Дальнейшая демократизация судебной системы: текущее состояние и перспективы

CC BY f
15-21
8
11
Поделиться
Одилкориев, Х. (2019). Дальнейшая демократизация судебной системы: текущее состояние и перспективы. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 15–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/12681
Х Одилкориев, Юристский Учебный Центр

Д.ю.н, профессор, заведующая кафедрой Государственное и общественное строительств

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье были проанализированы признаки судебной власти, вопросы обеспечения независимости судей на основе анализа норм законодательства Республики Узбекистан и международного права. В конце статьи автором были разработаны научно обоснованные теоретические и практические предложения и рекомендации.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

15

Адабиётлар рўйхати:

1.

Владыкина Т.А. Высшее учебное заведение как

субъект гражданского права: Автореф. дисс... канд.
юрид. наук. – Екатеринбург, 2003.

2.

Рекрут О.А. Административно-правовой статус

негосударственных высших учебных заведений в
Российской Федерации: Дисс... канд. юрид. наук. – Са-
ратов, 2003.

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

ахборотномаси. – 1997. – № 9, – 225-модда.

4.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2017 й., 38-сон, 1033-модда.

5.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2017 й., 38-сон, 1033-модда.

6.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий база-

си, 29.03.2018 й., 09/18/241/0960-сон, 06.06.2018 й.,
09/18/408/1315-

сон.

7.

Частные ВУЗы в Германии // http://www.de-

portal.com/ru/ucheba-v-germanii/chastnye-vuzy-v-
germanii.html.

8.

Высшее

образование

в

США

//

https://prousa.info/us_higher_education.

9.

Негосударственные вузы в российской системе

образования: проблемы статусной идентификации.
Фундаментальные исследования. Научный журнал. //
https://www.fundamental-research.ru/ru/article/view?id.

10.

Число вузов в России сократилось наполовину //

http://47news.ru/articles/133933/.

11.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 09.10.2019 й., 06/19/5847/3887-сон

Х.Т.Одилқориев,

Юристлар малакасини ошириш маркази “Давлат

ва жамият қурилиши” кафедраси мудири, юридик

фанлари доктори, профессор

СУД–ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ: ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Аннотация:

мазкур мақолада суд ҳокимиятининг

хусусиятлари, судьялар мустақиллигини таъминлаш
масалалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва
халқаро ҳуқуқ нормалари асосида таҳлил қилинган.
Мақола

якунида

муаллиф

томонидан

илмий

асосланган назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

судья, суд ҳокимияти, суд

мустақиллиги, демократия, суд-ҳуқуқ тизими, одил
судлов.

Аннотация:

в данной статье были проанализиро-

ваны признаки судебной власти, вопросы обеспечения
независимости судей на основе анализа норм законо-
дательства Республики Узбекистан и международного
права. В конце статьи автором были разработаны
научно обоснованные теоретические и практические
предложения и рекомендации.

Ключевые слова:

судья, судебная власть,

независимость суда, демократия, судебно-правовая
система, правосудие.

Annotation:

this article analyzes the features of the

judiciary, issues of ensuring the independence of judges
based on the analysis of the legislation of the Republic of
Uzbekistan and international law. At the end of the article,
the author developed scientifically based theoretical and
practical suggestions and recommendations.

Key words:

judge, judicial power, independence of the

court, democracy, judicial and legal system, justice.


Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам

мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг
ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга
эришиш даражасини ошириш – суд-ҳуқуқ тизимини
ислоҳ қилиш борасида давлат сиёсатининг устувор
йўналиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг
чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини
демократлаштириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини
кучайтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш мазкур
соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб
белгиланди. Бу чуқур рамзий маънога эга. Чунки, суд
ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил
тармоғи бўлиб, у жамият ҳаётида

одил судловни

амалга оширишга сафарбар этилган. Одил судлов ўз
моҳиятига кўра, давлат фаолияти ҳисобланади, бунда
ваколатли

суд

муассасаси

ҳуқуқ

нормалари

талабларини бузиш оқибатида келиб чиқувчи низоли
ҳолатларни муҳокама этиб, тегишли ҳуқуқий ечим
топади. Демократик ҳуқуқий давлатда қонун давлат
идоралари, фуқароларнинг турли-туман уюшмалари
ва алоҳида шахслар ўртасидаги муносабатларнинг
мезонидир.

Мазкур

муносабатларнинг

қонун

доирасида кечишини ва ҳал этилишини таъминлаш
суд

ҳокимияти

зиммасига

юклатилган.

Одил


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

16

судловнинг олий мақсади: куч ва зўравонлик ғоясини –
ҳуқуқ ва адолат ғоялари билан алмаштиришдан
иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Олий Мажлисга Мурожаатномасида алоҳида урғу
бериб таъкидлаганидек, “Судларнинг асосий вазифаси
адолатни қарор топтиришдан иборат. Бунинг учун суд
ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли
қарор чиқариши лозим” [1; 42-б].

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги унинг қуйидаги

хусусиятларида намоён бўлади:

– суд ҳокимияти алоҳида давлат органлари –

судлар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон

Республикасидаги судлар йиғиндиси суд тизимини, суд
ҳокимиятини ташкил этади;

– суд ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Консти-

туциясига кўра, фуқаровий, жиноий, маъмурий ва
иқтисодий судлов ишларини юритиш орқали амалга
оширилади;

– суд ҳокимияти аниқ белгиланган процессуал ша-

клларга (тегишли ҳуқуқий таомилларга) биноан амалга
оширилади;

– суд ҳокимияти органларининг қарорларини ҳоки-

миятнинг бошқа тармоқлари назорат қилиши мумкин
эмас.

Шунингдек, судларнинг фақат уларгагина хос

бўлган ушбу сифатларини таъкидлаш жоиз:

биринчидан,

судлов фаолияти давлат номидан

амалга оширилади;

иккинчидан,

судлов махсус тартибда ташкил

этилган (сайланган ёки тайинланган) муассасалар то-
монидан амалга оширилади (масалан, суднинг ҳукми
ва ҳал қилув қарори

“Ўзбекистон Рспубликаси номи

билан”

деб эълон қилинади);

учинчидан,

судлар ўз фаолиятида фақат қонунга

бўйсунадилар ҳамда фуқаролик, маъмурий, жиноий,
иқтисодий ва бошқа ишларни қонунда белгиланган
процессуал тартибда ҳал этадилар;

тўртинчидан,

судлар бошқа ҳокимият тармоқла-

ридан мустақил фаолият юритадилар;

бешинчидан,

суд танҳолик билан таърифланади,

яъни давлатнинг бошқа ҳеч қайси идораси судлов
функцияларини ўз зиммасига ололмайди; фақат суд
давлат номидан мажбурлов ваколатларини амалга
оширади;

олтинчидан,

суд

ҳокимияти

тўлақонли

ва

қатъийдир, яъни суднинг қонуний қарори (ҳукми) барча
учун мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимиятининг

фаолияти ижтимоий адолат, ҳуқуқий тартибот,
Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга,
инсон

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ва

қонуний

манфаатларини муҳофаза этишга қаратилган. Суд –

ҳокимиятнинг мустақил тармоғидир. Давлат ва

жамиятнинг обрўси суд органлари ҳамда судьяларнинг
қонун меъёрларига қанчалик риоя қилишига, улар
қабул қилган қарорларнинг адолат меъёрларига
нечоғлик мос келишига бевосита боғлиқдир.

Суд ҳокимияти ва судьяларнинг мустақиллиги одил

судловнинг

холислиги

ва

адолатлилигини

таъминловчи

муҳим

принциплардан

биридир.

Конституциянинг 112-моддаси ва “Судлар тўғрисида”ги
қонуннинг

4-моддасига

биноан,

судьялар

мустақилдирлар, улар фақат қонунга бўйсунадилар.

Судьяларнинг мустақиллиги, шунингдек, уларнинг

бирон-бир партияга мансуб бўлмаслиги билан ҳам
таъминланади. Конституцияга мувофиқ, судьялар

сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатларнинг аъзоси
бўлишлари ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни
эгаллашлари мумкин эмас.

Судьяларнинг

мустақиллиги – суд

ҳокимияти

тўсқинликсиз эркин рўёбга чиқиши ва судларнинг
юксак нуфуз билан фаолият юритишининг муҳим
шартидир. У қанчалик мустақил бўлса, қонун асосида
иш юритса, одил судловни холис амалга ошириши,
инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиши
шунчалик самарали бўлади. “Судлар тўғрисида”ги янги
таҳрирдаги

қонун

судьялар

мустақиллигини

таъминлашнинг муҳим кафолатларини белгилаб
берди.

Ўзбекиястон

Республикаси

Президенти

Ш.Мирзиёев эътироф этгандек:

“Суд ҳоқимиятининг

чинакам мустақиллигини таъминлаш учун, биринчи
навбатда, судъяларни одил судловга таъсир
ўтказадиган омиллардан ҳимоя қилиш керак. Тергов
ва суд ишига аралашиш ҳолатларини аниқлаш,
бунинг учун жавобгарликни кучайтириш ва жазо
муқаррарлигини таъминлаш ғоят муҳимдир.”

Судьяларнинг мустақиллиги қуйидагилар орқали

таъминланади:

1)

уларни

қонунда

белгиланган

тартибда

судьяликка сайлаш, тайинлаш ва судьяликдан озод
қилиш;

2)

уларнинг дахлсизлиги;

3)

одил судловни амалга оширишдаги қатъий

таомилларнинг мавжудлиги;

4)

қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг

сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг
тақиқланиши;

5)

судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал

қилишга аралашганлик, судьялар дахлсизлигини
бузганлик учун жавобгарлик ўрнатилганлиги;

6)

судьяга давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига

муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш
(Қонуннинг 67-моддаси).

Давлат органлари ва барча корхона, муассаса,

ташкилотлар,

мансабдор

шахслар,

фуқаролар

судьяларни ҳурмат қилиши ва уларнинг мустақиллиги
ҳамда дахлсизлигига риоя этиши шарт.

Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек,

уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи
хатти-ҳаракатлар

қилиш

қонунга

биноан

жавобгарликка сабаб бўлади. “Судлар тўғрисида”ги
қонуннинг 69-моддасига мувофиқ, судьяларнинг одил
судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига
аралашишга йўл қўйилмайди. Шунингдек, ушбу
моддада муайян ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва
холисона кўришга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний
суд

қарори

чиқарилишига

эришиш

мақсадида

судьяларга бирон-бир тарзда таъсир ўтказганлик учун
жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Суд ҳокимияти ва судьялар мустақиллигининг

кафолатларидан

яна

бири –

судьяларнинг

дахлсизлиги

таъминланишидир.

БМТ

Бош

Ассамблеясининг 1985 йил 13 декабрдаги 40/146-
сонли резолюцияси билан маъқулланган “Суд
органлари мустақиллигининг асосий принциплари”
(айниқса унинг 16, 17 – 20-моддалари) судьяларнинг
дахлсизлиги талабларини мустаҳкамлаган. Ушбу
ҳужжатни суд органларининг ўзига хос конституцияси,
дейиш мумкин. Зеро, мустақил суд тўғрисидаги талаб
ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ҳисобланади ва бу Инсон
ҳуқуқлари

умумжаҳон

декларациясининг

10-

модддасига мос келади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

17

Судьянинг дахлсизлиги нафақат унинг шахсига,

балки унинг турар жойига, хизмат

хонасига,

фойдаланадиган транспорти ва алоқа воситаларига,
хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга
ҳам тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси янги
таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонунининг қатор
моддаларида

судьялар

дахлсизлигининг

асосий

кафолатлари мустаҳкамланган.

Давлатимиз раҳбари илгари сурган ташаббуслар

асосида Ўзбекистон Конституциясининг суд тизимига
ва бошқа шунга боғлиқ 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 112-
моддаларига бир қатор янги қоидалар киритилди (2017
йил 6 апрель). Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий,
маъмурий ва иқтисодий суд ишлари юритуви
соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига –

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

судига

бирлаштирилди.

Мамлакат

суд

тизимида

янги

ҳисобланган

иқтисодий ва маъмурий судлар жорий қилинди.
Шунингдек, суд тизимида янги институт – Ўзбекистон
Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилиб, унинг
ваколатларини белгиловчи алоҳида Қонун қабул
қилинди [4]. Унга биноан Кенгаш Ўзбекистон
Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда
ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари
судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судлари
раисларини ҳамда судьяларини мустақил равишда
лавозимга тайинлайди ҳамда лавозимидан озод
қилади. Шуни қайд этиш керакки, аввал бу тоифадаги
судьялар

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

томонидан тайинланар эди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у Ўзбекистон
Республикасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги
конституциявий

принципига

риоя

этилишини

таъминлашга кўмаклашади. Кенгаш раис, раис
ўринбосари, унинг аъзолари ва котибидан – жами
йигирма бир нафар кишидан иборат таркибида
судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,
фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ
соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан
шакллантирилади.

Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари

қуйидагилардан иборат:

– судьялик лавозимларига номзодларни танлов

асосида танлаш, энг малакали ва масъулиятли
мутахассислар

орасидан

судьяларни

тайинлаш,

шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш
учун тавсия бериш асосида судьялар корпусини
шакллантириш;

– судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг

одил

судловни

амалга

ошириш

борасидаги

фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-
тадбирлар кўриш;

– судьяларни

касбий

тайёрлашни,

уларнинг

малакасини оширишни ташкил этиш, судьяларнинг
фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек
уларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш ва
бошқ.

Мазкур вазифаларни бажариш учун шундай

ваколатларга эга бўлди:

– судьялик

лавозимларига

номзодларнинг

заҳирасини шакллантиради;

– судьялик лавозимларига номзодларни танлов

асосида танлашни ташкил этади;

– Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси,

раис ўринбосарлари ва судьялари, шунингдек,
Ўзбекистон

Республикаси

Конституциявий

суди

судьялари

лавозимларига

тавсия

этиладиган

номзодлар

бўйича

Ўзбекистон

Республикаси

Президентига таклифлар киритади;

– вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг

раислари

ва раис

ўринбосарлари,

Ўзбекистон

Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимларига
тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон
Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

– вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг

судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг,
ҳарбий судларнинг раисларини ва судьяларини
лавозимга тайинлайди;

– судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш

масаласини

кўриб

чиқади

ва

материалларни

судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборади,
судьяларни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка
тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;

– судьялик

лавозимларига

биринчи

марта

тайинланадиган

номзодларнинг,

янги

ваколат

муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига
номзодларнинг

шахсий

ва

касбий

сифатлари

даражасини

ўрганиш

бўйича

комплекс

чора-

тадбирларни амалга оширади ва бошқ. (Қонуннинг 7 –

моддаси) [3].

Судьялар корпусини шакллантириш судьялик

лавозимларига номзодларнинг жинси, ирқи, миллати,
тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси
ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, уларнинг
ҳуқуқлари тенглиги асосида амалга оширилади.

Кенгаш

мажлислари

маслаҳатлашуви

сир

тутилади.

Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул

қилинадиган қарорлари давлат органлари ва бошқа
ташкилотлар учун мажбурийдир (17 – модда).

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши суд ҳокимиятининг

нуфузини янада оширишга, чинакам мустақиллигини
таъминлашга, жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари
ҳамда қонун манфаатларининг ишончли ҳимоя
қилинишини таъминлаш бўйича судлар фаолиятининг
самарадорлигини оширишга кўмаклашади.

Жамиятда судларнинг аҳамияти ва нуфузини

юксалтиришга

мамлакат

Президенти

мунтазам

эътибор қаратиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг
2017 йил 13 июндаги судьялар ҳамжамияти вакиллари
билан бўлиб ўтган учрашуви ва унда суд тизимининг
вазифалари хусусида таҳлилий – дастурий нутқи
бунинг ёрқин ифодасидир. Видеоконференцияда
илгари сурилган вазифалардан келиб чиқиб, 2017 йил
6

июлда

Ўзбекистон

Республикаси

судьялари

Ўзбекистон Халқига мурожаат билан чиқди.

Президентимиз ўртага қўйган муҳим вазифалар

қаторида судьяларнинг ўз фаолиятига масъулият
билан ёндашиши, ишларни қонун ва адолат талаблари
асосида кўрилиши, халқимиз кутаётган адолатли
қарорлар қабул қилишга қодир, иродаси мустаҳкам,
юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд
ходимлари таркибини шакллантириш масалалари бор.

Ўзбекистон

Республикаси

судьяларининг

мамлакатимиз ҳалқига мурожаати бугунги кунда
судьяларнинг ўз хизмат вазифаларини бекаму-кўст
амалга

оширишга

қаратилган,

ҳозирги

замон

талабларини инобатга олиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги
ислоҳотларни

ўта

муҳим

аҳамиятини

ва


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

18

долзарблигини англаган ҳолда ўз зиммаларига олган
масъулиятлари мажмуасидан иборат.

Ушбу масъулиятлар қўйидагилардан:
– кундалик фаолиятида халқ билан бевосита юзма-

юз,

очиқ

мулоқот

шаклларини

кенгайтириш,

фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан
ёрдам бериш орқали уларнинг бузилган ҳуқуқларини
тиклашга ва ҳақиқатни қарор топтириш;

– ўз фаолиятларини яна бир бор қайтадан

танқидий таҳлил қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлашга, одил
судловни амалга оширишдаги ғов-тўсиқларни таг-
томири

билан

бартараф

этиш,

судни

том

маънода

“Адолат қўрғони”

га айлантиришда бор

билим ва тажрибамизни сафарбар этиш, судга борган
ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат
бериш;

– ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгида

– адолат, тилида – ҳақиқат, дилида эса поклик

устувор

бўлиши;

– судьялик шаънига доғ туширадиган ҳар бир

ғайриқонуний

хатти-ҳаракатга

“фавқулодда

ҳолат”

сифатида қараш, адолатга хиёнат қилган

ходимларга нисбатан муросасиз курашишга ва
сафларимиз софлигини таъминлаш;

– суд амалиётини доимий таҳлил қилиб бориш

асосида қонун бузилишларни аниқлашга ҳамда ушбу
соҳадаги камчиликларни қонунчилик ва ҳуқуқни
қўллаш амалиётини такомиллаштириш йўли билан
бартараф этишга қаратилган кенг қамровли чора-
тадбирларни амалга ошириш;

– судьяларнинг ўз қасамёдига содиқ бўлишидан

иборат.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

тўғрсида”ги

Қонунининг

7-моддасига

кўра,

судьяларнинг фаолияти уларнинг касбига муносиблиги
нуқтаи назардан ўрганиш, судьялар фаолиятининг
аҳлоқий-маънавий мезонларини белгилаш, судьялар
фаолиятини таҳлил этиш ва баҳолаш масалалари
Кенгаш ваколатига киритилган. Шундан келиб чиқиб,
Кенгаш 2017 йилнинг август ойида “Судьялар одоб-
аҳлоқ

кодекси”ни

тасдиқлади.

Мазкур

кодекс

Ўзбекистон судьялари ўз касбий фаолиятини амалга
оширишда қатъий риоя этиши лозим бўлган аҳлоқий,
маданий ва этик қоидалар, шунингдек уларнинг
жамиятда ўзини юриш-туриши, хатти-ҳаракати билан
атрофдагиларга ибрат намуналарини кўрсатишига оид
мезонлар мажмуидир.

Судьялар

олий

кенгаши

раиси

Убайдулла

Мингбоев ўзининг “Дунёдаги энг ноёб тушунча – бу
адолат!” номли мақоласида судьяларимиз учун ибрат
мактаби

бўладиган

қатор

қимматли

фикр –

мулоҳазаларни билдирган. Жумладан, “Суд иши ўз

табиатига кўра эзгу амал, адолатни қарор топтириш
бўлгани учун қалбимиз беғубор, одилликка йўғрилган
бўлиши лозим”, – дейди [5].

Демак, адолат торозини тенг тутмоқ, ҳар ишда

билим ва тафаккур билан етти ўлчаб, бир кесмоқ ҳар
бир судьянинг ҳаётий маёғи ва инсоний маслаги
бўлмоғи даркор.

Жамият шакллантирган ва сайқал топтирган кўплаб

қадриятлар ҳуқуқий меъёрларда қонунлаштириб
қўйилгани учун уларнинг аксарияти одил судлов
орқали рўёбга чиқарилади. Мамлакатимизда судлов
тизими ва ҳуқуқий тизимда кенг қамровли демократик
ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда

одил

судловнинг ҳуқуқий маданияти

хусусида сўз юритиш

ниҳоятда

долзарб

масаласидир.

Шу

боис

судьяларнинг касбий ҳуқуқий маданияти фуқаролик
жамияти ҳуқуқий маданиятининг муҳим таркибий қисми
сифатида алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ҳукуқий
маданият жамиятда тўпланган ҳукукий қадриятларни
эътироф этиш, уларга риоя қилиш, уларни асраш ва
ривож топтиришни назарда тутади. ,ътиборга молик
воқелик

шундаки,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2019 йил 9 январдаги қабул қилинган
“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш
тўғрисида”ги

фармони

билан

тасдиқланган

Концепцияда давлат хизматчиларининг, шу жумладан
суд тизими ходимларининг ҳуқуқий маданиятини
юксалтиришга алоҳида урғу берилган.

Судлар – жамият аъзоларига ҳуқуқий маданиятни

сингдириш,

тарбиялаш,

шакллантириш

ва

юксалтиришда катта ўрин тутади. Ҳар бир суд жараёни
катта тарбиявий ва маърифий аҳамиятга эга.
Фуқаролар

ўзгалар

хатосидан

хулоса

чиқариб, қонунларни

бузмаслик

бобида

ибрат

оладилар. Юртимизда амалга оширилаётган кенг
кўламли

суд-ҳуқуқ

ислоҳотлари

жараёнида

Президентимиз

таъкидлаганидек,

“Судларнинг

тарбиявий ролини кучайтириш, унинг фаолиятида
очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, суд ҳукмларини
қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга олишга
жиддий эътироф қаратилди” [1, 10-б].

Ҳуқуқий давлатчиликни қарор топтириш мақсадида

амалга

оширилаётган

суд-ҳуқуқий

ислоҳотлар

жараёнидаги

муҳим

вазифалардан

бири

суд

ҳокимиятини амалга оширувчи шахсларга юксак
ҳуқуқий маданият мезонларини, зарур касбий малака
ва маҳоратни сингдиришдан иборат. Фикримизча,
судьялар эга бўлиши лозим бўлган фазилатлар
қуйидагилардан иборат:

– судловни амалга оширишда қатъиятлилик ва

вазминлик; хотиржамлик ва совуққонлик; ўзгага
ҳурмат, эҳтиёткорлик, хушёрлик ва тавозе; эҳтиросга
берилмаслик ва жиззаки бўлмаслик; вазиятга баҳо
беришда сермулоҳазалилик;

– суд жараёни иштирокчиларига қўполлик, дўқ-

пўписа қилмаслик; хушмуомалалик, адолатпешалик,
ҳақпарвар ва халқпарварлик; жабрдийда дардига
эътиборлилик; ҳукм чиқаришда виждонга, ички
эътиқодга, имонга таяниш.

Фуқароларнинг

айбсизлик

презумпцияси

принципини судлов жараёнида қатъий таъминлаш
судьянинг чуқур аҳлоқийлилиги ва юксак ҳуқуқий
маданиятига узвий боғлиқ.

Судларнинг фаолиятидан халқнинг мунтазам

хабардор бўлиб туришида одил судлов ҳақидаги
ахборотни олиш, уни аҳолига етказиш тизимини йўлга
қўйиш муҳим ҳисобланади. Бунда судларнинг оммавий
ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик қилиши,
суд қарорларининг электрон маълумотлар базасини
яратиш ва уларни тегишли веб-сайтларда, Интернет
тармоқларида жойлаштириб, ахолига етказиш самара
беради. Бу иш судларни ахборот-коммуникация
технологиялари

билан

таъминлашни

янада

жадаллаштиришни талаб этади.

Ўзбекистон

Президентининг

2018

йил

28

декабрдаги

Олий

Мажлисга

иккинчи

Мурожаатномасида

“фақат

суд – ҳуқуқ

соҳасида

олдимизда турган асосий устувор вазифаларга
эътиборингизни қаратмоқчиман. Суд ҳокимиятининг
чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида,


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

19

судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш
тизимини янада такомиллаштириш лозим.

Судьялар корпусини шакллантириш тизимини суд

ҳокимиятининг

мустақиллиги

принципига

тўлиқ

мослаштириш, бу жараёнда кенг жамоатчилик
иштирокини таъминлаш зарур. Бунинг учун туман,
шаҳар ва вилоят суди судьяларини танлаш ва
тайинлаш вазифасини Судьялар олий кенгаши тўлиқ
ўз зиммасига олиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада
жамоатчилик фикри ва улар олдида ҳисобот бериш
масаласи ўз ифодасини топиши зарур” [8].

Судлар

фаолиятининг

қонун

имкон

берган

даражадаги очиқлигини (ошкоралигини) таъминлашда
фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситалари,

шунингдек,

сиёсий

партияларнинг

парламентдаги фракциялари орқали жамоатчилик
назоратини

жорий

этиш

ҳам

уларни

халққа

яқинлаштиришга

кўмак

беради.

Шунингдек,

давлатимиз раҳбари судьялар билан учрашувда ва
Олий

Мажлисга

Мурожаатномасида

билдирган

таклифлари асосида судьялар маҳаллаларда, меҳнат
жамоаларида, таълим муассасаларида сайёр суд
мажлисларини мунтазам ўтказиб бориши, самара
беради. Биргина 2017 йилда судлар томонидан 373
минг 256 та иш кўриб чиқилган бўлса, шундан 169 минг
289 таси ёки 45 фоизи сайёр суд муҳокамаларида
кўрилди [2; 10–11-б]. Барча судлар ўз амалиётлари
юзасидан ҳалқ депутатлари кенгашлари олдида
ахборот бериши тартибини жорий этиш судлар
фаолияти

устидан

жамоатчилик

назоратини

ўрнатишда ўзига хос тизими яратилишига олиб
келмоқда.

Ишларни назорат тартибида кўриш муддатлари уч

йилдан бир йилга қисқартирилди. Апелляция ва
кассация инстанциялари босқичида иш юзасидан
юқори суд инстанцияси томонидан якуний қарор
чиқариш кафолатлари мустаҳкамланди. Чунки, илгари
Олий суд масъулиятни ўз зиммасига олишни истамас
эди.

Янги

тартиб

жорий

этилиши

билан

фуқароларимизнинг судма-суд овораю сарсон бўлиб
юриши каби салбий амалиётга барҳам берилди.

Кўпчилик яхши билади, илгари қарийб 90 фоиз

жиноий ишлар қайта терговга юборилар эди.
Эндиликда судлар томонидан жиноят ишларини
қўшимча терговга қайтариш тартиби бекор қилинди. Бу
эса суд ва тергов органларининг ҳақиқатни аниқлаш,
шунингдек, қонуний, асосли ва адолатли қарорлар
қабул қилиш борасидаги масъулиятини оширди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий (2018)

йилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан 191
нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди.
Ҳолбуки, илгари битта оқлов ҳукми чиқариш ҳам
судлар фаолиятида ўта кам учрайдиган ҳодиса эди.

Терговнинг

сифати

яхшиланиб,

терговчилар

масъулияти оширилди. Хусусан, шу давр мобайнида
тергов органлари томонидан 238 та ҳолатда жиноий
ҳодиса юз бермагани аниқланди. 302 та ҳолатда
жавобгарликка тортиш муддати ўтгани, 370 та ҳолатда
айбдорлар қилмишига чин кўнгилдан пушаймон
бўлгани инобатга олинди. 549 та ҳолатда қилмиш
ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотгани, 1 минг
636 та ҳолатда қилмишда жиноят таркиби йўқлиги
исботланди. Ана шундай асосларга таяниб, 3,5
мингдан ортиқ жиноят иши тугатилди.

Ҳар бир ҳукмнинг қонуний ва адолатли бўлишини

таъминлаш мақсадида жамоатчилик фикрини инобатга
олиш амалиёти йўлга қўйилди. Маҳалла фуқаролар

йиғинлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман ва
шаҳар

кенгашлари,

хотин-қизлар

қўмиталари

кафиллиги

асосида

судланувчиларга,

айниқса,

ёшларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо турлари тайинланмоқда. Уларнинг
тўғри йўлга қайтишлари учун яна бир бор имконият
берилмоқда. Хусусан, шу йилнинг ўзида маҳалла
фуқаролар

йиғинлари

кафиллиги

асосида – 152

нафар, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида – 18
нафар, хотин-қизлар қўмиталари кафиллиги асосида –

3 нафар, жами 173 нафар фуқарога нисбатан жазо

тайинлашда

жамоатчилик

кафиллиги

эътиборга

олинди. Бу фуқароларнинг 38 нафарини ёшлар, 18
нафарини вояга етмаганлар, 11 нафарини аёллар
ташкил этади. Масалан, биргина Шайхонтоҳур
туманида 15 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлашда
маҳалла

фуқаролар

йиғинларининг

кафиллиги

эътиборга олинди.

Ана шундай ишлар натижасида мамлакатимиз

бўйича 63 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод
қилинди, 11 нафар шахс жавобгарликдан озод
қилинди, 97 нафар шахсга нисбатан енгилроқ жазо
тури қўлланди [1, 11–12-б].

Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, энг аввало,

жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли
кафолатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президенти 2017 йил 30 ноябрда “Суд –

тергов

фаолиятида

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва

эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича
қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида” фармон қабул
қилди [6]. Унда:

1.

Қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай ва

қатъий риоя этишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд
органларининг

биринчи

даражали

эътибори

қаратилсин, унга мувофиқ, қонун нормаларини аниқ
ижро этиш ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай
чекиниш, қандай сабабларга кўра келиб чиққанидан
қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ҳамда
қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб
бўлади.

2.

Процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда

ёки ноқонуний услублар билан, шу жумладан:

жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин

қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, психологик
ва

жисмоний

тазйиқ

ва

бошқа

шафқатсиз,

ғайриинсоний

ёҳуд

қадр-қимматни

камситувчи

муомала турларини қўллаган ҳолда;

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг

ҳимояга бўлган ҳуқуқини, шунингдек, таржимон
хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини бузган ҳолда;

мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган

ҳоллардан ташқари, жабрланувчи, гувоҳ, гумон
қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг тахмин, фараз
ёки миш-мишларга асосланган кўрсатувларидан
олинган ҳамда тегишли равишда юридик кучга эга
бўлмаган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича
далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмасин;

Суд – тергов

ҳаракатларини

юритишнинг

инновацион шакл ва услубларидан фойдаланишнинг,
шунингдек, далиллар алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги

тўғрисидаги

жиноят-процессуал

қонунчилик

талабларига

риоя

этилишини

таъминлашнинг илғор хорижий тажрибасини ўрганиш
ҳамда таҳлил қилинсин, деб тавсия берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 13

июлда “Суд – ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш
ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора –


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

20

тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни қабул қилди [7].

Фармонда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва
очиқлигига салбий таъсир кўрсатиб, кенг аҳоли
орасида судга бўлган ишончнинг етарли даражада
юқори эмаслигига сабаб бўлмоқда. Одил судловни
амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний

манфаатлари

ҳимояси

кафолатларини

кучайтириш мақсадида, қуйидаги ўзгаришларни амалга
ошириш назарда тутилди:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди

веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон
қилиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш
режалаштирилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад
судларнинг қарор қабул қилишдаги масъулияти ва
эътиборини ошириш, қарорларнинг қонуний ва
асослантирилган бўлишини таъминлашдан иборат.
Бунда, албатта, шахсий дахлсизлик ва шахсий
маълумотларнинг

ошкор

этилмаслиги

тўла

кафолатланади. Хусусан, эълон қилинаётган суд
ҳужжатида фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар
ўзгартирилади;

иккинчидан,

судлар

фаолияти

тўғрисида

жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини
хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят
судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари
томонидан брифинглар ўтказиш тартиби жорий
қилинди.

Судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг

холислиги ва шаффофлигига ишончни ошириш
мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини
шакллантиришга

кўмаклашувчи

комиссия

тузиш

режалаштирилди.

Суд – ҳуқуқ соҳасидаги демократик ислоҳотларнинг

самарасини янада теранроқ англаш учун Ўзбекистон
Республикаси Олий суди 2019 йилнинг тўққиз ойи
давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан
қилинган ишлар кўламидан қуйидаги фактларни
келтириш кифоя. Бу давр мобайнида жиноят ишлари
бўйича судлар томонидан 26 859 нафар шахсга
нисбатан 20 627 та иш кўриб чиқилди. Мазкур
кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига нисбатан
шахслар бўйича 27,2 фоизга, ишлар бўйича эса 28,2
фоизга камайган. Жумладан, 576 нафар шахс оқланди
ва реабилитация қилинди.

Судланган шахслар сони 20 818 нафарни ташкил

этиб, шундан 5 300 нафар шахсга озодликдан маҳрум
қилиш ва 14 482 нафарига бошқа турдаги жазолар
тайинланди, 1 036 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.
Судланганларнинг 18 429 нафари эркаклар, 2 389
нафари аёллар, 8 036 нафари ёшлар (шу жумладан
378 нафари вояга етмаганлар) ва 674 нафари 60
ёшдан ошган шахслардир.

Шунингдек, 2 306 нафар шахс озодликдан маҳрум

этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши
муносабати билан суд залидан озод қилинди, 19 667
нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли
озод қилинди, 6 041 нафарига тайинланган жазоси
енгили билан алмаштирилди ва 5 116 нафар шахсга
нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан
асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан
чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

202 нафар шахсга Ёшлар иттифоқи, 175 нафар

аёлга Хотин-қизлар қўмитаси ва 1 078 нафар шахсга
маҳалла фуқаролар йиғинларининг кафолат хатлари
асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазолар тайинланган.

Шу даврида ярашув институтининг самарали

қўлланилиши натижасида 4 613 нафар шахс жиноий
жавобгарликдан озод этилди.

Етказилган 362,2 млрд. сўмдан зиёд моддий

зарарнинг ўрнини қоплаган 2 327 нафар шахсга
нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинланган. 9 869 та жиноят иши,
яъни барча ишларнинг қарийб 47,9 фоизи сайёр суд
мажлисларида кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз

суд-ҳуқуқ

тизимини

демократлаштириш

ва

такомиллаштириш,

суд

ҳоқимияти

мустақиллигини

таъминлашга

йўналтирилган

ислоҳотларга

халқимизнинг

муносабатини аниқлаш мақсадида “Ижтимоий фикр”
жамоатчилик Маркази 2018 йилда ўтказган социологик
тадқиқоти натижалари асосида қуйидаги хулосаларга
келиш мумкин:

1.

Жамоатчилик фикри сўрови натижаларининг

ишончли тарзда кўрсатишича, мамлакатнинг мутлақ,
кўпчилик (81,5 фоизи) фуқаролари Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакат суд
тизимини такомиллаштириш бўйича ташаббусини
маъқуллайдилар

ва

қўллаб-қувватлайдилар.

Фуқаролар амалга оширилаётган суд тизимини ислоҳ
қилиш суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини
таъминлаши, фуқароларниг бирор-бир монеликсиз
одил судловдан фойдаланишини таъминлаши, инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли тарзда ҳимоя
қилиш кафолатларини кучайтириши кераклигини
англайдилар.

2.

Тадқиқотнинг аниқлашича, ҳозирги вақтда суд

тизими давлат ҳокимияти органларининг таъсиридан
чиқарилганлигига ҳамда судлар ва судъяларнинг тўла
мустақиллиги

таъминланганлигига

сўралган

фуқароларнинг 39,9 фоизи қўшилади. Ҳар учинчи
респондент (30 фоизи) судлар ҳали тўла мустақил
ҳисобланмайди ва ҳокимият органлари вакиллари
уларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайди. 7.7
фоиз

респондентларнинг

фикрича,

судларнинг

мустақиллиги деярли таъминланмаган.

3.

Сўров натижаларининг кўрсатишича, тадқиқ

қилинган даврда судларнинг очиқлик даражасини
ижобий баҳоловчи респондентларнинг 34.8 фоизи уни
тўла даражада очиқ ва шаффоф, деб ҳисоблашади.
Сўралганларнинг 33.4 фоизи судлар ишини тўла
даражада очиқ эмас, деб ҳисоблайди. Сўровда
судларнинг

фаолиятини

“кам

даражада

очиқ”,

шунингдек, уни “тўла ёпиқ”, деб ҳисобловчи
респондентлар сониниг ўсиш тенденцияси қайд
қилинди.

Шундай қилиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни

чуқурлаштириш, янада кенгроқ кўламда олиб бориш
жамиятимизда мустақил, адолатли суд ҳокимиятини
қарор топтиришга кўмаклашади. Юқорида баён
этилган барча ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва ташкилий
чора-тадбирлар

жамиятимизда

суднинг

юксак

нуфузини таъминлашга, унинг самарали фаолият
юритиши

учун

қўлай

шарт-шароит

яратишга

қаратилган. Мустақил, холис, демократик суд тизимини
вужудга келтириш пировардида инсон манфаатларига,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли
муҳофаза этишга, шу аснода ҳуқуқий давлатчилик
асосларини шакллантиришга хизмат қилади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2019

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

21

Адабиётлар рўйхати:

1.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –
Т., 2018, 42-бет.

2.

Мирзиёев Ш.М.. Конституция – эркин ва

фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий
эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. – Т., 2018. – 80
б.

3.

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси.

11.09.2019

й.,

03/19/566/3734

– сон.

4.

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари

тўплами, 2017 й., 14 – сон, 214 – модда.

5.

“Инсон ва қонун”, 2019 йил 8 октябрь.

6.

Халқ сўзи, 2017 йил 1 декабрь.

7.

Халқ сўзи, 2018 йил 14 июль.

8.

Халқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь.

О. Махкамов,

Декан факультета Академии государственного

управления, д.ю.н.

А. Лихтин,

Декан факультета Северо-Западного института

уаправления РАНГХиГС, к.э.н.

ОСОБЕННОСТИ КАДРОВОЙ ПОЛИТИКИ И

СИСТЕМЫ ГОСУДАРСТВЕННОЙ ГРАЖДАНСКОЙ

СЛУЖБЫ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН

(обучение, подбор и оценка компетенций

государственных гражданских служащих)

Аннотация:

В статье проанализированы правовые

основы кадровой политики и государственной
гражданской службы в Республике Узбекистан, а также
особенности обучения, подбора и оценки компетенций
государственных

гражданских

служащих.

На

основании анализа современных вызовов даны
предложения по дальнейшему совершенствованию
системы

государственной

гражданской

службы

республики Узбекистан.

Ключевые

слова:

государственная

служба,

государственный

гражданский

служащий,

рукаводящие кадры, подбор кадров, компетенция,
оценка, методы.

Annotation:

The article analyzes the legal foundations

of personnel policy and the state civil service in the
Republic of Uzbekistan, as well as the features of training,
selection and assessment of the competencies of state
civil servants. Based on the analysis of modern
challenges, proposals are given for further improving the
system of state civil service of the Republic of Uzbekistan.

Key words:

civil service, public civil servant, leading

cadres, personnel selection, competence, assessment,
methods.

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикасида

кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматининг
норматив-ҳуқуқий

асослари,

шунингдек,

давлат

фуқаролик хизматчиларини ўқитиш, танлаш ва
компетенцияларини

баҳолаш

таҳлил

қилинган.

Замонавий муаммолар таҳлили асосида Ўзбекистон
Республикасида

давлат

фуқаролик

хизматини

такомиллаштириш

юзасидан

таклифлар

ишлаб

чиқилган.

Калит сўзлар:

давлат фуқаролик хизмати, давлат

фуқаролик

хизматчилари,

раҳбар

кадрлар,

компетенция, кадрларни танлаш, баҳолаш, усуллар.

Первые двадцать лет независимого развития

нашей страны дали возможность принять первооче-
редные меры и основные законодательные акты, ре-
гулирующие общественные отношения в сфере госу-
дарственной гражданской службы. В последние годы
осуществляются широкомасштабные преобразования,
направленные на повышение эффективности дея-
тельности государственной службы в стране.

Вместе с тем сохраняется ряд системных проблем

и недостатков, приводящих к недостаточному обеспе-
чению государственных органов и организаций квали-
фицированными специалистами, несоответствию ква-
лификации кадров поставленным задачам и совре-
менным потребностям, низкому качеству принимаемых
решений. В частности, отсутствует закон прямого дей-
ствия, обеспечивающий комплексное правовое регу-

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. -Т„ 2018,42-бет.

Мирзиёев Ш.М.. Конституция - эркин ва фаровон хаётимиз, мамлакатимизни янада тараадий эттиришнинг мустахкам пойдеворидир. - Т., 2018. - 80 б.

Узбекистон Республикаси К°НУН хужжатлари

маълумотлари миллий базаси. 11.09.2019 й.»

/19/566/3734-сон.

Узбекистон Республикаси Конун хужжатлари туплами, 2017 й., 14 - сон, 214 - модда.

“Инсон ва конун", 2019 йил 8 октябрь.

Халк сузи, 2017 йил 1 декабрь.

Халк сузи, 2018 йил 14 июль.

Халк сузи, 2018 йил 29 декабрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов