BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
317
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ КРЕДИТЛАШНИНГ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Абдуназаров Шохрух Акром ўғли
ТДИУ катта ўқитувчиси, PhD
Е-mail: shohrux_0507@mail.ru
Аннотация.
Ушбу мақолада кредитлаш ташкилотларининг
жисмоний шахсларни кредитлашнинг амалдаги ҳолати, унинг жорий ва
истиқболдаги ривожланишининг тенденциялари, таҳлилий хулосалари,
амалий ечимлари такомиллаштиришнинг муҳим таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
кредит, микрокредит, микроқарз, ипотека, тижорат
банклари, микрокредит ташкилотлари, бадал, кредит фоизи.
Бозор
муносабатларининг
чуқурлашуви,
замонавий
технологияларнинг ривожланиши, шунингдек аҳоли ўз турмуш
даражасини янада яхшилашга бўлган иштиёқи истемол кредитларга бўлган
талабини янада ошириб юборди. Аҳолини кредитлаш хусусида фикр
юритганда асосан тижорат банклари томонидан таклиф этиладиган банк
кредити назарда тутилади. Банк кредити билан амалга ошириладиган барча
муносабатлар қиймат кўринишида амалга оширилади.
Рус олими О.И.Лаврушин шундай фикрича “кредит ҳозирги замон
иқтисодиётининг асоси, иқтисодий тараққиётнинг ажралмас қисми
ҳисобланади. Йирик корхоналар ва бирлашмалар, кичик ишлаб чиқариш,
қишлоқ хўжалиги ва савдо тузилмалари ҳам, жисмоний шахслар ҳам
кредитдан фойдаланади (1)”.
Профессор Ш.З.Абдуллаева кредитга қуйидагича таъриф беради:
Кредит - бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки
бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга
олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар
йиғиндисидир(2).
Luminiţa Cernenco, Marilena Pieleanu Lazarencoлар ўзларининг
мақоласида
“Жисмоний
шахсларга
бериладиган
кредитларнинг
давомийлиги, уларни бериш ва кафолатлаш, кредиторнинг масъул
идоралар томонидан рухсат берилган ички тартиб-қоидаларига биноан
шартнома асосида амалга оширилади” –деб таъкидлаганлар(3).
Orazio Attanasio, Britta Augsburg, Ralph De Haas, Emla Fitzsimons,
Heike Harmgartлар ўзларининг изланишларида “Жисмоний шахсларга
кредитларни берилиши қишлоқ жойларда оилавий бизнесни очиш
эҳтимоли юқорилиги ҳақида далиллар олган. Бундан ташқари, улар
томонидан кредит олган қишлоқдаги олий маълумотли бўлмаган аёллар
ўртасида истеъмолни оширганлигига гувоҳ бўлганлар(4)”.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
318
Жиркина Наталья Ивановна ўзининг илмий ишида “Жисмоний
шахсларга кредит бериш тушунчаси таъриф бериб, шунингдек, унинг
таркиби ҳисобланган шахсий, чакана ва истеъмол кредитларини мазмун-
моҳиятини очиб берган(5)”.
Терновская Елена Петровна ва Лавришко Александр Сергеевичлар ўз
мақоласида “Жисмоний шахсларни кредитлашнинг асосий тури
ҳисобланган чакана кредитлашни хавфини камайтириш учун мамлакат ва
минтақанинг иқтисодий ҳолатининг ўзига хос хусусиятларига ва мижозлар
базаси эҳтиёжларининг хусусиятларига мослаштирилган кредит маҳсулоти
турини (ёки уни модернизация қилиш йўналишини) танлаш билан
самарали бизнес моделни шакллантириш муҳим аҳамият касб этишини
таъкидлаганлар. Шу мақсадда эса, тижорат банкларининг маҳсулот
сиёсатини чуқур таҳлил қилиш, кредит маҳсулотларини модернизация
қилиш йўналишларини танлаш ва асослаш ҳамда банкларнинг маҳсулот
сиёсатини такомиллаштириш бўйича пул-кредит сиёсатини шакллантириш
учун истеъмол кредитлари турларини таснифлашнинг янги мезонлари
таклиф этганлар(6)”.
PhD. Ф. Холмаматов ўзининг илмий тадқиқотида эса “Жисмоний
шахсларни кредитлаш амалиётида мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф
этиш мақсадида уларнинг ойлик даромадларидан истеъмол харажатларни
чиқариб ташлагандан сўнг қолган қўшимча даромадлари асосида кредитни
қайтариш жадвалини ишлаб чиқиш ва шу график доирасида кредитлаш
зарурлигини”- асослаб берган(7).
Юқоридагиларни инобатга олиб, республикамизда жисмоний
шахсларни кредитлаш алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, биз
тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга объекти ва
фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги турларда кредитларни
тақдим этилиши мумкин деб таснифладик:
1-расм.
Жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит турлари.
Жисмоний
шахсларга
ажратиладиган
кредит турлари
Истеъмол
кредити
Овердрафт
кредити
Микрокредит
(тадбиркорлик
фаолияти учун
)
Ипотека
кредити
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
319
Таъкидлаш жоизки, банк кредитларини беришдан асосий мақсад
даромад олиш бўлса, шу билан бирга ушбу кредитлар аҳолининг
эҳтиёжини талабга айлантириш орқали мамлакатда истеъмол товарлар
(қурилиш, мебель, атомобиль ва б.) ва хизматлар таклифини ҳажмини
ошишига туртки бўлади. Бу ўз навбатида, қўшимча иш жойларини
яратишга, давлат бюджетига даромадлар тушишига хизмат қилади.
Ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган давлатлар ушбу
кўрсаткич даражаси нисбатан паст бўлиши мумкин. Бунинг асосий сабаби
ушбу давлатларг банк тизими ҳолати ва имкониятлари ривожланган
мамлакатлар банк тизимига нисбатан анчагина чегаралангандир.
Бугунги кунда тижорат банклари кредитлари аҳолига уй-жой ва бошқа
узоқ муддат давомида фойдаланиладиган нисбатан юқори қийматли мол-
мулкни харид қилиш, таълим олиш билан боғлиқ харажатларни
молиялаштириш, шунингдек, жорий даромад ҳажмидан катта бўлган
харажатларни амалга ошириш, зарур ҳолларда оила ёки шахсий молиявий
ҳолатда юзага келиши мумкин бўлган маблағ етишмовчилиги ҳолатларини
бартараф этишда айни муддоадир. Шу нуқтаи назардан, банк кредитлари
аҳолига ўз харажатларини ўрта ва узоқ муддатли истиқбол учун
режалаштириш ҳамда амалга ошириш имкониятини яратади ва шу орқали
аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилувчи муҳим
манбалардан бири бўлиб хизмат қилади.
Умуман, олиб борилган таҳлиллардан шундай хулосага келишимиз
мумкинки, айни вақтда республикамиз тижорат банклари томонидан
жисмоний шахсларга ажратилган кредитларини ЯИМдаги улуши халқаро
амалиётда тавсия қилинган меъёрий кўрсаткичлардан пастлиги, умуман
олганда, мўътадил даражада шаклланганлигини кўрсатмоқда. Бундан
ташқари, республикамиз тижорат банклари томонидан жисмоний
шахсларга ажратилган кредитларини кредит портфелидаги улуши ҳам
қўшни МДҲ давлатларидан сезиларли паст эканлиги аниқланди. Аслида
қўшни Қозоқистон Республикасида аҳолиси бизга нисбатан кам бўлишига
қарамасдан, берилган кредитларнинг 50 фоизга яқини аҳоли ҳиссасига
тўғри келмоқда. Уларда аҳолига ажратилган кредитлар қолдиғининг юқори
суръатларда ўсиши асосан, давлат ижтимоий дастурлари доирасида
аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида ипотека кредитлари
ажратиш кўламининг сезиларли даражада кенгайтирилиши ва аҳолининг
тадбиркорлик
фаолиятини
молиявий
қўллаб-қувватлашга
йўналтирилаётган кредит маблағлари ҳажмининг кўпайиши билан
изоҳланади.
Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларни
кредитлаш ҳолатига тўғри баҳо бериш, аҳоли кредит юкининг юқори
чегарасини белгилаш ва амалиётдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш
орқали кредитлаш амалиётини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
320
Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларни кредитлаш
ҳажмини ва сифатини ошириш бўйича қуйидаги тавсияларни ишлаб
чиқдик:
-банкларнинг кредит портфели таркибида аҳолига ажратилаётган
кредитлар ҳажмини муттасил ошириш ҳисобига уни 20-25 фоизга,
мамлакат ЯИМга нисбатан эса 10-15 фоизга етказиш лозим;
-жисмоний шахсларни, умуман тижорат банкларининг кредитлаш
жараёнини соддалаштириш, аҳолини замонавий кредитлаш усулларини,
яъни масофадан туриб кредит беришни расмийлаштириш тажрибасини
амалиётга жорий этиш керак;
-аҳолининг тўлов қобилиятини ошириш орқали уларнинг банклардан
олган кредитларнинг асосий ва фоиз тўловларини ўз вақтида қайтаришга
эришиш лозим.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган долзарб масалаларнинг
ҳал этилиши ва тавсияларни амалиётга қўлланилиши банклар томонидан
жисмоний шахсларни кредитлаш ҳажми ва сифатини ошириш билан бирга,
уларнинг турмуш даражасини яхшилаш ҳамда миллий иқтисодиётнинг
барқарор ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Лаврушин О.И. Деньги Кредит Банки. // М., - Финансы и статистика. -2006. -С. 162.
2.
Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. Дарслик. –Тошкент.: “Иқтисод-молия”,
2007. -171 б.
3.
Luminiţa Cernenco, Marilena Pieleanu Lazarenco Some hints on individual lending and
different factors affecting the credit activity risks Annals of Spiru Haret University
Economic Series ISSN 2393-1795 issue 4/2016
4.
Orazio Attanasio, Britta Augsburg, Ralph De Haas, Emla Fitzsimons, Heike Harmgart
Group lending or individual lending? Evidence from a randomised field experiment in
Mongolia. MPRA Paper No. 35439, posted 16 Dec 2011 23:37 UTC
5.
Жиркина Наталья Ивановна “Развитие системы кредитования физических лиц в
Российской Федерации в современных условиях” номли автореферати Самара 2011
6.
Ternovskaya E.P., Lavrishko A.S. (2018). Trends in the development of consumer
lending products in the Russian economy and the direction of their modernization. The
Eurasian
Scientific
Journal,
[online]
5(10).
Available
at:
https://esj.today/PDF/71ECVN518.pdf (in Russian)
7.
Холмаматов Ф.К. Тижорат банклари кредитлаш амалиётини такомиллаштириш.
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.
Тошкент: 2019. “IQTISOD-MOLIYA”, 2019. 11
1
Лаврушин О.И. Деньги Кредит
Банки. // М., - Финансы и статистика. -2006. -С. 162.
8.
Mamatqulov A.X. (2022). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish faoliyati
bo`yicha xom ashyo va materiallar hisobini takomillashtirish.
Scientific Journal of
“International Finance & Accounting
, Issue 6, December 2022
9.
Рахимов, М. Ю., & Рузмаматов, А. К. (2024). Янги лойиҳалар бошқарувидаги
иқтисодий дастакларни такомиллаштириш.
World scientific research journal
,
23
(2),
362-375.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
321
10.
Raximov, M. Y. (2015). Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O ‘quv
qo‘llanma.
T.:“Iqtisod-moliya
.
11.
Klichev, B. (2024, февраль 23). Inson kapitalini rivojlantirishda ishchilar harakati tahlili.
Ilm-fan taraqqiyotida mintaqaviy iqtisodiyotni rivojlantirish va kambag'allikni
qisqartirish, Farg'ona, O'zbekiston.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10901976
12.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий ҳисоботлардаги хатоликларни аниқлашда таҳлилий
амаллардан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари
.
Scientific Journal of “International
Finance & Accounting
, Issue 1, February 2023..
13.
Қличев, Б. (2021, май 21). Маҳсулот (иш, хизматлар) га баҳо шакллантириш
масалалари. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар
асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647005
14.
Сагдиллаева, З. А., & Файзиев, У. Ш. (2023). АНАЛИЗ И ОЦЕНКА
ФИНАНСОВОГО ПОЛОЖЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЙ. In
Бухгалтерский учет, анализ
и аудит: история, современность и перспективы развития
(pp. 201-207).
15.
Қличев, Б. (2021, май 21). Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги таҳлилини
ташкил этиш. Бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар
асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10646960
16.
Рахимов, М. Ю., Мавланов, Н. Н., & Каландарова, Н. Н. (2022). Экономический
анализ. Учебник.
Т.:«Экономика-Финансы
.
17.
Қличев, Б. (2021, май 5). Ишбилармонлик фаоллиги индекси таҳлили. Biznes-
tahlilni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647021
18.
Чориев И.Х. (2023).
Молиявий инвестициялар ҳисобини
такомиллаштириш
.
Scientific Journal of “International Finance & Accounting
, Issue 2,
April 2023.
19.
Қличев, Б. (2022, сентябрь 16). Операцион фаолият таҳлилида харидор танлови
асосида маҳсулотга баҳо шакллантириш масалалари. Инновацион ёндашув асосида
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10647059
20.
Mamatqulov A.X. (2024). Qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish hisobi va tahlilini
takomillashtirish. Jahon ilmiy tadqiqot jurnali, 26(3), 132–140.
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3256
21.
Сагдиллаева, З., Чориев, И., Максмудов, А., & Юлдашева, Ю. (2007).
Экономический анализ.
22.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2024). Ишчилар қўнимсизлиги таҳлили.
World
Scientific Research Journal
,
23
(2), 287–294. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3042
23.
Pardayevich, K. B. (2022). ANALYSIS OF PRODUCT PRICING BASED ON
PRODUCT PARAMETERS AND CUSTOMER CHOICE.
Journal of new century
innovations
,
6
(1), 67-79
24.
Mamatqulov A.X. (2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida xarajatlarini boshqarish
va hisobga olish usullari.
Moliya ilmiy jurnali, 3-сон
.
25.
Mamatqulov A.X.(2023). Paxtani qayta ishlash korxonalarida ishlab chiqarish xarajatlari
bo‘yicha
tannarxni
hisoblash
usullarini
takomillashtirish
https://gospodarkainnowacje.pl
index phpissue_view_32articleview1910