BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
665
КОРХОНАЛАР АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Қиличев Ботир Пардаевич
Япониянинг Тоё университети
«Халқаро туризм менежменти» магистранти
e-mail:botirklichev@gmail.com
Илмий раҳбар: Қличев Б. П.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Молиявий таҳлил» кафедраси доценти,ПҳД
e-mail: klichev.baxtiyor@gmail.com
ORCID: 0000-0001-6938-7897
Аннотация:
Мазкур тадқиқот ишида корхоналарнинг асосий даромад
келтирувчи операцион фаолияти таҳлилининг зарурлиги, таҳлил
натижасида олинган натижаларнинг фаолият самарадорлиги ҳамда соҳа
ривожи учун қўллашнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган.
Таянч сўзлар:
операцион фаолият, корхона самарадорлиги,
муаммоли жиҳатлар, таҳлилни ташкил этиш зарурлиги, эришиладиган
натижалар
Ўзбекистонда минтақалар кесимидаги иқтисодий кўрсаткичларга
таъсир этувчи муҳим омиллардан бири шу минтақа иқтисодиётининг турли
тармоқларининг ривожланиши ҳамда шу тармоқда фаолият олиб бораётган
иқтисодий субъектларнинг фаолиятига, унинг натижавийлигига боғлиқ
ҳисобланади. Халқаро ва миллий даражада корхоналарнинг асосий
даромал келтирувчи фаолияти таҳлилини ташкил этиш ва мазкур фаолият
самарадорлигини оширишда турли йўналиш, усул ва методлардан
фойдаланилади. Лекин мазкур усулларда операцион фаолият таҳлилини
ташкил этишнинг умумий жиҳатлари назарда тутилган бўлиб,
иқтисодиётнинг аниқ бир соҳасида, шу соҳанинг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиқиб операцион фаолият таҳлилини ташкил этиш
масалалари нисбатан кам ўрганилган. Бугунги кунда ривожланган
давлатларда операцион фаолият таҳлилини ташкил этишда турли
ёндашувлар мавжуд бўлиб, уларни қўллаш доираси корхоналар фаолият
олиб борадиган тармоқ ва соҳалар хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши
лозим. Шу боисдан, ишлаб чиқариш, сервис, қишлоқ хўжалиги, савдо ва
бошқа тармоқларда ҳар бир тармоқнинг ўзига хос хусусиятларига
асосланган операцион фаолият таҳлилини ташкил этиш ва уни
такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тадқиқотларни амалга
ошириш муҳим ҳисобланади.
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг
муҳим жиҳатларидан бири, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналар
фаолиятини ривожлантириш асосида мамлакат ялпи ички маҳсулоти
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
666
ҳажмини кескин ошириш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, аҳоли
даромадларини кўпайтириш ҳамда миллий фаровонликни таъминлашдан
иборатдир. Жумладан, 2022-йил 24-январда Ўзбекистон Республикаси
президенти томонидан қабул қилинган «Республикада ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали
тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-99 қарорининг
иккинчи бандида келтирилган «маҳсулот ишлаб чиқариш ва мавжуд
қувватларни кенгайтириш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда уни
кенгайтириш»
1
каби вазифаларини бажаришда мазкур тадқиқотда
эришилган натижалар муҳим аҳамият касб этади. Операцион фаолият
таҳлилини ўтказиш ва уни такомиллаштириш масалаларига бугунги кунда
катта эътибор қаратиш объектив заруратга айланиб, бу бўйича янгича
ёндошувларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш илмий
тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ҳисобланади.
Корхоналар операцион фаолияти таҳлилини такомиллаштириш
бўйича олиб бориладиган тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти
олинган натижаларнинг асосланганлиги, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва
амалий тавсияларнинг корхоналар операцион фаолияти таҳлилини
такомиллаштиришга хизмат қилиши билан изоҳланади.
Операцион фаолият таҳлилини ташкил этиш ва уни ривожлантириш
борасидаги тадқиқотларда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг
ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо ва бошқа фаолиятлар билан
шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда операцион фаолиятнинг
самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи бошқарув қарорларини ишлаб
чиқишда қўллаш фаолият самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият
касб этади. Бундан ташқари, тадқиқот натижаларининг олий таълим
муассасаларида бухгалтерия ва молия мутахассислигида кадрлар тайёрлаш
сифатини ошириш мақсадида ўқитиладиган фанлар ва модуллар бўйича
ўқув дастурлари ва ресурсларини такомиллаштириш жараёнида
фойдаланиш соҳада етук кадрлар тайёрлашда таълим самарадорлигини
оширишга ҳам хизмат қилади.
Корхоналарда операцион фаолият таҳлилини зарурлигини қуйидагича
изоҳлаш мумкин. Биринчидан, ишлаб чиқариш корхоналарининг бевосита
функционал вазифаси, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни самарали амалга
ошириш лозимлиги инобатга олинади. Иккинчидан, корхонанинг
инвестицион ва инновацион ривожланиши корхона фаолият олиб борадиган
соҳа ривожи учун йўналтирилади. Учинчидан, соҳа ривожи бўйича ҳукумат
доирасида қабул қилинадиган қарорлар ижроси манзилли йўналтирилади
ҳамда корхона имкониятлари ва қувватлари ҳам ушбу вазифани бажаришга
қодир бўлишлиги таъминланади. Тўртинчидан, барча мавжуд имконият ва
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президентнинг «Республикада ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 24 январь ПҚ-99-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси. 2022 йил, 07/22/99/0060-сон
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
667
воситалардан мақсадга мувофиқ фойдалана оладиган етарли малакага эга
бўлган мутахассислар ҳам мавжуд бўлиши керак. Ушбу санаб ўтилган
жиҳатлар биргаликда ишлаб чиқариш корхоналарининг операцион фаолияти
самарадорлигини ташкил қилади (1-расм).
Расмдан кўриниб турибдики, операцион фаолият самарадорлигига
эришиш учун албатта хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлган
жараёнлар натижаси лозим бўлади ва ушбу натижалар аниқ рақамларда
ифодаланган кўрсаткичларда ҳам ўз тасдиғини топиши лозим.
1-расм. Корхоналарда асосий фаолият таҳлилининг ташкил этиш
жараёни
2
.
Умуман олганда, корхоналарнинг моливий-хўжалик фаолиятининг
самарадорлиги ва натижавийлиги бевосита операцион фаолият
натижаларига боғлиқ ҳисобланади. Бу биринчидан, операцион фаолият
корхонанинг асосий даромад олиб келувчи фаолият тури эканлиги билан
изоҳланади. Иккинчидан, операцион фаолият натижалари молиявий ва
инвестициявий фаолият натижавийлигига таъсир этувчи асосий омил,
уларни ҳаракатлантирувчи дастак ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, корхоналар операцион фаолият таҳлили ва
уни ташкил қилишнинг назарий масалаларини тадқиқ қилиш жараёни
шуни кўрсатдики, мамлакатимиз иқтисодиётида хўжалик юритувчи
субъектларнинг фаолияти, эришаётган молиявий натижалари муҳим
аҳамиятга эгалигига қарамасдан, олимларимиз томонидан етарли даражада
ўрганилмаган ва мос равишда иқтисодий адабиётларда ҳам кам ёритилган.
Зеро, хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий даромад олиб келувчи
операцион фаолият натижалари, унинг самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари бугунги кун таҳлилий изланишларининг асосини ташкил
этиши керак. Ушбу жиҳатларни инобатга олиб, тадқиқот ишимизда
корхоналар
молиявий-хўжалик
фаолиятида
операцион
фаолият
натижаларининг аҳамияти, операцион фаолияти таҳлилининг мазмуни ва
уни ташкил этиш зурурлиги масасалалари кўриб чиқилди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
2
Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Операцион
фаолиятда содир
бўладиган
жараёнлар
Ушбу
жараёнларда
аниқланадиган
кўрсаткичлар
Операцион
фаолият
самарадорлиги
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
668
1.
Қличев Бахтиёр Пардаевич. (2024). ИШЧИЛАР ҚЎНИМСИЗЛИГИ
ТАҲЛИЛИ. World Scientific Research Journal, 23(2), 287–294. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3042
2.
Пардаевич, Қ. Б. (2023). Хўжалик юритувчи субъектларда
операцион цикл таҳлилини ташкил этиш масалалари.
World Scientific
Research Journal
,
16
(1), 196-203.
3.
Қличев, Б. П. (2022). Маҳсулот сотиш ҳажми таҳлилини
такомиллаштириш масалалари. Science and Education, 3(5), 1719-1728.
4.
Қличев Бахтиёр Пардаевич, (2023). Корхоналарда маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажми таҳлилини такомиллаштириш масалалари. Issues of
improving the analysis of the volume of production at enterprises.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ,13(7),
42–49.
Retrieved
from
http://www.newjournal.org/index.php/01/article/view/2782
5.
Пардаевич, Қ. Б. (2023). Хўжалик юритувчи субъектларда
операцион фаолиятида ишлаб чиқариш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар
таҳлили.
Scientific Journal of “International Finance & Accounting
,
2
, 2181-
1016.
6.
Қличев, Б. П. (2022). Ишбилармонлик фаоллиги таҳлилини ташкил
этиш йўналишлари.
Архив научных исследований
,
2
(1). извлечено от
https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/373
7.
Maxmatqulova H.G’. “Properties of borel sets” . “Innovation in
technology and Sciense Education”, Scientific journal.2023. Vol.2.№14. P.169-
175.
8.
Ochilov, O. I. (2022). INVESTMENT QUALITY ANALYSIS IN
BUSINESS ENTITIES. Архив научных исследований, 2(1).
9.
Ochilov, O. (2022). ИНСОН КАПИТАЛИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ. Архив научных исследований, 2(1).
10.
Ochilov, O. I. (2019). DEVELOPMENT OF METHODOLOGY FOR
RECOGNIZING REVENUES FROM INVESTMENTS. In Бухгалтерский
учет, анализ и аудит: история, современность и перспективы развития (pp.
96-99).
11.
Ochilov, O. I. (2019). THEORETICAL BASES OF INVESTMENTS
ACCOUNTING. In БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ: ДОСТИЖЕНИЯ И
НАУЧНЫЕ ПЕРСПЕКТИВЫ XXI ВЕКА (pp. 209-214).
12.
Ochilov, O. I. (2018). METHODOLOGICAL ASPECTS OF
FINANCIAL
AND
ECONOMIC
PERFORMANCE
ANALYSIS
OF
BUSINESS
ENTITY.
In
АКТУАЛЬНЫЕ
ВОПРОСЫ
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ БУХГАЛТЕРСКОГО УЧЕТА, СТАТИСТИКИ
И НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ (pp. 26-34).
13.
Юлдашев, Ж. А. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МИЖОЗЛАР БИЛАН
МУНОСАБАТЛАР
ҲОЛАТИНИ
БАҲОЛАШ
УСУЛИНИ
ТАКОМИЛАШТИРИШ.
BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI
TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI
24-may 2024-yil
669
14.
Qlichev Baxtiyor Pardayevich. (2024). Xo‘jalik yurituvchi subyektlarda
CVP-tahlilni tashkil etishning muammoli jihatlari. YASHIL IQTISODIYOT VA
TARAQQIYOT, 4 (2024), 754–759
15.
Klichev Bakhtiyar Pardayevich. (2024). Problematic Aspects of
Organizing Cvp-Analysis in the Enterprises of Uzbekistan // Web of Scientist:
International Scientific Research Journal, 5(5), 241–248. Retrieved from
https://wos.academiascience.org/index.php/wos/article/view/4906
16.
Kholdorov
Sardor
Umarovich.
(2024).
LIQUIDITY
RISK
MANAGEMENT
IN
THE
BANKING
SECTOR:
CHALLENGES,
STRATEGIES AND IMPLICATIONS. World Scientific Research Journal,
26(3),
122–131.
Retrieved
from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3255
17.
Qlichev Baxtiyor Pardayevich. (2024). Korxonalarda operatsion
faoliyat samaradorligini tahlil qilish masalalari.
World Scientific Research
Journal
,
26
(3),
86–94.
Retrieved
from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/3251
18.
Qlichev, B. (2024). Korxonalar faoliyatini rivojlantirishda operatsion
faoliyat tahlilining zarurligi. Mintaqani ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning
ustuvor yo'nalishlari, Konferensiya to‘plami. Termiz, O'zbekiston. 15-iyun
2024-yil.
https://doi.org/10.5281/zenodo.11909171
19.
Yakypbaevich, I. J. ., Abrarovich, Y. J. , Akhtamovich, H. S. ., &
Bekmurodova. (2023). COMMERCIAL BANKING, CREDIT OPERATIONS,
PROVISION OF COLLATERAL, ASSESSMENT MECHANISMS.
FAN,
TA’LIM, MADANIYAT VA INNOVATSIYA JURNALI | JOURNAL OF
SCIENCE, EDUCATION, CULTURE AND INNOVATION
,
2
(4), 6–13.
Retrieved from https://mudarrisziyo.uz/index.php/innovatsiya/article/view/251
20.
Abdullayev, A., & Djamalov, H. (2023). ORGANIZATIONAL
STRUCTURE OF THE INTERNAL CONTROL SERVICE FOR THE
FULFILLMENT OF TAX OBLIGATIONS OF ENTERPRISES.
Scientific and
Technical Journal of Namangan Institute of Engineering and Technology
,
8
(4),
297-307.
21.
Xudoyorov, O. O. (2023). Bank daromadlarini oshirishda masofaviy
bank xizmatlarini tutgan o ‘rni.
22.
Odilovich, K. O. (2024). IMPACT OF REMOTE BANKING
SERVICES ON BANK INCOME.
International Journal of Education, Social
Science & Humanities
,
12
(6), 82-86.
23.
Majidov, J. K. (2019). Ways of improving management of credit
portfolio at commercial banks.
International Journal of Research in Social
Sciences
,
9
(3), 725-736.
24.
Мажидов
Ж.
(2024).
Тижорат
банклари
активлар
портфелларининг сифатини ошириш бўйича хориж тажрибаси ва унинг
ўзига
хос
хусусиятлари.
(2024).
Ustozlar
Uchun
,
1
(4),
1463-
https://pedagoglar.org/index.php/02/article/view/3878