Mualliflar

  • Нилуфар Шарипова

Muallif biografiyasi

  • Нилуфар Шарипова

     PhD, Тошкент давлат иқтисодиёт университети
    “Банк ҳисоби ва аудити” кафедраси доценти
    Тошкент, Ўзбекистон. e-mail: shani_80@mail.ru
    ORCID: 0000-0002-4892-9922 

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.133777

Kalit so‘zlar:

ялпи ички маҳсулот макроиқтисодий шоклар банк активлари рентабеллиги эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар.

Annotasiya

 Мақолада макроиқтисодий шок ҳолатлари банк тизими
барқарорлигига таъсири ўрганилиши асосида тегишли хулосалар
шакллантирилган. 


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

219

МАКРОИҚТИСОДИЙ ШОК ҲОЛАТЛАРИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ

БАНК ТИЗИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Нилуфар Шарипова

PhD, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

“Банк ҳисоби ва аудити” кафедраси доценти

Тошкент, Ўзбекистон. e-mail: shani_80@mail.ru

ORCID: 0000-0002-4892-9922

Аннотация:

Мақолада макроиқтисодий шок ҳолатлари банк тизими

барқарорлигига таъсири ўрганилиши асосида тегишли хулосалар
шакллантирилган.

Калит сўзлар:

ялпи ички маҳсулот, макроиқтисодий шоклар, банк

активлари рентабеллиги, эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар.


Банк тизими молиявий тизимнинг муҳим таркибий қисми бўлгани

сабабли, мамлакат иқтисодий ўсиши банк тизимининг барқарорлиги билан
узвий боғлиқдир. Сўнгги йилларда дунё иқтисодиётининг салбий
макроиқтисодий шоклар натижасида турли инқироз сценарийларига дуч
келаётгани бундай макроиқтисодий шокларнинг банк тизимига таъсирини
тадқиқ этишни талаб қилади. Иқтисодий цикл фазалари банк тизими
ҳолатига қандай тартибда таъсир кўрсатишини кўриб чиқамиз.

Ҳар бир мамлакат иқтисоди учун иқтисодий ўсиш даври ижобий

таъсир ўтказади, рецессия ва инқироз ҳолатлари эса салбий таъсирга эга.
Иқтисодий ўсиш даврида корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳолининг
фойдаси, активлар нархи ошади. Иқтисодиётда талаб даражаси ортади, бу
эса банк кредитларига талаб даражасини оширади. Банклар, ўз навбатида,
кредит ресурсларига бўлган талабни қондириш ва соф фойдасини ошириш
мақсадида кредит портфелини ўстиради. Иқтисодиётнинг энг юқори ўсиш
нуқтасида банклар кредит портфелини ошириш мақсадида қарз
олувчиларга талабни енгиллаштириб, юқори кредит рискига йўл
қўйишлари мумкин. Иқтисодий ўсиш даврида муддати ўтган кредитлар
ҳажмининг камайиши ссудалар бўйича йўқотишларга ажратиладиган
захиралар ҳажмининг камайишига олиб келади. Аммо иқтисодий
ўсишнинг юқори нуқтасига етгач, эртами-кечми иқтисодиётда пасайиш
даври бўлади. Талаб ва активлар нархи пасаяди, ишсизлик даражаси
ортади, бу эса аҳоли даромадларининг камайиши, гаровга олинган мулк
нархининг камайишига, кредитлар бўйича кечиктирилган тўловларнинг
юзага келишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда банклар балансида
муаммоли кредитлар ҳажми ортиб, капиталдан захиралар ажратиш ҳажми
ортишига олиб келади. Банк тизими тўқнаш келадиган инқироз мамлакатда
умумий иқтисодий инқирозни янада кучайтиради. Шу тарзда, банклар
иқтисодиётдаги умумий ўзгаришлар таъсирида инқирозга учраши мумкин,
деган хулосага келамиз.


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

220

Кредит

ташкилотларининг

ҳолатига

макроиқтисодий

кўрсаткичларнинг таъсирини баҳолашда стресс-тест моделларида кўп
ҳолларда банк капитали қўлланилади. Шунингдек, макроиқтисодий
кўрсаткичлар эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар ҳамда банк
активлари рентабеллиги кўрсаткичларига кучли таъсир ўтказади.

Банклар қарз олувчи томонидан кредит мажбуриятларини

бажармаслик эҳтимоли юзага келганида ссудалар бўйича йўқотишлар учун
захираларни шакллантирадилар. Бундай захираларнинг ортиши банкнинг
ўз фаолиятидан фойдасини камайтириб, зарарни кўпайтиради.

Юқоридаги таҳлиллар асосида, иқтисодий ўсиш даврида эҳтимолий

йўқотишлар

учун

захиралар

ҳажми

камаяди,

макроиқтисодий

нобарқарорлик даврида эса бундай захиралар ҳажми ортади, деган
хулосага келамиз.

Макроиқтисодий шокларнинг банк тизимига таъсирини белгиловчи

яна бир кўрсаткич банк активлари рентабеллиги (ROA) ҳисобланади.

Иқтисодий ўсиш даври банк кредит портфелининг ўсиши ва

даромадларининг ортиши билан активлар рентабеллигини ошишига олиб
келади. Иқтисодий пасайиш даври талаб камайиши, ликвидлилик
етишмаслиги, кредитлаш ҳажмининг камайиши билан активлар
рентабеллигини пасайтиради. Шу мавзуда олиб борилган тадқиқотларда
банк инқирозларига макроиқтисодий шоклар таъсирини ўрганишда кўплаб
тадқиқотларда боғлиқ ўзгарувчи сифатида ссудалар бўйича йўқотишлар
учун захиралар кўрсаткичи олинади.

Масалан, Pesola ўз тадқиқотида Дания, Швеция, Финляндия ва

Норвегия давлатлари банк тизимини таҳлил қилиш асосида, корхона ва
ташкилотлар ҳамда аҳолининг юқори даражадаги қарз юки, фоиз
ставкаларининг ортиши, ЯИМ ўсиш даражасининг пасайиши ушбу
мамлакатларда банк инқирози юзага келишига сабаб бўлган, деган
хулосага келган

1

.

Bikker ва Hu олиб борган тадқиқотларида, банклар барқарор даврда

захиралар шакллантиргани сабабли макроиқтисодий нобарқарорликка
камроқ таъсирчан, деган хулосага келади

2

.

Шунингдек,

Gambacorta,

Gobbi

ва

Panetta

олиб

борган

тадқиқотларида Европа ҳамда АҚШ банк тизими мисолида эконометрик
панел регрессия таҳлили асосида ЯИМ ўсиши ва инфляциянинг пасайиши
активлар рентабеллилигига ижобий таъсир қилишини исботлашган. Фоиз
ставкаларининг ўзгариши эса, бу таҳлилда ўзаро алоқадорлик бермаган

3

.

Quagliariello Италия банк тизими мисолида олиб борган тадқиқотида,

активлар рентабеллигига ЯИМ пасайиши, узоқ муддатли давлат

1

Pesola J. “The role of macroeconomic shocks in banking crises”, Bank of Finland Discussion Papers, n. 6,

Helsinki. – 2001.

2

Bikker J. A. and Hu H. “Cyclical Patterns in Profits, Provisioning and Lending of Banks”, DNB Staff Reports,

n. 86, Amsterdam. - 2002.

3

Gambacorta L., Gobbi G., Panetta F.“Il sistema bancario italiano nell’areadell’euro”, Bancaria, n. 3.- 2001.


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

221

облигациялари ставкаларининг пасайиши ва ишсизликнинг ўсиши салбий
таъсир ўтказади, деган хулосага келган

4

.

Юқоридаги тадқиқотлар натижаларини ўрганиш шуни кўрсатадики,

банк тизими барқарорлиги макроиқтисодий шокларга таъсирчан
ҳисобланади. Турли салбий макроиқтисодий ўзгаришлар банк тизимида
эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар ҳажмининг ортиши ҳамда банк
активлари рентабеллилигини пасайишига олиб келади.

Ўзбекистон банк тизими активлар рентабеллиги, банк капитали

рентабеллиги ҳамда муаммоли кредитлар ҳажмининг жами кредит
портфелидаги улушини 2017-2022 йиллардаги динамикасини ўрганиш
натижасида 2021 йилдаги кўрсаткичлар ковиддан кейинги инқироз сабабли
пасайгани кузатилди (1-жадвал).

1-жадвал

Банкларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш

кўрсаткичлари

5

Кўрсаткич

2017

2018

2019

2020

2021 2022

1.

Муаммоли кредитлар (NPL) нинг

жами кредитлардаги улуши, %

*

*

*

2,1

5,2

3,6

2.

Активлар рентабеллиги (ROA)

1,9

2

2,2

2,2

1,3

2,5

3.

Капитал рентабеллиги (ROE)

17,1

16,2

16,7

10,3

6,1

13,3


Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин, мамлакатимиз

банк тизимида муаммоли кредитлар (NPL) нинг жами кредитлардаги
улуши 2023 йил 1 январь ҳолатига 3,6 фоизни (14 трлн сўм) ташкил этиб,
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоиз бандга пасайган. Ушбу
кўрсаткич давлат улуши мавжуд банклар ва бошқа банклар кесимида
таҳлил қилинганида, давлат улуши мавжуд банклар учун 3,9%ни, бошқа
банклар учун 2,1 %ни ташкил қилгани кузатилди. Шу жумладан, давлат
улуши мавжуд банклардан Ўзагроэкспортбанкда бу кўрсаткич энг юқори
96,3%ни, Халқ банкида 11,9%ни, Микрокредитбанкда 4,8%ни ташкил
этган.

Активлар рентабеллиги кўрсаткичи (ROA), 2017 йилдаги 1,9%дан

2022 йил охирига келиб, 2,5 %гача ортганини ижобий ҳол сифатида
баҳолаш мумкин. Сўнгги олти йиллик давр мобайнида активлар
рентабеллиги кўрсаткичи (ROA) ҳамда капитал рентабеллиги кўрсаткичи
(ROE) кўрсаткичларининг динамикаси таҳлил қилинганда, ушбу даврда
ROA кўрсаткичи ўртача 2-2,5% атрофида бўлганини ижобий баҳолаш
мумкин. Аммо ROA кўрсаткичининг оширилиши банклар молиявий
барқарорлигини белгилаб берадиган асосий кўрсаткичлардан бири
эканлигини ҳисобга олиш лозим. Банк хизматлари таркибида инновацион
рақамли технологияларга асосланган хизматларнинг кенгайтирилиши банк

4

Quagliariello M. “Banks’s performance over the business cycle: a panel analysis on Italian intermediaries”, The

university of York, n.14. – 2007.

5

cbu.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

222

операцион харажатларини камайтириб, соф фойданинг ортишига, бу эса
ўз-ўзидан активлар рентабеллиги кўрсаткичининг юқори бўлишига ёрдам
беради.

Капитал рентабеллиги кўрсаткичи (ROE) эса 2017 йилдаги 17,1 %дан

2021 йил охирига келиб кескин 6,1 %га тушганини кузатиш мумкин. Аммо
ушбу кўрсаткич 2022 йил натижаларига кўра, 13,3%га кўтарилган.

Юқорида келтирилган таҳлиллар натижасида хулоса қилиб шуни

таъкидлаш мумкинки, банк тизими барқарорлигини ифодаловчи асосий
кўрсаткичлар ҳисобланувчи активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги,
эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар банк тизимига макроиқтисодий
таъсирларни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Мамлакатда
ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, инфляция даражасининг пасайиши,
ишсизлик даражасининг камайиши юқоридаги кўрсаткичларнинг ижобий
ўзгаришида ўз аксини топади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Pesola J. “The role of macroeconomic shocks in banking crises”, Bank of

Finland Discussion Papers, n. 6, Helsinki. – 2001.
2.

Bikker J. A. and Hu H. “Cyclical Patterns in Profits, Provisioning and

Lending of Banks”, DNB Staff Reports, n. 86, Amsterdam. - 2002.
3.

Gambacorta L., Gobbi G., Panetta F.“Il sistema bancario italiano

nell’areadell’euro”, Bancaria, n. 3.- 2001.
4.

Quagliariello M. “Banks’s performance over the business cycle: a panel

analysis on Italian intermediaries”, The university of York, n.14. – 2007.
5.

ЎзР Марказий банкининг Статистик бюллетенлари.

6.

https://cbu.uz/oz/statistics/bankstats/843935.



Муаллифнинг (муаллифоарнинг) энг кўп ўқилган мақолалари