ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
323
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚҚСНИ ҚАЙТАРИШ АМАЛИЁТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Эшкараев Бобир Чариевич
(ТерДУ мустақил изланувчиси)
тел: +99897-722-90-55
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариш
амалиёти таҳлил қилинган. Аввало, ҚҚС нейтраллиги ва ортиқча солиқ кредитини
қоплашнинг иқтисодий аҳамияти очиб берилган. Хорижий давлатлар (Европа
Иттифоқи, Россия, Сингапур, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон
ва бошқалар) тажрибаси қиёсий ўрганилган. Ўзбекистонда 1998–2023 йиллардаги
ҳуқуқий-амалий ечимлар эволюцияси ва 2020 йилдан кейинги соддалаштириш
жараёнлари кўриб чиқилган. 2021–2024 йиллар статистик маълумотлари асосида
ҚҚС қайтариш ҳажмлари, тармоқлар кесими ва экспортчилар улуши таҳлил
қилинган. Муаллиф томонидан риск-анализ асосида “яшил коридор”ни
кенгайтириш, AAA рейтингли тўловчилар учун 1 кунда қайтариш ва идоралараро
интеграцияни чуқурлаштириш каби таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
қўшилган қиймат солиғи, ҚҚС қайтариш, нейтраллик
тамойили, риск-анализ, экспорт, рақамлаштириш, “яшил коридор”.
Аннотация
В статье рассматривается практика возврата налога на добавленную
стоимость (НДС) в Узбекистане. Раскрыта экономическая сущность нейтралитета
НДС и своевременного возмещения избыточного налогового кредита. Проведен
сравнительный анализ зарубежного опыта (Европейский союз, Россия, Сингапур,
Турция, Казахстан, Таджикистан, Китай, Индия и др.). Рассмотрена эволюция
правового и административного регулирования возврата НДС в Узбекистане в
1998–2023 гг., включая реформы с 2020 года. На основе статистики за 2021–2024
гг. проанализированы объемы возврата НДС, структура по отраслям и доля
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
324
экспортеров. Автор предлагает расширение риск-ориентированного «зеленого
коридора», введение нормы возврата НДС в течение 1 дня для плательщиков с
рейтингом «AAA», а также углубление цифровой интеграции между налоговыми и
таможенно-банковскими системами.
Ключевые слова:
налог на добавленную стоимость, возврат НДС, принцип
нейтралитета, риск-анализ, экспорт, цифровизация, «зеленый коридор».
Abstract
This article analyzes the practice of Value-Added Tax (VAT) refunds in
Uzbekistan. It highlights the economic importance of VAT neutrality and the timely
reimbursement of excess tax credits. A comparative study of international experiences
(European Union, Russia, Singapore, Turkey, Kazakhstan, Tajikistan, China, India, and
others) is provided. The evolution of Uzbekistan’s VAT refund framework during 1998–
2023, with a focus on post-2020 reforms, is reviewed. Based on statistical data for 2021–
2024, VAT refund volumes, sectoral distribution, and exporters’ share are examined. The
author proposes expanding the risk-based “green corridor,” introducing a one-day refund
mechanism for AAA-rated taxpayers, and strengthening inter-agency digital integration
across tax, customs, and banking systems.
Keywords:
value-added tax, VAT refund, neutrality principle, risk analysis, export,
digitalization, green corridor.
Кириш
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) замонавий солиқ тизимининг асосий
турларидан бири бўлиб, давлат бюджети тушумларидаги улуши ва иқтисодий
муносабатлардаги роли билан аҳамиятли ўрин эгаллайди. ҚҚСнинг муҳим
хусусиятларидан бири – унинг нейтраллик тамойилидир. Ушбу тамойил солиқ
тўловчиларнинг айланма маблағларига ортиқча юкламасиз иш юритишини
таъминлайди. Шу боис, солиқ кредити ортиқча ҳисобга олинган ҳолатларда уни ўз
вақтида ва шаффоф тарзда қайтариш ҚҚСнинг самарали ишлашининг асосий шарти
ҳисобланади. Халқаро амалиётда ҚҚС қайтариш тизими кўплаб давлатлар учун энг
нозик масала сифатида баҳоланади. Халқаро Валюта Жамғармасининг “The Modern
VAT” асарида қайд этилганидек, қайтариш жараёнидаги кечикишлар ва ортиқча
бюрократия бизнеснинг ликвидлигига салбий таъсир кўрсатиб, солиқ тизимига
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
325
ишончни пасайтиради. Шу билан бирга, тезкор ва самарали қайтариш тартиби
иқтисодий фаолиятни рағбатлантиради, инвестиция муҳитини яхшилайди ва ташқи
савдони
қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистонда
ҚҚС
қайтариш
амалиёти
мустақилликнинг дастлабки йилларидан буён босқичма-босқич такомиллашиб
келмоқда. 1998–2019 йилларда асосий ёндашув ортиқча ҚҚСни кейинги даврларга
кўчиришга қаратилган бўлса, 2020 йилдан кейинги ислоҳотлар жараённи
соддалаштириш
ва
рақамлаштиришга
йўналтирилди.
Хусусан,
солиқ
ҳисоботларида белгилаш орқали аризасиз мурожаат қилиш, қайтариш
муддатларини қисқартириш ва тезлаштирилган тартибни жорий қилиш каби
механизмлар амалга киритилди. Шу билан бирга, амалиётда қайтариш жараёнидаги
кечикишлар, ортиқча ҳужжат талаблари ва идоралараро маълумотлар
интеграциясининг етарли даражада ишламаган ҳолатлари қатор муаммоларни
келтириб чиқармоқда. Мазкур мақолада хорижий тажрибаларни ўрганиш, миллий
амалиётдаги ечимлар ва муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистонда ҚҚСни
қайтариш механизмни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш
мақсад қилиб қўйилган.
Адабиётлар шарҳи
Қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизми иқтисодий адабиётларда
кенг муҳокама қилинади. Халқаро амалиётда бу институт ҚҚСнинг нейтраллик
тамойилини таъминловчи асосий восита сифатида баҳоланади. Халқаро Валюта
Жамғармаси томонидан нашр этилган “The Modern VAT” асарида қайд этилишича,
солиқ кредитини ортиқча ҳисобга олиш ва уни ўз вақтида қоплаш бизнеснинг
айланма маблағларига босимни камайтиради ҳамда инвестиция муҳитини
яхшилайди.
Европа
Иттифоқи
Директиваларида
(2008/9/EC
ва
86/560/EEC)
трансчегаравий қайтаришнинг электрон шакллари ва умумий принциплари
белгилаб берилган. Россия Федерацияси амалиётида эса НК РФ 176.1-моддаси
орқали “заявительный тартиб” жорий қилинган бўлиб, банк кафолати асосида
текширувдан олдин қайтариш имкони берилади. Сингапур ва Туркия тажрибаси
тезлаштирилган қайтариш моделлари билан аҳамиятли: масалан, IRAS тизими
орқали солиқ кредитлари бир ҳафта ичида қайтарилади, Туркияда эса Hızlandırılmış
İade Sertifikası (HİS) орқали ишончли тўловчиларга тезкор қайтариш амалга
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
326
оширилади. Марказий Осиёда Қозоғистон ва Тожикистондаги сўнгги ислоҳотлар
риск-анализ ва рақамлаштириш асосида соддалаштирилган қайтариш моделларини
жорий этишга қаратилган. Жаҳон банкининг Тожикистон солиқ ислоҳоти
лойиҳаларида “fast-track refund” модули алоҳида қайд этилган. Хитой ва
Ҳиндистонда эса экспортга ноль ставка ва қисман қайтариш тизимлари глобал
тажриба сифатида ўрганилади. Шунингдек, маҳаллий тадқиқотларда қайтариш
жараёнидаги бюрократик тўсиқлар, ортиқча текширувлар ва ахборот
интеграциясининг етарли даражада эмаслиги асосий муаммо сифатида қайд
этилади.
Хулоса
сифатида,
адабиётлар
ҚҚС
қайтариш
тизимини
такомиллаштиришда икки йўналишни кўрсатади: 1) ортиқча солиқ кредитини ўз
вақтида ва минимал бюрократия билан қоплаш; 2) риск-анализ ва рақамлаштириш
орқали тўловчиларни сегментация қилиш.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотда қиёсий таҳлил, норматив-ҳуқуқий таҳлил, Иқтисодий-статистик,
системали ёндашув, илмий таклифлар ишлаб чиқиш усуллари каби методологик
ёндашувлардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
Қўшилган қиймат солиғида (ҚҚС) нейтраллик тамойилини амалга
оширишнинг асосий воситаси - экспортга ноль ставка қўллаш ва ортиқча ҳисобга
олинган солиқ кредитини ўз вақтида қайтариш/қоплашдир. Қопланиши лозим
бўлган солиқ суммаси деганда Солиқ кодексига мувофиқ аниқланадиган,
товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ
базасидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан олинган товарлар (хизматлар)
бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги салбий фарқ тушунилади.
Формуласи қуйидагича:
Қопланадиган сумма = (Сотиш бўйича ҳисобланган ҚҚС) - (Ҳисобга
олинадиган ҚҚС)
Илмий
адабиётларда,
айниқса
халқаро
ташкилотлар
таҳлилларида, ортиқча кредит пайдо бўлган илк солиқ даврининг ўзида қайтаришни
таъминлаш тавсия этилади. Бу, бир томондан, корхоналарнинг айланма
маблағларига босимни камайтиради, иккинчи томондан, ҚҚСнинг иқтисодий
нейтраллигини сақлайди.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
327
ҚҚСни қайтариш (қоплаб бериш) бўйича айрим ривожланган давлатлар
тажрибасини кўриб чиқамиз.
Европа Иттифоқи.
ЕИда ҚҚС қайтаришнинг умумий принциплари ягона
қоидаларга боғлиқ, аммо амалий муддат ва тартиб-таомиллар аъзо давлатлар
ваколатига киради. Аъзо давлатда жойлашган, бошқа аъзо давлатдаги ҚҚСни
қайтариб олиш истагидаги бизнеслар учун 2008/9/EC Директиваси асосида миллий
порталлар орқали электрон мурожаат тартиби қўлланади. Туристлар (Tax Free)
бўйича эса товар ЕИдан, одатда, харид қилган ойдан кейинги учинчи ой охиригача
чиқарилиши ва божхона томонидан тасдиқланиши керак.
Россия Федерацияси.
Асосий тартибда декларациядан сўнг камерал
текширув ўтказилади (одатда 3 ойгача). “Заявительный/декларатив” тартиб эса НК
РФ 176.1-моддага кўра банк кафолати ёки бошқа таъминлаш шартлари билан
камерал текширув тугамасдан туриб қайтариш имконини беради.
Сингапур.
IRAS амалиётида солиқ кредитларини GIRO ёки PayNow орқали
тезкор ўтказиш кенг қўлланади; одатий ҳолда қайтаришлар 1 ҳафта атрофида
амалга оширилади. Туристлар учун eTRS орқали аэропортда рақамлашган тартибда
қайтариш амал қилади.
Туркия.
ҚҚС қайтариш электрон тарзда Интерактив Верги Даиреси орқали
берилади. Ишончли солиқ тўловчилар учун Hızlandırılmış İade Sertifikası (HİS)
механизми риск-менежментга таяниб тезлаштирилган қоплашни назарда тутади.
Қозоғистон.
Очиқ манбаларда қайд этилган ислоҳот йўналишларига кўра
экспортёрлар учун текширувсиз соддалаштирилган қайтаришни жорий қилиш ва
қайтариш муддатларини кескин қисқартириш мақсад қилинган (маъмурий юкни
камайтириш, рақамлаштиришни чуқурлаштириш).
Тожикистон.
Янгиланган Солиқ кодекси (2022-йилдан босқичма-босқич
амалга киритилган) ҚҚС кредити ва ноль ставка тартибини мустаҳкамлади. Жаҳон
банки ислоҳот ҳужжатларида риск-асосланган «fast-track» қайтариш модулларини
жорий этиш мақсад қилинади.
Хитой.
Экспорт солиқ қайтими: экспортга ноль ставка эффекти, ишлаб
чиқариш занжирида тўланган ҚҚС/истеъмол солиғи товарга қараб тўлиқ/қисман
қайтарилади. Ставкалар ва рўйхатлар бўйича ўзгаришлар даврий эълон қилинади
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
328
(мас., 2024 йил 1 декабрдан айрим товарлар — алюминий, мис ва б. бўйича қайтим
бекор қилинди ёки қисқартирилди).
Ҳиндистон.
GST тизимида экспорт ва SEZ “zero-rated supplies” ҳисобланади.
Қайтариш аризаси RFD-01 орқали юборилади; CGST Act 54(7) - 60 кун, 54(6) ва
Rule 91 - 90%гача прованционал қайтариш имкони. Айрим ҳолларда RFD-06 орқали
тўлиқ тезкор тасдиқ қўлланади.
Жанубий Корея.
Экспорт операциялари ноль ставка (zero rating) доирасида;
қайтариш декларация даври ҳисоб-китоблари орқали амалга оширилади. Туристлар
учун алоҳида tax-free тартиби мавжуд.
Япония.
Истеъмол солиғи (Consumption Tax)да экспорт операциялари
солиқдан озод (экспорт истисноси); туристлар ва норезидентлар учун алоҳида
тартиблар мавжуд.
Вьетнам.
Экспортга ноль ставка; қайтариш ҳуқуқи VAT кредит қолдиғига
боғлиқ (ҳисобот даврида йирик қолдиқ мавжуд бўлса), тартиблар МОF/ГДТ
қоидаларида.
ҚҚСни қайтариш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасидан кўриниб
турибдики, ушбу мамлакатларда асосан экспортни рағбатлантириш мақсадида
“ноль” ставка қўлланиши натижасида ҳосил бўлган салбий фарқ қайтариб
берилади. Эндиги навбатда Ўзбекистон солиқ тизимида ҚҚСни қайтариш (қоплаб
бериш) механизмининг ҳуқуқий асослари ва амалиётини таҳлил қиламиз.
Ўзбекистон амалиёти: ҳуқуқий асос, амалий тартиб ва таҳлиллар.
Ўзбекистонда
ҚҚСни
қайтариш
бўйича
меъёрлар
Ўзбекистон
Республикасининг биринчи Солиқ Кодекси (1997) ўз ифодасини топди. 1998–2019
йилларда ҚҚСни қайтариш бўйича институционал ёндашувнинг асосий модели
ўзгармас ҳолда сақланди: ортиқча ҚҚСни, аввало, кейинги солиқ даврларига
ҳисобга ўтказиш устувор бўлди, қайтариш эса иккинчи даражали механизм
сифатида амалга оширилди. Қайтариш жараёни молиявий жиҳатдан Молия
вазирлиги орқали солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан
бажарилди; ариза ва ҳужжатлар тўпламини солиқ органига тақдим этиш талаб
қилинди. Тартиб-таомиллар ва текшириш чек-листлари Молия вазирлиги ҳамда
Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланиб борди.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
329
Босқичма-босқич ислоҳотларда 2008 йилги янги таҳрир умумий моделни
сақлади; 2009-йилда экспортнинг воситачилик/топшириқ шартномалари орқали
амалга оширилишига оид ҳужжат талаблари кучайтирилди (валюта тушуми ва
шартнома нусхаларини тасдиқлаш). 2015-йилда ноль ставка қўлланадиган айрим
хизматлар (хусусан, коммунал) бўйича ҳужжатли тасдиқлаш меъёрлари янгиланди
ва тартибни белгилаш ваколатлари аниқлаштирилди. 2017-йилги ўзгаришлар (2018-
йилдан амалда) рақамлаштиришга ўтишни бошлаб бериб, ариза ва иловаларни
шахсий кабинет орқали электрон юбориш имконини яратди (қоғоз нусхалар сони
ҳам қисқартирилди). Шу тариқа, давр охирига келиб тизимда эҳтиёткор, ҳужжатга
асосланган назорат сақланган бўлсада, процедуралар босқичма-босқич
соддалаштирилиб, электрон алоқалар улуши оширилди.
ҚҚСни қайтариш бўйича янги таҳрирдаги (2020) Солиқ кодексидаги 274-
модданинг 2020–2023 йиллар даври эволюцияси қисқача қуйидагича умумлашади.
2020-йилги таҳрирда умумий қоида сақланиб, салбий ҚҚС аввало келгуси тўловлар
ҳисобидан қопланади, қайтариш эса солиқ тўловчининг
алоҳида аризаси
асосида
амалга оширилади; камерал текширувдан сўнг маблағ
60 кунгача
муддатда
ўтказилиши белгиланган. Шу билан бирга, “тезлаштирилган тартиб” институт
кўринишида мавжуд бўлиб, белгиланган тоифалар (йирик солиқ тўловчилар, банк
кафолати/гаров тақдим этганлар, “тоза тарих”га эга экспортёрлар, дипломатик
ваколатхоналар, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари, солиқ
мониторинги иштирокчилари) учун
7 кун
ичида қоплаб бериш назарда тутилган,
кейин камерал текширув умумий тартибда давом эттирилади. Ушбу даврда тартиб
ва шартларни белгилаш ваколати ДСҚ томонидан Молия вазирлиги билан
келишилган ҳолда амалга оширилган.
2022–2023 йилларда жараён босқичма-босқич соддалаштирилди: 2022 йилги
таҳрирда қайтаришга
алоҳида ариза бермасдан
, солиқ ҳисоботининг ўзида
белгилаб, солиқ органларини
хабардор қилиш
орқали мурожаат қилиш имкони
киритилди; 2023 йилдан қайтаришнинг максимал муддати
60 кундан 30 кунга
туширилди. “Тезлаштирилган тартиб” сақланди (тоифалар базавий шартлар билан
қолди), аммо тартиб ва камерал текширувни ўтказишнинг деталларини тасдиқлаш
ваколати
Вазирлар Маҳкамаси
га ўтказилди. Шу тариқа, 2020–2023 йиллар
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
330
давомида модел аризавий–декларатив шаклдан соддалашган декларативга силжиди
ва қайтариш муддати сезиларли қисқартирилди.
ҚҚСни қайтариш (қоплаб бериш)нинг амалдаги маъмурий тартиби Вазирлар
Маҳкамасининг 2020-йил 14-августдаги 489-сонли Қарори билан тасдиқланган
Низомга мувофиқ амалга оширилади. Низомда ушбу маъмурчиликнинг асосий
механизмлари белгилаб берилган.
Жумладан, экспорт операциялари бўйича аризага шартнома, божхона юк
декларацияси, чегарадан чиқишни тасдиқловчи ҳужжатлар, валюта тушуми
тўғрисида банк маълумотномаси ва фаолият турига қараб бошқа ҳужжатлар илова
қилинади. Ахборот тегишли давлат ахборот тизимларида мавжуд бўлган ҳолларда,
уларни алоҳида қайта тақдим этиш талаб этилмайди.
Камерал солиқ текшируви ариза тақдим этилган кундан кейинги кундан
бошланади ва 30 календарь кунгача бўлган муддатда якунланиши лозим. Ижобий
қарор қабул қилинганидан сўнг солиқ органи хулосани электрон тарзда
молия/ғазначилик органларига юбориб, қайтариш пул ўтказмалари амалга
оширилади.
Норматив жиҳатдан жараён 30 кун ичида тугатилиши лозим. Амалиётда эса
идоралараро текширув ва ҳужжат айланмаси сабаб айрим ҳолларда 30–60 кунлик
коридор кузатилади.
Муаммолар (амалиёт таҳлили)
•
ҚҚС қайтариш жараёни нормативда 30 кун бўлса-да, амалда 30–60 кунгача
чўзилиш ҳолатлари учрайди.
•
Қўл текширувлар ва қўшимча тушунтириш талаблари кўп вақт талаб
қилади.
•
Маълумотлар интеграцияси тўлиқ ишламаган кейсларда ҳужжатлар қайта
талаб қилинади.
•
“Техник компаниялар” хавфи туфайли соф экспортчилар учун ҳам ортиқча
бюрократик тўсиқлар вужудга келади.
Тезлаштирилган тартиб (амалдаги норма)
Айрим тоифалар (йирик солиқ тўловчилар, банк кафолати/гарови мавжуд
тўловчилар, экспортда олдинги даврларда қонунбузарликка йўл қўймаган
субъектлар, дипломатик ваколатхоналар, маҳсулот тақсимотига оид битим
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
331
иштирокчилари, солиқ мониторинги иштирокчилари) учун тезлаштирилган
қайтариш тартиби қўлланилади. Амалда 7 кунлик трек кўзда тутилган.
Статистик маълумотлар ва таҳлил (ДСҚ маълумотлари асосида)
Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига асосан таҳлил қилганимизда:
• 2021–2023 йилларда ҚҚС қайтарилиши мутаносиб даражада: 2021 - 19306.8
млрд, 2022 - 19311.7 млрд (+0.03% йиллик), 2023 - 19666.7 млрд (+1.84% йиллик)
бўлган.
• 2024-йил (янв–сен) даврида - 16886.8 млрд сўм (7753 та ариза, 4181 та
ташкилот). Бир аризага ўртача: 2,18 млрд сўм; бир ташкилотга ўртача: 4,04 млрд
сўм тўғри келган.
• 2024-йил 9 ойлик натижаларини оддий йилликлаштириш бўйича баҳоласак:
йиллик 22515,7 млрд сўм (~+14.5% 2023 га нисбатан).
• Секторлар кесимида TOP-3 улуши: ишлаб чиқариш – 8216,5 млрд (48,7%),
хизмат кўрсатиш – 2366,5 млрд (14.0%), савдо – 979,1 млрд (5.8%). Қолган
секторлар – 5324,7 млрд (31.5%).
1-расм. Ўзбекистонда 2021–2024 йилларда қайтарилган ҚҚС суммаси.
Соҳалар кесимида (2024 йил январ–сентябр):
Соҳалар
Қайтарилган сумма,
Жамидаги улуши, %
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
332
млрд сўм
Ишлаб чиқарувчилар
8,216.5
48.7
Хизмат кўрсатиш
2,366.5
14.0
Савдо
979.1
5.8
Қурилиш
609.1
3.6
Қишлоқ хўжалиги
469.8
2.8
Транспорт хизмати
382.9
2.3
Ваколатхоналар
64.8
0.4
Ахборот ва алоқа
13.9
0.1
Бошқалар
3,784.2
22.4
1-жадвал. 2024-йилда соҳалар кесимида ҚҚС қайтарилиши.
1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики:
•
Ишлаб чиқариш улуши ~48,7% - қайтариш ҳажмининг асосий драйвери. Бу
сегментда экспорт улуши юқори ва таъминот занжири узун, шу боис солиқ кредити
кўп йиғилади. Тезлаштирилган тартиб (green corridor)ни аввал шу тоифада
кенгайтириш мақсадга мувофиқ.
•
Хизмат кўрсатиш (14,0%), савдо (5,8%), қурилиш (3,6%), қишлоқ хўжалиги
(2,8%), транспорт (2,3%) - паст улушли, аммо кўп сонли аризалар келадиган
тармоқлар. Маълумотларини идоралараро реестрлардан автомат тортиш орқали қўл
текширувлар улушини қисқартириш мумкин.
•
Экспорт каналининг роли катта: 4027,9 млрд сўм (≈23,8%) – божхона-
солиқ-банк маълумотлари интеграцияси натижани белгилайди. ЭҲФ ва ташқи
савдо ахборот тизимлари орқали автомат верификацияни кучайтириш тавсия
этилади.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
333
•
Ўртача чек: бир аризага ≈2,18 млрд сўм; бир ташкилотга ≈4,04 млрд сўм.
Бу ҳажмлар гомоген эмаслигини кўрсатади - сумма/хавф пороглари бўйича автомат
ва қўл тартибларни сегментация қилиш зарур.
•
Динамика: янв–сен 2022→2023: +9,4%; 2023→2024: +20,8%. Хажм тез
ўсмоқда - бюджеттік ликвидликни ва пост-назорат ресурсларини режалаштириш
муҳим.
•
Ислоҳотлар нуқтаси: норматив 30 кунни сақлаган ҳолда реал коридорни
20–30 кунга тушириш; risk-based пост-контроль, ўртача муддат, рад этиш
сабаблари, тезлаштирилган улуш каби кўрсаткичларни оммалаштириш.
Хулоса ва таклифлар.
Таҳлил шуни кўрсатадики, ҚҚС қайтариш тизими босқичма-босқич
соддалаштирилган бўлса-да, ҳали ҳам амалда кечикишлар, бюрократик тўсиқлар ва
интеграциянинг етарли эмаслиги мавжуд. Тезлаштирилган тартиб 7 кунлик трек
асосида ишласада, қамрови нисбатан чекланган.
Ўрганишларимиз ва таҳлиллар натижасида Ўзбекистонда ҚҚС қайтариш
(қоплаб бериш) амалиётини такомиллаштири юзасидан қуйидагиларни таклиф
қиламиз:
1.Риск-анализга асосланган “яшил коридор”ни кенгайтириш ва ишончли
тўловчилар (экспортчи/ишлаб чиқарувчи) учун камерал назоратни пост-фактум
ўтказиш.
2.Барқарорлик рейтинг AAA тоифадаги солиқ тўловчилар учун қайтаришни
янада тезлаштиришни (2-3 кун) норматив тарзда белгилаш: банк кафолати/гаров,
ЭҲФ ва ахборот тизимларидаги мувофиқлик, контрагентлар чек-листи шартлари
билан.
3.Солиқ–божхона–банк ахборот тизимлари ўртасида реал вақтда маълумот
алмашиши интеграцияни тўлиқ жорий этиш.
4.Экспорт учун ҳужжатлар рўйхатини минимал пакетга ўтказиш; мавжуд
маълумотни идоралараро реестрлардан автоматик тортишни ташкил қилиш.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10
334
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати:
1.Ebrill L., Keen M., Bodin J.-P., Summers V. The Modern VAT. - Washington
DC: International Monetary Fund, 2001.
2.European
Union
Directives:
2008/9/EC;
86/560/EEC.
lex.europa.eu/legal-content/EN/TXT/PDF/?uri=CELEX:32008L0009
3.Налоговый Кодекс РФ (НК РФ), ст.176.1.
4.IRAS
(Singapore):
GST
refunds
via
GIRO/PayNow;
eTRS.
https://www.iras.gov.sg/quick-links/refunds.
5.Türkiye
(GİB):
İnteraktif
Vergi
Dairesi;
HİS.
https://intvrg.gib.gov.tr/intvrg_duyuru/kdv_iadesi_duyuru_yeni.html
6.Kazakhstan: KPMG TaxNewsFlash – VAT refund changes, 2025.
https://kpmg.com/us/en/taxnewsflash/news/2025/02/tnf-kazakhstan-amendments-vat-
refund-rules.html
7.World
Bank
–
Tajikistan
Tax
Reform
Operation
Project.
8.State Council of China – export tax rebates, 2024.
9.CBIC (India): CGST Act, Section 54; Circular 125/44/2019-GST.
10.KLRI (Korea): Value-Added Tax Act.
11.Japan Customs, National Tax Agency – Consumption Tax rules.
12.Vietnam GDT: VAT refund guidance.
13. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (1998, 2008, 2020).
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-августдаги 489-сонли қарори.
15. ДСҚ маълумотлари (2021–2024).
