Mualliflar

  • Караматова Ноиба Ҳуснитдиновна

Muallif biografiyasi

  • Караматова Ноиба Ҳуснитдиновна

     Тошкент давлат иқтисодиёт университети
    мустақил изланувчиси
    Email:
    noibakaramatova@gmail.com
    ORCID: 0009-0001-1539-2911 

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.133798

Annotasiya

 Республикамизда аудиторлик фаолиятининг мустаҳкам нормативҳуқуқий базасини яратиш мақсадида кўплаб қонун ҳужжатлари
яратилганлигига қарамасдан ҳанузгача аудиторлик касбининг айрим
жиҳатларини жумладан, аудиторлик касбининг ахлоқий меъёрларини
тартибга солувчи давлатнинг қонун чиқарувчи ёки ижро этувчи органлари
томонидан тасдиқланган бирор расмий меъёрий ҳужжат ишлаб
чиқилмаган.  


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

249

ЎЗБЕКИСТОНДА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Караматова Ноиба Ҳуснитдиновна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

мустақил изланувчиси

Email:

noibakaramatova@gmail.com

ORCID: 0009-0001-1539-2911

Республикамизда аудиторлик фаолиятининг мустаҳкам норматив-

ҳуқуқий базасини яратиш мақсадида кўплаб қонун ҳужжатлари
яратилганлигига қарамасдан ҳанузгача аудиторлик касбининг айрим
жиҳатларини жумладан, аудиторлик касбининг ахлоқий меъёрларини
тартибга солувчи давлатнинг қонун чиқарувчи ёки ижро этувчи органлари
томонидан тасдиқланган бирор расмий меъёрий ҳужжат ишлаб
чиқилмаган. Бу борада фақатгина 2005 йил 26-августда Ўзбекистон
бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон
аудиторлар палатаси томонидан тавсия характеридаги “Ўзбекистон
аудиторларнинг касбга оид ахлоқ Кодекси”ишлаб чиқилган. Республика
аудиторлик ташкилотларида ўтказилган таҳлиллар натижасида амалиётда
мазкур Кодекс тавсиявий характерга эга еканлиги, Кодексда ахлоқий
меъёрлар моҳияти тўлиқ очиб берилмаганлиги ва уни давлат органлари
томонидан қатъий риоя этилувчи ҳужжат сифатида тасдиқланмаганлиги
сабабли ушбу Кодексга амалиётда етарлича риоя этилмаяпи.

Бизнингча, аудиторларнинг касбга оид ҳулқ-атвор меъёрларини

тартибга солувчи давлатнинг қонун чиқарувчи ёки ижро этувчи органлари
томонидан расмий тасдиқланган муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб
чиқиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бу борада фикримизча, Америка қасамёд
қилган бухгалтерлар институти(AICPA)нинг “Касбий этика асослари”
номли концепциясидан фойдаланган ҳолда такомиллашган Ўзбекистон
аудиторларининг касбга оид ахлоқ Кодексини ҳам ишлаб чиқиш зарур деб
ҳисоблаймиз. Бугунги Ўзбекистон амалиётида аудиторлик фаолиятини
меъёрий тартибга солиш тизими қуйидаги тўрт поғоналардан иборат
бўлиб, мазкур поғоналар таркиби қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга

солиш

тизими поғоналари таркиби

1

Поғонал

ар сони

Поғоналар номи

Поғона таркибига кирувчи норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар

I поғона

Аудиторлик

фаолияти

тўғрисидаги қонун

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-677-сон
Қонуни

1

Muallif tomonidan ishlab chiqilgan.


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

250

II поғона

Аудиторлик

фаолиятига доир

қонуности

ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4
августдаги

“Аудиторларни

сертификатлаштириш

тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар

тўғрисида”ги

ПҚ-5210-сон

Қарори,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19
сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик
фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги

ПҚ-3946-сон

Қарори,

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11
апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш
учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 171-сон
Қарори,

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги “Ички аудит хизмати
ходимларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сон Қарори, 2021 йил
24 сентябрдаги “Аудиторнинг малака сертификатини
малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини
узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг
халқаро

сертификатлари

рўйхатини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги 56-сон буйруғи, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги
“Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини
тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича
ички назорат Қоидалари 145-сон буйруғи, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирининг 2013 йил 9-сентябрдаги
83-сон “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот
шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш
ҳақида”ги буйруғи

III

поғона

Аудит стандартлари

ва аудиторлик

фаолиятини тартибга

солиш бўйича

услубий кўрсатмалар

ҳамда

тушунтиришлар

Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC) томонидан
ишлаб чиқилган аудитнинг халқаро стандартлари
(International standards of auditing), Америка қасамёд
қилган бухгалтерлар институти (AICPA) стандартлари,
ички аудиторлар институти (Institute of internal Auditors)
стандартлари, AICPAнинг «Касбий этика асослари»
кодекси, Ўзбекистон аудиторларнинг касбга оид ахлоқ
кодекси ва бошқа аудитга оид норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар

IV

поғона

Аудиторлик

ташкилотларининг

ички стандартлари

Аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари

Фикримизча, аудиторлик текширувини сифатли амалга оширилишини

таъминлаш учун аудиторлик назорати қуйидаги уч босқич асосида амалга
оширилиши мақсадга мувофиқдир:

1.Режалаштириш босқичи;
2.Текшириш босқичи;
3.Якуний босқич.
Аудиторлик назоратининг юқорида келтирилган босқичлари

Ўзбекистон

Республикасининг

амалдаги

“Аудиторлик

фаолияти

тўғрисида”ги қонунига мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларида


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

251

белгиланган мажбурий талабларга асосан ўтказилиши белгиланган. Ўз
навбатида, аудитнинг юқоридаги босқичларини сифатли ва самарали
амалга оширилишини таъминлаш учун эса уни ўтказиш услубиятини
такомиллаштириш талаб этилади. Жумладан, фикримизча, бугунги кунда
аудитнинг бундай услубий масалалари таркибига бухгалтерия ҳисоби ва
аудиторлик фаолияти бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
талабларининг

аудиторлик

амалиётида

талаб

даражасида

қўлланилмаётганлиги,

амалдаги

меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатлар

ва

Республикамиз ҳамда хориж олимлари илмий тадқиқотларида аудит
босқичларининг услубий жиҳатлари тўлиқ ва аниқ баён этилмаганлиги,
аудиторлик текшируви натижаларини аудит иш ҳужжатларида
умумлаштириш, баҳолаш ва тақдим этиш жараёнининг амалдаги
талабларга жавоб бермаслиги, аудит иш сифатини назорат қилиш ва
аудиторлик ташкилоти фаолият самарадорлигини баҳолаш услубиятини
халқаро стандартлар талаблари даражасида ишлаб чиқилмаганлиги,
миллий аудит стандартлари талабларини аудиторлик фаолиятини тартибга
солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар ва халқаро стандартлар ёки илғор
хориж

тажрибаси

талабларига

мос

келмаслиги,

аудиторлик

ташкилотларида халқаро стандартлар асосида аудиторлик текширувини
ташкил этиш ва ўтказиш амалиётининг талаб даражасида эмаслиги каби
масалаларни киритиш мумкин.

Бугунги кунда аудиторлик назорати молиявий назорат тизимининг

ажралмас қисмига айланди. Молия тизимини изчил ислоҳ қилиш ва бозор
инфратузилмасини

такомиллаштириш

натижасида

Республикада

аудиторлик фаолиятининг мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий асослари яратилди.
Ўз навбатида уни ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида
таъсирчан

иқтисодий

омиллар

ҳамда

солиқ

имтиёзлари

ва

преференциялари қўлланилмоқда, аудиторлик фаолиятини амалга
оширишга лицензиялар бериш тизими жиддий равишда соддалаштирилди
ва еркинлаштирилди. Бироқ, аудиторлик амалиётида корхона активлари
аудитини, хусусан асосий воситалар аудитини ўтказишнинг аниқ тартиб-
қоидалари ва унда эъттибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар
мазмун-моҳиятини очиб бериш ва уни таҳлил қилиш бугунги кундаги
ўрганилиши долзарб бўлган масалалардан саналади. Шунингдек, ҳозирги
пайтда

аудиторлик

амалиётида

аудиторлик

текширувларини

режалаштириш, ўтказиш ва текширув натижаларини умумлаштириш
жараёнида ўз ечимини кутаётган қатор муаммоларни бартараф этиш,
уларнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш долзарб
илмий муаммолардан саналади.

Изланишлар натижасида аудиторлик фаолиятини ташкил этиш ва

ўтказишни тартибга солиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ҳамда илмий тадқиқотларда текширувни ташкил этиш ва ўтказишга
умумий жиҳатдан ёндашилганлиги, аудиторлик текширувини амалга
ошириш босқичлари ёки текширувда бажариладиган аудиторлик


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

252

амалларини бажаришда илғор хориж тажрибаси ва аудитнинг халқаро
стандартларига мувофиқ бажаришда ҳали етарлича муаммолар мавжуд
бўлиб,

уларни

бартараф

этиш

ва

аудиторлик

фаолиятини

такомиллаштириш бўйича тадқиқотларни кўпайтириш зарур. Юқоридаги
масалаларга аниқлик киритиш мақсадида мақолада аудиторлик
текширувини 3 номдаги босқичларда бажариладиган амаллар орқали
амалга оширилиши тавсия этилди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги

“Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон қарори.

http://lex.uz/docs/3914502

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар

стратегиясини

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий

ривожланиш йили”да амалга оширишга оид

давлат дастури

тўғрисида”ги ПФ-5635-

сонли Фармони.

https://nrm.uz

;

3.

Дусмуратов Р.Д. Аудиторлик фаолияти: назария, услубиёт ва амалиёт:

монография. – Т.: Молия нашриёти, 2007. – 276 б.

4.

Самадова Н.Р. Хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий салоҳияти

тушунчаси ва унинг назарий асослари. // Бизнес эксперт (илмий-амалий журнал). –
Тошкент, - №4. 2021. – 87-91 б. (08.00.00; №4)

5.

Самадова Н.Р. Хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий салоҳиятни

ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг амалий жиҳатлари // Scientific Journal of
“International Finance & Accounting” 3∕2023.

6.

Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2023). DIGITAL ECONOMY AND

CHANGES IN BUSINESS ANALYSIS. International Journal of Research in Finance and
Marketing (IJRFM), 13(12), 47-52. Retrieved from

https://euroasiapub.org/wp-

content/uploads/IJRFM4Dec2023-Uzb.pdf

7.

Ibragimov Gayratjon Artikovich, Kurbanbaev Jurabek Eruvbayevich,

Mukhiddinova Barno Gafurjanovna. (2019). The main differences between IFRS and NSA.
International Finance and Accounting, 3(13), 1-12. Retrieved from

https://core.ac.uk/download/pdf/285998049.pdf

8.

Klichev Bakhtiyor Pardayevich. (2022). ISSUES OF PRODUCT PRICING IN

THE ANALYSIS OF OPERATIONAL. Пандемия шароитида иқтисодиёт, молия ва
бошқарувда рақамли трансформация жараёнлари (IV ФОРУМ «ЭКОНОМИКА В
МЕНЯЮЩЕМСЯ МИРЕ» 2022 май КАЗАНЬ-ТАШКЕНТ), Казань-Ташкент.

https://doi.org/10.5281/zenodo.6641015

9.

Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2023). DIGITALIZATION OF THE

ECONOMY AND OPERATIONAL SAFETY. International Journal of Research in
Economics and Social Sciences(IJRESS), 13 (11), 95-101. Retrieved from

https://euroasiapub.org/wp-content/uploads/IJRESS10-Nov2023-Uzb.pdf

10.

Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2023). ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРДА ОПЕРАЦИОН ЦИКЛ ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МАСАЛАЛАРИ . World Scientific Research Journal, 16(1), 196–203. Retrieved from

http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2718

11.

Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). EKSPORT-IMPORT

OPERATSIYALAR HISOBI NAZORATINI TAKOMILLASHTIRISH YO’NALISHLARI .


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

253

World Scientific Research Journal, 23(2), 215–222. Retrieved from

http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3034

12.

Gayratjon Ibragimov. (2024). TIJORAT BANKLARIDA MBMB TIZIMINI

JORIY ETISH MASALALARI . World Scientific Research Journal, 23(2), 223–230.
Retrieved from

http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3035

13.

Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2023). ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТ

ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ . World Scientific Research
Journal, 12(2), 263–271. Retrieved from

http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2557

14.

Пардаевич, Қ. Б. (2023). Хўжалик юритувчи субъектларда операцион

фаолиятида ишлаб чиқариш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили.

Scientific

Journal of “International Finance & Accounting

, (2), 2181-1016.

15.

Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). MUQOBIL IQTISODIYOTNI

SHAKLLANTIRISH: MUAMMOLAR VA YECHIMLAR . World Scientific Research
Journal, 23(2), 231–238. Retrieved from

http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3036

16.

Тулаев, М. С., & Кличев, Б. П. (2022). ВОПРОСЫ

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА КОРПОРАТИВНЫХ ОБЛИГАЦИИ:
ОБЯЗАТЕЛЬСТВО ИЛИ КАПИТАЛ. In Учет, анализ и аудит: их возможности и
направления эволюции (pp. 146-154).

17.

Ibragimov Gayratjon Artikovich. (2024). BIZNES JARAYONLARNI

OPTIMALLASHTIRISH YO’NALISHLARI . World Scientific Research Journal, 23(2),
239–246. Retrieved from

http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3037

Қличев

Бахтиёр

Пардаевич.

(2023).

ОПЕРАЦИОН

ФАОЛИЯТ

НАТИЖАЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ. World Scientific
Research

Journal, 21(1),

182–188.

Retrieved

from

http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2876