Authors

  • Shodiya Obloqulova
    Тошкент шахар Олмазор тумани 326-сонли Хорижий тилларга ихтисослашган умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.58598

Keywords:

инвестиция имтиёзлар инвестиция бозори қишлоқ хўжалигида инвестиция кредит.

Abstract

Мақолада ўтиш даври иқтисодиёти шароитида, хорижий сармояни фаол жалб этиш ва фойдаланиш  бўйича ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси ва ундан мамлакатимизга хос жиҳатларидан фойдаланиш бўйича фикрлар келтирилган.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10

262

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ МУҲИТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ

ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ ВА УНИ МАМЛАКАТИМИЗ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ.

Obloqulova Shodiya

Тошкент шахар Олмазор тумани 326-сонли Хорижий тилларга

ихтисослашган умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Аннотатсия.

Мақолада ўтиш даври иқтисодиёти шароитида, хорижий

сармояни фаол жалб этиш ва фойдаланиш бўйича ривожланган хорижий
давлатлар тажрибаси ва ундан мамлакатимизга хос жиҳатларидан фойдаланиш
бўйича фикрлар келтирилган.

Калит сўзлар.

инвестиция, имтиёзлар, инвестиция бозори, қишлоқ

хўжалигида инвестиция, кредит.

Инвестиция жалб қилиш соҳасида ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларини

ўрганадиган бўлсак, иқтисодиётни хусусан, аграр тармоқни барқарор ривожланишида кўп
жиҳатдан инвестиция бозорини барқарор ривожланганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг реал тармоқларига, шу жумладан қишлоқ хўжалигига
капитал қўйилмаларни жалб этишда давлат томонидан қуллаб-қувватлашни тартибга
солиш иқтисодий хусусиятга эга ҳисобланади.

Инвестиция бозорини давлат томонидан назорати ва бошқаруви қуйидаги

йўналишларда тартибга солинади:

а) даромадларни қайта тақсимлаш;
б) ЯИМ таркибига таъсир қилиш мақсадида ресурслар тақсимотини корректировка

қилиш;

в) иқтисодиётни барқарорлаштиришдан иборат.
Агар даромадларни қайта тақсимлаш орқали хўжаликнинг инвестиция жамғармасини

ташкил этувчи даромадларнинг минимал даражасини ҳосил қилиш имконияти туғилса,
нархлар даражасини ушлаб туриш, яъни нарх – наво сиёсати воситасида хўжалик
даромадининг ошиши қўллаб – қувватланади, шунингдек, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг бозордаги таклифи ошади. Ресурслар тақсимотидаги давлат сиёсати
қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларига капитал бозорида уларга мақбул
шартларда иштирок этишнинг макроиқтисодий шароитларини яратиб беради. Бунда
давлат фонд бозори институтларининг фаолиятини бошқаришдан тортиб заҳира – омбор


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10

263

масалалари ва бошқалар юзасидан иш олиб боришгача бўлган амалларни бажаради. Турли
манбалардаги маълумотларга таяниб, аграр соҳадаги инвестиция фаолиятини
бошқаришнинг АҚШ моделини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Аграр соҳадаги инвестиция фаолиятини бошқаришнинг Америка модели АҚШ ва

Канада давлатлари учун хос бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб
чиқарувчиларни қўллаб – қувватлашда улар учун энг мақбул шарт – шароитларни
таъминлаш консепсиясига асосланган. Масалан, АҚШ федерал бюджетидан қишлоқ
хўжалигига ажратиладиган ажратмалар тўғридан – тўғри пул тўлови кўринишида амалга
оширилади: имтиёзли кредитлар, фермерларга инвестициялар учун солиқ имтиёзлари,
кредит қайтариш муддатларини узайтириш ва бошқалар. Бунда давлат кредитлаш тизими
фермерларга тижорат банклари ва суғурта компаниялари томонидан берилган жами
ссудаларнинг ярмидан кўпроқ қисмини эгаллайди.

АҚШда қишлоқ хўжалигидаги инвестиция жараёнлари солиққа тортиш тизими

орқали ҳам бошқарилади. Солиқ тизимидаги имтиёзлар қишлоқ хўжалигидаги маҳсулотни
ишлаб

чиқаришни

ривожлантиришга,

самарадорлигини

оширишга,

ернинг

ҳосилдорлигини оширувчи муҳитни таъминлашга хизмат қилади. Масалан, фермерлар
учун даромад солиғи бошқа ишлаб чиқарувчиларникидан фарқли ўлароқ, реал даромадлар
олингандан кейингина ҳисобланади, бошқа бизнес турларида эса молиялаштириш
режасидаёқ кўзда тутилади.

Фермерлар олинган даромадидан барча жорий харажатларни, хаттоки улар маҳсулот

ишлаб чиқаришга бевосита боғлиқ бўлмаса ҳам, чегириб ташлаш ҳуқуқига эга бўлиб, ушбу
йўл билан улар ҳақиқий даромаднинг миқдорини белгилаб оладилар. Фермерларнинг
солиққа тортиладиган даромадлари миқдорини минималлаштириш мақсадида уларга
баъзи турдаги қўйилмаларни ишлаб чиқариш воситалари сифатида ҳисоблаб (чорва
моллари бош сонини ошириш учун қорамолларни сотиб олиш, вино маҳсулотлари
олинувчи экинларни кўпайтириш ва табиатни муҳофаза қилувчи тадбир харажатлари учун)
жорий харажатлар таркибига киритиш ва йил давомида уларни бутунлай ўчириб юборишга
рухсат этилади. Мелиорация харажатлари, ер ва сув ресурсларини ҳимоя қилиш ва
қорамолларни боқиш харажатлари солиққа тортилмайди ҳамда даромаднинг умумий
миқдори ўсишини таъминлайди.

Аграр соҳадаги капитал оқимларини бошқариш натижаларининг аҳамиятли томони

самарали инвестиция йиғими ва жамғармаси тизимининг вужудга келиши билан намоён
бўлади. Мамлакатдаги инвестиция фаолиятини ривожлантириш ресурсларни у ёки бу


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10

264

соҳага тўғри йўналтириш билан характерланади. Бу аграр соҳани ривожлантиришга
мўлжалланган турли махсус фондларни ташкил қилиш ва шакллантириш имконини
беради.

Қишлоқ хўжалигидаги инвестиция фаолиятини бошқаришнинг Канада давлати

амалиётидан ҳам эътиборга молик тажрибаларни кўриш мумкин. Мамлакатнинг табиий –
иқлимий, иқтисодий шарт – шароитлари қишлоқ хўжалигини бошқаришда агробизнесдаги
капитал оқимини барқарорлаштиришга қаратилган бўлиб, бу қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини рақобатбардошлигини ва ички бозорда харидоргирлигини таъминлайди.
Яқин вақтларгача Канададаги аграр бозорни бошқаришнинг асосий жиҳати капитал ва
маҳсулотни жойлаштириш чегарасининг мамлакат регионлари ўртасида ўрнатилиши
ҳисобланарди.

Ҳозирги вақтда Канадада ҳуқуқий – қонуний асосларнинг қабул қилиниши билан

ягона инвестиция муҳити вужудга келиб, капитал ва маҳсулотни мамлакатнинг барча
регионларида ҳаракатланишининг умумий қоидалари ўрнатилди. Ягона инвестиция
муҳити канадалик фермерларни уларнинг асосий рақобатчилари бўлган АҚШ фермерлари
билан рақобатбардошлигини ўсишини таъминлайди. Канаданинг қишлоқ хўжалиги
соҳасидаги сиёсатининг асосий хусусияти шундан иборатки, ҳукумат озиқ – овқат ва
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосини бошқаришни тўғридан – тўғри эмас, балки
бевосита ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ва кооператив уюшмалари орқали амалга
оширганлигидадир. Ўз навбатида давлат улар орқали субсидия ва дотация бериш билан,
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг кредитларини давлат
кафиллиги билан таъминлаган.

Аграр тармоқда инвестицияларни бошқаришда Хитой иқтисодиёти тажрибасининг

ҳам ўрни муҳим ҳисобланади, яъни: давлат бюджети маблағлари, кредит кўринишида
(давлат банклари орқали), қишлоқ хўжалигидаги корхоналарнинг жамоа маблағлари ва
деҳқон хўжаликларининг маблағлари. Қишлоқ хўжалигини инвестициялашдаги асосий
субъектлар сифатида жамоа ва деҳқон хўжаликларининг маблағлари юзага чиқади, чунки
уларнинг жами капитал қўйилмалардаги улуши 50 фоиздан ошади. Қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб – қувватлаш бюджет капитал қўйилмалари
ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, давлат бюджетининг маблағлари деҳқончилик, ўрмон
ва балиқ хўжалиги, чорвачилик ҳамда ирригация – қурилиш, илмий – техник янгиликларни
жорий этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида турли фондларни
ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга ажратилган. Асосий вазифа –


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10

265

деҳқонларни жонлантириш, маҳаллий бошқарув органлари томонидан қишлоқ хўжалигига
инвестициялар оқимини кенгайтиришдан иборат. Давлат эса ўз навбатида қишлоқ
хўжалигига хизмат кўрсатувчи саноат тармоғига капитал қўйилмалар киритиш кўламини
оширади. Бу йўл билан давлат ўз аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилиш учун
иқтисодиётнинг барча тармоқларини, айниқса қишлоқ хўжалигини муҳим стратегик
ричагларини сақлаб туриши керак. Бу ричаглар мамлакатнинг озиқ – овқат хавфсизлигини
илмий – техник жараёнлар тараққиётига эришишни, умуман бутун иқтисодиётни нормал
бошқаришни таъминлайди. Шунингдек, бошқарув субъекти сифатида ҳукуматнинг
вазифаси мос равишда бажарувчи ва хўжалик органларининг мажбуриятлари ва
ҳуқуқларини аниқ ишлаб чиқиб бириктиришдан иборатдир.

Ривожланган мамлакатларнинг кичик бизнес субъектларини микрокредитлаш

амалиётининг тажрибаларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, тижорат
банкларининг иқтисодиётнинг устувор тармоқларида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес
субъектларини кредитлашдан манфаатдорлигини оширишнинг муҳим зарурий шарт –
шароитларидан бири давлат томонидан уларга берилган кредитлар бўйича кредит рискини
камайтиришни молиявий қўллаб – қувватланиши ҳисобланади. Германия, Австрия,
Франция каби ривожланган давлатларда тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалик
корхоналарига берилган кредитларнинг фоиз ставкаларининг маълум қисми, кўпчилик
ҳолларда 50 фоизи Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан субсидиялаштирилади.
Бунинг натижасида, биринчидан, тижорат банкининг берилган кредитлар бўйича фоиз
тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш имконияти ошади; иккинчидан, кредитнинг
асосий қарз суммасини ундириш эҳтимоли ҳам ошади, чунки фоиз ставкаси берилган
кредитнинг баҳоси ҳисобланади. Шу сабабли, унинг даражаси қанчалик юқори бўлса,
кредитнинг қайтмаслик эҳтимоли ҳам шунча юқори бўлади. Демак, давлат бюджетининг
маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан иқтисодиётининг устувор
тармоқларида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларига берилган
микрокредитларнинг фоиз ставкасини субсидиялаштирилиши мазкур корхоналарнинг
кредитни қайтариш имкониятини оширади, келгусида мазкур кичик бизнес субъектларида
ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайишига олиб келади.





background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-10

266

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

Антонова А.В., Петренко Л.В. Методика рейтинговой оценки

инвестиционной привлекателности региона (ҳттр://нимc.wеб.цту.ру/2/2).

2.

Гитман Л.Дж., Джонк М.Д., Основий инвестирования. М. Дело, 1997.

3.

Бродский

М.Н., Костенко С.И.

Инвестиции как источник

конкурентоспособности// Ученые записки Института права С.Петербургского
государственного университета экономики и финансов / Под ред.
А.А.Ливревского. 2001. Вийп. 6. С.95

4.

Кокушкина И.В. Иностранние инвестиции и совместние предприятия в

экономике России: Тенденсии и проблемы СПб.: Изд-во С.-Петербургского ун-
та, 1999. С. 26.

References

Антонова А.В., Петренко Л.В. Методика рейтинговой оценки инвестиционной привлекателности региона (ҳттр://нимc.wеб.цту.ру/2/2).

Гитман Л.Дж., Джонк М.Д., Основий инвестирования. М. Дело, 1997.

Бродский М.Н., Костенко С.И. Инвестиции как источник конкурентоспособности// Ученые записки Института права С.Петербургского государственного университета экономики и финансов / Под ред. А.А.Ливревского. 2001. Вийп. 6. С.95

Кокушкина И.В. Иностранние инвестиции и совместние предприятия в экономике России: Тенденсии и проблемы СПб.: Изд-во С.-Петербургского ун-та, 1999. С. 26.