BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
196
ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ МОДДИЙ
РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ
МАБЛАҒЛАРИ САРФЛАНИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Қурбонов Шодликбек Марксович
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Ўқув Маркази “Бухгалтерия ҳисоби
ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири,
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Аннотация.
Давлат тиббиёт ташкилотлари ходимларининг фаолияти
самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилиши учун
муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ўз касбий даражасини ошириб
боришдан манфаатдорлигини таъминлаш муҳим ҳисобланади. Мазкур
тезисда давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий
рағбатлантиришнинг янги тартиби ҳамда унинг бухгалтерия ҳисобини
юритиш, ҳисоботини тузиш тартиби тадқиқ этилган.
Калит сўзлар:
давлат тиббиёт ташкилоти, моддий рағбатлантириш
ва ривожлантириш жамғармаси, харажатлар, бухгалтерия ҳисоби, ойлик
фоизли устама, махсус устама, қўшимча устама, мукофот, моддий ёрдам,
махсус комиссия, аниқланган ойлик фоизли устама, тузатиш
коэффициенти.
Маълумки, тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси барча давлат тиббиёт ташкилотларида
ташкил этилган.
Тиббиёт
ташкилотларининг
моддий
рағбатлантириш
ва
ривожлантириш жамғармаси маблағлари давлат тиббиёт ташкилотларини
бюджетдан ташқари маблағлари таркибида асосий ўринни эгаллайди.
Давлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт ташкилотларининг моддий
рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси шаклланиши ва
сарфланишини, икки мустақил йўналиш бўйича маблағларнинг алоҳида
ҳисобини юритадилар:
1)
тиббиёт ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантиришга;
2)
тиббиёт
ташкилотининг
моддий-техник
базасини
ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашга.
Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига оид норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни тадқиқ қиладиган бўлсак, жамғарма маблағларининг
шаклланиши ва сарфланиши, ҳисобини ташкил этиш, юритиш ҳамда
ҳисоботларни тузишни ўз ичига олади.
Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши Бюджет
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
197
кодекси
81-моддаси
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш
тўғрисида”ги қарори билан давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт ва
фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ ҳолатда,
“тиббиёт ташкилотларининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги
гуруҳларга ажратилган:
I гуруҳ:
Амбулатория-поликлиника ташкилотлари, санитария-
эпидемиология хизмати ва бошқа ташкилотлар;
II гуруҳ:
Умумий профилли стационар тиббиёт ташкилотлари ва
бошқалар;
III
гуруҳ:
Ихтисослаштирилган
стационар
ташкилотлар
(касалхоналар, клиникалар, диспансерлар ва марказлар);
IV гуруҳ:
Шошилинч ва тез тиббий ёрдам марказлари, тез ёрдам
станциялари, ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий
марказлари”
1
.
Тиббиёт
ташкилотларининг
моддий
рағбатлантириш
ва
ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлашда давлат тиббиёт
ташкилотларининг юқорида келтирилган гуруҳларга тегишлилигидан
келиб чиққан ҳолда, икки мустақил моддий рағбатлантириш ва давлат
тиббиёт ташкилотининг моддий-техник базасини ривожлантириш,
модернизация қилиш ва таъмирлашга харажатлар амалга оширилган (1-
жадвалга қаранг).
1-жадвал
Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағларини харажатлари
йўналишлари ва тақсимланиши
2
Харажатлар йўналиши
I гуруҳ
ташкилотлар
II гуруҳ
ташкилотлар
III гуруҳ
ташкилотлар
IV гуруҳ
ташкилотлар
Ходимларни моддий
рағбатлантиришга
25% дан
ортиқ
бўлмаган
миқдорда
35% дан
ортиқ
бўлмаган
миқдорда
40% дан
ортиқ
бўлмаган
миқдорда
50% дан
ортиқ
бўлмаган
миқдорда
Моддий-техник базани
мустаҳкамлаш,
модернизация қилиш ва
таъмирлашга, шунингдек
вақтинча меҳнатга
қобилиятсизлик
нафақаларини ҳамда
кредиторлик қарзларни
камида 75% камида 65% камида 60% камида 50%
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори.
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори
асосида муаллиф томонидан тузилган.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
198
тўлашга
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-
136-сон “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш
ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони ҳамда “Тиббиёт муассасалари моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3416,
2023 йил 16 январ) асосан Жамғарма маблағлари 2022 йил 1 июндан
бошлаб, қуйидаги икки йўналиш бўйича сарфланади:
биринчиси,
75 фоизи барча давлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт,
фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга (ишга
виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати
учун базавий тариф ставкасига (ойлик лавозим маоши) ойлик устамалар
белгилаш, моддий ёрдам ва мукофотлар тўлаш шаклида, иш ҳақидан
ажратмалар билан биргаликда);
иккинчиси,
25 фоизи давлат тиббиёт ташкилотининг моддий-
техника
базасини
мустаҳкамлаш,
модернизация
қилиш
ҳамда
таъмирлашга.
Агарда
давлат
тиббиёт
ташкилотида
вақтинча
меҳнатга
қобилиятсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган
кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда, моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағлари биринчи навбатда ушбу
қарзларни тўлаш учун сарфланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, 2022 йил 1 июнгача бўлган
даврда давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат тиббиёт
ташкилотида тиббиёт ва фармацевтика ходимларигагина тариф
ставкаларига нисбатан ойлик устамалар ва рағбатлантиришлар берилган
эди.
2022 йил 1 июндан бошлаб эса, янги тартиб бўйича давлат тиббиёт
ташкилотида меҳнат фаолиятини олиб бораётган тиббиёт ва фармацевтика
ходимларидан ташқари бошқа ходимларга ҳам давлат тиббиёт
ташкилотларининг
моддий
рағбатлантириш
ва
ривожлантириш
жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби
белгиланди. Янги тартибга асосан давлат тиббиёт ташкилоти ходимларини
моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
биринчи,
давлат тиббиёт ташкилотининг юқори малакали, алоҳида
натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда
фармацевтика ходимларига
ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
199
ҳамда
бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар
(кейинги
ўринларда ойлик фоизли устамалар деб аталади);
иккинчи,
янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга
1
миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;
учинчи,
оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва
кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини
соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор
ҳамда ҳамшираларга
лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча
устамалар
;
тўртинчи,
давлат тиббиёт ташкилотларини барча ходимларига
касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот
пуллари, шунингдек моддий ёрдам пуллари.
Ойлик
фоизли
устамалар
давлат
тиббиёт
ташкилотида
Жамғарманинг моддий рағбатлантириш учун очилган 4003...лик шахсий
ғазна ҳисобварақларида мавжуд бўлган маблағлардан вақтинча меҳнатга
қобилиятсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган
кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда улар бўйича харажатлар ҳамда
қуйидаги тўловлар чегирилган қисми ҳисобидан амалга оширилади:
1)
оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп
тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини
соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор
ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча
устамалар;
2)
янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион
сўмгача махсус ойлик устамалар;
3)
Жамғарма маблағлари ҳисобидан, тиббиёт ташкилотларининг
барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан
бериладиган мукофот пуллари ва моддий ёрдам пуллари учун шахсий
ғазна ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағларнинг 10 фоиз қисми.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш зарурки, давлат тиббиёт
ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлимлари
ойлик фоизли устамалар
учун режалаштирилган маблағ
ҳисобини назорат қилиб, мавжуд маблағ
доирасида тўловларни амалга ошириши керак. Шунингдек, махсус
комиссия ва давлат тиббиёт ташкилоти раҳбари мавжуд маблағлар
доирасида ойлик фоизли устамалар белгилаши зарур.
Ойлик фоизли устамалар давлат тиббиёт ташкилоти ходимларини
рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.
Махсус комиссия ҳар бир ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ
иш
юкламаси,
бажарадиган
вазифасининг
мураккаблиги,
иш
самарадорлиги, соҳага қўшган ҳиссаси ҳамда бошқа санаш ва ҳужжат
билан тасдиқлаш мумкин бўлган 5 та муҳим кўрсаткичларни баҳолаш учун
асос сифатида белгилайди ҳамда баҳолашда мазкур кўрсаткичларга
асосланади.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
200
Бунда, ходимларнинг меҳнатга виждонан муносабати, меҳнат
фаолиятида кўрсатаётган юқори натижалари ҳамда касб этикасига риоя
этиши инобатга олинади.
Махсус комиссия томонидан ҳар бир кўрсаткич 20 баллгача бўлган
рейтинг тизимида баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларнинг умумий йиғиндиси
энг юқори балларда баҳоланган тақдирда 100 баллни ташкил этиши зарур.
Умумий 100 баллик рейтинг тизими асосида 75 баллдан 100 баллгача
натижага эришган давлат тиббиёт ташкилоти ходимлари ойлик маошига
қуйидаги 2-жадвалда белгиланган тартибда қўшимча ойлик фоизли
устамалар белгиланади.
2-жадвал
Давлат тиббиёт ташкилоти ходимлари ойлик маошига қўшимча
ойлик фоизли устамаларни белгилаш тартиби
Т/р
Ходимлар тоифаси
Рейтинг балли
Қўшимча ойлик фоизли
устамалар миқдори
1.
тиббиёт ходимларига
75 балдан 84 баллгача
ойлик маошининг 50 фоизгача
85 балдан 94 баллгача
ойлик маошининг 75 фоизгача
95 балдан 100 баллгача ойлик маошининг 100 фоизгача
2.
тиббиёт
ходимларидан
ташқари бошқа
ходимлар учун
75 балдан 84 баллгача
ойлик маошининг 25 фоизгача
85 балдан 94 баллгача
ойлик маошининг 50 фоизгача
95 балдан 100 баллгача
ойлик маошининг 75 фоизгача
Бунда, ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар
ҳақиқатда амалга оширилган ишлар юзасидан бўлим (бўлинма) бошлиғи
ҳар бир ходимнинг кўрсаткичларини белгилаб, тасдиқловчи ҳужжатлар
билан бирга Махсус комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Махсус комиссия ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5
санасидан бошлаб 5 иш куни ичида ходимларга берилган якуний баҳони
тасдиқлайди.
Баҳолаш натижалари ёки Махсус комиссиянинг қароридан норози
бўлган ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори
турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
Чорак якуни бўйича юқори натижага эришган ходимлар учун
кейинги чорак давомида ҳар ойлик фоизли устамалар Махсус
комиссиянинг тегишли қарори асосида қабул қилинган давлат тиббиёт
ташкилоти раҳбарининг буйруғига мувофиқ белгиланади. Бунда, жорий
йилнинг биринчи чораги учун ойлик фоизли устамалар ўтган йил тўртинчи
чоракда эришилган натижалар бўйича тайинланади.
Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш
жамғармаси
маблағлари
ҳисобидан
тиббиёт
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
201
ташкилотининг
моддий-техника
базасини
мустаҳкамлаш
Махсус
комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади. Махсус комиссиянинг
қарори асосида давлат тиббиёт ташкилоти раҳбари маблағларни
сарфлашнинг аниқ мақсадлари, йўналишларини ва унинг миқдорини
кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
Давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарлари ва Махсус комиссия аъзолари
давлат
тиббиёт
ташкилотларининг
моддий
рағбатлантириш
ва
ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш тартибига риоя қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.
Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш
жамғармаси
маблағлари
ҳисобидан
қилинган
харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш кетма-кетлигини кўриб
чиқамиз. Бунда, “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби”
тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабр) ҳамда
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сон БҲС
рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) “Ягона счётлар режаси”ни
солиштириш асосидаги жамғарма маблағлари сарфланишини бухгалтерия
ҳисоби қуйидаги 3-жадвалда келтирилган.
3-жадвал.
Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағлари сарфланишини бухгалтерия
ҳисоби
Т/р
Бухгалтерия
операцияларининг
мазмуни
Амалдаги Бюджет
ташкилотларида
бухгалтерия
ҳисобининг
счётлар режаси
бўйича
Бюджет ҳисобининг
стандарти (2-сон
БҲС) Ягона счётлар
режаси бўйича
Сумма
(минг
сўмда)
Дебет
Кредит
Дебет
Кредит
1.
Вақтинча
меҳнатга
қобилиятсизлик
нафақасини
ҳисобланиши
261
171
742 000
343 200
400.0
2.
Муддати
ўтган
кредитор
қарздорликни
ҳисобланиши
261
159
742 000
341 900
600.0
3.
Жамғарма маблағлари
ҳисобидан
ойлик
фоизли устамалар, 30
фоизигача
ойлик
қўшимча устамалар,
ёш шифокорлар учун
261
173
742 000
343 400
16 087.1
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
202
махсус
ойлик
устамалар,
мукофотлар
ва
моддий
ёрдамларни
ҳисобланиши
4.
Ҳисобланган
устамалар,
мукофотлар суммасига
нисбатан аниқланган
ижтимоий
солиқни
(ставка
25%)
ҳисобланиши
261
161
742 000
342 200
4 021.8
5.
Жамғарма маблағлари
ҳисобидан
олинган
товар-моддий
захираларнинг
ҳисобдан чиқарилиши
261
06
счётнинг
тегишли
субсчёти
742 000
160 000
счётнинг
тегишли
субсчёти
3 000.0
6.
Жамғарма маблағлари
ҳисобидан
олинган
асосий
воситаларга
амортизация
ҳисобланиши
261
02
счётнинг
тегишли
субсчёти
742 000
231 000
счётнинг
тегишли
субсчёти
4 000.0
Давлат
тиббиёт
ташкилотлари
ходимларини
моддий
рағбатлантиришнинг янги тартиби ва унинг бухгалтерия ҳисоби
методологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган изланишлар
натижасида қуйидаги хулоса ва таклифлар шакллантирилди.
Биринчи,
давлат тиббиёт ташкилотининг юқори малакали, алоҳида
натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт, фармацевтика
ҳамда бошқа ходимларига ойлик фоизли устамалар, янги иш бошлаган
салоҳиятли ёш шифокорларга махсус ойлик устамалар, оилавий шифокор
пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий
поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача
узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда
ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча
устамалар ва давлат тиббиёт ташкилотларини барча ходимларига касбий
ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари,
шунингдек моддий ёрдам пулларини тўлашда давлат тиббиёт
ташкилотларининг
моддий
рағбатлантириш
ва
ривожлантириш
жамғармасидаги мавжуд маблағлар доирасида харажатларни амалга
ошириш кетма-кетлигига амал қилган ҳолда бухгалтерия ҳисобини
юритиш зарур.
Иккинчи,
давлат
тиббиёт
ташкилотларининг
моддий
рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
устамалар, байрамларда мукофот пуллари ва моддий ёрдам пулларини
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
203
тўлаш бўйича Махсус комиссия қарор қабул қилишида ҳамда давлат
тиббиёт ташкилоти раҳбарининг буйруғида ҳар бир ходим бўйича
тўланиши лозим бўлган маблағларнинг аниқ миқдорлари ҳамда уларни
тўлаш муддатлари кўрсатилишида жамғармадаги 4003...лик шахсий ғазна
ҳисобварағида мавжуд маблағларни етарлилиги ёки етишмаслиги
юзасидан молия-бухгалтерия хизмати билан келишиш зарур. Чунки,
Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг
таркибида амалдаги низомга асосан (2006 йил 14 январь, рўйхат рақами
1536) давлат тиббиёт ташкилотининг молия-бухгалтерия хизматидан
бирорта вакил киритилмаган.
Учинчи,
давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарлари ва Махсус комиссия
аъзолари давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш тартибига риоя қилиниши учун жавобгар эканликларини
ҳисобга олган ҳолда назоратни олиб боришлари ҳамда мавжуд
маблағлардан келиб чиқиб қарор қабул қилишлари керак бўлади.
Мазкур хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилиши давлат
тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш
жамғармаси
маблағлари
ҳисобидан
ходимларни
рағбатлантириш
жараёнида хато ва нотўғри тўловларни олдини олиб, бухгалтерия ҳисоби
ва ҳисоботи ахборотларининг ишончлилигини таъминлашга олиб келади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет кодекси” 2013 йил 26 декабрдаги
ЎРҚ-360-сон.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон
“Тиббиёт
муассасалари
ходимларини
моддий
қўллаб-қувватлаш
ҳамда
рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги
276-сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 276-сон Қарори.
4.
“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома”
(рўйхат рақами 2169, 22.12.2010й.)
5.
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти “Ягона счётлар
режаси” (2-сон БҲС рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь).
6.
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти “Бюджет
ҳисоботи”га (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 19 январь).
7.
“Тиббиёт муассасалари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш
жамғармаси тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3416, 2023 йил 16 январ).
8.
“Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш
жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт ташкилотлари хузуридаги
махсус комиссиялар тўғрисида”ги низом (2006 йил 14 январь, рўйхат рақами 1536).
9.
Қурбонов Ш.М. “Дaвлaт тиббиёт тaшкилoтларида бюджeтдан ташқари
мaблaғлар ҳисoби ва ички aудитни такомиллаштириш” и.ф.ф.д. дисс. автореферати. 58
б. – Т., 2022.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
204
10.
Mamatqulov A.X. (2024). Qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish hisobi va
tahlilini
takomillashtirish.
Jahon
ilmiy
tadqiqot
jurnali,
26(3),
132–140.
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3256.
11.
Mamatqulov A.X.(2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish
xarajatlari
bo‘yicha
tannarxni
hisoblash
usullarini
takomillashtirish
https://gospodarkainnowacje.pl
index phpissue_view_32articleview1910
12.
Mamatqulov A.X. (2022). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish
faoliyati bo`yicha xom ashyo va materiallar hisobini takomillashtirish.
Scientific Journal of
“International Finance & Accounting
, Issue 6, December 2022
13.
Рахимов, М. Ю., & Рузмаматов, А. К. (2024). Янги лойиҳалар
бошқарувидаги иқтисодий дастакларни такомиллаштириш.
World scientific research
journal
,
23
(2), 362-375.
14.
Raximov, M. Y. (2015). Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O
‘quv qo‘llanma.
T.:“Iqtisod-moliya
.
15.
Klichev, B. (2024, февраль 23). Inson kapitalini rivojlantirishda ishchilar harakati
tahlili. Ilm-fan taraqqiyotida mintaqaviy iqtisodiyotni rivojlantirish va kambag'allikni
qisqartirish, Farg'ona, O'zbekiston.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10901976
16.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий ҳисоботлардаги хатоликларни аниқлашда
таҳлилий амаллардан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари
.
Scientific Journal of
“International Finance & Accounting
, Issue 1, February 2023..
17.
Қличев, Б. (2021, май 21). Маҳсулот (иш, хизматлар) га баҳо шакллантириш
масалалари. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар
асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647005
18.
Сагдиллаева, З. А., & Файзиев, У. Ш. (2023). АНАЛИЗ И ОЦЕНКА
ФИНАНСОВОГО ПОЛОЖЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ. In
Бухгалтерский учет, анализ и
аудит: история, современность и перспективы развития
(pp. 201-207).
19.
Қличев, Б. (2021, май 21). Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги
таҳлилини ташкил этиш. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро
стандартлар асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10646960
20.
Рахимов, М. Ю., Мавланов, Н. Н., & Каландарова, Н. Н. (2022).
Экономический анализ. Учебник.
Т.:«Экономика-Финансы
.
21.
Қличев, Б. (2021, май 5). Ишбилармонлик фаоллиги индекси таҳлили.
Biznes-tahlilni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647021
22.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий инвестициялар ҳисобини
такомиллаштириш
.
Scientific Journal of “International Finance & Accounting
, Issue 2,
April 2023.
23.
Қличев, Б. (2022, сентябрь 16). Операцион фаолият таҳлилида харидор
танлови асосида маҳсулотга баҳо шакллантириш масалалари. Инновацион ёндашув
асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647059
24.
Сагдиллаева, З., Чориев, И., Максмудов, А., & Юлдашева, Ю. (2007).
Экономический анализ.
25.
У.А. Нурманов. (2024). ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИ ҚЎЛЛAШ ЖAPAЁНИДA
БOШҚAPИШ ФУНКЦИЯCИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. World Scientific Research
Journal, 26(3), 140–147. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3257
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
205
26.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2024). Ишчилар қўнимсизлиги таҳлили.
World
Scientific Research Journal
,
23
(2), 287–294. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3042
27.
Pardayevich, K. B. (2022). ANALYSIS OF PRODUCT PRICING BASED ON
PRODUCT PARAMETERS AND CUSTOMER CHOICE.
Journal of new century
innovations
,
6
(1), 67-79
28.
Mamatqulov A.X. (2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida xarajatlarini
boshqarish va hisobga olish usullari.
Moliya ilmiy jurnali, 3-сон
.