BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
160
ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ АУДИТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА
ЎТКАЗИШ
Атамуратов Убайдулла Жавлиевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Аудит” кафедраси ўқитувчиси
Аннотация.
Мазкур мақолада мамлакатимизда фаолият юритаётган
аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилаётган молиявий ҳисобот
аудитида давр харажатларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича
муаммолар ёритиб берилган ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этиш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар.
харажатлар, давр харажатлари, маҳсулот таннархи,
аудит стратегияси, аудит режаси, аудиторлик далиллари, таҳлилий
амаллар.
Республикамизда аудит бозори барқарор ривожланаётган сўнгги
йилларда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш
жараёнларига алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро, аудиторлик хизматига
бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ошиб бораяпти.
Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини ҳам ривожлантириш ва
халқаро стандартлар асосида ташкил этиш давр талабига айланмоқда.
Аудиторлик фаолиятининг ривожланиши ва бухгалтерия ҳисоби тизимини
такомиллаштиришнинг
ҳозирги
босқичи
миллий
ва
халқаро
стандартларнинг ўзаро мувофиқлиги масалаларини олдинги ўринга
чиқарди ва уларнинг долзарблиги ушбу икки (аудитнинг халқаро
стандартлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари)
стандартларни амалиётга жорий этишни тақозо этди. Таъкидлаш жоизки,
Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги
Қонуни билан аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш учун қулай
шароит яратилган.
Аудиторлик текшируви чоғида аудит режасига тузатишлар
киритилиши мумкин. Аудиторлар текширув вақтида улар томонидан
бажариладиган ишларнинг ҳажми ва сифатини тасдиқлайдиган, асосий
ҳужжатлардан бўлиб ҳисобланган, иш ҳужжатларини тузишлари лозим. Бу
ҳужжатлар ихтиёрий шаклда тузилиб, уларда мижоз тўғрисидаги зарур
маълумотлар; бажариладиган ишларнинг батафсил баёни бўлиши лозим.
Хусусан қуйидагилар кўрсатилади: текширув ўтказиш услуби (ёппасига
ёки танлаб), ёки текшириладиган ҳужжатларнинг ҳажми; текширув
натижасида аниқланган камчиликлар; текширувга тақдим этилмаган
дастлабки ва бошқа ҳужжатлар рўйхати; амалдаги қонунчиликка мос
келмасликлар; аниқланган камчиликларни бартараф қилиш усуллари
тўғрисида
аудиторнинг
фикрлари;
мижозининг
молия-хўжалик
фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тавсиялар. шунингдек, иш
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
161
ҳужжатларида: мижоз-корхонанинг ички хўжалик назорат тизимини (ушбу
тизимнинг ижобий томонлари ва салбий жиҳатларини ажратиб кўрсатган
ҳолда); ўтган йилдаги аудит дастури ва унинг натижаларини акс эттириш
зарур. Иш ҳужжатлари аудитнинг яхши режалаштирилганлигини,
тўпланган маълумотлар ишонарлилигини, аудиторлик хулосасининг
амалга оширилган аудит натижаларига мувофиқлигини тасдиқлаши лозим.
Зарур ҳолларда аудитор ҳақиқатан ҳам айнан шундай аудиторлик хулосаси
тузиш учун етарли гувоҳликлар тўпланганлигини ҳам баҳолаши зарур.
Иш ҳужжатларидаги тафсилотларнинг тасдиқланган молиявий
ҳисоботдаги маълумотлардан фарқ қилмаслиги ўта муҳимдир. Аудиторлик
хулосалари яққол ва икки хил маъно билдирмайдиган бўлиши лозим.
Иш ҳужжатларида акс эттирилган ёзувларга асосан аудиторлик
ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тузилади.
Давр харажатлари, асосан мутлоқ суммада ўрганилади. Шунингдек,
нисбий даражаси ва ўзгаришларига ҳам катта аҳамият берилади. Давр
харажатларининг товар айланишига ёки реализация ҳажмига бўлган
нисбий даражаси аудитда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун аудитнинг бу
борадаги асосий вазифаси-давр харажатларининг фақат ўзгаришини эмас,
балки бу ўзгаришларга таъсир қилувчи омилларга ҳам баҳо беришга
қаратилиши лозим (1-расм).
1-расм. “Ўзагросуғурта” Акциядорлик жамиятида давр харажатлари
динамикаси
1
1
Муаллиф томонидан яратилган.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
162
Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш жараёнида аудитор
корхонадан олинадиган маълумотларни текширмайди, лекин унинг режа
тузишга оид ишлари ҳужжатлаштирилиши лозим. Шунинг учун
режалаштиришнинг биринчи босқичида аудитор текширадиган корхона
бўйича қуйидаги маълумотларни тайёрлаши лозим: корхона фаолиятининг
баёни; бухгалтерия ҳисобининг шакли ва ташкилий тузилишининг баёни,
бошқарув тизимининг баёни, текширилаётган корхона молиявий
ҳисобининг қисқача таҳлили.
Бунда аудитор корхона тўғрисидаги бирламчи маълумотларни
тўплайди. Айни пайтда корхона фаолиятини белгилайдиган муҳим
маълумотлар ва ҳужжатлар нусхаларидан иборат доимий ҳужжатлар
тўпламини шакллантиради. Ушбу тўплам ҳозирча мазкур корхона
аудиторлик ташкилотининг мижози бўлиб қолар экан, келгусидаги барча
текширувларда ундан фойдаланилаверади. Ҳар бир аудиторлик текшируви
учун корхонанинг иш фаолиятини ёки ҳисоб тизимини, агар улар
сезиларли даражада ўзгармаган бўлса, қайтадан ўрганиб чиқишга эхтиёж
қолмайди. Шунинг учун аудитор ҳар доим кейинчалик аудит ўтказганида
ҳам ушбу доимий тўпламдан фойдаланиб, зарурат бўлганда уни янгилаб
боради.
Доимий тўпламда қуйидагилар сақланиши лозим:
таъсис ҳужжатларининг нусхалари ёки баёни;
корхонанинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида маълумотлар;
корхонанинг маслаҳатчилари ҳақида маълумотлар;
корхонанинг банкдаги счётлари ҳақида маълумотлар;
текшириладиган корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний
шахслар (мол етказиб берувчилар ва пудратчилар, суғурта компаниялари,
харидорлар ва буюртмачилар ва бошқалар) билан тузилган турли
шартномалари ҳамда меҳнат шартномаларининг нусхалари;
ташқи текширувлар(бошқа аудиторлар, солиқ инспексияси ва
ш.ў.)нинг текширув материалллари.
Аудитнинг самарадорлиги уни тўғри режалаштиришга бевосита
боғлиқдир. Аудитни режалаштириш ўз ичига аудиторлик текширувининг
умумий ҳажмини аниқлаш, аудит дастурини тузиш, аудитда
қўлланиладиган
усулларни
белгилаш,
текшириш
муддатлари,
кўрсатиладиган хизматларни ва аудит хатарини аниқлаш каби масалаларни
ўз ичига олади.
Давр харажатлари аудити натижаларини баҳолаш ишлари асосан
қуйидагиларни ўз ичига олади:
давр харажатлари бўйича ишчи ҳужжатларни шарҳлаш ва якуний
ишчи ҳужжатларни тайёрлаш;
давр
харажатлари
бўйича
аниқланган
камчиликларнинг
жиддийлик даражасини баҳолаш;
давр харажатлари бўйича аудиторлик далилларнинг етарлилигини
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
163
баҳолаш;
давр харажатлари бўйича бухгалтерия ҳисоботидаги ахборотларни
тақдим қилиш ва баён қилиш;
давр харажатлари бўйича ҳисобот тузилганидан сўнг содир бўлган
ҳодисаларни баҳолаш;
давр харажатлари бўйича текширув натижалари бўйича
аудиторнинг мижоз-корхона раҳбариятига тақдим қиладиган ёзма
ахборотини тузиш;
давр харажатлари бўйича аудиторлик ҳисоботини тузиш.
Аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида асосан текширилаётган
хўжалик юритувчи субъектнинг давр харажатлари бўйича дастлабки
ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисоботларида акс эттирилган ҳақиқий
ахборотлар таҳлил қилинади ва баҳоланади. Фақат айрим ҳоллардагина
аудиторлар
тахмин
ва
ҳисоб-китобларга
асосланган
молиявий
ахборотларни баҳолайдилар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Ибрагимов А.К. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби, аудити ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари таннархини аниқлашни такомиллаштириш: Иқт.фан.док.
дис....автореф. – Тошкент: 2002. – 42 б.;
2.
Мелиев И.И., Бозоров А.Р., -ТМИ, ўқитувчи. “Халқаро молия ва ҳисоб”
илмий-электрон журнали. № 3, декабрь, 2016 йил
3.
Пардаев М.Қ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий
таҳлилнинг назарий ва методологик муаммолари: Дис. ... иқт. фан. докт. - С.: 2001. –323
б.
4.
Бадмаева Ж.Д., Лебедева А.Ю, Понятие расходов организации и их
классификация, Журнал Теория и практика сервиса: экономика, социальная сфера,
технологи, Текст научной статьи по специальности “Экономика и экономические науки”,
с.7
5.
Verneris J, Naoum V., Vlismas О., “Organisation capital and sticky behaviour of
selling, general and administrative expenses”, Management Accounting Research; Volume 26,
March 2015, Pages 54-82
https://doi.org/10.1016/j.mar.2014.10.003
6.
Гусарова Л.В.
Концепция бухгалтерского учета, аудита и анализа в
некоммерческих
организациях.
Монография.
-
Казань.
Познание,
2009.
- 264стр.
7.
Joppen R., Tekaat L., Кuhn N., “Identification and Structuring of Benefits
and Expenses
for
Evaluating the Profitability of
Investments in Digitization
within Production”; Procedia Manufacturing; Volume 33, 2019, pages 248-255,
https://doi.org/10.1016/j.promfg.2019.04.030
8.
Ochilov, O. I. (2022). INVESTMENT QUALITY ANALYSIS IN BUSINESS
ENTITIES. Архив научных исследований, 2(1).
9.
Ochilov, O. (2022). ИНСОН КАПИТАЛИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ. Архив научных исследований, 2(1).
10.
Ochilov, O. I. (2019). DEVELOPMENT OF METHODOLOGY FOR
RECOGNIZING REVENUES FROM INVESTMENTS. In Бухгалтерский учет, анализ и
аудит: история, современность и перспективы развития (pp. 96-99).
11.
Ochilov, O. I. (2019). THEORETICAL BASES OF INVESTMENTS
ACCOUNTING. In БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ: ДОСТИЖЕНИЯ И НАУЧНЫЕ
ПЕРСПЕКТИВЫ XXI ВЕКА (pp. 209-214).
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
164
12.
Ochilov, O. I. (2018). METHODOLOGICAL ASPECTS OF FINANCIAL AND
ECONOMIC PERFORMANCE ANALYSIS OF BUSINESS ENTITY. In АКТУАЛЬНЫЕ
ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ БУХГАЛТЕРСКОГО УЧЕТА, СТАТИСТИКИ
И НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ (pp. 26-34).
13.
Юлдашев, Ж. А. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МИЖОЗЛАР БИЛАН
МУНОСАБАТЛАР ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ТАКОМИЛАШТИРИШ.
14.
Qlichev Baxtiyor Pardayevich. (2024). Xo‘jalik yurituvchi subyektlarda CVP-
tahlilni tashkil etishning muammoli jihatlari. YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT,
4 (2024), 754–759
15.
Klichev Bakhtiyar Pardayevich. (2024). Problematic Aspects of Organizing Cvp-
Analysis in the Enterprises of Uzbekistan // Web of Scientist: International Scientific
Research Journal, 5(5), 241–248. Retrieved from
https://wos.academiascience.org/index.php/wos/article/view/4906
16.
Kholdorov Sardor Umarovich. (2024). LIQUIDITY RISK MANAGEMENT IN
THE BANKING SECTOR: CHALLENGES, STRATEGIES AND IMPLICATIONS. World
Scientific Research Journal, 26(3), 122–131. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3255
17.
Qlichev, B. (2024). Korxonalar faoliyatini rivojlantirishda operatsion faoliyat
tahlilining zarurligi. Mintaqani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor yo'nalishlari,
Konferensiya to‘plami. Termiz, O'zbekiston. 15-iyun 2024-yil.
https://doi.org/10.5281/zenodo.11909171
18.
Abdullayev, A., & Djamalov, H. (2023). ORGANIZATIONAL STRUCTURE OF
THE INTERNAL CONTROL SERVICE FOR THE FULFILLMENT OF TAX
OBLIGATIONS OF ENTERPRISES.
Scientific and Technical Journal of Namangan Institute
of Engineering and Technology
,
8
(4), 297-307.
19.
Xudoyorov, O. O. (2023). Bank daromadlarini oshirishda masofaviy bank
xizmatlarini tutgan o ‘rni.
20.
Odilovich, K. O. (2024). IMPACT OF REMOTE BANKING SERVICES ON
BANK INCOME.
International Journal of Education, Social Science & Humanities
,
12
(6),
82-86.
21.
Majidov, J. K. (2019). Ways of improving management of credit portfolio at
commercial banks.
International Journal of Research in Social Sciences
,
9
(3), 725-736.
22.
Мажидов Ж. (2024). Тижорат банклари активлар портфелларининг сифатини
ошириш бўйича хориж тажрибаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. (2024).
Ustozlar
Uchun
,
1
https://pedagoglar.org/index.php/02/article/view/3878
23.
У.А. Нурманов. (2024). ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИ ҚЎЛЛAШ ЖAPAЁНИДA
БOШҚAPИШ ФУНКЦИЯCИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. World Scientific Research
Journal,
26(3),
140–147.
Retrieved
from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3257