Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш тартиби
Сув инсон ҳаёти учун зарур бўлган энг муҳим табиий ресурс саналади. У озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, энергия ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, инсоннинг маиший ҳамда санитар-гигиеник эҳтиёжларини қондириш каби функциялар бажарилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 50, 54, 55 ва 100-моддаларида 1 сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ махсус экологик ҳуқуқий қоида-талабларнинг мустаҳкамланиши конституциямизнинг экологик функциясини намоён этади.