Mualliflar

  • З.Рахманова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.112700

Annotasiya

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, ўтган давр мобайнида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зеро, давлат ва жамиятни тубдан модернизациялаш, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришишда муҳим ўрин тутади.

Хўш, бугунги кунда судни том маънода “адолат қўрғони”га айлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бир кўриниши сифатида, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ҳам кенг ўрин олмоқда. Хусусан, суд-ҳуқуқ тизимида тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга одил ва тезкор ҳуқуқий ечимларни таклиф этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Жумладан иқтисодий судларда бугунги кунда қатор қулайликлар яратилган бўлиб, бу эса ўз навбатида тадбиркорларнинг муаммолари тез ва соҳавий ечим топишини таъминламоқда.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 90

СУДЛАРДА ТАДБИРКОРЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

З.Рахманова

Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси

Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат,

дилида поклик ҳукмрон бўлиши керак.

Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини

янада ислоҳ қилиш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, ўтган давр мобайнида
бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зеро, давлат ва жамиятни тубдан
модернизациялаш, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли
ҳимоя қилиш, суд мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришишда муҳим
ўрин тутади.

Хўш, бугунги кунда судни том маънода “адолат қўрғони”га айлантириш йўлида

амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бир кўриниши сифатида, тадбиркорларнинг
ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ҳам кенг ўрин олмоқда. Хусусан, суд-ҳуқуқ
тизимида тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга одил ва
тезкор ҳуқуқий ечимларни таклиф этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Жумладан иқтисодий судларда бугунги кунда қатор қулайликлар яратилган

бўлиб, бу эса ўз навбатида тадбиркорларнинг муаммолари тез ва соҳавий ечим
топишини таъминламоқда.

Бу судларда ишлайдиган судьялар тадбиркорлик ва иқтисодий муносабатларни

қонунчилик нормалари орқали тадқиқ қилиш орқали, юзага келаётган низоли
масалаларни масалани чуқур ва профессионал ёндашиб ҳал қилишади. Шу боис ҳам
айнан иқтисодий низолар судда кўриб чиқилишида чалкашлик ёки чўзилишлар кам
бўлади. Бу тадбиркорга вақтни тежаш имконини беради. Судья соҳани яхши
тушунгани сабабли, қарорлар асосли ва тадбиркор учун тушунарли бўлади. Бу эса
ишонч ва адолат ҳиссини мустаҳкамлайди.

Мисол:

Агар тадбиркор билан мижоз ўртасида шартнома бўйича низо келиб чиқса, у

иқтисодий судга мурожаат қилади. Бу ерда судьялар шартнома, бизнес амалиёти ва
молиявий ҳисоб-китоблар бўйича билимли бўлгани учун масала тез ва одил ҳал
қилинади.

Судда ишларни кўриб чиқиш муддатлари процессуал қонунчилик билан

тартибга солинган бўлиб, бу одил судловни амалга оширишда суд ишлари тезкор ва
самарали кўриб чиқилаётгани тадбиркорларга вақт ва ресурслар тежаш имконини


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 91

бермоқда. Яъни судлар томонидан ишларни олдингига нисбатан тезроқ кўриб
чиқишни бошлади, дегани. Тадбиркор судга мурожаат қилганда, унинг иши кўп
ойлаб чўзилиб кетмайди, анча қисқа вақт ичида ечим топилади.

Бу қандай амалга оширилди?
Процессуал қонунларга ўзгартишлар киритилди:
Янги қонунлар қабул қилинди, уларда судлар белгиланган муддатларда ишни

ҳал қилиши шартлиги кўрсатилди.

Тезкор ишлар учун алоҳида тартиблар жорий этилди:
Масалан, баъзи даъволар учун суд бир неча ҳафта ичида қарор чиқариши

мумкин бўлган махсус тартиблар (қисқартирилган иш юритув) жорий қилинди.

Бундан ташқари, электрон суд тизими ва рақамлаштириш ҳам бу жараённи

тезлаштирди — ҳужжатлар судга онлайн юборилади, суд ишида қатнашиш учун
судга бормасдан масофавий иштирок қилиш мумкин.

Бу дегани тадбиркорнинг қўшимча вақти тежалади деганидир. Бизнес тўхтаб

қолмайди. Агар суд иши чўзилса, тадбиркорнинг бизнеси ҳам таъсир кўрарди.
Муддат қисқариши тадбиркорга ўз ишини батартил давом эттиришга ёрдам беради.
Ишонч ва ҳуқуқий ҳимоя ошади:

Суднинг тезкор ечимлари тадбиркорнинг давлат органларига одил судловга

бўлган ишончини оширади.

Мисол:

Агар тадбиркор бир компаниядан қарзини ундириш учун судга мурожаат қилса,

бу қўшимча вақт сарфланиши билан боғлиқ бўларди.

Эндиликда, электрон судлов тизими жорий этилди.
Бу дегани суд ишларини электрон тарзда юритиш имконияти орқали

тадбиркорлар ҳужжатларни онлайн тақдим этиш, ишни кузатиб бориш ва ҳатто
масофадан туриб суд мажлисларида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Электрон судлов тизими – бу суд ишларини компьютер орқали, интернет

воситасида юритиш тизими ҳисобланади. Яъни, тадбиркор судга бормасдан туриб,
даъво аризасини электрон равишда юборади, ҳужжатларни онлайн топширади,
ишни масофадан кузатиб боради ва ҳатто онлайн суд мажлисларида иштирок этади.

Бу қандай қулайлик беради?
Судга қатнаша олмайдиган тадбиркорлар учун енгиллик:
Масалан, бошқа шаҳардаги ёки иш вақти банд тадбиркор суд залига келолмаса

ҳам, ўз кабинети орқали суд мажлисларида ишда иштирок эта олади.

Шунингдек, суд мажлисларида ҳужжат юбориш тезлашади:
Қоғозбозлик камаяди. Ҳужжатларни электрон шаклда юборилади. Тизимда иш

ҳолати кузатилади. Тадбиркор шахсий кабинети орқали иш қайси босқичда эканини
билиб олади: ҳужжат қабул қилиндими, суд санаси белгиландими ва ҳ.к.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 92

Бу ҳам ўз навбатида бугунги кунда одил судловни амалга оширишда яна бир

бор тадбиркорларга очиқлик ва шаффофлик таъминланаётганлигидан далолат
беради. Барча ҳаракатлар тизимга ёзиб борилади. Бу коррупциянинг олдини олишга
ёрдам беради.

Мисол:

Тадбиркор судга даъво аризаси ёзди. Аввал буни қоғозда тайёрлаб, судга

шахсан олиб бориши керак эди. Энди эса у my.sud.uz ёки id.gov.uz орқали аризани
юбориши, ҳужжатларни сканерлаб илова қилиши ва суд санасини интернетда
кузатиши мумкин.

Электрон судлов тизими – бу замонавий, қулай ва тезкор ҳуқуқий ечим топиш

имкони. Бу тадбиркорлар учун вақт, харажат ва куч тежашга хизмат қилади.

Коррупцияга қарши чоралар кучайтирилди Суд тизимида шаффофликни

таъминлаш, адолатни қарор топтириш учун янги механизмлар жорий этилди. Бу
тадбиркорларнинг ишончи ошишига хизмат қилмоқда.

Бу — суд тизимида адолатли ва ҳалол муҳитни таъминлаш, пора ва

манфаатдорлик ҳолатларининг олдини олиш учун қўшимча қонунлар, назорат ва
механизмлар жорий қилинди, деганидир.

Яъни, судьялар ва суд ходимлари қонунга хилоф равишда ҳаракат

қилолмаслиги учун тизим кучайтирилди. Бу бўйича қонунчиликда жумладан суд
тизимида ҳам қатъий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркор судга мурожаат қилганда коррупциядан хавотир олмасдан, у ўз

ҳуқуқларини қўрқмасдан ҳимоя қилади. Бу бизнес муҳитида ҳар бир тадбиркорга
ишонч ва барқарорликни яратади, судда иштирок этаётган катта ёки кичик бизнес
вакили бўлишидан қатъи назар, барча тадбиркорлар суд олдида тенг ҳуқуқли
ҳисобланади, уларнинг барча важлари, тақдим қилинган далиллари суд мажлисида
бевосита текширилиб, юзага келган низоли ҳолатга қонуний ечим берилади.