши қийин
масала эдилар. Бунинг учун биринчи галда одамларни гувоҳлик беришига
кўндириши амри маҳол эди. Чунки, гувоҳлар ҳам камбагаллар учун
амалдорлар ёки бой одамларнинг манфатларига қарши бормас эдилар.
Масалан, Қ. Сарибаев қозилик ҳужжатларига таяниб қуйидаги воқеани
келтиради: “Хўжайли беклигида бақанли уруғидан бўлган деҳқонлар
Қоракўл ва Қалликўл ерларига буғдой ва арпа эккан. Ўрим-йиғимга
саноқли кунлар қолганда, Тлеумурат ва Бойжонлар ўз ерлари орасидан
ариқ ўтказдилар, оқибатида эса қўшни деҳқонларнинг экинларини сув
босган. Деҳқонлар Хўжамуҳамед ва Алимуҳамед эшонлардан ёрдам
сўрашди,

лекин

улар

қози

олдида

гувоҳ

бўлишдан

ҳам

бош

тортдилар”[23:120].

Умуман

олганда,

қозининг

далилларни

ҳар

томонлама,

тўла

ва

холисона

текшириши

гувоҳларнинг

берган

маълумотларига

боғлиқ

эди.

Бу масала айниқса

ишни судда кўриш

босқичида яққол кўзга ташланади. Бундай вазиятда қози даъво иши
далилларини судда текшириш давомида томонларнинг тортишуви учун
уларга қулай шарт - шароит яратиб берган.
Қозилар ҳам ҳокимлар сингари қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудларнинг
асосий марказлари – Қўҳна Урганч (Қўҳна Урганч беклиги маркази),
Жанақала (Шуманай беклигининг маркази), Қўнғирот (Қўнғирот беклиги
маркази) шаҳарларида яшаган. Бундан ташқари, бекликларнинг ҳар бири
марказида барча шариат қоидаларини бажарилишини назорат қилувчи
қози-раислар бўлган.
Бироқ, одатга кўра қорақалпоқлар ички шахсий низоларда аввало
маҳаллий бийларга мурожат қилишган. Иккала томон ҳам бийнинг
қароридан қониқмай низони давом эттирса, бий уларга оталиқга мурожат
қилишга рухсат берган. Ўша ҳолларда низочилар оталиқ қароридан


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

163

қониқмаса бекларбегига мурожат қилганлар, улар оталиқ ва бийларни
тинглаб улар билан биргаликда низони ҳол қилганлар[8:260-261].
Қамоқхоналарда ҳибсда сақлаш қорақалпоқларда юқ эди. Фақат, йирик
шаҳарларда қамоқхона бўган. Масалан, Қўнғирот шаҳрида халқ орасида
„Алланияз қозининг уйи” деб номланган қозихонадан узоқ бўлмаган
жойда зиндон жойлашган. Зиндон баландда жойлашган бўлиб шаҳарнинг
бошқа жойини сув олса ҳам бу жойга сув чиқмаган. Зиндон қудуқ сингари
чуқур этиб қозилган, унинг ичи тош билан доира шаклда ўрилган. Эшиги
қуйма темирдан бўлган. Тепаси темир тўрлар билан ёпилиб, юловчиларга
ичи кўриниб тўрган. Бундан мақсад айбдорларни юловчилар кўриб, ёмон
ниятли инсонларнинг ўз фикридан қайтиб тўғри тарбиялаш эди. Шунинг
билан бирга айбдорларнинг яқинлари, қариндошларининг ҳам халқдан
уялишини ва жазолашни таъминлаш бўлган. Ҳозирда бу зиндон кўмилиб
қолган.
Бундан ташқари Қўнғирот шаҳрида “Ханжап”нинг бўйида қамоқхона
бўлган. Шаҳар ҳокими ва қозиларнинг ҳукми билан ҳаётда, жамиятлик
ишда, хон режимини бузганлар жазоланган. Қўнғирот қамоқхонаси
қамишдан қурилиб, ташқи томони лой билан сувалган жой бўлиб, эшиги
шимол томонга қараган. Қамоқхонанинг тепасида шифти бўлган. Дераза
ўрнига майда таёқчалардан тўқилган панжара ўрнатилган. 1899 йили
Қўнғирот шаҳрида келган М.Н.Чернишевский шаҳарда қамоқхонанинг
бор эканлигини ёзади[5:31].
Қўнғирот ва унинг атрофини бошқариш ҳоким (бек) қўлида бўлиб, у Хива
хони томонидан тайинланган бўлса-да, деярли тўлиқ мустақил эди.
Хонликдаги олий суд хонга тегишли бўлгани учун судлаш ишларини ҳам
бекнинг ўзи амалга оширган. В. Александров Қўнғирот беки ҳақида
шундай ёзган эди: “ У ҳар куни эрталаб ўз дарвозаси олдида ўтиради,
шаҳарликлар бу эрга келишмовчиликларни, суд ишларини, даъволарини
ҳал қилиш учун келишади. Бу эрда судланувчи кўпроқ тўлайди, даъвогар
камроқ тўлайди ва шунинг билан ҳамма иш тугайди. Бу бекнинг энг
муҳим даромад манбаи бўлиб, пул тушмай бекорга ўтиришга мажбур
бўлса, жуда ғамгин бўлади. Суд ишларини юритишнинг бундай ибтидоий
усули билан маълум бўлишича, ҳукмдор учун унинг фуқоралари


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

164

жанжаллашиб, тартибсизлик қилишса (ҳокимга О.Б) яхши бўлади, яхши
хулқли халқни бошқариш фоидасиздир”[22:103].
1873 йилда ҳарбий капитан Леонид Соболев Россия Ички ишлар
вазирлигининг расмий газетаси бўлган “Русский инвалид” нинг 1874 йил
213-216

сонларида

Чимбойда

қози

Қўсим

билан

суҳбатлашганини

ёзган[6:287]. Бундан ташқари, Хива хонлиги солиқ китобларида Қўсим
қози номи тилга олинган. Унинг исми Ю.Э.Брегелнинг «Документы
архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков» асарида
закот берганлар қаторида ёзилган. Қўсим қози 1869-йил сентябрида
Найип оға курангида 30 қорамол ва 160 қўй, 1870 йилнинг август-сентябр
ойларида Бекимбет Найип ва Одил оталиқ курангларида 20 бош қорамол
ва 25 қўйдан закот тўлаган[4:162, 200].
Қорақалпоқ халқ афсоналарида айтилишича, Қози Қўсим жуда адолатли
қози бўлган. “Қози Қўсим ва Эсен Охун” ҳақидаги афсонада шундай
дейилади:
Қадимда ашамайли уруғининг жапар тийрасидан бўлган Қўсим исмли
қози яшаган бўлиб, у турли низоларни ечишга қодир донишманд ва нотиқ
уламо сифатида халққа танилган.
Таллиқ волости бўлиси Қулен Қудайшукир ўғли тўққизта аёлга уйланди.
Шариат қоидаларига кўра, тўрттадан ортиқ аёлга никоҳ ўқишга рухсат
этилмаган. Шунинг учун ҳам ўша юрт уламолари унинг тўққизинчи аёлга
уйланишига қарши эдилар. Шу сабабдан Қулен бўлис Қўнғиротга махсус
одам юбориб, Қози Қўсимни чақиртирди.
Қози Қўсим бир-икки кун бўлиснинг уйида меҳмон бўлди. У берган
совғани олиб, берган сарпайини кийиб, қишлоғига қайтди.
У ерда Хива мадрасасида у билан бирга таҳсил олган Эсен Охун деган
киши яшар экан. Илм соҳасида Қози Қўсимдан ақллироқ, тўғри сўзли
одам, шунинг учун ҳам уни амалдорлар ёқтирмайди. Қишлоқнинг бир
бурчагига мўжазгина уй қуриб, ўша ерда болаларни ўқитган. Кампири ҳам
дунёдан барвақт кетиб, мактаб мулласи ушур, садақа билан тирикчилик
қилган. Қози Қўсим қайтаётганда қаршисидан Эсен Охун чиқди:


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

165

Ота-боболаримиз

бежизга

“Кун

жумадан

бузилади,

юрт

уламодан

бузилади” демаган бўлса керак. Шариатнинг барча шартларини бажариб,
нега Қулен бўлиснинг тўққизинчи аёлига никоҳ ўқидингиз? - деди.
- Йирик амалдорларнинг қайси бири сиз ва мен билан маслаҳатлашади? –
деди Қози Қўсим.
- Улар хоҳлаган нарсасини қилишади. Қулен тўққиз аёлга анча олдин
уйланиб ва улар билан бирга яшаябди. Бизни фақат никоҳларини қийиш
учун чақиришди. Агар мен ҳам сизга ўхшаб рад этсам, у бошқа уламога
бориб, шу ишни қилдиради. Бундай ҳолда биз қозилик, номус ва
бойликдан маҳрум бўламиз. Бизни ёмон кўрмаслик учун Қулен чақирган
вақтда келдим. Унинг овқатини еб, таклифини қабул қилиб, сарпайимни
кийиб, берган отини миндим. Бироқ кўрган-билганларимни қоғозга
туширдим. Ишонмасангиз, бориб ўқинг, – деди Қози Қўсим.
Қулен

бўлис

Қози

Қўсим

қишлоғига

кетганидан

кейин

Таллиқ

уламоларини уйига чақирди:
— Охунман, мулламан деб халқни алдаяпсиз. Агар уламо бўлсангиз, нега
аёлларимнинг никоҳини қиймадингиз? Қулен бўлис уларга бир варақ
қоғоз кўрсатиб: “сизлар қила олмаган ишни Қози Қўсим қилди”-деди.
Эсен Охун қоғозни олиб, ўқиганида, қоғозга қуйидаги сўзлар ёзилган эди:
“Кўлда юрган ёлғиз ёлғизоқдан тўққиз мегажинни аяшим керакми?”.
Таллиқ

бўлиси

Қуленнинг

тўққизинчи

аёли

ўзига

муборак

бўлсин!”[10:128-129]. Бу воқеа амалдорлар тарафидан қозиларга шариатга
зид

ишлар

қилишга

мажбурланганини

кўрсатади.

Лекин,

қозилар

вазиятдан донолик ва тапқирлик билан чиқиб кетган.
1911-йилда

қисқа

вақт

ичида

Қўнғирот

беклигидаги

Хива

хони

тайинлаган ҳоким икки марта алмаштирилди. Хива хони буни Қўсим
қозидан

кўради.

Бундан

кейин

у

қозилик

лавозимидан

озод

этилган[24:141]. Бугунги кунда Қўсим қози қаерда дафн этилгани ҳақида
қарама-қарши фикрлар мавжуд. Қонликол туманида яшовчи 98 ёшли
Оразбай Наметуллаевнинг айтишича, Қосим Қози Кўҳна Урганчда дафн
этилган[18].
Яна

Қўнғирот

беклигида

Жалел

Қози

Раҳматуллаев,

Эшим

қози

Қутлимуратов, Мадияр қози Алланиязовлар қози мансабида хизмат


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

166

қилган. Жалел Қози Раҳматуллаев 1871 йилда Қўнғирот беклигининг 7-
овули “Шониёз Шиек” қишлоғида камбағал деҳқон оиласида туғилган.
Миллати қорақалпоқ, диний саводли. 1913-1926 йилларда Қўнғиротда
қозилик қилган. 1861 йилда Қўнғирот беклигининг 4-овулида деҳқон
оиласида туғилган Эшим қози Қутлимуратов Қўнғирот беклиғида қози,
кейин бий бўлган. Миллати қозоқ. Қўнғирот туманининг ҳурматли
катхудоси, 1859-йил 1-овулида туғилган Мадияр қози Алланиязов 1889
йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II томонидан Қўниротга қози этиб
тайинланган[2:8].
Чор ҳукумати амалдорлари билан маҳаллий аҳоли ўртасидаги турли
низоларни, айниқса, ер-сув низоларини тартибли ҳал этишда фаоллик
кўрсатган

Қурбан

қози

Қайдагулов

1874-йилда

Қорақалпоғистоннинг

Кегейли

волостининг

6-овулида

туғилган,

1911

йили

Хива

хони

Асфандияр хон томонидан Қўнғирот беклигига қози этиб тайинланган. 13
йил қозилик қилган. У қозилик фаолияти давомида турли мунозарали
масалаларни ҳал қилишга муваффақ бўлади. Ҳар олти ойда уламолар
масаласида иш олиб бордилар ва шариат бўйича ишларни бажардилар.
Жабрланувчиларнинг мурожаатларини ҳал қилиб, эътиборига сазовор
бўлдилар. Айирим хавфли жиноятчиларнинг айбларини аниқлайди ва
уларни жавобгарликка тортади. Қўнғирот элининг обрўли қозиларидан
бири бўлди.
Қўнғирот шаҳрида қозилар шажараси бўлиб, аксарият ҳолларда қозилик
отадан-болага мерос бўлиб ўтган. Алланияз қозининг ўғли Мадияр ҳам
1889 йили Хива хони Муҳаммад Рахимхон ИИ даврида қозилик мансабига
тайинланган[13:105]. Хивада қозикалон бўлган Бобоохун Салимов (асл
исми Муҳаммад Карим) нинг аждодлари Қўнғиротда қозилик қилгани
ҳақида айтилади.
Хива хонлигида олий суд ҳокимияти хонга тегишли бўлиб, у ба'зан
мавжуд тузум асосларига таҳдид солувчи ҳаракатлар юзасидан жиноий
ишларни шахсан кўриб чиққан. У қозикалон ҳукмларини ҳам тасдиқлаган,
масалан, хоннинг 1916 йил 13 апрелдаги Хўжайли беклиги ҳокими
Авезжон-хўжа бошчилигидаги қўзғолон бўйича 8 киши осиб ўлдиришга
ҳукм қилинган.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

167

Аспандиёрхон даврида марказий ҳокимият зайиплашип ҳолат нотинич
эди. Бу эса аҳоли яшайдиган ҳудудларга туркманларнинг тўновчилик
юришларининг

кушайишига

сабаб

бўлди.

1915

йили

шундай

ҳужумларнинг бирида қазаёқли уруғининг қозиси Отамурат қози отиб
ташланган[24:125]. Бундай вазиятларда қозиларнинг ўзига бекитилган
ҳудудни

назорат

қилиши

қийинлашди. Аҳоли

орасида

тўновчилик,

ўғриликлар кўпайди.
ХХ аср бошларида хонликда фаолият юритган турли сиёсий ва ижтимоий
ҳаракатлар вакиллари, хусусан жадидлар фаоллиги натижасида марказий
бошқарувда хон ҳуқуқлари чекланди, мунтазам фаолият кўрсатадиган
кенгаш жорий этилди ва қисқа муддат бўлса-да фаолият кўрсатди. Оғир
тан жазосига барҳам берилди, амалдорларнинг ўзбошимчаликларига чек
қўйилди[19:36].
Қозикалон хонликда барча қозиларининг бошлиғи эди. У барча янги
тайинланган қозиларнинг номзодларини хонга тасдиқлаш учун тақдим
этиши ва уларни аттестасиядан ўтказиши керак эди. Шу билан бирга, у
хонлик пойтахти Хива шаҳрида юзага келган барча мураккаб жиноят ва
фуқаролик ишларини ҳам кўрган. Аҳоли ўтроқ бўлган жойларда суд
ҳокимияти қозиларга тегишли эди. Хонлар фақат мадрасани тамомлаган
мусулмон руҳонийларининг вакилларини умрбод қозилик лавозимига
тайинлаганлар. Қозиларнинг маълум бир суд майдони бўлмаган ва
шунинг учун ҳар бир даъвогар ўзи ишонган қозига мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга эди. Қозилар барча фуқаролик ишлари ва аҳамиятсиз жиноят
ишларини оғзаки ва ошкора кўриб чиққанлар. Ҳукм чиқаришда шариат
меъёрларига амал қилганлар. Барча қарорлар якка тартибда қабул
қилинган

ва

якуний

ҳисобланади,

чунки

кассатсия

инстантсияси

бўлмаган. Шунингдек, тергов органлари ва прокурорлар бўлмагани учун
ишлар дастлабки терговсиз кўриб чиқилди. Суд жараёнида томонлар ўз
далилларини тақдим этишди. Томонлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари,
баъзан ҳужжатлар билан далилланган. Уларни қози ўз ихтиёрига кўра
баҳолаган. Гувоҳлар фақат вояга этган эркаклар бўлиши мумкин эди.
Аёллар баъзан судга қабул қилинди, аммо уларнинг кўрсатувлари қасамёд
остида эрлари томонидан тасдиқланиши керак эди[1:42].


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

168

Қози қарори устидан хонга мурожаат қилиш орқали шикоят қилиш
мумкин, у шикоятни оқибатсиз қолдириши, ишни иккинчи марта кўриб
чиқиш учун қози-калонга ўтказиши ёки иш дастлаб кўрилган бекликдаги
барча қозиларининг қурултойини чақириши мумкин эди. Бироқ амалда
қозиларнинг қарори устидан шикоят қилиш ҳолатлари бўлмаган, чунки
халқ хон ўз қозиларини доимо қўллаб-қувватлашига ишонч ҳосил қилган.
Ярим кўчманчи аҳоли яшаган ҳудудларда суд ҳокимияти бийларга (уруғ
оқсоқоллари)

тегишли

эди.

Бийнинг

номзоди

хоннинг

арбоблари

томонидан

танланади

ва

хон

томонидан

тасдиқланади. Бийларнинг

вазифалари кўплаб маъмурий вазифалар билан бир қаторда ўз турлари
бўйича суд ишларини олиб боришни ҳам ўз ичига олган. Бу эрда суд
амалиётида

патриархал

анъаналар

устунлик

қилди.

Тарафларнинг

мураккаб ишлари ва йирик даъволари, агар улар турли оилаларга мансуб
бўлса, оқсоқоллар йиғилишларида (бийлар қурултойларида) ҳал қилинган.
Бийлар суди томонидан ишларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш
тартиби қозилар суди жараёнига ўхшаш эди.
Қишлоқ муллалари бийлар ва қозиларга суд ишларини жойларда амалга
оширишда ёрдам берганлар. Улар қозилар ва бийлар ёрдамида никоҳ ва
ажралишларни ёзма равишда расмийлаштирган.
Хива хонлигида қозилар ва бийлар суди жазоларни қўллашда кенг
ҳуқуқларга эга эдилар. Қози ва бийларнинг ҳукмларига кўра энг оғир жазо
турлари қўлланилган. Хива хонлигида Ўрта Осиё Россияга қўшиб
олингандан сўнг тана аъзоларини (қўл, бурун, қулоқ) кесиб қийнаш ва
жазолаш расман бекор қилинган. Ҳақиқатда улар хон ҳокимиятининг
охирги кунигача фойдаланилган.
Шу билан бирга, чор ҳукумати рус тузумига кўра руслар ва бошқа
маҳаллий бўлмаган миллат вакиллари учун судлар ташкил қилган. Уларда
Хива хонлиги судларига нисбатан қўлланилган жазолар энгилроқ, суд
ишларини юритиш тартиби прогрессив бўлган.
Қорақалпоғистонда

административлик

бошқарув

тизимидаги

мансабдорлар орасида бийлар, қозиларнинг обрўси ҳали ҳам баланд эди.
Қозилар давлат бошқарувида, халқнинг ижтимоий ҳаётида ўз ўрнига эга
бўлди. Лекин, айрим қозиларнинг ўз мансабини суистемол қилиши вақт


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

169

ўтган сари уларнинг даражасининг пасайишига, халқ орасида уларга
нисбатан ичоншнинг юқолишига ва суд тизими да ҳам ислоҳотлар
ўтказилишига олиб келган тарихий зарурият бўлиб, бу эса жадидларнинг
тарих сахнасига кириб келиш сабабларидан бири бўлди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДОБИЁТЛАР:

1.

Абдреимов П.Суды дореволюционной каракалпаки // Вестник

Каракалпакского филиала АН Узбекской ССР. – Нукус, 1974. - №1. – С. 42.
2.

Бабашев Ш. Дөҳмет дегиши. – Нөкис: Қарақалпақстан, 2009. – Б.105.

3.

Бабашев Ш. Жазықсыз жазаланған қазылар / Жипек жолы. – Нөкис,

3.12.2005. - №51. – Б. 8.
4.

Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и

этнографии каракалпаков. – М.: Наука, 1967. – C.162, 200.
5.

Есбергенов Х. Қоңырат тарийхый ҳәм мәдений естеликлери. – Нөкис,

1993. – Б. 31.
6.

Иванов П.П. Қарақалпақлар тарийхының очерки. – Нөкис: Билим, 2021.

– Б. 287.
7.

Карлыбаев М. Медресе в каракалпаки XIX-начала XX веков. – Нукус:

Билим, 2002. – С. 19.
8.

Косбергенов Р. Положения каракалпакского населения в Хивинском

ханстве в конце XIX – XX в. / Труды Хорезмской археолого-этнографической
экспедиции. III. – М.: АН СССР, 1958. – С. 260-261.
9.

Кун А. От Хивы до Газавата; Культура оазиса низовьев Аму-дарьи. От

Кунграда до Чимбая / Материалы статистики Туркестанского края. Вып. IV.
– СПб., 1876. – С. 253-254.
10.

Қарақалпақ фольклоры. 77-87-т. – Нөкис: Илим, 2014. – Б. 128-129.

11.

Қарақалпақстан АССРы тарийхы. 1-т. – Нөкис: Қарақалпақстан, 1975.

– Б.176.
12.

Ломакин А. Обычные право туркменъ (адатъ). – Асхабадъ, 1897. – С.

55.
13.

Мадиримов Х. Хива хонлиги давлат тузилиши ва ҳуқуқ манбалари:

Юрид. фан. ном. … дис. – Тошкент, 2012. – Б. 125.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-6

170

14.

Маткаримова С. Хива хонлигининг Қўнғиротлар сулоласи даври

тарихшунослиги (XIX аср охири XXI аср боши): Тар. фан. ном. … дис. –
Урганч, 2010.
15.

Муниров Қ. Хоразмда тарихнавислик (XVII-XIX ва XX аср бошлари).

– Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти, 2002. – Б.
126-127.
16.

Муҳаммад Юсуф Баёний. Шажарайи Хоразмшоҳий. – Тошкент, 1994. –

71 б.
17.

Опаев Б. Дала ёзувлари. Қанликўл тумани 2020. Информатор Абат

Крамов.
18.

Опаев Б. Дала ёзувлари. Қанликўл тумани 2022. Информатор Ўразбой

Наметуллаев.
19.

Рахманова Ю. Хива шаҳри ўзбекларининг никоҳ тўйидан олдинги урф-

одат ва маросимлари .... – Тошкент, 2021. – Б. 324.
20.

Рахманова Ю.М, Турсунқулов Ф.З., Сўнгги ўрта асрларда Марказий

Осиё маъмурий бошқарув тизимида қози ва раисларнинг ўрни (Хива хонлиги
мисолида) // Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси. – Урганч, 2015. - №
3. – Б. 36.
21.

Садуллаев А., Сотлиқов А., Абдуллаев О. Сайид Исламхўжа (сиёсий,

маданий-маърифий фаолияти). – Тошкент, 2005. – Б. 10.
22.

Сайманов С. Город Кунграда в сообщениях путешественников и

ученых XIX в (40-60-е гг. XIX в.) // Вестник Каракалпакского отделения АН
РУз. – Нукус, 1997. - №1-2. – С. 103.
23.

Сарыбаев К. Очерки истории орошения в каракалпаки. – Нукус:

Каракалпакстан, 1976. – С. 120.
24.

Төреев А. XIX әсирдиң ақыры XX әсир басында қарақалпақ үлкесинде

дийханлар ҳәрекети. – Нөкис: Қарақалпақстан, 1991. – Б. 141.
25.

Ҳасанов С. Хоразм маънавияти дарғалари. – Тошкент: Адолат, 2001. –

224 б.

References

Абдреимов П.Суды дореволюционной каракалпаки // Вестник Каракалпакского филиала АН Узбекской ССР. – Нукус, 1974. - №1. – С. 42.

Бабашев Ш. Дөҳмет дегиши. – Нөкис: Қарақалпақстан, 2009. – Б.105.

Бабашев Ш. Жазықсыз жазаланған қазылар / Жипек жолы. – Нөкис, 3.12.2005. - №51. – Б. 8.

Брегель Ю.Э. Документы архива хивинских ханов по истории и этнографии каракалпаков. – М.: Наука, 1967. – C.162, 200.

Есбергенов Х. Қоңырат тарийхый ҳәм мәдений естеликлери. – Нөкис, 1993. – Б. 31.

Иванов П.П. Қарақалпақлар тарийхының очерки. – Нөкис: Билим, 2021. – Б. 287.

Карлыбаев М. Медресе в каракалпаки XIX-начала XX веков. – Нукус: Билим, 2002. – С. 19.

Косбергенов Р. Положения каракалпакского населения в Хивинском ханстве в конце XIX – XX в. / Труды Хорезмской археолого-этнографической экспедиции. III. – М.: АН СССР, 1958. – С. 260-261.

Кун А. От Хивы до Газавата; Культура оазиса низовьев Аму-дарьи. От Кунграда до Чимбая / Материалы статистики Туркестанского края. Вып. IV. – СПб., 1876. – С. 253-254.

Қарақалпақ фольклоры. 77-87-т. – Нөкис: Илим, 2014. – Б. 128-129.

Қарақалпақстан АССРы тарийхы. 1-т. – Нөкис: Қарақалпақстан, 1975. – Б.176.

Ломакин А. Обычные право туркменъ (адатъ). – Асхабадъ, 1897. – С. 55.

Мадиримов Х. Хива хонлиги давлат тузилиши ва ҳуқуқ манбалари: Юрид. фан. ном. … дис. – Тошкент, 2012. – Б. 125.

Маткаримова С. Хива хонлигининг Қўнғиротлар сулоласи даври тарихшунослиги (XIX аср охири XXI аср боши): Тар. фан. ном. … дис. – Урганч, 2010.

Муниров Қ. Хоразмда тарихнавислик (XVII-XIX ва XX аср бошлари). – Тошкент: Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти, 2002. – Б. 126-127.

Муҳаммад Юсуф Баёний. Шажарайи Хоразмшоҳий. – Тошкент, 1994. – 71 б.

Опаев Б. Дала ёзувлари. Қанликўл тумани 2020. Информатор Абат Крамов.

Опаев Б. Дала ёзувлари. Қанликўл тумани 2022. Информатор Ўразбой Наметуллаев.

Рахманова Ю. Хива шаҳри ўзбекларининг никоҳ тўйидан олдинги урф-одат ва маросимлари .... – Тошкент, 2021. – Б. 324.

Рахманова Ю.М, Турсунқулов Ф.З., Сўнгги ўрта асрларда Марказий Осиё маъмурий бошқарув тизимида қози ва раисларнинг ўрни (Хива хонлиги мисолида) // Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси. – Урганч, 2015. - № 3. – Б. 36.

Садуллаев А., Сотлиқов А., Абдуллаев О. Сайид Исламхўжа (сиёсий, маданий-маърифий фаолияти). – Тошкент, 2005. – Б. 10.

Сайманов С. Город Кунграда в сообщениях путешественников и ученых XIX в (40-60-е гг. XIX в.) // Вестник Каракалпакского отделения АН РУз. – Нукус, 1997. - №1-2. – С. 103.

Сарыбаев К. Очерки истории орошения в каракалпаки. – Нукус: Каракалпакстан, 1976. – С. 120.

Төреев А. XIX әсирдиң ақыры XX әсир басында қарақалпақ үлкесинде дийханлар ҳәрекети. – Нөкис: Қарақалпақстан, 1991. – Б. 141.

Ҳасанов С. Хоразм маънавияти дарғалари. – Тошкент: Адолат, 2001. – 224 б.