BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
254
АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Исмоилова Феруза Исроиловна
ТДИУ талабаси
ORCID:0009-0002-8211-1179
Фикримизча, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аудиторлик
текширувини режалаштириш ва ўтказиш босқичида бажариладиган
аудиторлик амалларини белгилаш бўйича айрим номувофиқликлар мавжуд
бўлиб, уларни аниқлаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан
ҳисобланади. Аудиторлик текширувининг ташкилий жиҳатлари ёки
режалаштириш
жараёнларида
аудиторлик
ташкилоти
томонидан
қўлланиладиган меъёрлар аудиторлик стандартлари асосида амалга
оширилиши мажбурий этиб белгиланган бўлсада, бироқ амалиётда
аудиторлик ташкилотлари томонидан амалдаги стандартлар талаблари ёки
унда белгиланган тартиб-қоидаларга текширувлар жараёнида тўлиқ амал
қилинмаяпти ёки ҳар бир текширувнинг умумий режаси ҳамда иш дастури
турлича ёндашувлар асосида тайёрланиб келинмоқда. Фикримизча, бунинг
асосий сабаби шундаки, амалдаги стандартларда режалаштиришнинг
босқичлари моҳияти, уларнинг ўзаро фарқли хусусиятлари ва бу уларда
аудитор томонидан бажариладиган вазифалар ҳамда тузиладиган
ҳужжатлар мазмуни тўлиқ очиб берилмаган. Бизнингча, аудиторлик
текширувини режалаштириш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича
қуйидаги 1-жадвалдаги меъёрий ва услубий муаммоларни бартараф этиш
зарур, деб ҳисоблаймиз.
1-жадвал
Аудиторлик текширувини режалаштириш муаммолари
1
№
МУАММОНИНГ МАЗМУНИ
1
Аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва илмий тадқиқотларда
аудитни режалаштириш ва унинг боскичлари мазмуни, аҳамияти ва режалаштиришга
қўйилган талаблар мазмунининг етарлича очиб берилмаганлиги
2
Аудиторлик текширувини режалаштиришда аудиторлик ташкилотлари томонидан 300-сон
“Молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш” номли ХАС талабларига риоя
этилмаётганлиги
ёки
режалаштириш
жараёнининг
сифати
етарлича
назорат
қилинмаётганлиги
3
Аудиторлик текширувини дастлабки режалаштириш боскичида бажариладиган вазифалар
мазмуни ва уларни амалга ошириш тартибини амалдаги аудиторлик стандартларида аниқ
ва батафсил баён этилмаганлиги
4
Аудиторлик стандартлари ва илмий тадқиқот ишларида келтирилган аудиторлик
текширувининг умумий режаси ва дастури намунавий шаклининг амалиётда қўллаш
имконининг мавжуд эмаслиги
5
Амалдаги 300-сон “Молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш” номли ХАСда
режалаштириш жараёнида тузиладиган ҳужжатлар намунавий шаклининг умуман
келтирилмаганлиги ва аудиторларни ХАС талаблари мазмунидан хабардорлик
1
Муаллиф томонидан тайёрланган
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
255
даражасининг пастлиги
6
Аудиторлик текширувини режалаштириш жараёнини танқидий таҳлил этган ҳолда,
амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва аудиторлик стандартларини етарлича замонавий
талабларга мувофиқлаштирилмаётганлиги ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар
талаблари даражасида соҳага оид илмий тадқиқотлар олиб борилмаётганлиги
Изланишлар натижасида 300-сон ХАС талабларини мазмун ва шакл
жиҳатдан таҳлил қилганимизда, унда аудитни режалаштириш босқичлари
мазмуни, аҳамияти ва унга қўйилган талабларнинг назарий-амалий
жиҳатлари аниқ очиб берилмаганлиги, режалаштириш босқичларининг
ўзаро фарқли хусусиятлари очиб берилмаганлиги ва келтирилган
дастурнинг намунавий шаклидан амалиётда бевосита фойдаланиш
имконининг мавжуд эмаслиги аниқланди.
Маълумки, “Молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш” номли 300-
сон ХАСда аудиторлик текширувини режалаштириш жараёни икки
босқичда, яъни, аудитнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш ва аудит
режасини тайёрлаш босқичлари асосида амалга оширилиши белгиланган.
Бироқ, 300-сон ХАСда белгиланган босқичлар умумий ва назарий
жиҳатдан ёритилганлиги боис, амалиётда мазкур норматив ҳужжатдан
фойдаланиш текширувни мукаммал режалаштириш имконини бермайди.
Бизнингча, аудиторлик текширувини режалаштириш жараёнини қуйидаги
уч номдаги босқичларга ажратган ҳолда амалга оширилишини мақсадга
мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:
-
дастлабки режалаштириш;
-
умумий режани тайёрлаш;
-
аудиторлик дастурини тайёрлаш.
Изланишлар натижасида, 300-сон ХАСда дастлабки режалаштириш
босқичида бажариладиган вазифалар ва қўйилган талаблар умуман баён
этилмаганлиги ва мавжуд ўқув адабиётларида ҳам дастлабки
режалаштириш амаллари жуда қисқа ва мавҳум мазмунда баён
этилганлиги ва бу эса амалиётда дастлабки режалаштириш жараёни юзаки
ёки амалдаги стандартлар талаблари даражасида амалга оширилмаслигига
олиб келмоқда.
Ўтган даврда (такрорий аудит ўтказилган тақдирда) вақт сарфи ҳисоб-китоби ва унинг жорий
ҳисоб-китоб билан алоқаси
Аудиторлик текшируви учун вақт сарфини режалаштиришга таъсир этувчи омиллар
Ҳақиқий харажатлар
Аудитнинг муҳимлик даражаси
Аудиторлик риски даражаси
Аудиторлик танлаш кўлами ёки текшириладиган объектлар ҳажми
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
256
1-расм. Аудиторлик текшируви учун вақт сарфини режалаштиришга таъсир
этувчи омиллар
2
Аудитор текширувни аудиторлик шартномасида белгиланган
муддатда якунлашни таъминлаши учун унга сарфланадиган вақтни
режалаштиришга таъсир этувчи омилларни тўлиқ ва аниқ ҳисобга олиш
талаб этилади (1-расм).
Бизнингча, стандартга аудитни режалаштиришнинг иккинчи босқичи -
умумий режалаштириш жараёни мазмунини ифодаловчи қўшимча банд
киритиш орқали бу босқичнинг моҳиятини очиб бериш ва бу босқичнинг
бошқа режалаштириш босқичларидан фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот
бериш имконияти яратилади, деб ўйлаймиз. Шу мақсадда, 300-сон ХАСга
аудитнинг умумий режаси тушунчасини қуйидаги мазмунда таърифлашни
тавсия этамиз:
“Аудиторлик текширувининг умумий режаси – аудиторлик
текшируви жараёнида бажариладиган умумий вазифалар, уларни амалга
ошириш муддатлари, вазифаларни бажарувчилар рўйхати ва текширувда
қўлланиладиган аудиторлик усуллари рўйхати акс эттирилган аудиторлик
иш ҳужжатидир”.
Бизнингча энг аввало, 300-сон ХАСга аудиторлик дастури мазмунини
ифодаловчи қўшимча банд киритиш лозим. Биз мазкур таклиф этилаётган
бандда аудиторлик дастурини қуйидаги мазмунда таърифлашни тавсия
этамиз:
“Аудиторлик дастури - бу аудиторлик умумий режасида белгиланган
вазифаларни бажариш босқичлари, бажарувчиларнинг тўлиқ таркиби ва
вазифалар тақсимоти, вазифаларни бажаришнинг аниқ вақти ва
муддатлари, текширувда бажариладиган таҳлилий амаллар ҳамда
текшириладиган ва тузиладиган аудиторлик иш ҳужжатлари рўйхати
акс эттирилган аудиторлик иш ҳужжатидир”.
Дастур умумий режадан фарқли ўлароқ, хўжалик юритувчи субъект
ҳар бир бухгалтерия ҳисоби объектлари (пул маблағлари, ТМЗ, молиявий
қўйилмалар, асосий воситалар ва номоддий активлар кабилар)нинг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида мазмунда тайёрланиб, у
аудиторлик
текшируви
умумий
режасининг
мантиқий
ҳамда
ривожлантирилган давоми ҳисобланади. У аудиторлик умумий режасини
амалда қўллаш учун зарур бўлган аудиторлик амал(вазифа)лари
мазмунининг батафсил рўйхатини ўз ичига олади. Дастур аудитор
ёрдамчилари учун батафсил йўриқнома бўлиб, бир вақтнинг ўзида
аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик гуруҳининг раҳбари учун иш
сифатини назорат қилиш воситаси сифатида ҳам хизмат қилади.
Аудиторлик дастури шундай тузилиши керакки, ундан фойдаланувчи ҳеч
қандай хатоликларга йўл қўймасдан корхона фаолиятини белгиланган
2
Муаллиф томонидан тайёрланган
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
257
муддатда тўлиқ ва сифатли текширувдан ўтказишни таъминлаши керак.
Аудитор дастурни ҳужжат шаклида расмийлаштириши, ҳар бир
бажариладиган аудиторлик амалларини ўзининг иш ҳужжатларида аниқ
баён этиш мақсадида уларни кетма-кетлик асосида рақам билан
тартиблаши лозим.
Амалдаги аудиторлик стандартлари ва мавжуд тадқиқотларда
келтирилган аудиторлик текширувининг умумий режаси ва дастурини
намунавий шаклидан (стандартда келтирилган режа ва дастурнинг
намунавий шакли умумий ва мавҳум мазмунда баён этилганлиги сабабли)
текширув жараёнида ундан фойдаланиш даражасининг қониқарсизлиги
ҳамда стандарт талабларининг содда ва аниқ мазмунда баён
қилинмаганлигида кўринади. Натижада бундай ҳолатлар текширувни
ўтказаётган аудитор ва унинг ёрдамчиларидан ўзларининг билим, малака
ва кўникмаларига таянган ҳолда текширишни ва айрим ҳолларда уларнинг
бу соҳада малакасизлиги боис текширувларни сифатсиз ўтказилишига
сабаб бўлмоқда.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон Қарори.
2.
А.Аренс, Дж.Лоббек. Аудит. -М.: Финансы и статистика, 2001, 300 стр.
3.
Н.Санаев, Р.Нарзиев. Аудит. Т: “Шарқ”, 2002 йил, 64-бет.
4.
Самадова Н.Р. Хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий салоҳияти
тушунчаси ва унинг назарий асослари. // Бизнес эксперт (илмий-амалий журнал). –
Тошкент, - №4. 2021. – 87-91 б. (08.00.00; №4)
5.
Самадова Н.Р. Хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий салоҳиятни
ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг амалий жиҳатлари // Scientific Journal of
“International Finance & Accounting” 3∕2023.
6.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2023). DIGITAL ECONOMY AND CHANGES
IN BUSINESS ANALYSIS. International Journal of Research in Finance and Marketing
(IJRFM), 13(12), 47-52. Retrieved from
content/uploads/IJRFM4Dec2023-Uzb.pdf
7.
Ibragimov Gayratjon Artikovich, Kurbanbaev Jurabek Eruvbayevich,
Mukhiddinova Barno Gafurjanovna. (2019). The main differences between IFRS and NSA.
International Finance and Accounting, 3(13), 1-12. Retrieved from
https://core.ac.uk/download/pdf/285998049.pdf
8.
Klichev Bakhtiyor Pardayevich. (2022). ISSUES OF PRODUCT PRICING IN
THE ANALYSIS OF OPERATIONAL. Пандемия шароитида иқтисодиёт, молия ва
бошқарувда рақамли трансформация жараёнлари (IV ФОРУМ «ЭКОНОМИКА В
МЕНЯЮЩЕМСЯ МИРЕ» 2022 май КАЗАНЬ-ТАШКЕНТ), Казань-Ташкент.
https://doi.org/10.5281/zenodo.6641015
9.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2023). DIGITALIZATION OF THE
ECONOMY AND OPERATIONAL SAFETY. International Journal of Research in
Economics and Social Sciences(IJRESS), 13 (11), 95-101. Retrieved from
https://euroasiapub.org/wp-content/uploads/IJRESS10-Nov2023-Uzb.pdf
10.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2023). ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ
СУБЪЕКТЛАРДА ОПЕРАЦИОН ЦИКЛ ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
258
МАСАЛАЛАРИ . World Scientific Research Journal, 16(1), 196–203. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2718
11.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). EKSPORT-IMPORT
OPERATSIYALAR HISOBI NAZORATINI TAKOMILLASHTIRISH YO’NALISHLARI .
World Scientific Research Journal, 23(2), 215–222. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3034
12.
Gayratjon Ibragimov. (2024). TIJORAT BANKLARIDA MBMB TIZIMINI
JORIY ETISH MASALALARI . World Scientific Research Journal, 23(2), 223–230.
Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3035
13.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2023). ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТ
ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ . World Scientific Research
Journal, 12(2), 263–271. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2557
14.
Пардаевич, Қ. Б. (2023). Хўжалик юритувчи субъектларда операцион
фаолиятида ишлаб чиқариш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили.
Scientific
Journal of “International Finance & Accounting
, (2), 2181-1016.
15.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). MUQOBIL IQTISODIYOTNI
SHAKLLANTIRISH: MUAMMOLAR VA YECHIMLAR . World Scientific Research
Journal, 23(2), 231–238. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3036
16.
Тулаев, М. С., & Кличев, Б. П. (2022). ВОПРОСЫ
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА КОРПОРАТИВНЫХ ОБЛИГАЦИИ:
ОБЯЗАТЕЛЬСТВО ИЛИ КАПИТАЛ. In Учет, анализ и аудит: их возможности и
направления эволюции (pp. 146-154).
17.
Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). BIZNES JARAYONLARNI
OPTIMALLASHTIRISH YO’NALISHLARI . World Scientific Research Journal, 23(2),
239–246. Retrieved from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3037
18.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2023). ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТ
НАТИЖАЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ. World Scientific
Research
Journal, 21(1),
182–188.
Retrieved
from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2876
19.
У.А.
Нурманов.
(2024).
ЖОРИЙ
АКТИВЛАРНИ
ҚЎЛЛAШ
ЖAPAЁНИДA БOШҚAPИШ ФУНКЦИЯCИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. World
Scientific
Research
Journal,
26(3),
140–147.
Retrieved
from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3257