Вопросы правового регулирования деятельности негосударственных высших учебных заведений

CC BY f
13-15
14
7
Поделиться
Кодиров, Б. (2019). Вопросы правового регулирования деятельности негосударственных высших учебных заведений. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 13–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/12680
Б Кодиров, Министерства высшего и среднего специального образования

Начальник отдела организационно-кадрового обеспечения , д.ю.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены особенности негосударственных высших образовательных учреждений и проанализированы нормативно-правовые акты правового регулирования их деятельности.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

13

Б.Б.Қодиров,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик

фанлар доктори

НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ

МАСАЛАЛАРИ

Аннотация:

мақолада нодавлат олий таълим

муассасаларининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган
ва улар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга оид
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

нодавлат таълим муассасаси, олий

таълим муассасалари, таълим бошқаруви органи,
нотижорат ташкилот.

Аннотация:

в статье освещены особенности

негосударственных

высших

образовательных

учреждений

и

проанализированы

нормативно-

правовые

акты

правового

регулирования

их

деятельности.

Ключевые

слова:

негосударственное

образовательное

учреждение,

высшие

образовательные учреждения, орган управления
образования, некоммерческая организация.

Annotation:

the article highlights the features of non-

state higher educational institutions and analyzes the
regulatory legal acts of legal regulation of their activities.

Keywords:

non-state educational institution, higher

education institutions, education management div, non-
profit organization.

Маълумки, олий таълим муассасалари ижтимоий-

маданий

соҳада

фаолият

юритувчи,

ижро

ҳокимиятининг муайян бир республика бошқаруви
органи тасарруфида ёки таълим бошқаруви органлари
билан фақат тегишли муносабатларда бўлган
(нодавлат, хусусий таълим муассасаси) нотижорат
ташкилот сифатида фаолият кўрсатувчи юридик шахс
ҳисобланади. Олий таълим муассасаси жисмоний
шахсларга

олий

таълим

соҳасида

таълим

хизматларини кўрсатиш орқали давлатнинг ижтимоий
вазифаларини амалга оширади.

Олий таълим муассасалари нотижорат ташкилот

сифатида

ўзларининг юридик шахс сифатидаги

маъмурий-ҳуқуқий тавсифларини турлича намоён
қилади.

Олий

таълим

муассасаларининг

хусусиятларини уларнинг фаолият кўрсатишида турли
давлат органлари, идоралари билан ўзаро ҳамкорлиги
орқали кўриш мумкин. Нодавлат олий таълим
муассасаси мақоми айрим ҳуқуқий муносабатларнинг
иштирокчиси бўлиш билан бир қаторда ушбу
муносабатларга киришиш мажбуриятини назарда
тутади. Масалан, таълим фаолиятини лицензиялаш
ҳуқуқий

муносабат

ҳисобланади

ва

мажбурий

хусусиятга эга.

Хорижий олимлар томонидан нодавлат олий

таълим муассасалари фаолиятини ҳуқуқий тартибга
солиш,

уларнинг

ҳуқуқий

мақомини

такомиллаштиришга оид илмий изланишлар олиб
борилган бўлиб, уларнинг турлича қарашлари мавжуд.

Т.А. Владыкина олий таълим муассасаси шу

жумладан, нодавлат олий таълим муассасалари
тушунчаси маълум даражада чегаралаб қўйилган,
уларнинг олий таълим муассасалари ўртасидаги ўрни

унчалик кўзга ташланмайди, яъни маъмурий-ҳуқуқий
муносабатларда

субъект

сифатида

иштироки

сезилмайди, дея таъкидлайди. Муаллифнинг олий
таълим

муассасаси

тушунчасини

белгилашда

фуқаролик-ҳуқуқий

нуқтаи

назаридан

қуйидаги

элементлар асосида ёндашганлиги кўзга ташланади:
1

) нотижорат ташкилот; 2) лицензияга эга эканлиги; 3)

олий таълим дастурларини амалга ошириши; 4)
таъсисчиси томонидан молиялаштириши [1].

О.А. Рекрут томонидан нодавлат олий таълим

муассасаларининг ҳуқуқий мақомига оид изланишлар
олиб

борилган

бўлиб,

тадқиқотчи

таълим

қонунчилигига нодавлат олий таълим муассасалари
фаолиятини тартибга солишга қаратилган тегишли
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек,
уларнинг фаолиятини давлат бошқаруви органининг
норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан эмас, балки «Таълим
тўғрисида»ги қонун нормалари асосида тартибга
солиниши ва аккредитацияси амалга оширилишини
таклиф этади [2].

Бизнингча, нодавлат олий таълим муассасалари

фаолиятини тартибга солишнинг аниқ, очиқ ва
шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш зарур, негаки,
жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, хусусий олий
таълим муассасасини ташкил этишнинг содда тартиби
жорий этилса, давлат олий таълим муассасалари
билан нодавлат олий таълим муассасалари ўртасида
рақобат муҳити яратилади.

Хусусий муассислар томонидан (фуқаролар ва

ташкилотлар) ташкил этиладиган олий таълим
муассасалари қайсидир бир бошқарув органи
тизимига кирмайди, уларнинг маъмурий алоқалари
хусусий мулкдор доирасида бўлади ва улар фақат
жуда чекланган мувофиқлаштирувчи хусусиятга эга
масалалар доирасидагина соҳавий давлат органлари
билан ўзаро муносабатга киришади. Нодавлат олий
таълим муассасаси бошқарув органлари билан
алоқаси доимий бўлмай, олий таълим муассасаси
ҳоҳишига боғлиқ бўлмаган ва мажбурий жиҳатдан
амалга ошириладиган (рўйхатга олиш, лицензиялаш,
давлат аккредитацияси ва бошқа ш.к.) ҳолларда
маъмурий муносабатга киришади.

Ўзбекистон

Республикасининг

«Таълим

тўғрисида»ги қонуни 4-моддасида билим олиш ҳуқуқи
давлат

ва

нодавлат

таълим

муассасаларини

ривожлантириш орқали таъминланиши белгиланган.
Шунингдек, ушбу қонуннинг 6-моддасига мувофиқ
нодавлат

таълим

муассасаси

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

белгилаган

тартибда давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан
бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти
билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади

[3].

Бу борада нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш

фаолиятини янада ривожлантириш, таълимнинг юқори
сифатини таъминлашда давлат ва нодавлат таълим
муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини
яратиш, шунингдек, нодавлат таълим хизматлари
кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун қулай
шарт-шароитлар

яратиш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

15

сентябрдаги «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш
фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-3276-сон қарори [4] қабул қилинган.

Мазкур қарорга берилган шарҳда келтирилишича,

хорижий тажрибалар давлат ва нодавлат таълим
муассасалари

ўртасида

соғлом

рақобат

фуқароларнинг сифатли таълим олишга бўлган


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

14

ҳуқуқини

рўёбга

чиқаришга

хизмат

қилишини

кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам бир қатор ривожланган
хорижий мамлакатларда нодавлат таълим секторининг
умумий ўрта таълимдаги улуши салмоқли бўлиб,
Германияда 12 фоизни, Францияда 17 фоизни, АҚШда
18 фоизни, Буюк Британияда 20 фоизни, Испания,
Ирландия ва Голландияда 30 фоизни ташкил этади [5].

Ушбу қарор ижросини таъминлаш, шунингдек,

нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида
фаолият кўрсатаётган юридик шахслар учун қулай
шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклик
асосида ташкил этилаётган таълим муассасалари
тармоғини кенгайтириш, мазкур фаолиятни тартибга
солувчи

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни

такомиллаштириш

ҳамда

нодавлат

таълим

хизматлари

кўрсатиш

соҳасидаги

фаолиятни

лицензиялаш тартибини соддалаштириш орқали
лицензия даъвогарларига қулай имкониятлар яратиш
мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги «Нодавлат
таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни
лицензиялаш

тартибини

такомиллаштириш

тўғрисида»ги 241-сон қарори [6] қабул қилиниб, ушбу
қарор билан «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш
соҳасидаги

фаолиятни

лицензиялаш

тартиби

тўғрисида низом» тасдиқланди.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги

фаолиятни ташкил этиш учун юридик шахсларга
лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини
тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор
қилиш

ва

қайта

расмийлаштириш

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
томонидан амалга оширилади ва нодавлат таълим
хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг
ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади.

Низомнинг 5-бандида нодавлат таълим хизматлари

кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга
оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари
белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикасининг
таълим соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига
мажбурий риоя қилиш, таълим-тарбия жараёнини
давлат таълим стандартларига (давлат талабларига),
ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ
ташкил этиш, зарур дарсликлар, ўқув-методик
адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари
ҳамда воситалари билан таъминлаш, ижтимоий
ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли
фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами
тарбияланувчилар, ўқувчилар умумий сонининг 10
фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул ўқишга қабул
қилиш, битирувчиларга белгиланган тартибда таълим
тўғрисида ҳужжат бериш каби талаблар шулар
жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат
инспекцияси, таълим тизими бошқаруви ва ваколатли
органлар лицензия шартлари ва талабларига риоя
этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
назорат қилади.

Хорижий мамлакатлар олий таълим тизимига назар

солсак, Германияда жами 370 дан ортиқ олий таълим
муассасалари мавжуд бўлса, шулардан 60 дан ортиғи
давлат талабларига жавоб берадиган нодавлат
(хусусий) ҳисобланади. Уларни молиялаштириш
асосан хусусий фирмалар ва фондлар томонидан
амалга оширилади. Нодавлат (хусусий) олий таълим

муассасаларида ўқиш пулли ҳисобланади ва тўлиқ
курс учун тўлов тахминан 15 минг евродан бошланади.
Германияда давлат олий таълим муассасаларига
нисбатан нодавлат олий таълим муассасаларига
талабалар камроқ ўқишга қабул қилинадилар [7].

Америка Қўшма Штатларида эса 4 мингдан ортиқ

олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, уларнинг
асосий қисми нодавлат (хусусий) олий таълим
муассасалари ҳисобланади. Гарвард, Принстон, Йель,
Колумбия, Пенсильвания университетлари, шунингдек,
Массачусет, Калифорния технология институтлари ва
шу каби дунёга машҳур олий таълим муассасалари
шулар жумласидандир [8].

Россия Федерацияси олий таълимининг нодавлат

сектори фаолияти 1992 йилда қабул қилинган таълим
қонунчилиги билан тартибга солинган бўлиб, Россияда
бу турдаги олий таълим муассасалари XXI асрнинг
бошларида вужудга кела бошлаган. Ўша даврда 60
дан ортиқ нодавлат олий таълим муассасалари
фаолият кўрсатган [9]. Бугунги кунда Россияда жами
1097 та олий таълим муассасалари фаолият
кўрсатаётган бўлса, шулардан 193 таси нодавлат
ҳисобланади [10].

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг

«Таълим тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 20
йилдан ортиқ вақт ўтганига қарамасдан нодавлат олий
таълим муассасалари фаолиятини тартибга солишга
қаратилган аниқ ҳуқуқий механизмлар яратилмаган.
Қабул қилинган барча ҳужжатлар асосан мактабгача
ва умумий ўрта таълим тизимига йўналтирилган.
Сўнгги

йилларда

нодавлат

шаклида

фаолият

кўрсатаётганлари хорижий олий таълим муассасалари
билан ҳамкорликда ташкил этилган олий таълим
муассасалари

ҳисобланар

эди.

Бугунги

кунда

республикада маҳаллий нодавлат олий таълим
муассасаларини ташкил этиш кенгаймоқда.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси

олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясига мувофиқ олий таълим билан қамровни
кенгайтириш,

олий

маълумотли

мутахассислар

тайёрлаш сифатини ошириш бўйича «олий таълим
соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш,
ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим
муассасалари, шунингдек инвестицияларни жалб
қилган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим
муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш
орқали олий таълимда рақобат муҳитини яратиш» [11]
тадбирларини амалга ошириш белгиланди. Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунида
нодавлат олий таълим муассасаларининг ҳуқуқий
мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги билан
боғлиқ қоидаларни белгилаш лозим.

Дарҳақиқат, давлат томонидан олий таълим учун

жуда катта миқдордаги маблағлар, шу жумладан,
моддий-техник базани мустаҳкамлаш, иш ҳақи,
стипендиялар тўловлари ва ҳ.к. учун ажратилади.
Нодавлат олий таълим муассасалари эса фарқли
ўлароқ, талабаларга стипендия тўламаслиги туфайли
тўлов-контрактдан

тушган

маблағларни

асосан

моддий-техник базани ривожлантиришга сарфлайди
ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар давлат
олий таълим муассасаларидаги шароитларга нисбатан
яхшироқ бўлади. Шу боис, дунё тажрибасидан келиб
чиқиб, нодавлат олий таълим муассасаларининг
кенгайиши рақобат муҳити шаклланиши учун имконият
яратилишига олиб келади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

15

Адабиётлар рўйхати:

1.

Владыкина Т.А. Высшее учебное заведение как

субъект гражданского права: Автореф. дисс... канд.
юрид. наук. – Екатеринбург, 2003.

2.

Рекрут О.А. Административно-правовой статус

негосударственных высших учебных заведений в
Российской Федерации: Дисс... канд. юрид. наук. – Са-
ратов, 2003.

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

ахборотномаси. – 1997. – № 9, – 225-модда.

4.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2017 й., 38-сон, 1033-модда.

5.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2017 й., 38-сон, 1033-модда.

6.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий база-

си, 29.03.2018 й., 09/18/241/0960-сон, 06.06.2018 й.,
09/18/408/1315-

сон.

7.

Частные ВУЗы в Германии // http://www.de-

portal.com/ru/ucheba-v-germanii/chastnye-vuzy-v-
germanii.html.

8.

Высшее

образование

в

США

//

https://prousa.info/us_higher_education.

9.

Негосударственные вузы в российской системе

образования: проблемы статусной идентификации.
Фундаментальные исследования. Научный журнал. //
https://www.fundamental-research.ru/ru/article/view?id.

10.

Число вузов в России сократилось наполовину //

http://47news.ru/articles/133933/.

11.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 09.10.2019 й., 06/19/5847/3887-сон

Х.Т.Одилқориев,

Юристлар малакасини ошириш маркази “Давлат

ва жамият қурилиши” кафедраси мудири, юридик

фанлари доктори, профессор

СУД–ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ: ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Аннотация:

мазкур мақолада суд ҳокимиятининг

хусусиятлари, судьялар мустақиллигини таъминлаш
масалалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва
халқаро ҳуқуқ нормалари асосида таҳлил қилинган.
Мақола

якунида

муаллиф

томонидан

илмий

асосланган назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

судья, суд ҳокимияти, суд

мустақиллиги, демократия, суд-ҳуқуқ тизими, одил
судлов.

Аннотация:

в данной статье были проанализиро-

ваны признаки судебной власти, вопросы обеспечения
независимости судей на основе анализа норм законо-
дательства Республики Узбекистан и международного
права. В конце статьи автором были разработаны
научно обоснованные теоретические и практические
предложения и рекомендации.

Ключевые слова:

судья, судебная власть,

независимость суда, демократия, судебно-правовая
система, правосудие.

Annotation:

this article analyzes the features of the

judiciary, issues of ensuring the independence of judges
based on the analysis of the legislation of the Republic of
Uzbekistan and international law. At the end of the article,
the author developed scientifically based theoretical and
practical suggestions and recommendations.

Key words:

judge, judicial power, independence of the

court, democracy, judicial and legal system, justice.


Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам

мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг
ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга
эришиш даражасини ошириш – суд-ҳуқуқ тизимини
ислоҳ қилиш борасида давлат сиёсатининг устувор
йўналиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг
чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини
демократлаштириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини
кучайтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш мазкур
соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб
белгиланди. Бу чуқур рамзий маънога эга. Чунки, суд
ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил
тармоғи бўлиб, у жамият ҳаётида

одил судловни

амалга оширишга сафарбар этилган. Одил судлов ўз
моҳиятига кўра, давлат фаолияти ҳисобланади, бунда
ваколатли

суд

муассасаси

ҳуқуқ

нормалари

талабларини бузиш оқибатида келиб чиқувчи низоли
ҳолатларни муҳокама этиб, тегишли ҳуқуқий ечим
топади. Демократик ҳуқуқий давлатда қонун давлат
идоралари, фуқароларнинг турли-туман уюшмалари
ва алоҳида шахслар ўртасидаги муносабатларнинг
мезонидир.

Мазкур

муносабатларнинг

қонун

доирасида кечишини ва ҳал этилишини таъминлаш
суд

ҳокимияти

зиммасига

юклатилган.

Одил

Библиографические ссылки

Владыкина Т.А. Высшее учебное заведение как субъект гражданского права: Автореф. дисс... канд. юрид. наук. - Екатеринбург, 2003.

Рекрут О.А. Административно-правовой статус негосударственных высших учебных заведений в Российской Федерации: Дисс... канд. юрид. наук. - Саратов, 2003.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. - 1997. - № 9, - 225-модда.

Узбекистон Республикаси цонун хужжатлари туплами, 2017 й„ 38-сон, 1033-модда.

Узбекистон Республикаси цонун хужжатлари туплами, 2017 й., 38-сон, 1033-модда.

Конун хужжатлари маълумотлари миллий база-си, 29.03.2018 й., 09/18/241/0960-сон, 06.06.2018 й„ 09/18/408/1315-сон.

Частные ВУЗы в Германии // http://www.de-portal.com/ru/ucheba-v-germanii/chastnye-vuzy-v-germanii.html.

Высшее образование в США // https://prousa.info/us_higher_education.

Негосударственные вузы в российской системе образования: проблемы статусной идентификации. Фундаментальные исследования. Научный журнал. // https://www.fundamental-research.ru/ru/article/view7id.

Число вузов в России сократилось наполовину // http://47news.ru/articles/133933/.

Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019 й., 06/19/5847/3887-сон

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов