BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
301
АУДИТОРЛИК ХУЛОСАCИНИ ТУЗИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК
МАСАЛАЛАРИ
И.Қўзиев
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Аудит” кафедраси профессори
Аннотация.
Ушбу мақоланинг мақсади хўжалик юритувчи
субъектларининг молиявий ҳисоботларини ўрганиш ҳамда текшириш
жараёнларини умумлаштиришда юзага келадиган муаммоларни ҳал
қилишда таҳлилий амалларни тўғри қўллаш ва аудиторлик ҳисоботларини
шафофф
тайёрланишига
эришишдир.
Шунингдек,
аудиторлик
ҳисоботларини тузиш ва тайёрлашда аудиторлик далилларининг
ишончлилик даражасига кўра таснифлаш ҳамда аудиторлик далилларини
тўплаш
ва
умумлаштиришда
таҳлилий
амалларни
қўллашни
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
аудиторлик ҳисоботи, аудиторлик хулосаси,
аудиторлик далиллар, таҳлилий амаллар, аудитнинг халқаро стандартлари,
ташқи тасдиқнома.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи
субъектлар молиявий ҳисоботларини ташқи аудиторлик текширувидан
ўтказиш ва натижаларини умумлаштириш натижасида аудиторлик
ҳисоботлари ва хулосаларини тузишни илмий-услубий таъминлаш алоҳида
аҳамият касб этмоқда. Чунки хўжалик юритувчи субъектлар чет эллик
инвесторларни жалб қилиши учун чоп этиладиган молиявий
ҳисоботларини мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик
текширувидан ўтказилиши ва аудиторлик ҳулосаси билан бирга тақдим
қилиши, одатда, чет эллик инвесторлар томонидан талаб қилинади. Шу
боисдан,
мамлакатимизда
молиявий
ҳисоботларни
аудиторлик
текширувидан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва уни молиявий
ҳисоботнинг тегишли халқаро стандартларига мос ҳолда тузилганлигини
тасдиқлаши учун халқаро аудит стандартларидан фойдаланиш зарурияти
пайдо бўлади. Айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги
даврда аудиторлик хизматига бўлган талаб ва унинг сифатига эътибор
янада ошмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда аудитнинг халқаро
стандартлари (АХС) №500-сонли “Аудиторлик далиллар” номли стандарт
қабул қилинган бўлиб, унда аудиторлик далиллари - аудиторлик
ташкилоти томонидан аудиторлик текшируви вақтида йиғилган ва
аудиторлик хулосасини асословчи маълумот (ахборот)лардир деб таъриф
берилган.
Аудитнинг халқаро стандартининг ўзига хос жиҳати шундаки,
аудиторлик текширувини амалга ошириш жараёнида аудиторлик
далилларини тўпашнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бунда
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
302
аудиторлик далллари бўйича қуйидаги тушунчаларга изоҳ ва тегишли
талқинлар берилганлигини кўришимиз мумкин.
1-жалвал
Аудиторлик далиллари бўйича изоҳларнинг таҳлили
1
№
Аудиторлик
далиллари
Изоҳ ва тушунтиришлар
1.
Бухгалтерия
ёзувлари
Бошланғич бухгалтерия ўтказмалари (прводкалари) ва
тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан тўлов топшириқномалари,
электрон тарздаги пул ўтказмалари бўйича кўчирмалар, счёт-
фактуралар, шартномалар, бош китоб ва аналитик ҳисобни
юритиш китоблари, журналларда қайд этилган ўтказмалар ва
журналларда қайд этилган ўтказмаларда акс эттирилмаган
ҳолда, молиявий ҳисоботга нисбатан бошқа тўғриланишлар,
харажатлар тақсимланиши бўйича ҳисоб-китоблар ва йиғма
жадваллари, қайдномалар, маълумотларнинг солиштирмалари
ва очиб бериладиган маълумотлар в.ҳ.
2.
Аудиторлик
далилларининг
мослиги
Аудиторлик далилларининг сифат ўлчови, яъни аудиторлик
фикри
учун
асос
бўладиган
хулосалар
тасдиғини
таъминлашда далилларнинг ўринлилиги ва ишончлилиги
3.
Аудиторлик
далили
Аудиторлик фикри учун асос бўлган хулосаларга эришишда
аудитор томонидан фойдаланилган маълумот. Аудиторлик
далили молиявий ҳисоботлар учун асос бўлган бухгалтерия
ёзувлари ва бошқа маълумотлардан ташкил топади
4.
Етарлилик
(аудиторлик
далили бўйича)
Аудиторлик далили миқдорининг ўлчови. Талаб этиладиган
аудиторлик далили миқдорига ҳисоботда муҳим бузиб
кўрсатиш рискларининг аудитор томонидан баҳоланиши
ҳамда бундай аудиторлик далилининг сифати таъсир этади
Юқорида келтирилган тушунтириш ва изоҳлар аудиторлик
далилларини очиб бериш учун хизмат қилади. Бунда бухгалтерия
ҳисобининг маълумотлари, аудиторлик далиллари ва уларнинг етарлилиги
баҳоланди. Ушбу далиллар аудиторлик текширувининг асосини ташкил
қилади.
Бизнинг фикримизча, аудиторлик далилларининг ишончлилик
даражасига кўра уларни маълум гуруҳларга бўлишимиз мумкин. Бунда
аудиторлик далилларининг ишончлилиги ва манбаси кўрсаткичларини
баҳолашда ишончлилига қараб ажаратилиши муҳим аҳамиятга эга.
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик далилларининг ишончлилигини
баҳолашда фикримизча қуйидаги умумий қоидаларга амал килиши зарур.
Энг аввало, ташқи манбалардан олинган аудиторлик далиллари
(масалан, учинчи шахсдан олинган тасдиқ) ички манбалардан олингандан
кўра ишончлироқ ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратнинг
мавжуд тизими самарали ишласа, бухгалтерия хужжатларидан олинган
1
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
303
аудиторлик далиллари ишончли ҳисобланади. Аудитор томонидан
бевосита йиғилган аудиторлик далиллари хўжалик юритувчи субъектдан
олинган аудиторлик далилларидан кўра ишончлироқ ҳисобланади. Ёзма
равишда олинган аудиторлик далиллари оғзаки берилган далиллардан кўра
ишончлироқ ҳисобланади. Албатта аудитор бир манбадан олинган
маълумотни бошқа манбадан олинган маълумотлар билан таққослаш
орқали уларни ишончлигига баҳо беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Большой экономический словарь: 24800 терминов. Изд. 5-е, переработ и
допол. Ред. А.Н.Азрилиян. -М: "Институт новой экономики", 2002. -1280 c.
2.
Толковый англо-русский словарь основных терминов финансового и
управленческого учета/ О.Е.Николаева. -3-е изд., испр. и доп. -М.: Издательство ЛКИ,
2008. -120 с.
3.
Жарылгасова Б.Т. Суглобов А.Е. Международные стандарты аудита:
учебное пособие. М.: КНОРУС, 2008. 400с. С. 243-244.
4.
Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари. 2012 йил нашри. I
қисм.2-жилд. Тошкент:ЎБАМА. 2014.-1039 б. Б.602.
5.
Ochilov F. ECONOMIC ESSENCE OF LIABILITIES AND THEIR
THEORETICAL ASPECTS IN ACCOUNTING //International Finance and Accounting. –
2020. – Т. 2020. – №. 4. – С. 28.
6.
Mamatqulov A.X. (2022). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish
faoliyati bo`yicha xom ashyo va materiallar hisobini takomillashtirish.
Scientific Journal of
“International Finance & Accounting
, Issue 6, December 2022
7.
Рахимов, М. Ю., & Рузмаматов, А. К. (2024). Янги лойиҳалар
бошқарувидаги иқтисодий дастакларни такомиллаштириш.
World scientific research
journal
,
23
(2), 362-375.
8.
Raximov, M. Y. (2015). Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O
‘quv qo‘llanma.
T.:“Iqtisod-moliya
.
9.
Klichev, B. (2024, февраль 23). Inson kapitalini rivojlantirishda ishchilar harakati
tahlili. Ilm-fan taraqqiyotida mintaqaviy iqtisodiyotni rivojlantirish va kambag'allikni
qisqartirish, Farg'ona, O'zbekiston.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10901976
10.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий ҳисоботлардаги хатоликларни аниқлашда
таҳлилий амаллардан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари
.
Scientific Journal of
“International Finance & Accounting
, Issue 1, February 2023..
11.
Қличев, Б. (2021, май 21). Маҳсулот (иш, хизматлар) га баҳо шакллантириш
масалалари. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар
асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647005
12.
Сагдиллаева, З. А., & Файзиев, У. Ш. (2023). АНАЛИЗ И ОЦЕНКА
ФИНАНСОВОГО ПОЛОЖЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ. In
Бухгалтерский учет, анализ и
аудит: история, современность и перспективы развития
(pp. 201-207).
13.
Қличев, Б. (2021, май 21). Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги
таҳлилини ташкил этиш. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро
стандартлар асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10646960
14.
Рахимов, М. Ю., Мавланов, Н. Н., & Каландарова, Н. Н. (2022).
Экономический анализ. Учебник.
Т.:«Экономика-Финансы
.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
304
15.
Қличев, Б. (2021, май 5). Ишбилармонлик фаоллиги индекси таҳлили.
Biznes-tahlilni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647021
16.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий инвестициялар ҳисобини
такомиллаштириш
.
Scientific Journal of “International Finance & Accounting
, Issue 2,
April 2023.
17.
Қличев, Б. (2022, сентябрь 16). Операцион фаолият таҳлилида харидор
танлови асосида маҳсулотга баҳо шакллантириш масалалари. Инновацион ёндашув
асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647059
18.
Mamatqulov A.X. (2024). Qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish hisobi va
tahlilini takomillashtirish. Jahon ilmiy tadqiqot jurnali, 26(3), 132–140.
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3256
19.
Сагдиллаева, З., Чориев, И., Максмудов, А., & Юлдашева, Ю. (2007).
Экономический анализ.
20.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2024). Ишчилар қўнимсизлиги таҳлили.
World
Scientific Research Journal
,
23
(2), 287–294. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3042
21.
Pardayevich, K. B. (2022). ANALYSIS OF PRODUCT PRICING BASED ON
PRODUCT PARAMETERS AND CUSTOMER CHOICE.
Journal of new century
innovations
,
6
(1), 67-79
22.
Mamatqulov A.X. (2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida xarajatlarini
boshqarish va hisobga olish usullari.
Moliya ilmiy jurnali, 3-сон
.
23.
Mamatqulov A.X.(2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish
xarajatlari
bo‘yicha
tannarxni
hisoblash
usullarini
takomillashtirish
https://gospodarkainnowacje.pl
index phpissue_view_32articleview1910