Mualliflar

  • Ф.Расулова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.112726

Kalit so‘zlar:

Таянч сўз ва иборалар: Глобалшув жахон хан жамияти ахборот технологиялари интернет интеллектуал мулк комил инсон фан инсон жамият.

Annotasiya

Глобаллашув жараёни инсоният ҳаётининг барча соҳаларига таъсир килиб, алоҳида мамлакатларни жаҳон ҳамжамиятига, алоҳида кишиларни эса бутун дунё универсал технологиялари ва ахборот тизимларига боғлайди. Натижада, илм-фан ва инсон билиши чегаралари кенгайиб, янги бозорлар (капитал, валюта бозори, суғурта Бозори ва ҳоказо), янги воситалар пайдо бўлади (турли ахборот тизимлари, интернет, уяли алока). Булар эса, ўз навбатида, янги назорат воситаларини талаб этади. Бугунги кунда иктисодий-сиёсий ҳамкорлик, интеллектуал мулк, интернетдан фойдаланиш соҳаларида виги халкаро меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилиб, мамлакатларнинг ички конунлари ҳам уларга мослаштириб борилмоқда. Ушбу жараёнлардан Ўзбекистон ҳам четда қолаётгани йўк. Глобаллашув жараёнида мамлакатимиз ёшларининг маънавий дунёсига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ахборий таҳдидларнинг олдини олишда миллий гоянинг ўрни катталиги таъкидланмоқда.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 148

ЁШЛАР ОНГИДА МИЛЛИЙ ҒОЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ РОЛИ

Ф.Расулова

Чирчик шаҳар политехникуми ўқитувчиси

Таянч сўз ва иборалар:

Глобалшув жахон хан жамияти, ахборот

технологиялари, интернет, интеллектуал мулк, комил инсон, фан, инсон, жамият.

Глобаллашув жараёни инсоният ҳаётининг барча соҳаларига таъсир килиб,

алоҳида мамлакатларни жаҳон ҳамжамиятига, алоҳида кишиларни эса бутун дунё
универсал технологиялари ва ахборот тизимларига боғлайди. Натижада, илм-фан ва
инсон билиши чегаралари кенгайиб, янги бозорлар (капитал, валюта бозори, суғурта
Бозори ва ҳоказо), янги воситалар пайдо бўлади (турли ахборот тизимлари,
интернет, уяли алока). Булар эса, ўз навбатида, янги назорат воситаларини талаб
этади. Бугунги кунда иктисодий-сиёсий ҳамкорлик, интеллектуал мулк,
интернетдан фойдаланиш соҳаларида виги халкаро меъёрий хужжатлар ишлаб
чиқилиб, мамлакатларнинг ички конунлари ҳам уларга мослаштириб борилмоқда.
Ушбу жараёнлардан Ўзбекистон ҳам четда қолаётгани йўк. Глобаллашув жараёнида
мамлакатимиз ёшларининг маънавий дунёсига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
ахборий таҳдидларнинг олдини олишда миллий гоянинг ўрни катталиги
таъкидланмоқда.

Мамлакатимизда Биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устувор

вазифаси деб белгиланган. Комил инсон деганда биз, аввало онги юксак, мустақил
фикрлай оладиган, хулқ-атвори баскан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли,
маърифатли кишиларни тушунамиз". Ана шундай юксак маънавиятли, билимли,
маърифатли

ёшларни

тарбиялашда,

уларнинг

онгида

миллий

Гояни

шакллантиришда интеллектуал кадриятларнинг роли бекиёсдир Интеллект (лот.
Intellektus-билиш, тушуниш, идрок қилиш) инсоннинг ақлий қобилияти, ҳаётни,
атроф-муҳитни онгда айнан акс эттириш ва ўзгартириш, фикрлаш, ўқиш-ўрганиш,
дунёни билиш ва ижтимоий тажрибани қабул қилиш қобилияти, турли масалаларни
хал қилиш, бир карорга келиш, оқилона иш тутиш, воқеаларни олдиндан кўра билиш
лаёкати. Қадриятлар деганда инсон ва инсоният учун ижобий аҳамиятли бўлган
барча нарсалар тушунилади. Инсоният тарихи унга хизмат қиладиган, ўзи яратган,
суянадиган ва қўллаб-қувватлайдиган кадриятлар дунёсининг кенгайиши, бойиш ва
такомиллашиш тарихидир. Инсоният ўзининг кундалик меҳнати билан яратаётган
сунъий нарсалар дунёсида яшайди. Биз яратаётган ушбу моддий ва маънавий
бойликлар оламининг гултожи, сарася қадриятлардир. Қадрият ва қадрият
мезонлари кишиларга, уларнинг хулк-атворини тартибга солиш ва тўғри


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 149

йўналтиришга ҳизмат қилади. Бундай ўзига хос бошкаришнинг самарадорлиги
кишиларимизнинг кадриятлар оламини билишига боғлиқ. Интеллектуал кадриятлар
деганда инсон ақл-заковати ёрдамида вужудга келтирилган гоя, билим, ахборот
тушунилади. Улар ҳам маънавий қадриятларнинг таркибига киради.

Фаннинг бевосита мақсади ўзининг ўрганиш предмети ҳисобланган

воқеликнинг қонунларини кашф этиш асосида шу воқеликнинг жараён ва
ҳодисаларини таърифлаш, тушунтириш, олдиндан айтиб беришдир. Фан-бу
одамнинг олий фаолиятларидан бири, ўсимликлар ва ҳайвонлар эса бу хислатдан
холидирлар. Одам дунёдаги, коинотдаги, оламдаги барча нарсаларнинг сирларини
билиб олишга қизиқади, чунки бу билимлардан у манфаатдордир. Фан одам, жамият
ҳаётида, турмушда доимий маслаҳатчи ва ёрдамчидир. Фан бўлмаса деҳқончилик ва
саноат, транспорт ва энергетика, информацион ва маданият воситалари бўлмас эди.
Фан табиий ва ижтимоий жараёнларнинг одам миясидаги инъикосидир.

Ўзбекистон олимлари ўз илмий асарлари ва кашфиётлари билан жаҳон илм-

фани ва маданиятига муносиб ҳисса қўшдилар. Мисол учун "Мажлиси уламо, ёки
"Дор ул-ҳикма ва л-маориф" деб номланган илм даргоҳи (ҳозирги вақтда Хоразм
Маъмун академияси) расман киска муддат бор-йўғи 17 йил фаолият кўрсатган.
Лекин бу намий даргоҳ асрлар оша етиб келган катта илмий анъаналар кудратини
шу қадар окилона ишга солдики, натижада жаҳон илмининг кейинги минг йиллиги
тараккиётига улкан замин яратилди. Ибн Ирок, Беруний, Масиҳий, Ибн Сино,
Ҳаммор ва бошка кўплаб улуғ алломаларнинг ишларини кейинги авлодлар давом
эттирдилар. Хозирги даврда фан Ўзбекистонда жамият тараққиётини
олғасилжитувчи куч ва восита бўлиб хизмат қилмокда. Халк ва миллат
дунёкарашини шакллантириш, таълим-тарбия, ахлоқ нормаларини вужудга
келтириш, маънавий баркамол инсонни тарбиялашла алохида ўрия тутмоқда.
Ёшларни энг аввало Ватанга эътиқодли, урф-одат ва кадриятларимизга, миллий ғоя
тушунчаларига садокатли қилиб тарбияласаккина, исталган бузғунчи ахборотларга
нисбатан уларнинг ўз ахборот иммунитетлари шаклланади. Шуни айтиш керакки,
ахборотлашув жараёнлари жамият тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади. Чунки
ахборот бу ҳозирги замон цивилизациясининг ўзига хос халқлар, ютуғи,
якинлаштирадиган, жаҳон давлатлар, мамлакатларни сиёсий ижтимоий
жараёнларини бошқаришга хизмат қиладиган ҳодиса эканлиги яхши маълум.

Ахборотдан фойдаланиш маданияти ўз-ўзидан келмайди, бундай маданият бир

қатор омилларга боғлик.Биринчидан, ахборот истеъмол килувчи ёшлар шахсий
юксак маданиятга эга бўлишлари лозим.Иккинчидан, оммавий ахборот воситалари
ва бошка манбалардан келаётган маълумотлар мағзини чакиб, уларнинг
муаллифлари мақсадларини англаб олиш керак.Учинидан, касбий ўсиш ва шахсий
дунёқарашни ривожлантирадиган маълумотларни олиб, кераксиз ахборотни тезда
эсдан чиқариш лозим.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 150

Адабиёт лар рўйхати:

Ўзбекистон Миллий энциклопедия. -Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси,

2002. Б.179

Мустақиллик Изохли илмий – оммоби луғат. -Т.: “Шарқ”, 1998. Б.281

Файзуллаев О. Фалсафа ва фанлар методологияси. Т.: Фалсафа ва хукуқ институти
нашриёти – 2006, Б.16.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Миллий энциклопедия. -Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2002. Б.179

Мустақиллик Изохли илмий – оммоби луғат. -Т.: “Шарқ”, 1998. Б.281

Файзуллаев О. Фалсафа ва фанлар методологияси. Т.: Фалсафа ва хукуқ институти нашриёти – 2006, Б.16.