BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
145
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ИҚТИСОДИЙ
САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Самадова Наргиза Расуловна
ТДИУ, “Молиявий таҳлил” кафедраси доценти
G-mail:
Аннотация:
Мазкур
мақолада
иқтисодий
ресурсларни
шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини
мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илмий асослари ёритилган.
Калит сўзлар
:
Иқтисодий салоҳият, иқтисодий ресурслар,
мониторинг баҳолаш, интеграл баҳолаш , норматив баҳолаш.
Рақобат
шароитида ҳар қандай иқтисодий субъектнинг асосий
мақсадига етиши унинг иқтисодий салоҳиятига бевосита боғлиқдир.
Салоҳият тушунчаси жуда кўплаб соҳаларда қўлланилиши мумкин.
Хусусан, интеллектуал салоҳият, туризм салоҳити, саноат салоҳияти,
инновацион салоҳият, мудофаа салоҳияти каби кўплаб соҳаларга оид
манбааларда “салоҳият” атамаси ишлатилган. Чунки, ушбу сўзнинг
луғавий маъносидан келиб чиқиб, мавжуд ҳолат ва келгусидаги
имкониятларни баҳолаш учун салоҳият сўзи қўлланилади. Бироқ,
иқтисодий салоҳият категория сифатида микро, мезо, макро ва глобал
даражада қўлланиладиган, барча олимлар томонидан эътироф этиладиган
тушунча эканлиги диссертация ишининг биринчи бобида баён этилди.
Мазкур тадқиқот иши предмети доирасида хўжалик юритувчи субъектлар
иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш нуқтайи назардан унинг
услубий жиҳатларини ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Шу боисдан, корхона иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш асосида уни
баҳолаш жараёнида қўлланиладиган усуллар, илмий манбаларда келтириб
ўтилган услуб ва услубиётлар, уларнинг мазмуни ва қиёсий таҳлилини
илмий тадқиқ этиш тадқиқот вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Ҳар қандай таҳлил турининг натижадорлиги унинг ташкилий ва
ахборий жиҳатларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шу боисдан ҳам
иқтисодий таҳлил ва унинг назариясига бағишланган аксарият
адабиётларда иқтисодий таҳлил ишларини ташкил этиш, ўтказиш ва унинг
ахборот таъминоти масалалари умумий жиҳатдан баён қилинган. Мазкур
манбаларда иқтисодий таҳлилни ташкил этиш, ўтказиш ва натижаларини
расмийлаштириш иқтисодий таҳлил фанининг умумий назарий-
методологик нуқтайи назардан очиб берилган. Бироқ, тематик таҳлил
нуқтайи назардан алоҳида таҳлил объектлари бўйича таҳлилни ўтказиш
кетма-кетлиги келтириб ўтилмаган.
Корхона иқтисодий салоҳияти комплекс тушунча сифатида қаралса
ҳам иқтисодий таҳлилнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади. Шу
боисдан, унга тематик таҳлил сифатида ёндашган ҳолда ташкилий
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
146
асосларини ёритиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Корхона фаолиятида бошқарувнинг муҳим вазифаларидан бири
унинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолашдир. Кескин
рақобат шароитида бизнес субъектлари учун иқтисодий ресурсларни
шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини
мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илмий асосланган иқтисодий
механизмлари
мавжуд
эмаслиги
тадбиркорлик
субъектларининг
инвестиция фаоллиги ва рақобатбардошлигини пасайишига олиб келади.
Бу эса, корхона иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолашнинг
янги усуллари ва моделларини ишлаб чиқиш орқали унинг иқтисодий
ҳолати ва ривожланишишида бошқарув қарорлари таъсирини оширишни
тақазо этади. Иқтисодий салоҳиятни баҳолашда натижасида унга яхлит
тизим сифатида қараган ҳолда мавжуд ресурслар билан чекланиб қолмай,
келажакдаги имкониятларни ҳам аниқлай олиш лозим. Корхона иқтисодий
салоҳиятини маълум қисми бўйича комплекс таҳлил ўтказиб, тўғри ва
умумий хулоса шакллантириш имконини бермайди. Анаъанвий методлар
корхона иқтисодий салоҳиятини тўлалигича, мантиқий узвийликда таҳлил
қилиш ва баҳолаш учун етарли имкониятларга эга эмас деган илмий
хулосага келинган. Шу боисдан, замонавий тадқиқотларда корхона
иқтисодий салоҳиятининг олдинги ва жорий даврлар бўйича таҳлил қилиш
асосида унинг истиқболли даражасини баҳолашга кенг эътибор
берилмоқда.
Иқтисодий салоҳият элементларини молия-хўжалик фаолиятининг
натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар асосида балли, эксперт, экспресс
ва молиявий кўрсаткичлар ёрдамида баҳолаш методлари қўлланилган.
Бироқ, манбаларда иқтисодий салоҳият таркиби бўйича ягона ёндашув
мавжуд эмас. Шундай экан, корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолаш
бўйича унинг таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги ва
боғлиқлигидан келиб чиқиб, уларнинг хусусий ва умумий таъсирларини
ҳисобга олган ҳолда корхонанинг жорий ва истиқболдаги салоҳиятини
баҳолаш имконини берувчи услубиёт илаб чиқиш ҳанузгача устувор
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолаш бўйича анъанавий ва
замонавий методларнинг моҳиятини тадқиқ этиш асносида маълум
бўлдики, корхонанинг иқтисодий салоҳиятини таҳлили ва баҳолашнинг
асоси иқтисодий ресурсларнинг шаклланиши, ишлатилиши ва иқтисодий
натижалар билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳамда улар ўртасидаги самарали
ўзаро таъсир мезонига асосланиши керак. Бу эса иқтисодий салоҳиятнинг
корхонани барқарор, самарали фаолият юритиши учун учун ўзини ўзи
ривожлантиришнинг ички манбаларини шакллантириш ва амалга ошириш
ролини мужассам этган ҳолда ички ва ташқи муҳитнинг ўзгаришига
мутаносиблиги билан белгиланади.
Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлилининг асосий босқичида зарур
бўлган яна бир муҳим элементлардан бири бу мазкур жараёнда
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
147
қўлланиладиган усуллардир. Мазкур усуллар таҳлил натижаларининг
самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатиб, масалага таҳлилчининг қандай
ёндашаётганлигидан келиб чиқиб танланади.
Тадқиқотлар натижасида иқтисодий салоҳият таҳлилининг қуйидаги
кенг тарқалган услубларини келтириб ўтиш мумкин.
1. Интеграл баҳолаш услуби. Ушбу услуб корхона иқтисодий
салоҳиятини унинг алоҳида таркибий қисмларининг ҳолатини акс
эттирувчи турли кўрсаткичлар тўпламидан иборат ягона интеграл
кўрсаткич сифатида ифодалаш орқали амалга оширилади. Ундан
фойдаланиб, корхонанинг умумий ҳолатини аниқлаш ва бозор
шароитларига нисбатан унинг имкониятлари ҳақида хулоса чиқариш
мақсадга мувофиқдир.
2. Норматив баҳолаш услуби. Мазкур услуб эталон кўрсаткичлар
асосида ишлаб чиқилган меъёрлардан фойдаланиш орқали рўёбга чиқади.
Бунда корхона иқтисодий салоҳияти бўйича ҳақиқатда эришилган
кўрсаткичлар меъёрий кўрсаткичлар билан таққосланиб, тегишли таҳлилий
хулосалар чиқарилади.
3. Рейтинг баҳолаш услуби. Бу услуб корхона иқтисодий
салоҳиятини баҳолашда энг қўлланиладигани десак ҳам муболаға
бўлмайди. Ушбу услубда иқтисодий салоҳият ва унинг таркибий
қисмларини ифодаловчи танлаб олинган кўрсаткичлар тармоқ бўйича энг
илғор корхона, рақобатчилар ёки эталон корхона кўрсаткичлари билан
таққослаш орқали хулоса қилинади. Рейтинг услубини қўллаш орқали
иқтисодий салоҳият тўғрисида тезкор ахборот олиш мақсадида унинг
таркибий қисмлари бўйича 3-5 тадан энг муҳим, умумлаштирувчи
кўрсаткичларни танлаб олиб, экспресс баҳолаш усулидан ҳам
фойдаланилади.
Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлили мазмун жиҳатдан ички ва
ташқи ахборот фойдаланувчилар учун бир хил муҳим аҳамият касб этади.
Бунинг асосий сабаби корхона билан иқтисодий алоқага киришувчи ҳар
қандай субъект унинг иқтисодий салоҳияти тўғрисида ахборотга доимий
эҳтиёж сезиб туради. Корхона бошқаруви учун эса бу икки ёқлама
аҳамиятга молик масала ҳисобланади. Биринчидан, пировард мақсадга
эришишда мавжуд иқтисодий салоҳиятни тўғри баҳолаш ва самарали
бошқарув қарорларини қабул қилиш. Иккинчидан эса корхона иқтисодий
салоҳиятини инвесторлар ва ҳамкорларга ҳаққоний кўрсатиб бера олиш
орқали корхона инвестициявий жозибадорлигини таъминлаши ва ошириб
бориши керак. Чиндан ҳам бугунги бозор шарт-шароитлари ва кескин
рабоқат шароитида инвестициявий жозибадорликни таъминлашда
иқтисодий салоҳият асосий ўринга чиқмоқда.
Корхона иқтисодий салоҳияти паспорти унинг молиявий ва бошқа
ҳисоботлари таҳлиллари асосида мавжуд иқтисодий салоҳияти, ундан
фойдаланиш ҳолати, самарадорлиги ва натижавийлигини, корхонанинг
қисқа, ўрта ва узоқ муддатли мақсадлари ва бу борада амалга
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
148
оширилаётган аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган намойиш қилувчи
ҳужжат ҳисобланади. Унда иқтисодий салоҳият ва таркибий қисмлари
таҳлили натижалари, келгусида иқтисодий салоҳиятни ошириш имконини
берувчи аниқ, ишончли, илмий асосланган режалар, инвестициявий
жозибадорликни таъминловчи ва оширишга хизмат қилувчи бошқа муҳим
кўрсаткичлар ўз аксини топиши керак. Шунингдек, мазкур ҳужжатда
ахборотлар мутлоқ ва нисбий, миқдор ва сифат, умумий ва махсус,
молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар орқали акс эттирилиши мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Самадова Н.Р. Хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий салоҳияти
тушунчаси ва унинг назарий асослари. // Бизнес эксперт (илмий-амалий журнал). –
Тошкент, - №4. 2021. – 87-91 б. (08.00.00; №4)
2.
Самадова Н.Р. Хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий салоҳиятни
ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг амалий жиҳатлари // Scientific Journal of
“International Finance & Accounting” 3∕2023.
3.
Klichev, B. (2014). Бошқарув ҳисобида баҳо шакллантиришни
такомиллаштириш масалалари. Молия, 2014(5), 10–15.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10522860
4.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2023). DIGITAL ECONOMY AND
CHANGES IN BUSINESS ANALYSIS. International Journal of Research in Finance and
Marketing (IJRFM), 13(12), 47-52. Retrieved from
content/uploads/IJRFM4Dec2023-Uzb.pdf
5.
Қличев, Б. (2022). Истеъмолчи манфаатлари асосида маҳсулотга баҳо
шакллантириш масалалари таҳлили
.
Iqtisodiyot: tahlillar va prognozlar, 4 (20)-сон, 170-
175.
6.
Ibragimov Gayratjon Artikovich, Kurbanbaev Jurabek Eruvbayevich,
Mukhiddinova Barno Gafurjanovna. (2019). The main differences between IFRS and NSA.
International Finance and Accounting, 3(13), 1-12. Retrieved from
https://core.ac.uk/download/pdf/285998049.pdf
7.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2023). DIGITALIZATION OF THE
ECONOMY AND OPERATIONAL SAFETY. International Journal of Research in
Economics and Social Sciences(IJRESS), 13 (11), 95-101. Retrieved from
https://euroasiapub.org/wp-content/uploads/IJRESS10-Nov2023-Uzb.pdf
8.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). EKSPORT-IMPORT
OPERATSIYALAR HISOBI NAZORATINI TAKOMILLASHTIRISH YO’NALISHLARI .
World Scientific Research Journal, 23(2), 215–222. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3034
9.
Самадова Наргиза Расуловна. (2024). КОРХОНА ИҚТИСОДИЙ
САЛОҲИЯТИНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ COMPLEX ANALYSIS OF THE
ECONOMIC COMPETENCE OF THE ENTERPRISE . World Scientific Research Journal,
23(2), 174–181. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3030
10.
Gayratjon Ibragimov. (2024). TIJORAT BANKLARIDA MBMB TIZIMINI
JORIY ETISH MASALALARI . World Scientific Research Journal, 23(2), 223–230.
Retrieved from
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
149
11.
Пардаевич, Қ. Б. (2023). Хўжалик юритувчи субъектларда операцион
фаолиятида ишлаб чиқариш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили.
Scientific
Journal of “International Finance & Accounting
, (2), 2181-1016.
12.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). MUQOBIL IQTISODIYOTNI
SHAKLLANTIRISH: MUAMMOLAR VA YECHIMLAR . World Scientific Research
Journal, 23(2), 231–238. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3036
13.
Қличев, Б. (2021, ноябрь 19). Ички аудит хизмати фаолиятида иқтисодий
таҳлилни такомиллаштириш масалалари. Рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ
маъмуриятчилиги ва халқаро солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш.
Халқаро конференция материаллари тўплами. Тошкент, Ўзбекистон.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10531234
14.
Самадова Наргизза Расуловна. (2024). ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ
СУБЪЕКТЛАР ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ.
World Scientific Research Journal, 26(3), 95–104. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3252
15.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). BIZNES JARAYONLARNI
OPTIMALLASHTIRISH YO’NALISHLARI . World Scientific Research Journal, 23(2),
239–246. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3037
16.
Қличев, Б. (2021). Хўжалик юритувчи субъектларда ишбилармонлик
фаоллиги таҳлили
.
Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби, 1 (3)-сон, 1-9. Retrieved from
https://finance.tsue.uz/wp-content/uploads/2021/06/4.-Қличев-Б.pdf
17.
Қличев, Б. (2021). Инновацион фаолиятда асосий воситалар таҳлилини
ташкил этиш масалалари. Инновацион иқтисодиёт: муаммолар, таҳлил ва ривожланиш
истиқболлари. Қарши, Ўзбекистон.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10531216
18.
Қличев, Б. (2021, сентябрь 30). Меҳнат мотивациясида моддий
рағбатлантириш таҳлили. Молия-банк тизимида илм-фан,таълимнинг инновацион
инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантиришда тошкент молия институтининг
ўрни. Конференция материаллари тўплами, Тошкент, Ўзбекистон.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10531256
19.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2023). ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТ
НАТИЖАЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ. World Scientific
Research Journal, 21(1), 182–188. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2876
20.
Yuldashevna, R. U. (2022). Monitoring of Credit Risks as Financial Resources In
Commercial Banks.
International journal of trends in business administration
,
12
(1).
21.
Rozmatova Umida Yuldashevna. (2024). NOMODDIY AKTIVLAR AUDITINI
TAKOMILLASHTIRISH. World Scientific Research Journal, 26(3), 177–184. Retrieved
from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3261
22.
Rozmatova Umida Yuldashevna. (2023). IQTISODIYOTNI RIVOJLANISH
ISTIQBOLLARIDA AXBOROT KOMMUNIKATSIYA TEXNOLOGIYALARINING
AHAMIYATI .
World Scientific Research Journal
,
16
(1), 20–22. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2693