Mualliflar

  • Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна

Muallif biografiyasi

  • Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна

     Ўзбекистон Республикаси
    Банк-молия академияси доценти, PhD
    maamura@ bkru

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.133816

Kalit so‘zlar:

стратегия корхона тармоқ башоратлаш талаб ҳажми талаб ҳажмини башоратлаш таклиф ҳажми таклиф ҳажми башоратлаш операцион фаолият нархни шакллантириш.

Annotasiya

 Мазкур мақолада корхона фаолиятини
ривожлантиришда тармоқ хусусиятларини инобатга олишнинг муҳим
жиҳатлари тадқиқ этилган. 


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

425

КОРХОНА ФАОЛИЯТИГА МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Абдужаборова Маъмура Тошмухамадовна

Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академияси доценти, PhD

maamura@bk.ru

Аннотация.

Мазкур

мақолада

корхона

фаолиятини

ривожлантиришда тармоқ хусусиятларини инобатга олишнинг муҳим
жиҳатлари тадқиқ этилган.

Калит сўзлар:

стратегия, корхона, тармоқ, башоратлаш, талаб

ҳажми, талаб ҳажмини башоратлаш, таклиф ҳажми, таклиф ҳажми
башоратлаш, операцион фаолият, нархни шакллантириш.


Иқтисодиёт тармоқларида хусусий секторнинг улушини ошириш ва

улар фаолиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
Тараққиёт Стратегияси» ҳақидаги

Фармонига биноан “Тадбиркорлик

фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини
шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг ялпи
ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60
фоизга етказиш вазифалари,

қтисодиётда давлат иштирокини

қисқартириш ва хусусий секторга кенг йўл очиш, иқтисодий
муносабатларда эркин бозор тамойилларини жорий этишни кенгайтириш”
каби муҳим мақсадлар қўйилган[1].

Бундай мақсадларни амалга ошириш эса, ўз навбатида барча тармоқ

корхоналарининг фаолиятида фойдалиликни таъминлашни тақозо этади.

Хусусан, 2023 йил 8 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш чора-тадбирлари муҳокамасида
ҳам саноат корхоналари фаолияти бўйича бир қанча муҳим жиҳатлар қайд
этилди[2]. Жумладан, иқтисодиётга инвестиция ва илғор технологиялар
фаол жалб этилаётгани натижасида саноат изчил ривожланмоқда. Лекин,
ҳамма тармоқ ва ҳудудда ҳам имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
34 та туман ва шаҳарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган
йилга нисбатан пасайган. Айрим тармоқларда, жумладан, фармацевтика,
чарм-пойабзал, тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ва экспорт суръати
секинлашган. Соҳада янги имконият ва захираларни аниқлаш учун
ҳудудларга ишчи гуруҳлар юборилган ва уни ривожлантириш бўйича
мавжуд имкониятлар ўрганилган.

Буларнинг барчаси, корхоналар фаолиятларини мунтазам таҳлил

қилиб, ўрганиш ва ривожланишнинг истиқбол йўналишларини
белгилашни тақозо этади.


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

426

Корхона фаолиятини таҳлил этишда бир қанча жиҳатларга диққат

қаратиш лозим:

- корхонанинг молиявий ҳисоботлари билан танишиш;
- қайси тармоққа мансублиги;
- тармоқнинг ЯИМ даги улуши;
- ишлаб чиқариш ҳажми;
- фаолиятга инфляциянинг таъсири;
- фоиз ставкалари ўзгаришининг корхона фаолиятига таъсири;
- валюта курслари ўзгаришининг корхона фаолиятига таъсири;
- тармоқнинг давлат томонидан тартибга солиниши механизми;
- тармоқ(корхона) бозорининг хусусиятлари.
Корхона фаолиятининг келгуси режа ва натижаларини башоратлаш

учун унинг тармоқ хусусиятлари, мавжуд рискларни ўрганиш ва инобатга
олиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, тармоқдаги талаб ва таклиф
ҳажмини башоратлаш механизмини белгилаб олиш лозим. Бунинг учун
тармоқ бўйича ахборотларнинг манбаларини тўғри танлаш керак бўлади.

Одатда корхоналар маҳаллий, импорт ва экспорт бозорларда фаолият

юритади. Ҳар бир бозорнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Жумладан,
маҳаллий бозорда ички бозор учун кураш амалга оширилади. Ички ишлаб
чиқариш(хизмат кўрсатиш) ҳажми ички талаб ҳажми билан тенг бўлади.
Бундай бозорда маҳаллий тенглик амал қилади, яъни нарх талаб ва
таклифга таъсир этувчи маҳаллий омиллар ҳисобига шаклланади.

Импорт бозорида фаолият юритадиган корхоналар ҳам ички бозор

учун рақобат курашига киришади. Ички бозор учун ташқи таклиф ҳажми
чекланмаган. Мазкур бозорда нарх импорт паритети кўринишида
шаклланади, яъни ички бозор нархи умуман глобал бозор нархи ҳамда
божхона божлари ва транспорт харажатларининг йиғиндисига тенгдир.

Корхона экспорт бозори иштирокчиси бўлса, у глобал миқёсда

фаолият юритади ва жаҳон бозорида нархнинг шаклланишига ўз ҳиссасини
қўшади. Ушбу бозорда нарх экспорт паритети кўринишида шаклланади,
яъни экспорт нархи божхона божлари ва транспорт харажатлари ҳисобига
ички нархдан фарқ қилади.

Корхона фаолиятининг тармоқдаги истиқболларини башоратлаш бир

неча йўналишда амалга оширилади:

- талабни башоратлаш;
-таклифни башоратлаш;
-давлат томонидан тартибга солиниши;
- нархни башоратлаш;
- чакана бозорнинг таҳлили.
Талабни башоратлашда корхонанинг тармоқ хусусиятлари ва унга

таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамият касб этади. Одатда
корхоналарнинг фаолияти қуйидаги йўналишлардан бири бўйича амалга
оширилади:


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

427

1.

Бизнес субъектлари учун бизнес(B2B). Бундай фаолият(ишлаб

чиқариш, хизмат кўрсатиш) бошқа бизнес субъектлари учун маҳсулот(иш,
хизмат) яратишни назарда тутади. Масалан, қишлоқ хўжалиги
эҳтиёжларига мўлжалланган транспорт воситалари фақат шу тармоқ
йўналишидаги бошқа бизнес субъектлари(корхоналар) томонидан харид
қилинади. Бунда талаб ҳажмига маҳсулот(товар) сотиш мўлжалланган
тармоқдаги ишлаб чиқариш(иш, хизмат) ҳажми ва даромадлар миқдори
таъсир кўрсатади.

2.

Истеъмолчилар учун бизнес(B2C). Мазкур фаолият(ишлаб

чиқариш, хизмат кўрсатиш) истеъмолчилар учун маҳсулот(иш, хизмат)
яратишга ихтисослашган. Бу ҳолатда талаб ҳажмига аҳолининг сони ва
даромадлари таъсир кўрсатади.

3.

Давлат эҳтиёжлари учун бизнес (B2G). Ушбу фаолият(ишлаб

чиқариш,

хизмат

кўрсатиш)

давлат

эҳтиёжларини

қондиришга

ихтисослашган бўлади. Жумладан, ҳарбий кийим ишлаб чиқаришга
ихтисослашган ишлаб чиқариш субъектлари маҳсулотига талабнинг
субъекти давлатнинг ҳарбий бўлинмалари ҳисобланади. Бу йўналишда
фаолият юритадиган бизнес субъектлари (корхоналар) талаб ҳажмига
бюджетнинг даромадлари ва давлатнинг истиқбол режалари таъсир
кўрсатади.

4.

Барча инфраструктура учун бизнес (B2A). Бу фаолият(ишлаб

чиқариш, хизмат кўрсатиш) барча истеъмолчилар учун мўлжалланган
бўлади.

Мазкур

йўналишда

фаолият

юритаётган

бизнес

субъектлари(корхоналар) маҳсулоти(иш, хизмат) талаб ҳажмига ЯИМ
динамикаси ва аҳоли сони каби омиллар таъсир кўрсатади.

Таклифни башоратлаш корхонанинг ишлаб чиқариш ва инвестицион

режаларига боғлиқ. Бироқ тармоқда таклиф ҳажмини аниқлаш мураккаб
ҳисобланади. Тармоқ корхоналари одатда ўзининг истиқбол режаларини
ахборотларда акс эттирмайди. Мавжуд молиявий ҳисоботлардан
тармоқдаги таклиф ҳажмини аниқлаш имконсиз ҳисобланади. Бундай
ҳолатда тармоқ корхоналари(рақобатчилар) эгаллаган бозор миқёсини
ҳамда улар фаолиятининг операцион хусусиятларини билиш муҳим
аҳамият

касб

этади.

Рақобатчиларнинг

мавқеи

ва

улар

истеъмолчиларининг диверсификацияси тармоқдаги таклиф ҳажмига
жиддий таъсир кўрсатади.

Давлат маҳаллий ички ишлаб чиқарувчилар(таклиф ҳажми) ва ички

истеъмолчилар(талаб ҳажми)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча
тадбирларни амалга оширади. Жумладан, божхона-тариф сиёсати,
молиявий қўллаб-қувватлаш, субсидия.

Тармоқдаги нархни башоратлашда икки хил ёндошув мавжуд:

харажатли ёндошув ва қийматли ёндошув. Харажатли ёндошув маҳсулот
таннархида материал харажатларининг улуши юқори бўлган ишлаб
чиқариш тармоқлари учун хосдир. Қийматли ёндошув асосида нархнинг
истеъмолчилар даромадига узвий боғлиқлиги ётади. Жумладан,


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

428

сартарошхона мисолида ўрганадиган бўлсак, харажатли ёндошув асосида
нарх хизмат учун сарфланадиган барча харажатларнинг йиғиндисидан
иборат. Қийматли ёндошув материал харажатлардан ташқари қўшимча
қулайликлар(сартарошхонанинг

жойлашган

жойи,

сарфланадиган

материалларнинг бренд даражаси, сартарошнинг репутацияси, мижозга
таклиф этиладиган чой ёки қаҳва ва б.)ни ҳам инобатга олган ҳолда
шаклланади.

Чакана бозор ҳолатини таҳлил этишда ЯИМ динамикаси, инфляция,

фоиз ставкаси динамикаси, валюта курси каби кўрсаткичларнинг таъсири
ўрганилади.

Истеъмолчиларнинг даромади харидлар суммаси ва уларнинг

фаоллигини ифодалайди, натижада ЯИМ ўзгаришига ижобий таъсир
кўрсатади.

Инфляция шароитида оширилган қиймат яратилган маҳсулот(иш,

хизмат) ҳажмига қўшилган ҳолда истеъмолчидан ундирилади. Шу боис
инфляция чакана бозор ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.

Фоиз ставкасининг ўзгариши чакана бозор ҳолатига жиддий таъсир

кўрсатадиган омил ҳисобланади. Жумладан, чакана бизнес субъекти катта
миқдорда жорий мажбуриятларга эга бўлган ҳолатда фоиз ставкасининг
ўзгариши уларнинг фаолияти учун номақбул ҳол ҳисобланади.

Валюта курсининг ўзгариши чакана бозор субъектини кўпроқ

маҳаллий бозор маҳсулотлари(хизмат)дан фойдаланишга ундайди.

Шунингдек, узоқ муддатли истиқболни башоратлашда уни қисқа

даврлар бўйича ўрганиш имкониятини яратиш ва муайян даврда мунтазам
тузатиш киритиб бориш имконини яратиш зарур.

Тадқиқотлардан кўринадики, корхонанинг фаолиятининг тармоқ

истиқболларини белгилаш ва унга макроиқтисодий кўрсаткичларнинг
таъсирини баҳолашда қуйидаги муҳим жиҳатларни инобатга олиш лозим:

- тармоқ ва алоҳида корхонанинг ўзига хос хусусиятлари;
- корхоналарнинг иқтисодий циклнинг турли босқичларида турли

ривожланиш даражасига эга бўлиши, яъни уларнинг ҳар бир босқичдан
ўтиш муддати фарқланади;

- молиявий кўрсаткичларни башоратлаш ва рискларни аниқлашда

корхона иштирок этаётган бозор хусусиятлари.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

«2022-2026

ЙИЛЛАРГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЯНГИ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ

ТАРАҚҚИЁТ

СТРАТЕГИЯСИ».

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон

Фармони

2.

Qlichev Baxtiyor Pardayevich. (2024).

Xo‘jalik yurituvchi subyektlarda

CVP-tahlilni tashkil etishning muammoli jihatlari

. YASHIL IQTISODIYOT VA

TARAQQIYOT, 4 (2024), 754–759


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

429

3.

Чориев И.Х. (2023). Молиявий ҳисоботлардаги хатоликларни

аниқлашда

таҳлилий

амаллардан

фойдаланишнинг

услубий

жиҳатлари.

Scientific Journal of “International Finance & Accounting

, Issue 1,

February 2023.

4.

Қличев, Б. (2022). KPI ТИЗИМИ АСОСИДА МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

ТАҲЛИЛИ.

Архив

научных

исследований

,

2

(1).

извлечено

от

https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/1343

5.

Klichev Bakhtiyar Pardayevich. (2024). Problematic Aspects of

Organizing Cvp-Analysis in the Enterprises of Uzbekistan // Web of Scientist:
International Scientific Research Journal, 5(5), 241–248. Retrieved from

https://wos.academiascience.org/index.php/wos/article/view/4906

6.

Чориев И.Х. (2023). Молиявий инвестициялар ҳисобини

такомиллаштириш.

Scientific Journal of “International Finance & Accounting

,

Issue 2, April 2023.

7.

U.K.Yakubov, G.S.Maxmudova. (2022). Biznes tahlil: Operatsion

tahlil-1,2. (Darslik). –T.: “Nihol print”, 205 b.

8.

Qlichev Baxtiyor Pardayevich. (2024). Korxonalarda operatsion

faoliyat samaradorligini tahlil qilish masalalari.

World Scientific Research

Journal

,

26

(3),

86–94.

Retrieved

from

http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3251

9.

Кoсимoвич, Я. У. (2024). Ташқи савдо фаолиятида мақбул ечимни

топиш масалаларини таҳлили. World scientific research journal, 26(2), 199-
205.

10.

Tulaev,

M.

(2024).

Moliyaviy

hisobot

konsepsiyalari.

Nordic_Press

,

2

(0002).

11.

Абдуллаев, А. Б. (2019). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА И

АНАЛИЗА НАЛОГОВ. In

БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ: ДОСТИЖЕНИЯ И

НАУЧНЫЕ ПЕРСПЕКТИВЫ XXI ВЕКА

(pp. 10-17).

12.

Kasimovich, Y. U. (2021). Developing A Model On The Basis Of A

System Of Indicators Determining The Efficiency Of Foreign Trade Activities.
Turkish Online Journal of Qualitative Inquiry, 12(7).

13.

ҚЛИЧЕВ, . Б. П. (2022). ИШБИЛАРМОНЛИК ФАОЛЛИГИ

ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ.

Архив научных

исследований

,

2

(1).

извлечено

от

https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/373

14.

Rozmatova Umida Yuldashevna. (2024). NOMODDIY AKTIVLAR

AUDITINI TAKOMILLASHTIRISH. World Scientific Research Journal, 26(3),
177–184.

Retrieved

from

http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3261

15.

Кличев, Б. (2023). Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми

таҳлилини

такомиллаштириш

масалалари. Направления

развития

благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01),
170–173.

https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp170-173


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

430

16.

Tulaev,

M.

(2024).

T

BUXGALTERIYA

HISOBINING

SCHYOTLARI VA ULARNING MOHIYATI. Nordic_Press, 2(0002).

17.

Qlichev, B. (2024). Korxonalar faoliyatini rivojlantirishda operatsion

faoliyat tahlilining zarurligi. Mintaqani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning
ustuvor yo'nalishlari, Konferensiya to‘plami. Termiz, O'zbekiston. 15-iyun 2024-
yil.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11909171

18.

Қличев Бахтиёр Пардаевич, (2023). Корхоналарда маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳажми таҳлилини такомиллаштириш масалалари. Issues of
improving the analysis of the volume of production at enterprises.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ,13(7), 42–
49. Retrieved from

http://www.newjournal.org/index.php/01/article/view/2782

19.

https://www.president.uz