Mualliflar

  • Айсаков Хамидулла Хабибуллаевич

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.112747

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: БМТ Марказий Осиё “Меҳр” репатриант реабилитация реинтеграция ижтимоий ва психологик кўмак терроризм экстремизм.

Annotasiya

Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг репатриантларни реабилитация ва реинтеграция қилиш тажрибасининг асосий жиҳатлари ёритилган. Хусусан, қуролли можаро ҳудудларидан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш босқичлари, амалга оширилган чора-тадбирлар атрофлича ўрганилган.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 236

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚУРОЛЛИ НИЗО ҲУДУДЛАРИДАН

ҚАЙТГАНЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ВА РЕИНТЕГРАЦИЯ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЁНДАШУВЛАРИ

Айсаков Хамидулла Хабибуллаевич

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Магистратура тингловчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг репатриантларни

реабилитация ва реинтеграция қилиш тажрибасининг асосий жиҳатлари ёритилган.
Хусусан, қуролли можаро ҳудудларидан қайтганларни реабилитация ва
реинтеграция қилиш босқичлари, амалга оширилган чора-тадбирлар атрофлича
ўрганилган.

Калит сўзлар:

БМТ, Марказий Осиё, “Меҳр”, репатриант, реабилитация,

реинтеграция, ижтимоий ва психологик кўмак, терроризм, экстремизм.

ПОДХОДЫ ПО РЕАБИЛИТАЦИИ И РЕИНТЕГРАЦИИ

ВОЗВРАЩЕННЫХ ИЗ ЗОН ВООРУЖЕННЫХ

КОНФЛИКТОВ УЗБЕКИСТАНА

Аннотация:

В настоящей статье изложены ключевые аспекты опыта

Республики Узбекистан по реабилитации и реинтеграции репатриантов. В
частности, подробно изучены этапы реабилитации и реинтеграции вернувшихся из
зон вооруженных конфликтов, реализуемые меры.

Ключевые слова:

ООН, Центральная Азия, “Мехр”, репатриант,

реабилитация, реинтеграция, социальная и психологическая поддержка, терроризм,
экстремизм.


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилишни

таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш
масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга
қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг бош мезонидир.
Мамлакатимизда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни
камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, “Инсон қадри учун” тамойили
Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон
бўлиши шартлиги Давлат раҳбарининг қатъий талабидир. Шу нуқтаи назардан,
юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, конституциявий жараёнлар
натижасида, Бош қомусимизда инсон қадри, манфаати учун хизмат қиладиган
нормалар кўпайди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Инсон қадри учун” деган тамойил

барча ислоҳотларимизнинг асосини ташкил этмоқда. “Инсон – жамият – давлат”
деган янги тизим асосида Ўзбекистон олдинга қараб интилмоқда. Жумладан, инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 237

шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида
мақсадли чоралар амалга оширилмоқда.

Лекин мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб

борилаётган ишларга қарамасдан аҳоли орасида, айниқса ёшларнинг турли
экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишлари ва уларнинг сафига кириб
қолишлари каби салбий иллатларнинг кузатилаётганлиги ачинарли ҳолдир. Уларда
диний маълумотнинг етишмаслиги, уни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиш
ҳамда ишонувчанлик, бирданига ва ҳамма нарсага эга бўлишга ҳаракат қилиш каби
маънавий-руҳий омилларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. Ватандошларимизни
бундай бузуқ ғоялардан асраш, огоҳ бўлиш давр талаби эканлигини қайд этиш жоиз.

Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси

сессияларида (72, 75, 78) бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний
эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг
камситилишига йўл қўймаслик, жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва
ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этишга қаратилган бир қатор ташаббусларни
илгари сурганлар. Улар орасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал
антитеррор стратегияси доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик
натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни
ўтказиш таклифини берганлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари

сурилган ташаббуслардан бири амалга ошиб, 2022 йил 3-4 март кунлари Тошкент
шаҳрида “БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ошириш бўйича
Қўшма ҳаракатлар режаси (ҚҲР) доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг
минтақавий ҳамкорлиги” мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция
ташкил этилди. Тадбирда Тошкент декларацияси ва Қўшма ҳаракатлар режаси янги
таҳрирда қабул қилинди. Албатта ушбу ҳужжатлар терроризмнинг олдини олиш ва
унга қарши курашиш, минтақавий ва глобал миқёсда самарали ва
мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб
этади

1

.

Шунингдек, конференция доирасида Ўзбекистон ва БМТнинг терроризмга

қарши кураш бошқармаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл
харитаси” имзоланиши келгусида Марказий Осиёда кибертерроризмга қарши
курашиш бўйича виртуал тармоқ яратиш, Ватанга қайтарилган фуқароларни
реабилитация қилиш ва реинтеграция қилишда маҳаллалардан самарали
фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш, БМТнинг Терроризмга қарши кураш
бошқармаси ҳузурида ушбу масала бўйича минтақавий экспертлар кенгаши таъсис
этиш каби йўналишдаги истиқболли вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади.

Минтақавий

экспертлар

Кенгаши

Давлат

раҳбари

томонидан

2022 йил 3-4 март кунлари Тошкентда ташкил этилган юқори даражадаги “БМТ
глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар
режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий ҳамкорлиги” халқаро

1

http://pravacheloveka.uz/uz/news/ozbekiston-qaytganlarni-reabilitatsiya-va-

reintegratsiya-qilish-boyicha-mintaqaviy-ekspertlar-kengashi-yigilishini-otkazadi


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 238

конференциясида илгари сурилган ва халқаро шериклар томонидан кенг кўламда
қўллаб-қувватланаётган ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Кенгаш Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўз фуқароларини можаро

зоналаридан қайтариш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда янги чақириқ
ва таҳдидларни муҳокама қилиш, шунингдек, бу йўналишда минтақавий ҳамкорлик
самарадорлигини ошириш соҳасида тажриба алмашиш учун ўзига хос платформага
айлангани қайд этилди.

БМТ маълумотига кўра, 60 дан ортиқ давлатдан 43 мингдан зиёд инсонлар

“Ироқ ва Шом ислом давлати” ва бошқа террорчи гуруҳлар сафига қўшилиш учун
Сурия ва Ироққа йўл олган. 2019 йил ИШИД ҳудудий мағлубиятга учрагандан бери
ўн минглаб эркаклар, аёллар ва болалар ҳамон Сурия шимоли-шарқидаги гуманитар,
хавфсизлик ва инсон ҳуқуқи билан боғлиқ вазият оғирлигича қолаётган лагер ва
қамоқхоналарда сақланмоқда

2

.

Хорижий террорчи жангчиларнинг халқаро тинчликка таҳдидига жавобан,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши 2014 йил қабул қилган
2178- ва 2017 йил тасдиқлаган 2396-резолюциялар билан аъзо давлатлар, халқаро
ҳуқуққа мувофиқ, ватанга қайтган ёки у давлатдан бу давлатга кўчиб ўтган хорижий
террорчи жангчилар ва уларнинг оила аъзоларини қонуний судлов йўли билан
таъқиб қилиш, уларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича аниқ, кенг
қамровли махсус ва комплекс стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга
чақирилди.

Марказий Осиё давлатлари бу вазиятга жавоб беришда етакчиликни ўз

зиммасига олди, ўз фуқароларини репатриация ва реинтеграция қилиш бўйича дунё
етакчиларига айланди. 2024 йил март ойи ҳолатига кўра, Марказий Осиё давлатлари
томонидан ташкил этилган гуманитар амалиётлар натижасида 2100 дан ортиқ одам
ўз Ватанларига қайтарилган. Жумладан, Қозоғистон Республикаси 754 нафар,
Қирғизистон Республикаси 511 нафар, Тожикистон Республикаси 334 нафар,
Ўзбекистон Республикаси 531 нафар фуқаросини Ватанига қайтарганлигини
алоҳида қайд этиш жоиз.

Ўзбекистон томонидан терроризмдан азият чеккан, унинг домига тушган ва

террор ҳаракатлари авж олиб турган ҳудудлардан ўз фуқароларини олиб келиш
мақсадида 2019-2021 йилларда “Меҳр” инсонпарварлик операцияси 5 марта ташкил
қилинди ва 531 нафар ватандошлар Яқин Шарқ ва Афғонистон ҳудудидан
Ўзбекистонга қайтарилиб, уларнинг ижтимоий мослашуви ва реинтеграцияси учун
ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди ҳамда дунё оммаси учун ҳақиқий маънода ўрнак
бўлди. Бунда, бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан
Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва БМТнинг Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) муҳим
ёрдам берди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2396-сонли резолюциясига биноан чет

2

https://kun.uz/kr/news/2024/05/13/chet-elda-terroristik-tashkilotlarga-kirib-

qolgan-fuqarolarni-vatanga-qaytarishning-huquqiy-asoslari-ozbekiston-dunyoga-
namuna-bola-oladimi


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 239

эл террорчи жангарилари билан боғлиқ ва терроризмнинг қурбони бўлиши мумкин
бўлган хотин-қизлар ва болаларга ёрдам беришга алоҳида эътибор қаратилди

3

.

Репатриация босқичи якунланиб, аёллар ва болалар Ўзбекистонга келтирилгач,

реабилитация

ва

реинтеграция

жараёнлари

бошланди.

Бу жараёнлар бир қатор идоралар, жумладан, судлов тизими, хавфсизлик сектори,
жисмоний ва руҳий саломатлик хизматларини етказиб берувчилар, таълим ва
бандлик хизматлари, фуқаролик жамияти вакиллари ва мезбон жамоалар ўртасида
муҳим мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни талаб қилди.

“Меҳр” операциялари орқали Яқин Шарқ ва Афғонистон давлатлари

ҳудудларидан қайтарилган аёллар ва болаларни реабилитация қилиш ва ижтимоий
мослаштириш мақсадида Ўзбекистон бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб,
давлат органлари ва жамоат ташкилотлари биргаликдаги ишларга жалб этилди.
Жумладан, Соғликни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Адлия, Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирликлари жалб этилиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар
қўмитаси каби жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этди.

Сиёсий ва мафкуравий мақсадлар қурбони бўлган ушбу шахсларга давлат

томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Улар
жамиятнинг ижтимоий ҳаётига қўшилиб кетишлари учун зарур шароитлар
яратилиб, турар жой ва иш билан таъминланди.

Хусусан, “Меҳр” дастурлари доирасида олиб келинган репатриантларни

реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштирш мақсадида республика ва вилоят
ҳокимликлари ҳузурида ҳудудий идоралараро комиссиялар ташкил этилди. Ташкил
этилган комиссия ва ишчи гуруҳлар томонидан ушбу тоифадаги шахсларни ишга
жойлаштириш, психологик кўмаклашиш, профилактик таъсир кўрсатиш, болаларни
мактаб ва боғчаларга жойлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, 412 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, шахсини тасдиқловчи

ҳужжатлари бўлмаган 121 нафар аёлларга ва 16 ёшга тўлган фарзандларининг 28
нафарига фуқаролик паспорти ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролик
идентификацион ID картаси берилди, 99 нафари иш ва 43 нафари уй-жой билан
таъминланди, 11 нафарининг уй-жойи таъмирланди. 530 нафари тиббий кўрикдан
ўтказилди, 55 нафари ўқув курсларига ўқитилди, 31 нафарини тадбиркорлик
фаолиятига кўмаклашилди, 29 нафарига санаторийга йўлланма берилди, 12
нафарига

ёшга

доир

пенсия,

6 нафарига ногиронлик нафақаси тайинланди, 9 нафари уй-жой кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилди, 2 нафарига ер-жой ажратилди ва 170 нафарини бошқа маиший
муаммолари ҳал этилди

4

.

3

Иванова М.

Узбекистанская модель реабилитации и реинтеграции граждан

из зон конфликтов в Сирии и Ираке. https://cabar.asia/ru/uzbekistanskaya-
modelreabilitatsii-i-reintegratsii-grazhdan-iz-zon-konfliktov-v-sirii-i-irake

4

Научный отчет экспертной команды Международного социально-

просветительского центра «Баркарор хаёт» по результатам полевого исследования
комплексной помощи, оказанной женщинам и детям, возвращенных из зон военных


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 240

Марказий Осиё давлатлари 1500 дан ортиқ фуқароларнинг қайтишига ёрдам

берди ва репатриация қилувчи мамлакатларнинг ҳар бири реабилитация ва
реинтеграцияга йўналишли ёндашувни амалга оширди. Марказий Осиёда фақат
Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўз фуқароларини қуролли можаролар
ҳудудларидан ватанига қайтарган, бу жараён ҳукуматларга хавфсизликни
таъминлаш мақсадида репатриантларни кузатиш имконини берган. Ҳар бир давлат
ўзига хос ёнашувни қўллаган: Қозоғистон репатриантларнинг жамиятда
радикаллашган шахсларни бирлаштиришга қаратилган ва радикаллашувини олдини
олишга бўлган амалий ҳаракатга урғу берса, Тожикистон эса прагматик давлат
протекционизмига эътибор қаратса, Ўзбекистон репатриантларнинг органик
ижтимоий мослашувини амалда қўллайди.

Мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар дунё ҳамжамияти томонидан ҳам

эътироф этилаётганини таъкидлаш жоиз. Жумладан, Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти, ЮНИСЕФ, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби
ташкилотлар, АҚШ, Ғарбий ва Шарқий Европа давлатлари Ўзбекистоннинг
репатриантларни реабилитация қилиш ва реинтеграцияси бўйича амалга оширилган
ишларни юқори баҳолашган.

Бугунги кунда экстремизм ва терроризмга қарши курашда аҳолини, айниқса, ёш

авлодни турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишларига йўл қўймаслик, уларни
интернет тармоғи орқали тарғиб қилинаётган турли ғоявий ва ахборот
хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўламини янада кенгайтириш,
терроризм ва экстремизм ғояларига қарши йўналтирилган комплекс илмий
тадқиқотлар ва китоблар тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда бағрикенглик ғояси ва
тинчликни мустаҳкамлаш масаласини илгари суриш орқали Ислом динининг асл
мазмун-моҳияти юзасидан семинарлар ва конференциялар ташкил этиш, ушбу
йўналишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш мақсадга
мувофиқдир.

Умуман олганда, Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш бўйича

ҳамкорликнинг самарадорлиги минтақада эришилган юксак ўзаро ишонч ва
хавфсизликни таъминлаш юзасидан биргаликда чора-тадбирлар кўришга тайёр
эканидан далолатдир.

ФАЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

http://pravacheloveka.uz/uz/news/ozbekiston-qaytganlarni-reabilitatsiya-va-

reintegratsiya-qilish-boyicha-mintaqaviy-ekspertlar-kengashi-yigilishini otkazadi

2.

https://kun.uz/kr/news/2024/05/13/chet-elda-terroristik-tashkilotlarga-kirib-qolgan-

fuqarolarni-vatanga-qaytarishning-huquqiy-asoslari-ozbekiston-dunyoga-namuna-

bola-oladimi

3.

https://brmnnt.uz/uz/newid/93/

конфликтов в рамках государственных программ реинтеграции, при поддержке
Представительство ЮНОДС в Узбекистане. Ташкент, 2022.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

74-son 1–to’plam Iyun-2025

Sahifa: 241

4.

Иванова М. Узбекистанская модель реабилитации и реинтеграции граждан из
зон конфликтов в Сирии и Ираке. https://cabar.asia/ru/uzbekistanskaya-
modelreabilitatsii-i-reintegratsii-grazhdan-iz-zon-konfliktov-v-sirii-i-irake.

5.

Научный

отчет

экспертной

команды

Международного

социально-

просветительского центра «Баркарор хаёт» по результатам полевого
исследования комплексной помощи, оказанной женщинам и детям,
возвращенных из зон военных конфликтов в рамках государственных программ
реинтеграции, при поддержке Представительство ЮНОДС в Узбекистане.
Ташкент, 2022.

6.

Исомиддинов, С. (2024). Фирибгарликнинг виктимологик профилактикасининг
янгича механизмларини тақазо этувчи омиллар таҳлили. Solution of social
problems in management and economy, 3(3), 63-68.





Bibliografik manbalar

Иванова М. Узбекистанская модель реабилитации и реинтеграции граждан из зон конфликтов в Сирии и Ираке. https://cabar.asia/ru/uzbekistanskaya-modelreabilitatsii-i-reintegratsii-grazhdan-iz-zon-konfliktov-v-sirii-i-irake.

Научный отчет экспертной команды Международного социально-просветительского центра «Баркарор хаёт» по результатам полевого исследования комплексной помощи, оказанной женщинам и детям, возвращенных из зон военных конфликтов в рамках государственных программ реинтеграции, при поддержке Представительство ЮНОДС в Узбекистане. Ташкент, 2022.

Исомиддинов, С. (2024). Фирибгарликнинг виктимологик профилактикасининг янгича механизмларини тақазо этувчи омиллар таҳлили. Solution of social problems in management and economy, 3(3), 63-68.