BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
179
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АУДИТОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Қўзиев Исломжон Неъматович
ТДИУ, “Аудит” кафедраси мудири, проф.
Юртбошимизнинг иқтисодиётдаги ислоҳотлари замирида дастлабки
қадамлари чет эл инвесторларини мамлакатмизга жалб қилишда катта
эътибор берилмоқда. Бунинг асосий сабаблари бири кўплаб соҳалар яъни
қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, озиқ-овқат, савдо-сотиқ ҳамда бошқа
енгил саноат тармоқлари корхоналари йирик саноат корхоналарга, гарчи
уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бириктириб қўйилганлиги,
ушбу тармоқ корхонлари эса ўз фаолиятлари натижасида зарар билан
ишлаб, саноат корхоналарини ривожланишига тўсқинлик қилиб
келганлигидир. Уларнинг фаолиятидан кўрилган зарарлар саноат
корхоналар хисобидан қопланиб келинмокда эди, яъни гуёки улар давлат
дотацияси ёрдамидаги корхоналар эди. Дастлаб, 2019 йилларда уларни
алохида саноат корхоналарни ажратиб олиниб, давлат активлари хисобига
ўтказилди. Давлат активлари агентлиги томонидан эса улардаги давлат
улушини ва мол-мулки, тендер ёки ким ошди савдолар орқали инвестиця
жалб қилиш мақсадида сотувга кўйилди, яъни, давлат активлари ёки
давлат улушлари бўлган кўплаб корхоналар хусусийлаштирила бошланди.
Бу тармоқлар, албатта, чет эл инветорларни хам қизиктирмасдан қолмасди.
2019 йилда келиб кўплаб давлат активлари унумли фойдаланилмаган холда
ёки баъзи сохаларда фаолият юритаётган давлат улуши бор корхоналар
зарар билан ишлаб турган эди.
Давлат томонидан бу активлар ва корхоналар босқичма-босқич
хусусий секторга сотила бошлади. Фақатгина стратегик соҳаларгина
давлат тасаарувида қолдирилди. Бу жараён ҳозир хам давом этмоқда.
Ҳозирда
мамлакатимизда
иқтисодий-ижтимоий
муносабатларни
либераллаштириш, бизнес юритувчиларни кенг миқёсда қўллаб-
қувватлаш,
тадбиркорликни
ривожлантириш
учун
инвестицион
жозибадорликни ошириш давлатимиз олдида турган муҳим иқтисодий
вазифалар ҳисобланади. Инвесторларга юртимиздаги инвестицион муҳит
тўғрисида ишончли, сифатли маълумотларни етказиб бериш, корпоратив
менежментнинг шаффофлик, ҳисобдорлик ва жавобгарлик каби жаҳон
тамойиллари мос келишини таъминлашда бухгалтерия ҳисоби муҳим рол
ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 19 сентабрьдаги “Ўзбекистон Республикасида
аудиторлик
фаолиятини
янада
ривожлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон Қарорига кўра аудиторлик фаолиятининг
сифатини халқаро стандартларга жавоб берадиган даражага етказиш,
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
180
хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик хулосаларига ишончини
ошириш натижасида аудиторлик текширувларини ўз вақтида амалга
оширилишини таъминлашнинг тобора аҳамияти ортиб бормоқда.
Маълумки, бирор соҳага инвестиция жалб қилиш ёки инвесторларни
фойда олишига ишонтира билиш осон эмас. Инвесорлар ўз маблағларини
бирор соҳага ёки корхоналарнинг акцияларини харид қилиши учун ушбу
соҳа ёки корхона хақида етарлича ва ишончли молиявий ҳисоботга эхтиёж
сезилади. Мамлакатимиз учун бу вазиятда аниқ тадбир ва ислоҳот керак
эди. Ушбу масалани ҳал қилиш учун 2020 йил 24 февралда ПҚ-4611-сонли
“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга
асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб акциядорлик жамиятлари, тижорат
банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига
киритилган юридик шахслар, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби
юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий
ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаш белгилаб қўйилди.
Олдимизда ҳозирги замон аудиторлик соҳасида долзарб масала
сифатида аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро стандартлар асосида аудиторлик
хизматлари сифатини оширишга ва ишбилармонлар ҳамжамиятининг
аудиторлик ташкилотлари иши натижаларига ишончини қўллаб-
қувватлашга қаратилган аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи
назорат қилишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш учун барча
чораларини кўришга киришилди. Шу максадда сўнги йилларда қатор
қонун ва карорлар қабул қилинди. Бу хужжатлар аудитор фаолиятинии
халқаро стандартлар талаблари ташкил қилишда ҳуқуқий ҳужжат бўлиб
ҳисобланади.
Янги қарорлар орқали аудиторлик сохасида кўплаб янгиликлар
киритилиб, мавжуд талабларга халқаро стандартлар талаблари асосида
ўзгартиришлар киритилди. Жумладан:
-аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар: Янги қонун
бўйича аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар мустақиллик,
холислик, касбий билимга эгалик ҳамда ахборотнинг махфийлиги билан
бир қаторда халоллик принципи хам кўшилди. Ҳар бир приципга алоҳида
модда сифатида изоҳ киритилди. Мустақиллик принципига аудиторлик
ташкилоти таҳминларга асосланган ҳолда фикр билдиришга йул
қўймаслиги, мустақиллигига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган
тақдирда, аудиторлик хизматлари кўрсатишни рад этиши керак қайд
этилди.
-аудиторлик фаолияти стандартлари: Илгари норматив ҳужжатлар
бўйича аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари аудиторлик
фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгиларди.
Аудиторлик
ташкилотлари
аудиторлик
текширувини
ўтказишда
аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
181
аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин деб кўрсатилган
бўлса янги карорлар бўйича:
-халқаро бухгалтерлар федерациясининг аудит ва ишончни
таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши
томонидан эълон қилинадиган аудитнинг халқаро стандартлари;
-сифат назоратининг халқаро стандартлари;
-таҳлилий текширувларнинг халқаро стандартлари;
-ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари;
-турдош хизматларнинг халқаро стандартлари аудиторлик фаолияти
стандартларидир деб кўрсатилган.
-аудиторлик фаолияти соҳасини тартибга солиш.
Янги қарорлар бўйича ҳар бир ваколатли органлар яъни, Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Махкаммаси,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Аудиторларнинг республика жамоат
бирлашмаларининг аудиторлик фаолияти соҳасида аник вазифалари
белгилаб қўйилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака
имтиҳони ўтказиш тартибини белгилайди деб қўрсатиб ўтилди. Илгари бу
вазифани аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалри амалга
оширар эди.
Хулоса қилиб, Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти халқаро
стандартларга
мувофиқ
ривожлантириш
натижасида
аудиторлик
фаолиятини профессионал тартибда ташкил қилиш, бухгалтернинг одоб
ахлоқ кодекси асосида амалга оширишга, аудит жараёнидаги тартиб-
таомилларнинг шаффофлигини таъминлашга, инвесторларни ишончли
маълумотлар
билан
таъминлашга,
аудиторлик
ташкилотлари
хизматларининг сифатини ва рақобатбордошлигини оширишга хизмат
қилади. Натижада, яқин йилларда мамлакатимиздаги Аудиторлик
ташкилотларнинг халқаро рейтинг даражага кўтарилиш имкони пайдо
бўлади. Аудиторлик фаолиятида халқаро стандартларни жорий қилиш бу
бугунги куннинг давр талаби ҳисобланади. Бутун жаҳонда содир бўлаётган
иқтисодий интеграция туфайли мамлакатимизда ҳам халқаро ҳисоб
нормаларининг
қўлланилиши
оқибатида
мамлакатимизда
қулай
инвестиция
муҳитини
яратилади,
жаҳон
бозоридаги
ўрнимиз
мустаҳкамланади. Шу қаторда, бир қанча афзал жиҳатлари мавжуд:
-чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилишда ҳисоб тизимидаги
қатор муаммолар бартараф бўлади;
-халқаро ҳисобдаги рақамли бухгалтерия ва аудитнинг кириб келиши
натижасида вақт ва пул ҳамда бошқа харажатлар тежалади;
-битта умумий ҳисоб тизимига ўтилгани учун инвесторларнинг
мамлакатимизга бўлган қизиқиши ортади;
-жаҳон бозорида қимматли қоғозларимизнинг нархи ошади;
-юртимиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик транс
компанияларга айланиши учун замин бўлади.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
182
Адабиётлар:
1.
Рахимов, М. Ю., & Рузмаматов, А. К. (2024). Янги лойиҳалар бошқарувидаги
иқтисодий дастакларни такомиллаштириш.
World scientific research
journal
,
23
(2), 362-375.
2.
Raximov, M. Y. (2015). Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O ‘quv
qo‘llanma.
T.:“Iqtisod-moliya
.
3.
Klichev, B. (2024, февраль 23). Inson kapitalini rivojlantirishda ishchilar harakati
tahlili. Ilm-fan taraqqiyotida mintaqaviy iqtisodiyotni rivojlantirish va kambag'allikni
qisqartirish, Farg'ona, O'zbekiston.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10901976
4.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий ҳисоботлардаги хатоликларни аниқлашда
таҳлилий амаллардан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари
.
Scientific Journal of
“International Finance & Accounting
, Issue 1, February 2023..
5.
Қличев, Б. (2021, май 21). Маҳсулот (иш, хизматлар) га баҳо шакллантириш
масалалари. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар
асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647005
6.
Сагдиллаева, З. А., & Файзиев, У. Ш. (2023). АНАЛИЗ И ОЦЕНКА
ФИНАНСОВОГО ПОЛОЖЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ. In
Бухгалтерский учет,
анализ и аудит: история, современность и перспективы развития
(pp. 201-207).
7.
Қличев, Б. (2021, май 21). Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги таҳлилини
ташкил этиш. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро
стандартлар асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10646960
8.
Рахимов, М. Ю., Мавланов, Н. Н., & Каландарова, Н. Н. (2022). Экономический
анализ. Учебник.
Т.:«Экономика-Финансы
.
9.
Қличев, Б. (2021, май 5). Ишбилармонлик фаоллиги индекси таҳлили. Biznes-
tahlilni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647021
10.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий инвестициялар ҳисобини
такомиллаштириш
.
Scientific Journal of “International Finance & Accounting
, Issue
2, April 2023.
11.
Қличев, Б. (2022, сентябрь 16). Операцион фаолият таҳлилида харидор танлови
асосида маҳсулотга баҳо шакллантириш масалалари. Инновацион ёндашув
асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647059
12.
Сагдиллаева, З., Чориев, И., Максмудов, А., & Юлдашева, Ю. (2007).
Экономический анализ.
13.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2024). Ишчилар қўнимсизлиги таҳлили.
World
Scientific Research Journal
,
23
(2), 287–294. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3042
14.
Pardayevich, K. B. (2022). ANALYSIS OF PRODUCT PRICING BASED ON
PRODUCT PARAMETERS AND CUSTOMER CHOICE.
Journal of new century
innovations
,
6
(1), 67-79