141
УЎК: 636.084.11/12
АНГОР ЗОТЛИ ТАКА ВА ОНА ЭЧКИЛАРДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ
Давронов Бахтиёр Хасанович
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети,
Зооинженерия, ветеринария ва ипакчилик кафедраси. қ.х.ф.ф.д (PhD),
Жумаева Нодира Чориевна
Зооинженерия таълим йўналиши талабаси
Аннотация
: Мақолада жундор эчкилар сурувида такалар ва она эчкилардан
ишлаб чиқаришда самарали фойдаланишда ҳар бир эркак ва урғочи эчки билан
индивидуал тартибда шуғулланиш, уларнинг ота-она аждодлари, шунингдек
хўжалик учун фойдали селекция белгиларига қараб танлаш ва саралаш,
озиқлантириш, маҳсулдор жундор такалар жундор она эчкиларни билан қочириш
ва қисир қолган эчкиларни ўз вақтида қочириш чораларини кўриш каби
масалалар ёритилади.
Калит сўзлар
: маҳсулдорлик, ўсиш, ривожланиш, бахолаш, насл ўзаги,
жинс, така, она эчки, танлаш, саралаш, озиқлантириш, рацион, бокувдаражаси.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари.
Ангор зотли така ва она эчкиларнинг
жун маҳсулдорлигини баҳолаш.
Тадқиқот материаллари ва услублари
: ангор зотли такалар, она эчкилар,
ёш улоқчалар. Зоотехнияда ангор эчкиларни тивит ва жун маҳсулдорлигини
баҳолаш усулларини куллаш.
Тадқиқотнинг долзарблиги
: Ангор зотли эчкичилик селекциясида ангор
зотли эчкиларнинг генофондини сақлаш ҳамда уларнинг авлодларини сақлаш ва
уларнинг авлодларини жадал кўпайтириш учун ангор зотли эчкиларни соф зотли
урчитиш усулларини қўллаш билан бирга, сурув ичидаги линияларни аниқлашда
танлаш ва саралаш усулларини қўллаш ва наслли таканинг наслдорлигини
баҳолаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Тадқиқотни ўтказиш жойи ва услублари.
Тадқиқотлар Наманган
вилоятининг Чуст туманидаги “Чуст дашт оқ сув” фермер хўжалигидагижундор
ангор зотли эчкиларни баҳолаш услубига мувофиқ олиб борилди.
142
Тадқиқот натижалари.
Ангор зотли такалар ва она эчкилардан туғилган
улоқларни наслдорликсифатини эрта барвақт аниқлаш, такалардан навбатдаги
урчитиш жараёнларда селекция - наслчилик ишларида фойдаланиш даражасини
орттириш селекция ишининг асосий вазифаси ҳисобланди.
Жун йўналишидаги эчкилардан туғилган урғочи улоқларни соғлом ўстириш
тадбири ўта муҳим ва мураккаб жараёнлардан ҳисобланади. Айниқса, ёш
улоқларни даврлар бўйича ўстириш, жадал вояга етиштириш ва қочиришга эрта
тайёрлашда ҳар бир улоқни индивидуал тартибда ўрганиб бориш мухим
хисобланалди. Жундор эчкилар авлодларинингкелиб чиқиши, зоти ва
зотдорлиги, ота-оналарининг маҳсулдорлиги, ёш улокларнинг ўсиш ва
ривожланиши каби бир қатор хўжалик учун фойдали селекция белгиларига
эътибор қаратилди.
Ёш улоқлар ота-оналарининг келиб чиқиши, экстерьери, конституцияси,
зот андозаси талабларига мос равишда ўсиши ва ривожланиши ҳамда улвр
бонитировка класслари бўйича баҳоланади ва классларга ажратилади. Бу тадбир
жундор эчкичиликда ута мухим хисобланади. Шунинг учун хам бонитировка
давомида элита ва I класс билан баҳоланган ёш улоқлардан насл ўзаги
шакллантирилади ҳамда селекция ишларида мақсадли фойдаланилди.
Ёш урғочи улоқчалар биологик хусусиятига кўра 4,5-5 ойлигида жинсий
етилади, лекин 18 ойлигида тўлиқ физиологик етилгандан сўнг қочирилади.
Иссиқ табиий иқлим шароитида жорий йилда туққан жундор она эчкилар,
яъни йилнинг иккинчи ярими июл ойида ёш улоқчалари мажбурий сутдан
чиқарилади. Шундан сўнг она эчкиларга икки ой давомида қўшимча озуқалар
берилиб қочириш мавсумига тайёрланди.
Урғочи ёш улоқлар сут ичиш даври тугагандан сўнг, июл ойида, эркак ва
урғочи жинслари бўйича янги гуруҳларга ажратилади ва улардан янги сурув
гуруҳлари шакллантирилди.
Сурувда парваришланаётган ўтган йили март ойида туғилган ва 18-21 ойлик
урғочи улоқлар, жорий йилда тўлиқ қочиришга тайёрланади. Вояга етган урғочи
улоқларни жун йўналишига мансуб ангор зотли наслдор такалар билан
қочиришда саралаш режаси ишлаб чиқилди. Саралаш даврида ёш урғочи
улоқчаларга ёши вояга етган маҳсулдор наслдор такалар танланади ва
143
жуфтлаштирилди. Етук ёшдаги она эчкиларга ўрта ёшдаги ҳамда ёш такачалар
жуфтлаштирилди.
Эчкиларни қочириш мавсумида она эчкилар ҳамда вояга етган урғочи
улоқлар табиий усулда қочириш режалаштирилиб, шахобча ташкил этилади ва
тажрибали мутахассис билан таъминланади.
Она эчкиларни табиий қочиришда фойдаланиладиган наслли такалар
авлоларининг сифатига кўра баҳоланган ҳамда уруғларининг сифати ва
уруғларининг бир томонга ҳаракати бўйича балл билан баҳоланади.
Наслли такалар она эчкиларни қочиришга 60 кун қолганда июл-август
ойларида мавсумга тайёрлаш тадбири ўтказилиб, барча қочириш ёшидаги она
эчкилар ва тўқлилар ҳамда наслли такалар ветеринария кўригидан ўтказилади.
Наслли такаларни асраш ва озиқлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Сурувда фойдаланиладиган наслдор такаларнинг ёшига қараб фойдаланиш
муддатига қараб озиқлантирилади. Наслдор такаларнинг рационига ўзгартириш
киритилади. Такаларнинг рациони сифатли пичан, оқсилга бой кучли озуқа,
витанимли озуқа ҳамда ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар билан бойитиб
борилади 1-жадвал.
1-жадвал
Жун йўналишидаги наслдор такаларнинг намунавий озиқлантириш рациони
Озуқа
турлари
Озуқа таркиби
Озуқа,
кг
Озуқа
бирлиги,
кг
Қуруқ
модда,
г
Алмаш.
энергия,
МЖ
Ҳазмл.
протеин,
г
Са,
г
Р,
г
Каротин,
мг
Қочириш мавсумигача бўлган даврда, тирик вазни 60-70 кг
Пичан
1,5
0,63
1264
1,05
61,5
10,35
2,55
37,5
Кўк ўт
3,1
0,46
672
4,4
71,3
7,7
1,3
15.0
Маккажўхори
ёрмаси
0,2
0,23
170
0,274
14,4
0,08
0,54
0,08
Омухта ем
0,5
0,35
425
0,465
48,5
1,0
4,8
0
Жами:
-
1,67
2471
6,189
194,7
19,13
9,19
52,58
Такалардан кунига 2-3 маҳал фойдаланилганда, тирик вазни 60 ва ундан ортиқ кг
Пичан
2
0,84
1686
1,4
82
13,8
3,4
50
144
Қизилсабзи
0,5
0,06
10
0,185
3
0,45
0,3
27
Тухум
1 дона
0,44
270
0,55
110
0,5
1,1
0
Маккажўхори
ёрмаси
0,3
0,345
255
0,411
21,6
0,12
0,81
0,12
Омухта ем
0,5
0,355
425
0,465
48,5
1
4,8
0
Жами
2,045
2646
3,011
265,1
15,87
10,41
77,12
Жадвалда келтирилган рационга мувофиқ наслли такалар озиқлантирилади,
такаларни семириб кетишга йўл қўйилмайди. Қочириш мавсумида такаларнинг
семизлик даражаси завод кондициясида бўлиши таъминланади.
Жундор эчкичиликда қочириш ёшига етган урғочи улоқларни қочиришга
тайёрлашда, уларнинг тирик вазни етук ёшдаги она эчкилар тирик вазнининг 70-
80 фоизини ташкил этиши таъминланди.
Сурувда парваришланаётган ёш урғочи улоқларни яъни биринчи марта
қочирилаётган 15-16 ойлик улоқларга сифатли озиқлантириш рациони ва
озуқалар таркиби қуйидаги озуқалардан иборат бўлиши (2-жадвал)
таъминланади.
2-жадвал
Наслли урғочи улоқларнинг намунавий озиқлантириш рациони
Озуқа
турлари
Озуқа таркиби
Озуқа,
кг
Озуқа
бирлиги,
кг
Қуруқ
модда,
г
Алмаш.
энергия,
мж
Ҳазмл.
Протеин
. г
Са,
г
Р,
г
Каротин,
мг
Пичан
2,0
0,84
1686
1,4
82
13,8
3,4
50
Омухта ем
0,3
0,21
255
0,3
29,1
0,6
2,8
0
Жами:
-
1,05
1941
1,7
111,1
14,4
6,2
50
Жундор она эчкилар улоғидан ажратилгандан сўнг қочиришга икки ой
қолганда, бир кунда бир бош эчкига 3 кг-дан пичан ва 300 г-дан кучли озуқа
(омухта ем) берилади. Қочириш мавсумида она эчкиларнинг семизлик даражаси
ўртача семизликда бўлиши таъминланади.
Жун
йўналишидги
она
эчкиларга
маҳсулдорлиги
юқоритакалар
жуфтлаштирилади ва қочириш шахобчасида она эчкилар табиий усулда
уруғлантирилади. Айрим сабаблар билан қочмасдан қолган қисир эчкиларни
табиий усулда қочириш чоралари кўрилади.
145
Кейинги йилларда хўжаликда қабул қилинган технология асосида эчкилардан
яхши даромад олиш мақсадида урғочи улоқларни эрта қочириш ва эрта туғдириш
технологияси қўлланилмоқда.
Ёш урғочи улоқчаларнинг биологик хусусиятига қараб 13-14 ойлигида
қочирилганда, бу ёшдаги барча улоқлар тўлиқ қочмайди ва аксарият ўсув
ёшидаги урғочи улоқлар тўлиқ жинсий вояга етилмаганлиги боис қисир қолади.
Шунинг учун айрим хўжаликларда ҳам улоқларни табиий иқлим шароити ва
асраш муҳитидан келиб чиқиб, иссиқ иқлим шароитидаулоқларни 15-16
ойлигида табиий қочириш тавсия этилади.
Ёш урғочи улоқларни барвақт қочиришдан мақсад, эчкилар бош сонини
жадал кўпайтириш ва ҳар 100 бош она эчкидан 110-120 бошдан улоқ олиш ҳамда
келгуси йил август ёки сентябр ойларида эркак улоқларининг тирик вазнини 30-
35 кг-га, урғочи улоқларининг тирик вазнини 28-30 кг-га етказиб ўстиришга
эътибор қаратилади.
Жундор она эчкиларни қочириш муддати октябр ойига ва улардан бола
олиш муддати март ойига тўғри келади. Қочирилган она эчкилардан соғлом улоқ
олишда асосий кўрсаткичлардан бири, бу қиш фаслида эчкилар
туғруқхонасидаги хона ҳароратини +8 ̊С +12 ̊С кам бўлмаслиги ҳамда хонадаги
энг мақбул ҳароратни +14 ̊С сақлашни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Жундор она эчкилар йилнинг октябр ойида қочирилганда, улардан март
ойида улоқ олинади. Бу даврда яйлов ўсимлигининг бўйи 5 см-га етади, она
эчкилар бемалол яйлов ўтларидан истеъмол қилиш имконияти пайдо бўлади. Бу
даврда туққан она эчкиларни яйловда ўтлатишдан ташқари қўшимча 1,0-1,5 кг-
дан қуруқ пичан ҳамда 150-300 г-дан кучли озуқаберилади.
Йил давомида яхши озиқлантирилган улоқларнинг тирик вазни феврал
ойида туғилган улоқларнинг тирик вазнидан қолишмайди. Ёш такачалар тирик
вазни 30-32 кг-ни, урғочи улоқлар тирик вазни 23-25 кг-га етади.
Хулосалар
Ёш урғочи улоқчалар биологик хусусиятига кўра 4,5-5 ойлигида жинсий
етилади, лекин 16 ойлигида тўлиқ физиологик етилгандан сўнг қочирилади.
Иссиқ табиий иқлим шароитида жорий йилда туққан жундор она эчкилар,
яъни йилнинг иккинчи ярими июл ойида ёш улоқчалари мажбурий сутдан
146
чиқарилади. Шундан сўнг она эчкиларга икки ой давомида қўшимча озуқалар
берилиб қочириш мавсумига тайёрланади.
Қочириш мавсумида такаларнинг семизлик даражаси завод кондициясида
бўлиши таъминланади.Жундор эчкичиликда қочириш ёшига етган урғочи
улоқларни қочиришга тайёрлашда, уларнинг тирик вазни етук ёшдаги она
эчкилар тирик вазнининг 70-80 фоизини ташкил этади.
Ёш урғочи улоқларни ҳамда она эчкиларни қочиришга тайёрлашда ҳар
бирини индивидуал тартибда ўрганиш ва ота-она аждодларининг хўжалик учун
фойдали селекция белгиларига қараб танлаш ва саралаш, жундор она эчкиларни
маҳсулдор наслли такалар билан табиий усулда қочириш чораларини ўз вақтида
амалга ошириш, ҳар бир она эчкидан йилига камида биттадан ва ундан ортиқ насл
олиш жундор эчкичиликда юқори самара келтиради.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Каракулов А. Б. и др. – О создании высокопродуктивной Таджикской
породы шерстных коз. В кн. Совершенствование племенных и продуктивных
качеств разводимых пород животных, птиц и пчел Таджикистана. Душанбе 2004,
С.3.
2.
Кияткин П. Ф. – Пути и методы выведения новой породы шерстных
коз. Т. 1968, С.259.
3.
Косимов М. А. – Козоводство. Душанбе 2005, С.69.
4.
Мельников. И. В., «Разведение и выращивание коз», Москва, 2012
г.С.23.
5.
Чикалев А.У. Нормированное кормление коз. Ж. Кормление
сельскохозяйственных животных. М. 2006, № 9, С. 45-48.
6.
Эшматов И.Я. Сутдор эчкиларни асраш ва озиқлантириш бўйича
тавсиянома. Тошкент, 2017
7.
Юсупов С. и др. – Козоводство: состояние и перспективы развития Т.
Ж. “Зооветеринария” № 8. 2016, С. 30-32.
