Ижтимоий хавфли оқибат, сабабий боғланиш, жиноят содир этиш қуроли ва воситаси жиноят таркиби объектив томони факультатив белгиси сифатида: назарий муаммолар ва таҳлил

CC BY f
52-59
6
1
Поделиться
Худайкулов , Ф. . (2023). Ижтимоий хавфли оқибат, сабабий боғланиш, жиноят содир этиш қуроли ва воситаси жиноят таркиби объектив томони факультатив белгиси сифатида: назарий муаммолар ва таҳлил. Узбекистан-2030: наука, образование и экономика в развитии, 1(1), 52–59. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbekistan-science-education/article/view/24758
Ферузбек Худайкулов , Ташкентский государственный юридический университет

доцент кафедры уголовного права, криминологии и противодействия коррупции, доктор философии юридических наук (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ижтимоий хавфли оқибат факультатив белгилар ичида ўзига хос муҳим аҳамият касб этиб, айнан у орқали кўп ҳолларда жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шаклланади. Бу эса ўз навбатида жиноятнинг ижтимоий хавфлилик белгисини ифодалайди. “Ижтимоий хавфли оқибати – жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини кўрсатувчи белгилардан бири бўлиб, у тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик ва жазонинг оғирлигини белгилаб беради. Бу эса жиноят объектив томонининг белгиси бўлган ижтимоий хавфли оқибатни жиноят қонунида қонун чиқарувчи томонидан техник жиҳатдан малакали ва тўғри ифодаланиши муҳимлигини кўрсатади [1].


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

52

ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ОҚИБАТ, САБАБИЙ БОҒЛАНИШ

,

ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ҚУРОЛИ ВА ВОСИТАСИ ЖИНОЯТ

ТАРКИБИ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ ФАКУЛЬТАТИВ БЕЛГИСИ

СИФАТИДА: НАЗАРИЙ МУАММОЛАР ВА ТАҲЛИЛ

Худайкулов Ферузбек Хуррамович

Тошкент давлат юридик университети,

Жиноят ҳуқуқи,

криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

доценти,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD),

ORCID: https://orcid.org/0000-0002-4940-3762

E-mail: dr.profi114@gmail.com

Ижтимоий хавфли оқибат

жиноят таркиби объектив томон

белгиси.

Ижтимоий хавфли оқибат факультатив белгилар ичида ўзига хос

муҳим аҳамият касб этиб, айнан у орқали кўп ҳолларда жиноятнинг

ижтимоий хавфлилик даражаси шаклланади. Бу эса ўз навбатида

жиноятнинг ижтимоий хавфлилик белгисини ифодалайди. “Ижтимоий
хавфли оқибати –

жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини

кўрсатувчи белгилардан бири бўлиб, у тўғридан

-

тўғри жиноий

жавобгарлик ва жазонинг оғирлигини белгилаб беради. Бу эса жиноят

объектив томонининг белгиси бўлган ижтимоий хавфли оқибатни жиноят

қонунида қонун чиқарувчи томонидан техник жиҳатдан малакали ва тўғри

ифодаланиши муҳимлигини кўрсатади [1].

Жиноят ҳуқуқи назарияси ва илмий тадқиқотларда ижтимоий хавфли

оқибат турлича аниқланади. В.Н.

Кудрявцевнинг фикрича, жиноий оқибат

ўзида жиноий ҳаракат(ҳаракатсизлик) орқали тажовуз объекти –

жиноят

қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар ва жиноят

-

ҳуқуқий

нормада назарда тутиладиган моддий ёки номоддий зарарни ифодалайди

[2].

Н.Ф.

Кузнецова “Жиноий оқибат –

жиноий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик

содир этилиши натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган

ижтимоий муносабатлардаги зарарли ўзгаришлардир” [3], деб

таъкидлайди.

А.В.

Наумов ва Г.

Ахмедовалар “Жиноий оқибат деганда, ижтимоий

хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этилиши натижасида

жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга етказиладиган муайян

зарар тушунилади” [4], дейдилар.

Юқоридаги олимлар ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши

натижасида

жиноят

қонуни

билан

қўриқланадиган

объектга


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

53

етказиладиган –

“зарар”ни жиноий оқибат сифатида тушуниш лозимлиги

тўғрисида фикр билдирадилар.

Г.В.

Тимейко жиноий оқибатни оддий (ижтимоий муносабатларнинг

битта элементига етказиладиган зарар) ва мураккаб (тажовуз объектининг

бир қанча турларига етказиладиган зарар) турларга бўлади [5].

А.И.

Бойко “Жиноий оқибатни амалга оширилиш даражасига кўра

иккига бўлади: реал хусусиятдаги зарар ва жиноят қонуни билан

қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш реал хавфини келтириб

чиқарадиган зарар. Жиноят оқибатларни бевосита (жиноятнинг асосий
таркибига тегишли) ва билвосита (қонун чиқарувчи томонидан жиноят

таркиби

оғирлаштирувчи(квалификациявий)

ҳолатларида

назарда

тутилган) турларга бўлиб таснифлаш керак” [6], деб таъкидлайди.

Биз А.И. Бойконинг ёндашувини тўғри деб ҳисоблаймиз.

Жиноий

оқибатларни нафақат жиноят ҳуқуқи назариясида назарда тутилган

анъанавий(моддий ва номоддий оқибат) равишда таснифлаш мумкин,

балки унинг бошқа турларини ҳам ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ

бўлади. Юқоридаги илмий тадқиқотлардаги назарда тутилган жиноий

оқибат таснифи диққатга сазовор ҳисобланди. Мазкур таснифлашлар

ижтимоий хавфли оқибатларнинг ўзига хос хусусиятларини намоён

қилади. Бу ўз навбатида жиноий қилмишни квалификация қилишда унинг

тўғри квалификация қилинишига олиб келиши мумкин.

Ижтимоий хавфли оқибат билан жиноят объекти муносабатини

инобатга олган ҳолда жиноий оқибатни қуйидагича таснифлаш мумкин:

1.

Асосий жиноий оқибат –

бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган асосий

объектга етказиладиган зарар сифатида ифодаланди. Мисол учун ЖК 97

-

моддаси 1

-

қисми “Қасддан одам ўлдириш”; 2.

Қўшимча жиноий оқибат –

жиноят қонуни билан қўриқланадиган қўшимча объектга етказиладиган

зарар. Масалан, ЖК 104

-

моддаси 3

-

қисми “д” банди “Қасддан баданга

шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса”; 3.

Факультатив

жиноий оқибат –

бу жиноят қонуни билан қўриқланадиган факультатив

объектга етказиладиган зарар. Масалан, ЖК 277

-

моддаси

назарда тутилган

безорилик жинояти оқибатида “мулкий зарар” етказилиши мумкин.

Сабабий боғланиш тушунчасининг илмий

-

назарий таҳлили.

Сабабий боғланиш инсон онгидан ташқари юз берадиган объектив

категория бўлиб, у ҳодиса ва воқеа билан ташқи олам қонуниятида мавжуд

бўлади. Жиноий қилмишнинг содир этилишида муайян сабаблар жиноий

оқибатни келтириб чиқарди.

Олимлар шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун жиноий

қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни асосий иккита
мезонларга бўладилар: 1)

жиноий қилмиш

ва оқибатнинг бир

-

бири билан

вақт бўйича мувофиқлиги; 2)

содир этилган жиноий қилмиш аниқ бир

оқибатни келтириб чиқариш имкониятига эга бўлиши лозимлиги [7].


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

54

М.Х.

Рустамбаев, объективлик (сабабий боғланиш –

объектив

категория), ҳодисалар ўртасидаги умумий

универсал сабабий алоқанинг

қисми, сабаб доим оқибатдан аввал келиши, зарурий сабабий

боғланишгина жиноят

-

ҳуқуқий аҳамият касб этиши кабиларни сабабий

боғланиш белгилари ва мезонлари сифатида қарайди [8].

Х.

Абзалованинг таъкидлашича, “Жиноий қилмиш ва унинг

натижасида юз берган оқибат ўртасида оқибатга таъсир этувчи оралиқ

ҳодисалар мавжуд бўлмаслиги, сабабий боғланиш вақт мезонидаги жараён

бўлиб, ундаги асосий шарт қилмишнинг оқибатдан олдин юз
берганлигидир [9].

М.А.

Атальянцнинг фикрича, “Жиноят ҳуқуқида жиноий оқибатларни

юзага келтирмаган барча зарурий шароитларни ҳам сабаблар сифатида

ўрганиш лозим. Сабабий боғланиш муаммоларни ҳал қилиш шундай

ҳолатлар тизимини аниқлаш керакки, улар ижтимоий хавфли ҳаракат ёки

ҳаракатсизлик жиноий оқибатнинг келиб чиқишнинг ягона сабаби

бўлганлиги тўғрисида хулоса қилиш мумкин бўлсин [10].

А.В.

Наумов фикрича, “Жиноят ҳуқуқи назариясида сабабий боғланиш

нафақат моддий таркибли жиноятлар, балки баъзи формал таркибли

жиноятларда ҳам аниқланиши керак. Улар шундай формал таркибли

жиноятларки, у турдаги жиноят объектив томони белгилари шахс

томонидан тегишли зарар вужудга келишнинг реал имкониятини яратиш

ҳисобланади [11].

Жиноят ҳуқуқи назарияси ва илмий тадқиқотларни ўрганиш

натижасида сабабий боғланишнинг қуйидаги учта

зарурий шартини

ажратамиз: 1)

жиноий қилмиш

-

сабабий боғланиш

-

жиноий оқибат. Жиноий

қилмиш муайян ижтимоий хавфли оқибатнинг вужудга келиш сабаби

бўлиши учун у жиноят оқибат вужудга келишининг ягона зарурий шароити

бўлиши лозим; 2)

жиноий қилмиш

-

сабабий боғланиш

-

жиноий оқибат.

Айнан содир этилган жиноий қилмиш юза келган жиноий оқибатнинг
ягона асоси бўлиши керак; 3)

жиноий қилмиш

-

вақт(сабабий боғланиш)

-

жиноий оқибат. Жиноий қилмиш ва оқибат бир бутун вақт уйғунлигида

бўлиши лозим, яъни айнан содир этилган жиноий қилмиш натижасида

бевосита муайян вақт оралиғида жиноий оқибат юзага келиши лозим.

Чунки, жиноят қилмиш ва оқибат ўртасида албатта қандайдир тасодифий

эмас, балки аниқ реал воқеаликда юз берадиган зарурий сабабий боғланиш

вужудга келиши лозим бўлади

.

Жиноят содир этиш қуроли ва воситаси таҳлили.

Жиноят

объектив томони факультатив белгиларидан бўлган жиноят содир этиш

қуроли

ва воситаси

нинг турли таърифлари мавжудлиги улар устида

илмий тадқиқотлар ўтказиш ва мукаммал таъриф берилишини тақозо

этади.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

55

Жиноят ҳуқуқига оид илмий тадқиқотларда баъзи жиноят содир

этиш қуроллари воситаларнинг турли шакллари сифатида тан олинади.

Жиноят содир этиш воситаси жиноят содир этиш учун махсус

мослаштирилган ёки мослаштирилмаган, техник хусусиятларга эга барча

имкониятли воситалар, шунингдек, қурол ва инструментлар, мажозий

маънода гапирганда, инсон қўлини баланд қиладиган ва унинг жиноий

фаолиятига муваффақиятли ҳисса қўшадиган барча нарсалардир [12].

Баъзи олимлар жиноят содир этиш қуроли ва воситасига қилмиш

усули таркибий элементлари сифатида қарашади. А.П.

Козлов “Жиноят

содир этиш қуроли ва воситаси жиноят объектив томонининг

зарурий(мустақил) белгиси ҳисобланмайди. Улар ўз

-

ўзидан жиноят содир

этиш усулидир ёки жиноий қилмиш усулининг таркибий бир элементлари

ҳисобланади” [13], дейди.

А.П.

Козловнинг фикрига қўшиламиз,

чунки олимнинг бундай

фикрга келишига сабаб қурол ва воситанинг этимологик аҳамияти билан

боғлиқдир. Ўзбек тили изоҳли луғатида “қурол” деганда “бирон мақсадга

эришиш ва бир нарсани амалга ошириш ёки

бирон нарсага эришиш усули”

тушунилса, “восита” эса “бирор нарсага эришиш усули ёки йўли”

тушунилади [14]. Дарҳақиқат, бундан кўриниб турибдики, қурол ва восита

жиноий қилмиш усули сифатида ифодаланади.

М.А.

Атальянц қурол ва восита сўзларининг бошқа маъноларини ҳам

ўз илмий ишида баён қилиб, “Қурол деганда, қандайдир иш, машғулотда

фойдаланиладиган восита, инструмент, восита деганда эса, қандайдир

фаолиятда қўлланиладиган қурол (предмет, нарса, восита ёки уларнинг

йиғиндиси) тушунилади” [15], деб таъкидлайди.

С.И.

Улезьконинг фикрича, жиноят содир этиш усули, қуроли ва

воситаси бир

-

бири билан узвий боғлиқ бўлиб, қурол жиноят содир этиш

воситасининг турли хил шакллардаги кўришини бўлса, восита эса у ёки бу

фаолиятда жиноий қилмишни содир этиш воситаларидан бири
ҳисобланади. Жиноят содир этиш қуроли воситанинг бир шакли ёки восита

эса жиноят содир этиш қуролининг бир кўриниши бўлиши мумкин [16].

Мамлакатимизнинг баъзи миллий олимларида ҳам шунга ўхшаш

нуқтаи назар мавжуд, “Жиноят содир этиш воситаси –

бу жиноий мақсадга

эришиш йўлидаги барча нарсалар (бу маънода жиноятчининг қилмиши ҳам

тажовуз воситаси саналади). Қурол –

жиноят содир этиш воситаларининг

турларидан бири. Жиноят содир этишда фойдаланилган ҳар қандай

предмет(совуқ ва ўқотар қурол, очқич, бузиш қуроли ва бошқа)лар” [17].

Биз юқоридаги фикрга қўшилмаймиз.

Жиноят содир этиш қуроли

ва воситасининг ўзига хос жиноят

-

ҳуқуқий хусусияти мавжуд бўлиб,

уларни бир

-

бири билан чалкаштириб таъриф бериш мақсадга мувофиқ

эмас. Жиноят содир этиш қуроли воситанинг бир тури бўла олмайди, чунки

уларнинг асосий фарқловчи хусусиятлардан бири қурол билан жиноят


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

56

объектига тўғридан

-

тўғри зарар етказилса, жиноят содир этиш воситаси

жиноят объектига тўғридан

-

тўғри зарар етказмайди, балки зарар

етказилишини осонлаштириб беради.

“Жиноят содир қилиш қуроли –

шахс жиноят предметига ёки шахсга

бевосита таъсир кўрсатиш учун фойдаланган моддий ашё. Жиноят содир

қилиш воситаси эса –

шахс жиноят содир қилишни ёки жиноят изларни

йўқотишни осонлаштириш учун фойдаланган ташқи дунё неъмати [18].

Жиноят содир этиш ҳолати тушунчаси таҳлили.

Адабиётларда

жиноят содир этиш ҳолатига

берилган турли хил таърифларни учратиш

мумкин. Баъзи олимлар жиноят содир этиш ҳолати деганда, жиноят содир

этилишида юз берадиган ҳолатлар, вазиятлар, шароитлар йиғиндисини

кўрсатадилар [19].

Иккинчи гуруҳ тадқиқотчилар эса, жиноят содир этиш ҳолатини

жиноят объектив томони факультатив белгиси эмас деган фикрни илгари

суришади. Уларнинг фикрича, жиноят содир этиш ҳолатини жиноят

объектив томони белгилари қаторидан чиқариш лозим. Улар ўзларининг

илмий ёндашувини исботлаш мақсадида жиноят содир этиш жойи ўзида

жиноий қилмишда юз берадиган ҳолат ва вазиятларни ҳам қамраб олади

деган ғояни илгари суришади [20].

Биз иккинчи гуруҳдагиларнинг фикрларига қўшилмаймиз,

чунки

жиноят содир этиш ҳолати жиноятда юз берадиган шароитлар, ҳолатларни

қамраб олса, жиноят содир этиш жойи эса, жиноят содир этиладиган макон,

ҳудуд(ер, сув ва ҳаво)ни қамраб олади. Ўрганиш шуни кўрсатадики, жиноят

содир этиш ҳолати жиноят содир этиш жойига қараганда анча мураккаб

ҳуқуқий шаклга эга.

В.Б.

Малинин ва А.Ф.

Парфенов “Жиноят содир этиш ҳолати

тушунчасини аниқлашда жиноят содир этиш жойи ва вақти аҳамият касб

этади. Вақт ва ҳолат жиноят содир этиш жойининг узвий бирлиги

бўлганлиги учун аҳамиятли ҳисобланади. Жой, вақт ва ҳолат бир

-

бирисиз

мавжуд бўлиши мумкин эмас. Жиноят содир этиш ҳолатида жой ва вақт

муҳим функцияни бажаради [21]”, дейди.

М.А.

Атальянцнинг таъкидлашича, “Жиноят содир этиш ҳолати жой ва

вақт билан узвий алоқадор бўлиши билан чекланмасдан, турли хил

жисмоний

-

руҳий ҳолатлар ва табиий

-

климатик факторларни ҳам ўз ичига

олиши мумкин” [22].

Юқоридаги олимнинг фикрига қўшилса бўлади,

миллий ва

ривожланган хорижий давлатлар (МДҲ давлатлари [22] ва бошқалар)

жиноят қонунларининг таҳлили қонун чиқарувчи жиноят қонунида

жиноят содир этиш ҳолати сифатида турли хил шароитлар, вазиятларни
келтириб ўтган. Масалан, ЎзР ЖК 56

-

моддаси “и” бандида “умумий офат

шароитидан фойдаланган ҳолда” жиноят содир этилиши жазони

оғирлаштирувчи ҳолатлардан бир сифатида ифодаланган.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

57

Шунингдек, баъзи моддаларда жиноят содир этиш ҳолати жиноий

қилмишнинг оммавийлик хусусиятини ифодалаши мумкин. Масалан,

“Ўзбекистон Президентини омма олдида ҳақоратлаш”(ЖК 158

-

моддаси 3

-

қисми). Демак, Президентини ҳеч ким йўқлигида ҳақоратлаш шахсни ЖК

140-

моддаси билан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Жиноят ҳуқуқи фанида мавжуд қоидалар ва юқорида таъкидланган

олимларнинг фикрларини ўрганиш асосида жиноят объектив томони

белгилари муайян қилмишни жиноят деб топиш ва мазкур жиноят

белгиларини тўғри аниқлаш, шунингдек, жиноят таркиби белгиларининг
мавжудлигини исботлаш учун хизмат қилади, деб хулоса қилиш мумкин.

Юқоридаги илмий ишлар ва олимларнинг илмий ёндашувни таҳлил

қилиш натижасида жиноят содир этиш вақти, жойи, усули, қуроли ва

воситасига қуйидагича муаллифлик таърифи берилади:

а)

жиноят содир этиш вақти –

бу жиноят содир этилиши мумкин

бўлган, секунд, минут, соат, сутка, ой каби вақт бирликлари билан

ўлчанадиган у ёки бу давомийликдаги муайян бир даврдир. Жиноят содир

этиш вақти ЖК Махсус қисми модда диспозициясида тўғридан

-

тўғри

назарда тутилган бўлса у зарурий белги, назарда тутилмаган бўлса жиноят

таркиби объектив томонининг мустақил белгиси бўлади. Ҳар қандай

жиноят муайян бир вақтда содир этилади;

б)

жиноят содир этиш жойи мамлакатнинг чегараси билан

белгиланган жиноят содир этиладиган аниқ ҳудудга (қуруқликда, сувда,

ҳавода ёки муайян бўшлиқ(макон)да) тегишли бўлган жиноятнинг

макон(жой)га оид хусусиятини ўзида ифодалайди. Шундай қилиб, жойнинг

жиноий

-

ҳуқуқий мазмуни ушбу сўзнинг умумий қабул қилинган

таърифланишига тўлиқ мос келади, яъни, бу нимадир жойлашган, содир

бўладиган (ёки бўлган, содир этилган) бўшлиқ(макон), жой ҳисобланади.

Яъни, жиноятнинг содир этилиш жойи –

бу жиноят содир этиладиган

(содир этилган) бўшлиқ, макон ва жойдир.

с)

жиноят содир этиш усули –

бу жиноий қилмиш (ҳаракат ёки

ҳаракатсизлик)нинг тавсифини ифодалайдиган жиноятни содир этишда

қўлланилган хулқ

-

атворли ҳатти

-

ҳаракат, иш(операция), усуллар мажмуи,

ҳаракатларга йўналтирилган, бир

-

бир билан боғлиқ бўлган усул ва

услублар тизимидир.

д)

жиноят содир этиш қуроли –

жиноятга тайёргарлик кўриш ёки

содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган

нарсалар, шунингдек жиноий мақсадларга эришиш учун жиноят содир

этиш жараёнида бевосита фойдаланилган нарсалардир.

е)

жиноят содир этиш воситаси –

ишлатилиши жиноий қилмишни

амалга ошириш учун зарур бўлган ва жиноят содир этилишини

осонлаштирадиган, баъзан жиноятни содир этишда қурол сифатида

фойдаланиладиган воситалар йиғиндиси.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

58

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

:

1.

Гааг И.А. Содержание общественно опасных последствий

преступного деяния // Вестник Кемеровского государственного

университета. Серия: Гуманитарные и общественные науки. –

2023.

Т. 7. –

№. 1 (25). –

С. 102

-111.,

Ковалев М.И. Общественно опасные последствия

преступления и диспозиция уголовного закона // Советское государство и

право. 1990. № 10. –

С. 38.

2.

Кудрявцев В.Н. Объективная сторона преступления. М.: Изд

-

во

юридической литературы, 1960. –

С. 137.

3.

Кузнецова Н.Ф. Значение преступных последствий для уголовной

ответственности. М., 1958. –

С. 15.

4.

Наумов А.В. Российское уголовное право. Курс лекций. В 2 т. Т. 1.

Общая часть. 3

-

е изд., перераб. и доп. М.: Юрид. лит., 2004. –

С. 191., Ахмедова

Г. Последствия общественно опасного деяния и конструкция состава

преступления по объективной стороне // Review of law sciences. 2020.

№Спецвыпуск. –

С. 191

-196.

5.

Тимейко Г.В. Общее учение об объективной стороне преступления.

Изд

-

во Ростовского университета, 1977. –

С. 83.

6.

Бойко А.И. Преступное бездействие. СПб.: Юридический центр

Пресс, 2003. –

С. 54.

7.

М. Усмоналиев, П.Бакунов. Ўша ерда, 2010. –

Б. 188.

8.

М.Х. Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.

Том 1. Жиноят ҳақида таълимот. Дарслик. 2

-

нашр, тўлдирилган ва қайта

ишланган –

Т.: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий

-

техник

институти, 2018. –

Б. 168., Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари –

Қурилиш

ва уй

-

жой коммунал хўжалиги вазирлиги.

9.

Жиноят ҳуқуқи. (Умумий қисм) Дарслик. Масъул муҳаррир: ю.ф.ф.д

(ПҳД) Х. Очилов –

Т.: Адолат нашриёти, 2020. –

Б. 69.

10.

Атальянц М.А. Способ совершения преступления и его уголовно

-

правовое значение: дис. … канд. юрид. наук. М., 2010. –

С. 83–

84.

11.

Наумов А.В. Российское уголовное право: курс лекций. В 2 т. Т. 1.

Общая часть. 3

-

е изд., перераб. и доп. М.: Юрид. лит., 2004. –

С. 205.

12.

Уголовное право. Общая часть: учебник / под ред. В.Н. Петрашева.

М.: ПРИОР, 1999. –

С. 175.

13.

Козлов А.П. Понятие преступления. СПб.: Юридический центр

Пресс, 2004. –

С. 196.

14.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати ( А. Мадвалиев таҳрири остида).

-

Т.,

2006. Иккинчи жилд. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти. –

Б.382

-383.

15.

Атальянц М.А. Способ совершения преступления и его уголовно

-

правовое значение: дис. … канд. юрид. наук. М., 2010. –

С. 65–

66.


background image

"Узбекистан

-

2030: наука, образование и экономика

в развитии"

59

16.

Актуальные проблемы Общей части уголовного права: учебник /

отв. ред. И.А. Подройкина, И.А. Фаргиев. –

Москва: Проспект, 2019. –

С. 207.

17.

Жиноят ҳуқуқи. (Умумий қисм) Дарслик. Масъул муҳаррир: ю.ф.ф.д

(ПҳД) Х. Очилов –

Т.: Адолат нашриёти, 2020. –

Б. 74.

18.

Х.Р. Очилов, Ш.Д. Хайдаров, З.З.Шамсидинов, “Жиноят ҳуқуқи”

(Умумий қисм). Ўқув қўлланма –

Т.: ТДЮУ нашриёти, 2021. –

Б.37.

19.

Мусаев Х.А. Обстановка совершения преступления в российском

уголовном праве //Юридическая наука. –

2013.

№. 3. –

С. 106

-

109., Гальчун

Е.А. Обстановка

совершения преступления //Международный журнал

гуманитарных и естественных наук. –

2022.

№. 1

-2.

С. 165

-167.

20.

Козлов А.П. Понятие преступления. СПб.: Юридический центр

Пресс, 2004. –

С. 196.

21.

Малинин В.Б., Парфенов А.Ф. Объективная сторона преступления.

СПб.: Изд

-

во Юридического института (Санкт

-

Петербург), 2004. –

С. 244.

22.

Атальянц М.А. Способ совершения преступления и его уголовно

-

правовое значение: дис. … канд. юрид. наук. М., 2010. –

С. 26.



Библиографические ссылки

Гааг И.А. Содержание общественно опасных последствий преступного деяния // Вестник Кемеровского государственного университета. Серия: Гуманитарные и общественные науки. – 2023. – Т. 7. – №. 1 (25). – С. 102-111., Ковалев М.И. Общественно опасные последствия преступления и диспозиция уголовного закона // Советское государство и право. 1990. № 10. – С. 38.

Кудрявцев В.Н. Объективная сторона преступления. М.: Изд-во юридической литературы, 1960. – С. 137.

Кузнецова Н.Ф. Значение преступных последствий для уголовной ответственности. М., 1958. – С. 15.

Наумов А.В. Российское уголовное право. Курс лекций. В 2 т. Т. 1. Общая часть. 3-е изд., перераб. и доп. М.: Юрид. лит., 2004. – С. 191., Ахмедова Г. Последствия общественно опасного деяния и конструкция состава преступления по объективной стороне // Review of law sciences. 2020. №Спецвыпуск. – С. 191-196.

Тимейко Г.В. Общее учение об объективной стороне преступления. Изд-во Ростовского университета, 1977. – С. 83.

Бойко А.И. Преступное бездействие. СПб.: Юридический центр Пресс, 2003. – С. 54.

М. Усмоналиев, П.Бакунов. Ўша ерда, 2010. – Б. 188.

М.Х. Рустамбаев, Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Том 1. Жиноят ҳақида таълимот. Дарслик. 2-нашр, тўлдирилган ва қайта ишланган – Т.: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, 2018. – Б. 168., Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари – Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.

Жиноят ҳуқуқи. (Умумий қисм) Дарслик. Масъул муҳаррир: ю.ф.ф.д (ПҳД) Х. Очилов – Т.: Адолат нашриёти, 2020. – Б. 69.

Атальянц М.А. Способ совершения преступления и его уголовно-правовое значение: дис. … канд. юрид. наук. М., 2010. – С. 83–84.

Наумов А.В. Российское уголовное право: курс лекций. В 2 т. Т. 1. Общая часть. 3-е изд., перераб. и доп. М.: Юрид. лит., 2004. С. 205.

Уголовное право. Общая часть: учебник / под ред. В.Н. Петрашева. М.: ПРИОР, 1999. – С. 175.

Козлов А.П. Понятие преступления. СПб.: Юридический центр Пресс, 2004. – С. 196.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати ( А. Мадвалиев таҳрири остида). -Т., 2006. Иккинчи жилд. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. – Б.382-383.

Атальянц М.А. Способ совершения преступления и его уголовно-правовое значение: дис. … канд. юрид. наук. М., 2010. – С. 65–66.

Актуальные проблемы Общей части уголовного права: учебник / отв. ред. И.А. Подройкина, И.А. Фаргиев. – Москва: Проспект, 2019. – С. 207.

Жиноят ҳуқуқи. (Умумий қисм) Дарслик. Масъул муҳаррир: ю.ф.ф.д (ПҳД) Х. Очилов – Т.: Адолат нашриёти, 2020. – Б. 74.

Х.Р. Очилов, Ш.Д. Хайдаров, З.З.Шамсидинов, “Жиноят ҳуқуқи” (Умумий қисм). Ўқув қўлланма – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2021. – Б.37.

Мусаев Х.А. Обстановка совершения преступления в российском уголовном праве //Юридическая наука. – 2013. – №. 3. С. 106-109., Гальчун Е.А. Обстановка совершения преступления //Международный журнал гуманитарных и естественных наук. 2022. – №. 1-2. – С. 165-167.

Козлов А.П. Понятие преступления. СПб.: Юридический центр Пресс, 2004. – С. 196.

Малинин В.Б., Парфенов А.Ф. Объективная сторона преступления. СПб.: Изд-во Юридического института (Санкт-Петербург), 2004. – С. 244.

Атальянц М.А. Способ совершения преступления и его уголовно-правовое значение: дис. … канд. юрид. наук. М., 2010. – С.26.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов