Mualliflar

  • Рўзмамаматов Анвар Қадамбоевич

Muallif biografiyasi

  • Рўзмамаматов Анвар Қадамбоевич

     Тошкент давлат иқтисодиёт университети
    мустақил изланувчиси
    e-mail:anvar.r.q@mail.ru 

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.133870

Kalit so‘zlar:

инвестиция янги лойиҳа янги лойиҳалар ҳаражатлари аудитини режалаштириш махсус аудит режаси ва дастури янги лойиҳаларнинг самарадорлиги.

Annotasiya

 Охирги йилларда мамлакатимизда кўплаб йирик
лойиҳалар билан бирга кичик ва корхоналарда ҳам инвестициялар жалб
қилиш орқали янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган
янги лойиҳаларга нафақат маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари,
балки давлат ҳисобидан ҳам катта маблағлар ажратилмоқда. Бу эса янги
лойиҳаларни амалга ошириш харажатларининг самарадорлигини ошириш
учун назорат қилиш, аудиторлик текширувларидан ўтказишни тақозо
этади. Мазкур мақолада янги лойиҳалар харажатлари аудитини тўғри
режалаштириш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш масалалалари
ёритилган 


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

707

ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ХАРАЖАТЛАРИ АУДИТИНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ

Рўзмамаматов Анвар Қадамбоевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

мустақил изланувчиси

e-mail:anvar.r.q@mail.ru

Аннотация:

Охирги йилларда мамлакатимизда кўплаб йирик

лойиҳалар билан бирга кичик ва корхоналарда ҳам инвестициялар жалб
қилиш орқали янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган
янги лойиҳаларга нафақат маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари,
балки давлат ҳисобидан ҳам катта маблағлар ажратилмоқда. Бу эса янги
лойиҳаларни амалга ошириш харажатларининг самарадорлигини ошириш
учун назорат қилиш, аудиторлик текширувларидан ўтказишни тақозо
этади. Мазкур мақолада янги лойиҳалар харажатлари аудитини тўғри
режалаштириш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш масалалалари
ёритилган.

Калит сўзлар:

инвестиция, янги лойиҳа, янги лойиҳалар

ҳаражатлари аудитини режалаштириш, махсус аудит режаси ва дастури,
янги лойиҳаларнинг самарадорлиги.

Мамлакатимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни

кенгайтириш учун инвестициялар жалб қилиш, саноат зоналари ташкил
этиб, уларда давлат кўмагида янги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб
қувватлашга катта эътибор берилмоқда. “Масалан, чармга ихтисослашган
16 та кичик саноат зонаси ташкил қилинди. Янги лойиҳалар учун 40
миллион доллар арзон ресурс берилди”

1

.

Ушбу омиллар янги лойиҳалар

харажатлари самарадорлигини баҳолашда рискларни мақбул даражага
камайтириш, янги лойиҳаларга инвестициялар киритиш, қарз ёки бюджет
маблағларини жалб қилишда лойиҳанинг самарадорлиги тўғрисида фикр
билдириш учун аудиторларни жалб қилиш зарурлигини кўрсатади.

Аудит жара ёнида янги лойиҳалар харажатларини синчковлик билан

ўрганилади, бу лойиҳанинг барча иштирокчилари томонидан сифатли ва ўз
вақтида амалга оширилиши учун жавобгарлик даражасини оширишга
ёрдам беради, самарасиз харажатлар эҳтимолини камайтиради ва лойиҳани
бошқариш механизмини такомиллаштиради. Бундай аудит давомида
тасдиқланган маълумотлар инвесторлар учун зарур бўлиб, унинг ёрдамида
салбий иқтисодий оқибатлар ва самарасиз инвестицияларнинг олдини
олинади. Янги лойиҳа субъектлари инвестицияларнинг жозибадорлигини
баҳолаш ва стратегияни ишлаб чиқиш учун таҳлил қилиш, лойиҳани

1

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 10 май куни ўтказилган чарм ва ипак саноатини

ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор
йиғилишидан.

https://president.uz/uz/lists/view/7225


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

708

амалга оширишнинг барча босқичларида бошқарув, экспертиза ва хизмат
кўрсатишни таҳлилий қўллаб-қувватлашдан манфаатдордирлар.

Янги лойиҳалар харажатлари аудитида қурилиш ишларининг

тўлиқлиги,

ўз

вақтида

бажарилиши,

маблағлардан

мақсадли

фойдаланилганлиги, экологик омиллар бўйича харажатларнинг ҳамда пул
маблағлари оқимларининг лойиҳа самарадорлигини таъминлаш учун
етарлилиги, техник-иқтисодий асосланганлигига мослиги ўрганилади.
Ушбу жараёнда қуйидагилар текширилади: ҳақиқий харажатларнинг
режалаштирилганга

мувофиқлиги,

уларнинг

ишончлилиги;

пул

маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги; инвестиция лойиҳасининг
харажатларининг

ўзини

оқлаш

муддатини,

инвестицияларнинг

рентабеллигини ҳисоблаш учун асос бўлган барча кўрсаткичлар.

Янги лойиҳалар аудити самарасиз бизнес-режаларни яратиш ва

маблағларнинг самарасиз сарфланишининг олдини олиш, корхонанинг
инвестиция салоҳиятидан самаралироқ фойдаланиш усулларини аниқлаш
мақсадида амалга оширилади. Ушбу мақсадга эришиш учун янги
лойиҳалар харажатлари аудитини тўғри режалаштириш катта аҳамиятга
эга. 300-сонли аудитнинг халқаро стандарти “

Молиявий ҳисоботлар

аудитини режалаштириш” (ISA 300) кўра аудитни режалаштириш
мажбурият учун умумий аудит стратегиясини ишлаб чиқиш ва аудит
режасини тузишни ўз ичига олади. Тўғри режалаштириш молиявий
ҳисобот аудитини ўтказишда ёрдам беради, чунки:

аудиторга аудитнинг муҳим жиҳатларига тегишли эътибор

беришга ёрдам беради;

аудиторга юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз

вақтида аниқлаш ва бартараф этишга ёрдам беради;

аудиторга унинг самарали бажарилишини таъминлаш учун

аудиторлик топшириғини тўғри ташкил этиш ва бошқаришда ёрдам
беради;

кутилаётган хатарларни юмшатиш учун тегишли кўникма ва

малакага эга бўлган аудиторлик гуруҳи аъзоларини танлашда ва улар
ўртасида ишларни тақсимлашда ёрдам беради;

аудиторлик гуруҳи аъзоларини бошқариш ва назорат қилиш,

шунингдек, улар фаолияти натижаларини таҳлил қилишга ҳисса қўшади;

зарурият туғилганда, ташкилот таркибий бўлинмалари

аудиторлари ва экспертлари ишини мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Режалаштириш мижознинг фаолиятини ва амалага ошилаётган янги

лойиҳани батафсил ўрганишни, янги лойиҳалар харажатлари бўйича
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида жиддий хатолар эҳтимолини баҳолашни
ва самарали аудитни ташкил қилишни ўз ичига олади. Шунингдек,
режалаштириш жараёни мумкин бўлган аудиторлик рискларини баҳолаш -
муҳимлик даражасини аниқлашни, аудиторлар ишини ташкил этиш


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

709

масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, аудит дастурларини тайёрлаш,
аудит давомида вазифаларни тақсимлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Янги лойиҳалар аудитини режалаштириш аудиторлик ташкилоти

томонидан қуйидаги тамойилларга мувофиқ амалга оширилиши керак:

мураккаблик, яъни барча босқичларнинг изчиллигини

таъминлаш;

узлуксизлик, яъни аудиторлар гуруҳи учун ўзаро боғлиқ

вазифаларни белгилаш ва режалаштириш босқичларини муддатлар бўйича
белгилаш ;

оптималлик,

яъни

аудиторлик

ташкилоти

томонидан

белгиланган мезонлар асосида умумий режа ва аудит дастурининг оптимал
вариантини танлаш имкониятини таъминлаш.

Янги лойиҳалар аудитини режалаштириш уч босқичда амалга

оширилади:

1-

аудитнинг ҳажми, муддати ва умумий йўналишини акс

эттирувчи, шунингдек, аудит режасини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб
хизмат қиладиган умумий аудит стратегиясини ишлаб чиқиш (ISA 300);

2-

аудитнинг кутилаётган ҳажми, жадваллари ва муддатларини

кўрсатган ҳолда умумий аудит режасини ишлаб чиқиш;

3-

аудиторлик амалларининг ҳажми, турлари ва кетма-кетлигини

белгилайдиган аудит дастурини тузиш.

Янги лойиҳалар харажатлари аудитини стратегияси лойиҳа

хужжатларини ўрганиш босқичида амалга ошириладиган ва лойиҳа
ташаббускорининг молиявий-хўжалик фаолияти билан умумий танишиш,
мутахассислар таркибини ва аудитни ўтказиш учун сарфланган умумий
вақтни аниқлашдан иборат бўлган дастлабки режалаштиришдир. Янги
лойиҳалар харажатлари аудитинининг умумий режаси асосида батафсил
дастур тузилади. Режа ва дастурнинг шакли ва мазмуни янги лойиҳанинг
турига,

баҳолашнинг

мураккаблигига

ва

аудитор

томонидан

қўлланиладиган ўзига хос усулларга қараб фарқ қилиши мумкин. Дастурда
аудиторга юклатилган вазифаларни батафсил баён қилиниши мумкин.

Аудитор аудит самарадорлигини ошириш ва мувофиқлаштириш

мақсадида аудиторлик текшируви умумий режасининг айрим бўлимлари
ва муайян аудит тартиб-қоидаларини аудит гуруҳи аъзолари билан
муҳокама қилиши ҳамда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Аудитор аудит
ҳужжатларига аудит давомида умумий аудит стратегияси ёки аудит
режасига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгаришлар ва бу ўзгаришларнинг
сабабларини киритиши керак (ISA 300). Бунда аудитор умумий режа ва
аудит дастурининг тўғри ва тўлиқ ишлаб чиқилиши учун жавобгардир.

Янги лойиҳалар харажатлари аудитинини умумий режаси асосида

аудитор режалаштирилган амалларнинг моҳияти, муддати ва ҳажмини
белгиловчи дастурни тузиши ва ҳужжатлаштириши керак. Аслида дастур
аудиторлик текширувини амалга оширувчи аудитор учун кўрсатмалар


background image

BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI

TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI

24-may 2024-yil

710

тўплами, шунингдек, иш сифатини назорат қилиш ва текшириш
воситасидир.

Янги лойиҳалар харажатлари аудитининг умумий дастури худди

аудит режаси каби аудит давомида заруратга қараб қайта кўриб чиқилиши
мумкин. Аудитор ўз ишини аудиторлик шартномасининг бутун муддати
давомида аудиторлик амалларини бажариш жараёнида олинган ўзгарувчан
вазиятлар ёки кутилмаган натижалар билан боғлиқ ҳолда доимий равишда
режалаштириб боради. Умумий аудит дастурига киритилган муҳим
ўзгартиришлар сабаблари ҳам хужжатлаштирилиши керак.

Янги лойиҳалар харажатларининг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс

эттирилганлигини, уларнинг самарадорлигини, лойиҳа амалга ошириш бошланишидан
олдин амалга оширладиган ва жорий экологик харажатларни ва уларнинг юзага келиш
эҳтимолини профессионал мулоҳазалар билан пухта баҳолаш кўп жиҳатдан уни тўғри
режалаштиришга боғлиқ. Шу жиҳатдан, янги лойиҳа харажатларининг аудиторлик
текширувини тўғри режалаштириш натижасида аудит ўтказиш учун сарфланадиган
вақт қисқаришига, шунингдек, аудит натижаларининг самарадорлигининг ошишига
эришилади.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

2022 — 2026 Йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион

ривожланиш

стратегиясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 06.07.2022 йилдаги ПФ-165-сонли
Фармони. https://lex.uz/docs/6102462.
2. Туйчиев А., Қўзиев И., Авлоқулов А., Шеримбетов И., Авазов И. Аудит.
Дарслик. – Т.: “Иқтисод-Молия”, 2019. – 530 б.
3. Қўзиев И.Н., Ҳамдамов Б.К., Авазов И.Р., Очилав Ф.Ш. Аудитнинг
халқаро стандартлари. Электрон дарслик. –Т.: ТМИ. 2021 й.
4. М. Қ. Пардаев, А.Н.Холиқулов, Г.Жумаева. Инвестицион лойиҳалар
таҳлили. Ўқув қўлланма. – Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2019. - 234
бет.
5. Raximov M.Y., Kalandarova N.N. Moliyaviy tahlil. Darslik. Т.: lqtisod-:
Moliya, 2019. -736 b.
6.

Дятлова А.Ф., Кузьмичев А.В. Роль инвестиционного аудита в выборе

приоритетных направлений инвестиционной деятельности. Вестник
Московского университета МВД России = Вестник Московского
университета МВД России. 2020;(4):275-279. (На русск.)

.

7. Чуприкова З.В. Аудит инвестиционных проектов. Учебное пособие. –
М.: МИИТ, 2016. – 122 с.
8. Меркова М. Использование инвестиционного контроля и его влияние на
эффективность бизнеса. Procedia Экономика и финансы. 2015;(34):608-614.
9. www.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси хукумат портали.
10.

www.lex.uz

-Ўзбекистон

Республикаси

Конун

хужжатлари

маълумотлари миллий базаси.
11. president.uz - Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-
сайти

Муаллифнинг (муаллифоарнинг) энг кўп ўқилган мақолалари