Authors

  • Дурдона Холикова
    ТМИ магистратура 2-босқич талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.71760

Keywords:

хўжалик субъектлари молиявий ҳисобот

Abstract

мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобида ва ундаги молиявий ҳисоботда  тақдим этиладиган маълумотларни шакллантиришда, уларни халқаро стандарталар ёки иқтисоди ривожланган давлатларда мавжуд бўлган тажрибаларга мувофиқлаштириш масаласида бир қатор камчиликлар ва уларга таклифлар кўрсатилган.


background image

749

ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР

ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ ҲАМДА УЛАРНИ

ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛАШТИРИШ

Холикова Дурдона Бунёджон қизи

ТМИ магистратура 2-босқич талабаси

E-mail:

khdurdona0808@bk.ru


Аннотоция:

мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия

ҳисобида ва ундаги молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган маълумотларни
шакллантиришда, уларни халқаро стандарталар ёки иқтисоди ривожланган
давлатларда мавжуд бўлган тажрибаларга мувофиқлаштириш масаласида бир қатор
камчиликлар ва уларга таклифлар кўрсатилган.

Калит сўзлар:

хўжалик субъектлари, молиявий ҳисобот, миллий ҳисоб,

олинадиган счётлар, асосий воситалар, номоддий активлар, жорий счётлар,
олинадиган счётлар, миллий молиявий ҳисобот.


Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобида

ва ундаги молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган маълумотларни
шакллантиришда, уларни халқаро стандарталар ёки иқтисоди ривожланган
давлатларда мавжуд бўлган тажрибаларга мувофиқлаштириш масаласида бир қатор
жиддий камчиликлар мавжуд. Ушбу фикр тўлиқ миллий ҳисоб тизимимиздаги
олинадиган счётлар ёки дебиторлар ҳисоби мавзусига ҳам тегишли. Албатта, бу
борадаги камчиликларни барчасини кўрсатиб, улар тўғрисида муносабат
билдиришни тадқиқот ишининг бир параграфи доирасида амалга ошириш
имконияти йўқ. Шу сабабли фикримизни параграф номланишидаги энг муҳим
масалалар деб белгиланган ҳисоб объектларга қаратамиз.

Миллий бухгалтерия ҳисобида олинадиган счётлар ёки дебиторлар ҳисоби

амалдаги счётлар режасида икки гуруҳга ажратилиб ҳисобга олиниши белгилаб
берилган. Шундан, счётлар режасининг биринчи қисмида “Узоқ муддатли
активлар” таркибидаги “Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли
активлар” деб номланган биринчи бўлимида “Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва
кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” (0900) хўжалик юритувчи
субъектларда узоқ муддатли дебитор қарзларни ҳисобга олиш учун тайинланган.


background image

750

Счетлар режасининг “Жорий активлар” деб номланувчи иккинчи қисми IV-

бўлимда “Олинадиган счётлар - жорий қисми” даги счётлар эса хўжалик юритувчи
субъектлардаги дебитор қарзларни жорий қисмини ҳисобга олиш учун
фойдаланиши белгиланган. Улар қуйидагилардан иборат:

4000 - Олинадиган счётлар;
4100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан

олинадиган счётлар;

4200 - Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
4300 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга

олувчи счётлар;

4400 - Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;
4500 - Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак

тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;

4600 - Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга

олувчи счётлар;

4700 - Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи

счётлар;

4800 - Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар;

4900 - Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи

счётлар.

Амалдаги миллий молиявий ҳисоботнинг 1-сон шакли “Бухгалтерия

баланси”да узоқ муддатли дебиторлик қарзи қуйидаги тартибда акс эттирилади.

1-жадвал

Молиявий ҳисоботнинг1-сон “Бухгалтерия баланси”

шаклидан кўчирма

Кўрсаткичлар номи

Сатр

рақами

Ҳисобот

даври

бошига

Ҳисобот

даври

охирига

АКТИВ

Узоқ муддатли дебиторлик қарзи.

110

Шулардан: дебиторлик қарзини муддати ўтган қисми

111

Манба:


background image

751

Мазкур “Бухгалтерия баланси”нинг “Жорий активлар” бўлимида акс

эттириладиган жорий дебиторлик қарзларини тақдим этиш тартиби қуйидаги 2-
жадвалда кўрсатилган:

2-жадвал

Молиявий ҳисоботнинг1-сон “Бухгалтерия баланси”

шаклидан кўчирма

Кўрсаткичлар номи

Сатр

рақами

Ҳисобот

даври

бошига

Ҳисобот

даври

охирига

АКТИВ

Дебиторлар,

жами

(220+240+250+260+270+280+290+300+310 сатрлар)

210

Шулардан: дебиторлик қарзини муддати ўтган қисми

211

Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари
(4000 дан 4900 нинг айирмаси)

220

Алоҳида бўлинмаларнинг қарзлари (4110)

230

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзлари
(4120)

240

Ходимларга берилган бўнаклар (4200)

250

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган
бўнаклар (4300)

260

Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак
тўловлари (4400)

270

Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича
бўнак тўловлари (4500)

280

Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича
қарзлари (4600)

290

Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзлари
(4700)

300

Бошқа дебиторлик қарзлари (4800)

310

Аввало, муҳокамани жадвалда келтирилган “Бухгалтерия баланси”нинг 210

сатрида жойлашган активларни “Дебиторлар” деб номланишидан бошласак.
Бизнинг республикамиз ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи айрим
давлатлар ҳисоб тизимидаги молиявий ҳисоб ва ҳисоботларда “Дебитор(лар)”
термини қўлланилади. Бунинг сабаби юртимиздаги бухгалтерия ҳисоби соҳаси
мутахассислари учун маълум. Бошқа томондан қайд этилган географик макон


background image

752

мутахассисларида бу борада қандай муаммо бўлиши мумкин? деган фикр ҳам
ўйғониши табий.

Энди масалага соҳани халқаро стандартлари ёки иқтисоди ривожланган ва

ривожланаётган мамлакатлардаги амалдаги тартиблар ҳамда улардаги бухгалтерия
ҳисоби мутахассилари фикрлари бўйича эътибор берайлик. Иқтисоди ривожланган
ва ривожланаётган мамлакатларда фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи
субъектларни молиявий ҳисобот шаклларида “Дебитор(лар)” (Debtor(s)) термини
қўлланилмайди, балки унинг ўрнига “Олинадиган счёт(лар)” (Receivable(s))
тушунчаси ишлатилади.

Қайд ўтиш керакки мамлакатимизда молиявий ҳисобда фойдаланиладиган

амалдаги счётлар режасининг IV-бўлими “Олинадиган счётлар - жорий қисм” деб
номланган. Лекин, нимагадир мазкур номланиш Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғига 1-сонли илова:
“Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар” да келтирилган
“Бухгалтерия баланси” шаклини тўлдириш бўйича кўрсатмаларида акс этмаган.

Молиявий ҳисобот шаклларининг тузиш ва тақдим қилишнинг халқаро

тажрибаларини амалдаги тартибларидан келиб чиқиб ҳамда бизнинг фикримизча
ҳам республикамиз ҳисоб тизимидаги молиявий ҳисоботнинг 1-сон шакли
“Бухгалтерия баланси”нинг “Жорий активлар” бўлимида акс эттириладиган
“Дебиторлар” номли модда (210 сатр) “Олинадиган счётлар - жорий қисм” деб
номланиши мақсадга мувофиқ. Будай хулосага келишнинг асослари
қуйидагичадир:

Биринчидан.

“Олинадиган

счётлар”

термини

хўжалик

юритувчи

субъектларда юзага келадиган барча юридик ёки жисмоний шахслардан,
шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг ажратилган бўлинмаларидан савдо
ҳамда бошқа муомалалардан келиб чиқадиган олишга тегишли қарз суммаларини
ифода этади. Ушбу тушунча кенг кўламдаги тавсифга эга.

“Дебитор(лар)” тушунчаси эса халқаро ҳисоб тизимида кўп жиҳатдан, фақат

хўжалик юритувчи субъектни савдо фаолиятидан келиб чиқадиган олишга тегишли
қарзлар миқдорини акс эттириш учун қўлланилади. Яъни, тайёр маҳсулот
(товар)ларни сотиш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш ва шу тавсифдаги фаолиятлар.
Мазкур терминдан фойдаланилганда хўжалик юритувчи субъектнинг тижорат
тавсифига эга бўлмаган бошқа муомалалари таъсирида юзага чиқадиган олишга
тегишли маблағлар назарда тутилмайди. Демак, дебиторлар тушунчаси хўжалик


background image

753

юритувчи субъектнинг олишга тегишли маблағларининг барча турини қамраб
олмайди. Шунинг учун у мазмунан тор доира касб этади.

Фикримизга бевосита исбот тарзида 2-жадвалда 210 сатр қаторидаги ҳамда

210 сатрдан то 310 сатр оралиғидаги жами дебиторларни таркибий тузилишини
келтириб ўтамиз. Эътибор берилса 210 сатрдаги “Дебиторлар, жами”
220+240+250+260+270+280+290+300+310 сатрлардаги маълумотлар йиғиндисидан
ташкил топмоқда. Бироқ, ушбу йиғинди таркибга 230 сатрдаги “Алоҳида
бўлинмаларнинг қарзлари” киритилмаган. Шу ҳолатнинг ўзи ҳам “Олинадиган
счётлар” тушунчасини мазмунини “Дебиторлар, жами” моддасидан кенг
эканлигини кўрсатиб бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 210 сатрдаги “Дебиторлар, жами” таркибидаги

220+240+250+260+270+280+290+300+310 сатрлардаги турли дебиторларнинг
барчаси хўжалик юритувчи субъектнинг фақат тижорат фаолиятидан келиб
чиқадиган олишга тегишли қарз маблағлари тавсифига эга эмас. Бунинг таркибида
савдо тавсифига эга бўлмаган бошқа муомалалар натижасидан келиб чиқадиган
олишга тегишли маблағлар ҳам акс этган. Демак, миллий ҳисоб тизимимизда
амалдаги дебиторлар таркибини тақдим этишни халқаро талабларга
мувофиқлаштириб таснифлаш ҳам молиявий ҳисоб ва ҳисоботи амалга
ошириладиган аҳамиятли тадбирлардан бири экан.

Иккинчидан. Сўнгги йилларда республикамизда йирик турдаги, хорижий

ҳамкорлар билан биргаликда фаолият кўрсатаётган ёки келгусида улар билан
ҳамкорлик қилмоқчи бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг молиявий
ҳисоботларини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузиб
ҳамда инглиз тилига таржима қилиб чет эллик фойдаланувчиларга тақдим
этмоқдалар. Худди шу жойда яна бир муаммо юзага чиқимоқда. Башарти,
“Дебитор” термини инглиз тилига тўғридан-тўғри Debtor деб таржима қилинса,
ахборотдан фойдаланувчи хорижлик ҳамкорлар ушбу термин ва унда акс этган
ахборотни ўз қарашлари билан тушунадилар. Натижада, мазкур ҳолат бизнес
фолятида айнан мазкур ҳисоб объекти асосида ёки уни иштирокида тегишли
қарорлар қабул қилишга салбий таъсир қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
“Олинадиган счётлар”ни “Receivables” деб таржима қилиниши келажакда ҳеч
қандай тушунмовчиликни келтириб чиқармайди.

Бу борадаги яна бир муаммо. Муаммо 2-жадвалдаги 220 сатр “Харидорлар ва

буюртмачиларнинг қарзлари (4000 дан 4900 нинг айирмаси)” моддасининг


background image

754

номланиши ва унинг мазмунида намоён бўлади. Мазкур номланишдаги “4000 дан
4900 нинг айирмаси” жумласига эътибор қаратамиз. Такилаш керакки, миллий
мутахассислар мазкур жумлада нима назарда тутилганини биладилар. Бироқ,
мазкур маълумотдан фойдаланувчи хорижлик мутахассис ёки инвестор бу жумлани
қандай тушунсин. Ахир уларда бизнинг ҳисоб тизими бўйича етарли билим ёки
амалиёт мавжуд эмас. Қолаверса, бизнинг амалдаги БҲМСлари МҲХСлари билан
бошқа ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатлардаги каби ўзаро уйғунлашиб
кетган эмас.

Тўғри, миллий ҳисоб тизимиздаги “Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш

бўйича қоидалар”да “Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи” моддаси бўйича
(220-сатр)

буюртмачилар (харидорлар)га сотилган маҳсулот, товарлар,

топширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун қарз кўрсатилади, бунда
шубҳали қарзлар бўйича резерв чегирилади” деб кўрсатма берилган [2, 2-§

.

]. 220-

сатрдаги “4000 дан 4900 нинг айирмаси” жумласи мазмуни қоидадаги кўрсатмани
ифодаси тарзида ёзилмоқда. Бироқ “Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи”

(4000

дан 4900 нинг айирмаси) моддасини (220-сатр) бундай тарзда ифодалаш молиявий
ахборотдан фойдаланувчи хорижий ҳамкор ёки бу борадаги бошқа чет эллик
қизиқувчилар учун мураккаб тавсиф касб этади.

Молиявий ҳисоботда маълумотларни акс эттириш ҳамда тақдим этишнинг

халқаро тажрибаларида республикамиз ҳисоб тизимида амалдаги молиявий
ҳисоботнинг 1-сон шакли “Бухгалтерия баланси”нинг “Жорий активлар” бўлимида
акс эттириладиган 220 сатр “Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари (4000 дан
4900 нинг айирмаси)” деб номланган модда “Харидорлардан олинадиган счётлар,
соф қийматда”(Trade receivable, net) ёки “Харидорлардан олинадиган счётлар,
даргумон қарзлар бўйича резерв суммаси айрилган ҳолда” (Trade receivabls, less
allowance for doubtful accounts of “summa”) деб ёзилади. Бундай номланиш мазкур
модда мазмунини тўғри ва содда тарзда ифодалайди ҳамда барчага бирдай
тушунарли бўлади.

Яна, 2-жадвалга эътибор берилса дебитор қарз тўғрисидаги ахборотларни акс

эттирилиши бухгалтерия балансида ўн икки қатордан иборат эканлиги кўриниб
турибди. Тадқиқотлармиз натижаларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, хорижий
компанияларда, ҳатто маблағ айланиши жудда катта миқдорни ташкил этганлиги
ҳамда харидорлар ва бюртмачилар сони жуда кўп бўлганлигига қарамасдан
ўзларининг олишга тегишли маблағларини “Бухгалтерия баланси”да кам сонли


background image

755

қаторларда акс эттирадилар.

Амалдаги “Бухгалтерия балансида” дебитор қарзларини тизимли

шакллантиришда улар бизнес мақсадлари учун таснифлаштирилмаган ёки у ўта
мураккаб тарзда ифодаланган. Яъни, дебитор қарзлар асосан ёйиб акс эттириш
тарзида очиб берилган. Хорижий тажрибаларда бу борада қуйидаги ижобий
ёндашувлар мавжуд.

Иқтисоди ривожланган мамлакатлардаги компаниялар бухгалтерия

балансида олишга тегишли маблағларни асосан икки – Савдо бўйича олишга
тегишли (Trade receivables) ҳамда Носавдо бўйича олишга тегишли (Non trade
receivables) счётлар гуруҳларига ажратиб тақдим этадилар. Бухгалтерия
балансидаги Trade receivables (Савдо бўйича олишга тегишли счётлар) гуруҳи

Debtors (Дебиторлар) ҳамда Bills Receivables (Векселлар) моддалари
кўринишида алоҳида-алоҳида тарзда акс эттирилади. Debtors ҳамда Bills
Receivables моддаларини йиғиндиси

Trade receivables моддаси суммасига тенг

бўлади.

Дебиторлар (Debtors) моддаси – компаниядан одатдаги бизнес фаолияти

бўйича маҳсулотларини, иш ва хизматларини кредит асосда сотиб олган
юридик ёки жисмоний шахслардан, шу товарлар учун олишга тегишли пул
суммаларини кўрсатиб беради.

Векселлар (Bills Receivables) моддасида эса компанияни савдо

фаолиятида молиявий инструментлар (векселлар) воситасида юзага келган
олишга тегишли маблағлар акс эттирилади. Векселда тўловчига тўланадиган
сумма ва тўлов вақти аниқ қайд этиб берилади.

Носавдо бўйича олишга тегишли счётлар (

N

on trade receivables) гуруҳида

юқоридаги гуруҳ (Trade receivables) таркибига кирмайдиган, яъни носавдо
тавсифига эга бўлган олишга тегишли қарзларни акс эттиришга тайинланган.
Мисол учун, ходимларга олдиндан берилган аванслар, қарзлар, олишга тегишли
солиқ ёки суғурта тўловлари кўрсатилади.

АҚШ компаниялари молиявий ҳисобида носавдо бўйича олишга тегишли

счётлар таркиби қуйидаги муомалалардан иборат бўлиши мумкинлиги кўрсатиб
ўтилган [4, 319]. Носавдо бўйича олишга тегишли счётлар таркибига мисоллар:

1.

Хизматчилар ва ходимларга бўнаклар.

2.

Шерик ёки боғлиқ тавсифидаги корхона ёки бўлинмага бўнаклар.

3.

Потенциал зарар ва йўқотишларни қоплаш учун депозитлар.


background image

756

4.

Тўлаш ёки бажаришга кафолат учун депозит

5.

Диведенд ва фоизларни олишга тегишли счётлар.

6.

Қарши томонга талаблар:
а) Суғурта компаниясига аҳамиятли бахтсиз ҳодисалар учун.
б) Жавобгарларга даъволар учун.
в) Солиқ идораларига солиқ тўловларини қайтариш учун.
г) Ташувдан келтирилган зарар ёки йўқотилган товарлар учун.
д) Кредиторларга қайтарилган, бузилган ёки йўқотилган товарлар учун.
е) Харидорларга қайтарилиши мажбур бўлган буюмалар (яшик, идиш,

контейнер) учун.

Нима учун юқоридаги муомалаларни биз алоҳида тартибда кўрсатиб ўтдик.

Бундан мақсад нима? Маълумки GAAP талабига кўра Бухгалтерия балансида
моддалар аҳамиятига ёки компаниянинг ҳисоб сиёсатидан келиб чиқиб
умумлашган (бир гуруҳ моддалар биргаликда) ёки аналитик (бир гуруҳдаги ҳар бир
модда аҳамиятидан келиб чиқиб алоҳида) тарзда акс эттиши мумкин. АҚШ
компанияларининг бухгалтерия балансида муайян модда ягона тарзда бир сатрда
алоҳида ёки гуруҳ бўлиб унинг таркибида умумлашган шаклда кўрсатилсин деган
кўрсатма мавжуд эмас. Мазкур масала компанияларнинг бу борадаги мақсадидан
келиб чиқиб амалга оширилади.

Бухгалтерия балансининг 110 сатридаги “Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва

кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” (0900) моддасида ҳам
юқорида жорий дебитор қарзлар бўйича айтиб ўтилган камчиликлар мавжуд.

Мазкур параграфда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш

мақсадида қуйидаги таклифларимизни билдириб ўтамиз. Бунинг учун, олишга
тегишли счётларнинг бухгалтерия балансида акс эттиришнинг янги тартибини
таклиф этамиз (3-жадвал)

3-жадвал

Олишга тегишли счётларнинг бухгалтерия балансида акс эттиришнинг

таклиф этилаётган модели

Кўрсаткичлар номи

Сатр

рақами

Ҳисобот

даври

бошига

Ҳисобот

даври

охирига

АКТИВ

Олишга тегишли қарзлар, жами (220+260+310)

210


background image

757

Шулардан: Олишга тегишли қарзларни муддати ўтган
қисми

211

Савдо дебиторлик қарзлари, жами (230+240+250)

220

Харидорлар ва буюртмачиларнинг савдо дебиторлик
қарзлари, даргумон қарзлар бўйича резерв суммаси
айрилган ҳолда (4100 - 4900)

230

Шерик ёки боғлиқ тавсифидаги корхоналарнинг
(Шўъба, қарам жамиятлар) савдо дебиторлик қарзлари
(4120)

240

Векселлар бўйича савдо дебиторлик қарзлари (4020)

250

Носавдо дебиторлик қарзлари, жами
(270+280+290+300)

260

Ходимларга берилган бўнаклар (4200)

270

Бюджетга солиқлар ва йиғимлар ҳамда мақсадли
давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак
тўловлари (4400, 4500)

280

Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича
қарзлари (4600)

290

Бошқа дебиторлик қарзлари (4300, 4700, 4800)

300

Алоҳида бўлинмаларнинг қарзлари (4110)

310

Манба:

Мазкур моделда молиявий ҳисоботда маълумотларни акс эттириш ҳамда

тақдим этишнинг халқаро тажрибаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланган. Улар
қуйидаги жиҳатларда яққол кўринади. Республикамиз ҳисоб тизимида амалдаги
молиявий ҳисоботнинг 1-сон шакли “Бухгалтерия баланси”нинг “Жорий активлар”
бўлимида акс эттириладиган 220 сатр “Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари
(4000 дан 4900 нинг айирмаси)” деб номланган моддани (2-жадвал) “Харидорлар ва
буюртмачиларнинг савдо дебиторлик қарзлари, даргумон қарзлар бўйича резерв
суммаси айрилган ҳолда

(4100 - 4900)” деб ўзгартирилди (3-жадвал, 230 сатр). Бу

билан мазкур моддани номланиши барча ахборотдан фойдаланувчилар учун
тушунарли бўлади. Зарурат туфайли ушбу модда бошқа тилларга таржима
қилинганда эса бу борада юқорида айтиб ўтилган камчиликлар юзага келмайди.

Таклиф этилган янги тартибда олишга тегишли счётларни савдо дебиторлик

қарзлари ҳамда носавдо дебиторлик қарзларига яққол ажратиб берилган. Шу билан
бирга ҳар икки гуруҳни таркиби аниқ кўрсатилган ва уларнинг мазмуни тўғри
белгиланган.

Савдо дебиторлик қарзлари (220 сатр) таркибидаги “Харидорлар ва


background image

758

буюртмачиларнинг савдо дебиторлик қарзлари, даргумон қарзлар бўйича резерв
суммаси айрилган ҳолда” деб номланувчи моддада (230 сатр) харидорлар ва
буюртмачилар билан товарлар, тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар учун савдо дебиторлик қарзлари бўйича қарзлардан (4100) шубҳали
қарзлар бўйича резерв (4900 счёт) суммаси чегирилиб акс эттирилади.

Шерик ёки боғлиқ тавсифидаги корхоналарнинг (Шўъба, қарам жамиятлар)

савдо дебиторлик қарзлари моддасида (240 сатр) шўъба ва қарам хўжалик
жамиятларига товар, маҳсулот, иш, хизматларни сотиш ва бошқа жорий
операциялар бўйича қарзлар тўғрисида ахборотлар берилади. Башарти, шўъба ва
қарам хўжалик жамиятларида диведенд ёки фоизлар бўйича муомала суммалари
сезиларли аҳамиятга эга бўлса, у ҳолда бу муомаларга тегишли ахборотлар носавдо
дебиторлик қарзлари (260 сатр) таркибидаги

Бошқа дебиторлик қарзлари”

моддасида (310 сатр) акс эттириш тавсия қилинади. Чунки, диведенд ёки фоиз
тўловлари субъектларнинг савдо фаолиятига тегишли эмас. Мазкур турдаги
маълумотларни сезиларли аҳамиятда бўлиши шерик ёки боғлиқ тавсифидаги
корхоналар бўйича савдо дебиторлик қарзларини нотўғри ёки бузиб кўрсатишни
келтириб чиқаради. Бу эса фойдаланувчиларни бу борадаги ҳисоб объекитидан
келиб чиқиб қабул қилинадиган қарорларига таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас.
Агар, хўжалик юритувчи субъектда мана шундай муомалалар содир бўлса ва у
юқоридаги тартибда бухгалтерия балансида акс эттирилса, у ҳолда молиявий
ҳисобтга ёзиладиган тушунтириш хатида бу бўйича изоҳлар берилиши шарт.

Макур моддага тегишли яна бир муҳим ҳолат. Шуъба хўжалик жамиятларига

инвестициялар ҳисоби амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан бош жамиятнинг
молиявий ҳисоботида консолидацияланади.

1

Мазкур ҳисоб объекти алоҳида йирик

мавзу бўлганлиги сабабли ҳамда илмий тадқиқот ишимизнинг мақсад
вазифаларидан келиб чиқиб бу борадаги масалаларни ушбу параграфда кўриб
чиқмаймиз.

Моделнинг носавдо дебиторлик қарзлари (260 сатр) моддаси таркибидаги

1

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан

тасдиқланган (рўйхат рақами 580, 1998 йил 28 декабрь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари,
давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил 6-сон)
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (8-БҲМС) “Консолидацияланган молиявий ҳисоботлар ва
шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби”.


background image

759

моддалар носавдо тавсифига эга бўлган олишга тегишли қарзларни акс эттиради.

Носавдо дебиторлик қарзлари таркибини моддалар бўйича тузилиши

уларнинг яъни ҳар бир алоҳида олинган модда амалдаги, ҳам халқаро, ҳам миллий
иқтисодий муносабатлардаги аҳамиятига кўра ташкил қилинди. Шу сабабли улар
тўғрисидаги ахборатлар фойдаланувчиларга бевосита тақдим этиш усули
белгиланди.

Юқорида билдирилган олинадиган счётлар ҳисоби ва ҳисоботига тегишли

фикрларимизни умумлаштириб қуйидаги хулосаларимизни берамиз.

Биринчидан, хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгатерия балансида

олишга тегишли счетлар – жорий қисми таркиби мантиқий кетма-кетликда
жойлашиши таъминланади. Бу жойлашув иқтисодий муносабатларда олинадиган
счётлар бўйича фойдаланувчиларга зарур бўлган ахборотларни шакллантириш
ҳамда тақдим этиш имконини беради.

Иккинчидан, энг асосийси олинадиган счётлар бўйича миллий ҳисоб ва

ҳисоботни шакл ҳамда мазмунига кўра бу борадаги амалдаги ривожланган хорижий
амалиёт билан мувофиқ келишига эришилади. Бу натижа, ҳам хорижий, ҳам миллий
молиявий ахборотдан фойдаланувчилар учун жуда зарурлиги билан катта аҳамият
касб этади.

Учинчидан, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари принциплари ва

талабларига мос келади. Миллий ҳисоб ва ҳисобот тизимида олинадиган счётлар
бўйича шакллантирилган маълумотлар ҳамда тақдим этиладиган ахборотлар
фаолиятини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари билан амалга
оширадиган мутахассислар учун аниқ ва тушунарли бўлишига эришилади.

Шу жойда таъкидлаш керакки, хўжалик юритувчи субъектни олишга тегишли

маблағларни молиявий ҳисобот шаклида акс эттириш бўйича миллий ҳисоб
тизимимизда жуда кўп жиддий муаммоли масалалар мажуд. Лекин уларни бир
илмий тадқиқот доирасида ўрганиб, уларни бартараф қилишнинг имкони йўқ. Шу
сабабли бу борада кўриб чиқилмаган масалалар бўйича фикрлар, қарашлар ва
таклифларимизни келгуси илмий ишларимизда ёритиб борамиз, деб умид қиламиз.

Мухтасар қилиб айтиб ўтиш керакки, маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун

хўжалик юритувчи субъектларни ўрганишда асосий манбалардан бири бўлган
молиявий ҳисобот шаклларидаги маълумотлар ва ахборотларни халқаро
тажрибалар ва умум қабул қилинган талаблар асосида эълон қилиниши ҳамкорлар
билан бир хил тушунчалар асосида фикрлаш, бир-бирларини муаммосиз тўғри


background image

760

тушиниш ҳамда ўзаро мулоқатларга киришиш жараёни онсонлаштириш ҳамда
тезлаштириш учун ўта муҳимдир. Бу эса, мамлакатимиздаги инвестицион муҳитни
янада яхшилашдаги долзарб тадбирлардан биридир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

https://www.ifac.org. - Xalqaro buxgalterlar federatsiyasi rasmiy sayti

2.

https://www.mf.uz. -O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligining rasmiy

sayti

3.

https://www.naaa.uz. - O‘zbekiston Respublikasi Buxgalterlar va auditorlar

milliy asosiatsiyasining rasmiy sayti

4.

Б.Хакимов, М.Юнусов, У.Холмирзаев. Бухгалтерия баланси маълумотларини
халқаро талаблар асосида шакллантириш – давр талаби. Biznes-
Эксперт.//2019. №7. 40-43 б.

5.

«Бухгалтерский учёт» (учебное пособие) Каримов А.А., 2010г

6.

Беспалов, М. В.

Бухгалтерская (финансовая) отчетность коммерческих

предприятий: учебное пособие / М. В. Беспалов, И. Т. Абдукаримов. —
Инфра-М, 2018. – 320 c.

7.

Гартвич, А. В.

Бухгалтерский учет в таблицах и схемах / А. В. Гартвич. —

Санкт-Петербург: Питер, 2018. — 288 с.

References

https://www.ifac.org. - Xalqaro buxgalterlar federatsiyasi rasmiy sayti

https://www.mf.uz. -O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligining rasmiy

sayti

https://www.naaa.uz. - O‘zbekiston Respublikasi Buxgalterlar va auditorlar

milliy asosiatsiyasining rasmiy sayti

Б.Хакимов, М.Юнусов, У.Холмирзаев. Бухгалтерия баланси маълумотларини халқаро талаблар асосида шакллантириш – давр талаби. Biznes-Эксперт.//2019. №7. 40-43 б.

«Бухгалтерский учёт» (учебное пособие) Каримов А.А., 2010г

Беспалов, М. В. Бухгалтерская (финансовая) отчетность коммерческих предприятий: учебное пособие / М. В. Беспалов, И. Т. Абдукаримов. — Инфра-М, 2018. – 320 c.

Гартвич, А. В. Бухгалтерский учет в таблицах и схемах / А. В. Гартвич. — Санкт-Петербург: Питер, 2018. — 288 с.