BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
206
ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
М.И. Хайитбоев
Тошкент давлат иқтисодиёт
университети “Аудит” кафедраси доценти
Жаҳон бозорида иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда асосий
эътибор хом-ашё ва ресурслардан оқилона фойдаланиш, унумсиз харажатларни тежаш
ва маҳсулот таннархини камайтириш муҳим ўрин тутади. Иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги
товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини тўғри ташкил қилиш ҳамда улардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириши зарур бўлади. Товар-моддий захиралар
аудитини самарали ташкил қилиш орқали хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулот
таннархини камайтиришга, фойда миқдорини оширишга ҳамда молиявий барқарорлик
кўрсаткичларининг яхшиланишига эришиш мумкин. Шу боисдан товар-моддий
захиралар аудити методологиясини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш
муҳим ҳисобланади. Қуйида товар-моддий захиралар аудитининг норматив-ҳуқуқий
базаси ва унда халқаро стандартларнинг тутган ўрнига эътибор қаратамиз.
Мамлакатимизда кейинги йилларда аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар
асосида ташкил этишга кенг эътибор қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари ва
ҳукуматимиз томонидан кўпгина ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида
аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3946-
сон қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда аудиторлик фаолиятини халқаро
стандартлар асосида ўтказишга туртки берди. Мазкур қарордан сўнг 2021 йил 25
февралда
«Аудиторлик
фаолияти
тўғрисида»ги
ЎРҚ-677-сон
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонуннинг илгариги таҳрирлардан
аудит соҳасида мавжуд бўлган барча ҳужжатларни ўз ичига қамраб олганлиги билан
фарқланади. Қонунда аудит принциплари таркибига ўзгаришлар киритилди.
Шунингдек, мазкур Қонунда аудиторлик текширувига таъриф берилган, мажбурий
аудиторлик текширувидан ўтадиган субъектлар ва уни ўтказиш муддати ўзгартирилган.
Ўзбекистонда иқтисодиётни трансформациялаш шароитида хўжалик юритувчи
субъектларда товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар асосида
ташкил этиш борасида амалий чоралар кўрилмоқда. Хорижий инвесторларни зарур
ахборот муҳити билан таъминлаш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари, тижорат
банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган
юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиши ва 2021 йил
якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш»
вазифаси белгиланган. Мазкур вазифани амалга ошириш хўжалик юритувчи
субъектларда товар-моддий захиралар ҳисоби ва аудитини халқаро стандартлар
талаблари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни асослаш, товар-
моддий захираларни бухгалтерия ҳисобида ҳаққоний қийматда баҳолаш, аудиторлик
текширувларида товар-моддий захиралар бўйича ички назорат тизимини кучайтириш
масалалари долзарб муаммолардан биридир.
Маълумки, аудиторлик текширувларининг самарали бўлиши, асосан, аудиторлик
фаолиятини тўғри ташкил этиш ва пухта режалаштириш билан белгиланади. Аудитни
режалаштириш аудитнинг муҳим йўналишларини аниқлаш имконини беради.
Аудиторлик текширувини ўтказишда концептуал ёндашув мавжуд бўлиб, мазкур
ёндашув товар-моддий захиралар аудитини ўтказиш босқичлари кетма-кетлигини тўғри
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
207
белгилашга имкон беради. Аудит назарияси ва амалиётида режалаштириш жараёнида
объектга асосланган ёндашув, даврий ёндашув ва жараёнли-объектли ёндашувдан
фойдаланиш тавсия этилади.
Аудиторлик текширувларида объектга асосланган ёндашув бухгалтерия
ҳисобидаги айрим счётлар ёки муайян объектларга нисбатан маълумотларни
текширишни ўз ичига олади. А.Д.Шеремет, В.П.Суйц фикрича, «даврий жараённи
қўллашни тавсия этиб, унинг асоси аудит ўтказилаётган ташкилотнинг молиявий-
иқтисодий фаолияти, бухгалтерия ҳисобида фойдаланилувчи тизим, ички аудит ва
ҳужжат айланиши жадвалини ифодаловчи сегментларни ажратиш ҳисобланади».
Профессор И.Н.Богатая «даврий ёндашув ва объектга йўналтирилган элементларни
ўз ичига олган жараёнли-объектли ёндашувнинг қўлланилиши мақбул ҳисобланади»
деган хулосага келган. Фикримизча, аудиторлик текширувига жараёнли-объектли
ёндашувни қўллаш мақсадга мувофиқ, чунки мазкур ёндашув орқали аудиторлик
текширувларида такрорланишни олдини олиш, меҳнат харажатларини камайтириш,
аудиторлик рискини пасайтириш ва текширув сифатини ошириш мумкин.
Кўпчилик адабиётларда аудиторлик текшируви босқичлари бўйича турлича
фикрлар берилган. «Аудиторлик луғати»да «аудит босқичи деганда аудитнинг
вақтинчалик босқичлари назарда тутилган бўлиб, улар бажарилувчи ишларнинг умумий
тури ва аудиторлик риски билан тавсифланади. Бунда қуйидаги тўрт босқични ажратиш
мақсадга мувофиқ:
дастлабки босқич;
режалаштириш;
аудит амалларини қўллаш;
аудиторлик хулосасини тайёрлаш.
И.ф.д., профессор И.Н.Қўзиев аудитни 4 та босқичга ажратган: «бошланғич
босқич, аудитга тайёргарлик босқичи, аудиторлик текширувини амалга ошириш босқичи,
аудиторлик текшируви натижаларини умумлаштириш босқичи».
Ўз навбатида, О.В.Ковалева ва Ю.П.Константинов «аудиторлик текширувини
тайёрлаш, аудитни режалаштириш, аудит амалларини бажариш, аудит натижаларини
расмийлаштиришдан иборат тўрт босқичдан фойдаланишни»таклиф этадилар.
И.ф.д., профессор А.Авлокулов ҳам ўз тадқиқот ишларида аудиторлик
текширувида асосан 4 асосий босқич мавжудлиги таъкидлаган: «аудиторлик
текширувини режалаштириш ва ташкил этиш; хўжалик муомалаларини текшириш;
ҳисоботнинг алоҳида моддаларини текшириш; аудиторлик текширувини якунлаш».
В.А. Ерофеева, В.А. Пискунов ва Т.А. Битюкова ўз тадқиқотларида «аудиторлик
текширувининг уч босқичи: режалаштириш (дастлабки босқич), аудит далилларини
йиғиш (иш босқичи), аудитни якунлаш (якуний босқич)ни» белгилайдилар. Р.П.Булыга
«аудитни режалаштириш, аудит текшируви ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш сингари
текширув босқичлардан фойдаланишни»таклиф қилади.
Аммо юқорида қайд этиб ўтилган олимларнинг асарларида товар-моддий
захиралар аудитини ташкил этишнинг методологик жиҳатларига кенг эътибор
қаратилмаган. Фикримизча, товар-моддий захиралар аудитининг мақсади хўжалик
юритувчи субъект тасарруфида бўлган товар-моддий захираларнинг ҳақиқий ҳолатига
баҳо бериш ҳамда молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобнинг мазкур
объекти бўйича ҳаққоний ахборотни шакллантириш ҳисобланади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон
«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги Қарори.
2.
Шеремет А.Д., Суйц. В.П. Аудит: Учебник. - 2-е изд., доп. и перераб. -М.:
ИНФРА-М, 2000. – С.255.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
208
3.
Хахонова, Н.Н., Богатая И.Н. Аудит: учебник. – М.: КНОРУС, 2011. – С.206-211.
4.
Аудиторский словарь / С.М. Бычкова, М.В. Райхман, В.Я. Соколов и др.; Под
ред. В.Я. Соколова. – М.: Финансы и статистика, 2003.– С. 153.
5.
Қўзиев И.Н. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аудиторлик
ҳисоботини тузиш ва умумлаштириш методологиясини такомиллаштириш:
и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. Тошкент-2017. -70 б.
6.
Ковалева О.В., Константинов Ю.П. Аудит: Учебное пособие. /Под ред. О.В.
Ковалевой. – М.: Издательство ПРИОР, 2002. – С. 51.
7.
Авлокулов А.З. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида инвестицион мулк
ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. Монография. –Т.: Тошкент Молия
институти, 2008. 160 б.
8.
Ерофеева В.А., Пискунов В.А., Битюкова Т.А. Аудит: учеб. пособие. – 2-е изд.,
перераб. и доп. – М.: Юрайт : Высшее образование, 2011. – С.138.
9.
Булыга Р.П. Основы аудита / под ред. д-ра эконом. наук, проф. Р.П. Булыги. –
Ростов н/Д: Феникс, 2010. – С. 147.
10.
Mamatqulov A.X. (2022). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish
faoliyati bo`yicha xom ashyo va materiallar hisobini takomillashtirish.
Scientific
Journal of “International Finance & Accounting
, Issue 6, December 2022
11.
Рахимов, М. Ю., & Рузмаматов, А. К. (2024). Янги лойиҳалар бошқарувидаги
иқтисодий дастакларни такомиллаштириш.
World scientific research
journal
,
23
(2), 362-375.
12.
Raximov, M. Y. (2015). Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O ‘quv
qo‘llanma.
T.:“Iqtisod-moliya
.
13.
Klichev, B. (2024, февраль 23). Inson kapitalini rivojlantirishda ishchilar harakati
tahlili. Ilm-fan taraqqiyotida mintaqaviy iqtisodiyotni rivojlantirish va kambag'allikni
qisqartirish, Farg'ona, O'zbekiston.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10901976
14.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий ҳисоботлардаги хатоликларни аниқлашда
таҳлилий амаллардан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари
.
Scientific Journal of
“International Finance & Accounting
, Issue 1, February 2023..
15.
Қличев, Б. (2021, май 21). Маҳсулот (иш, хизматлар) га баҳо шакллантириш
масалалари. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар
асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647005
16.
Сагдиллаева, З. А., & Файзиев, У. Ш. (2023). АНАЛИЗ И ОЦЕНКА
ФИНАНСОВОГО ПОЛОЖЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ. In
Бухгалтерский учет,
анализ и аудит: история, современность и перспективы развития
(pp. 201-207).
17.
Қличев, Б. (2021, май 21). Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги таҳлилини
ташкил этиш. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро
стандартлар асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10646960
18.
Рахимов, М. Ю., Мавланов, Н. Н., & Каландарова, Н. Н. (2022). Экономический
анализ. Учебник.
Т.:«Экономика-Финансы
.
19.
Қличев, Б. (2021, май 5). Ишбилармонлик фаоллиги индекси таҳлили. Biznes-
tahlilni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647021
20.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий инвестициялар ҳисобини
такомиллаштириш
.
Scientific Journal of “International Finance & Accounting
, Issue
2, April 2023.
21.
Қличев, Б. (2022, сентябрь 16). Операцион фаолият таҳлилида харидор танлови
асосида маҳсулотга баҳо шакллантириш масалалари. Инновацион ёндашув
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
209
асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647059
22.
Mamatqulov A.X. (2024). Qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish hisobi va
tahlilini takomillashtirish. Jahon ilmiy tadqiqot jurnali, 26(3), 132–140.
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3256.
23.
Сагдиллаева, З., Чориев, И., Максмудов, А., & Юлдашева, Ю. (2007).
Экономический анализ.
24.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2024). Ишчилар қўнимсизлиги таҳлили.
World
Scientific Research Journal
,
23
(2), 287–294. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3042
25.
Pardayevich, K. B. (2022). ANALYSIS OF PRODUCT PRICING BASED ON
PRODUCT PARAMETERS AND CUSTOMER CHOICE.
Journal of new century
innovations
,
6
(1), 67-79
26.
Mamatqulov A.X. (2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida xarajatlarini
boshqarish va hisobga olish usullari.
Moliya ilmiy jurnali, 3-сон
.
27.
У.А. Нурманов. (2024). ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИ ҚЎЛЛAШ ЖAPAЁНИДA
БOШҚAPИШ ФУНКЦИЯCИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. World Scientific
Research
Journal,
26(3),
140–147.
Retrieved
from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3257
28.
Mamatqulov A.X.(2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish
xarajatlari
bo‘yicha
tannarxni
hisoblash
usullarini
takomillashtirish
https://gospodarkainnowacje.pl
index phpissue_view_32articleview1910