135
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
IF: 5.141
www.in-academy.uz
Volume 3 Issue, 05 YO’PA
Volume 3 Issue 01 YOPA
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
ЙИЛЛАРИДА ЭВАКУАЦИЯ ВА ДЕПОРТАЦИЯ
ҚИЛИНГАН ХАЛҚЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Алламуратов Гулмурат Султамуратович
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Ўзбекистон Республикaси Ички ишлaр вaзирлиги Нукус
“Темурбеклaр мaктaби” ҳaрбий-aкaдемик лицейи ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15592248
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 25- May 2025 yil
Ma’qullandi: 28-May 2025 yil
Nashr qilindi: 31-May 2025 yil
Ушбу мақолада Уруш йилларида Қорақалпоғистон
ҳудудига ўнга яқин миллат вакиллари – корейслар,
қалмоқлар, чеченлар, поляклар, қрим-татарлар ва
бошқалар кўчирилганлиги уларга фақат маҳаллий
аҳолининг биродарлик ёрдами туфайлигина омон
қола олганлиги ёритилган. Эвакуация қилинган
халқлар ва етим болаларни жойлаштирилганлиги,
уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб, бошпана
берганлиги келтирилади.
KEY WORDS
Қорақалпоғистон,
Чимбой,
Мўйноқ, эвакуация, депортация,
қалмоқлар, чеченлар, поляклар,
қрим-татарлар,
озиқ-овқат,
аҳоли,
Меҳрибонлик
уйлари,
қочқинлар, болалар.
Жаҳон ҳамжамиятининг уруш даврига бўлган катта эътибори жаҳон уруши
сюжетлари жамоавий хотирада ҳанузгача катта аҳамиятга эга. Маданиятнинг
сезиларли даражада катта қисми Иккинчи Жаҳон уруши тарихига бағишланган бўлиб,
ҳозир ҳам уруш йилларида содир бўлган воқеалар ҳақида асарлар яратилмоқда ва
бутунжаҳон жамоатчилиги учун долзарб бўлиб қолмоқда.
Дунё миқёсида 1941-1945 йиллардаги урушнинг айрим муаммоларини қайта
кўриб чиқиш ва қайта баҳолаш, урушнинг оғир, беҳаловат кунларида тинч аҳолининнг
турмуш шароити, кундалик ҳаёти, меҳнат амалиёти, урушнинг мамлакат, ёки алоҳида
минтақа аҳолиси ҳаётидаги аксини тадқиқ қилишга қаратилган илмий изланишлар
олиб борилмоқда. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даври ҳаётини акс эттирган
музейлар, тарихий мажмуаларни барпо қилиш, фронт ортидаги кишиларнинг ҳаётини
акс эттирган ҳужжатли фильмлар ва бадиий асарлар яратиш, ўзида тинч аҳолининг
уруш давридаги ўй-кечинмаларини тасвирлаган бадиий композицияларни яратиш,
тарбиявий аҳамиятга эга бўлган маданий асарларни кўпайтиришга қаратилган ишлар
амалга оширилмоқда.
Мустақиллик йилларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлаш, вафот
этганларни хотирлаш, фронт ортидаги матонатли меҳнати завод ва фабрикаларда,
қишлоқ хўжалиги соҳасида қаҳрамонлик намуналари кўрсатган аждодларимизнинг
номини улуғлаш, айниқса Ўзбекистон халқининг инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва
ғамхўрлик туйғуларини намоён этувчи бадиий асарларни яртиш ва илмий
тадқиқотларни қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, “Иккинчи
жаҳон уруши тўғрисидаги бор ҳақиқатни аниқлаш ва халқимизга етказиш, аждодлар
хотирасини абадийлаштириш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак”[1]. Дарҳақиқат,
136
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
IF: 5.141
www.in-academy.uz
Volume 3 Issue, 05 YO’PA
Volume 3 Issue 01 YOPA
Иккинчи жаҳон уруши даврининг тарихий тажрибасини таҳлил қилиш ва хулосалар
чиқариш, Қорақалпоғистон аҳолисининг ижтимоий-сиёсий ҳаётига уруш вақтидаги
фронт орқасидаги аҳолининг ҳақиқий аҳволи ва ҳаётини кўрсатиш муҳим аҳамият касб
этади.
Кўп сонли эвакуация қилинган фуқароларнинг республикага келиши билан
оғирлашган энг долзарб муаммолардан бири уй-жой муаммоси бўлди. Маълумки,
урушнинг биринчи йилларида ҳарбий театрнинг ғарбий районларидан халқларни
депортация қилиш бошланди. 1941 йил 28 августда СССР Олий Кенгаши
Президиумининг 21-160-сонли Волга бўйи районларида яшовчи немисларни кўчириш
тўғрисидаги Фармони эълон қилинди. Кўп ўтмай, юз минглаб қрим татарлари,
қалмиқлар, ингушлар, чеченлар, месхети турклари ва бошқа халқлар «душманга
шериклик қилиш» уйдирма айблови билан мажбуран кўчирилди[2]. Умуман олганда,
1930-1940 йилларда СССР аҳолисининг 60 дан ортиқ миллий гуруҳлари мажбурий
депортацияга учраган, уларнинг умумий сони қарийб 3,5 миллион кишини ташкил
этган. Улардан 10 дан ортиғи Ўрта Осиё ва Қозоғистонга оммавий эвакуация
қилинган[3].
Кавказ халқлари орасида қорачайлар биринчилардан бўлиб зўрлик билан
депортация қилинган. 1943 йил 9 октябрда Қозоғистон раҳбарияти СССР Давлат
мудофаа қўмитасининг кўрсатмаларига таяниб, бир қатор вилоятлар раҳбарларига
Шимолий Кавказдан кўчириб келтириладиганларни қабул қилишга тайёргарлик
кўришни буюрди. Уч кундан кейин, 12 октябрда СССР Олий Кенгаши Президиумининг
115-13-сонли Қорачой халқини Қозоқ ва Қирғизистон ССРга кўчириш тўғрисидаги
Фармони эълон қилинди[4]. Собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Президиумининг худди шу
Фармони билан Қорачай Автоном вилояти тугатилиб, 1943 йил 14 октябрда СССР Халқ
Комиссарлари Кенгашининг қорачайларни кўчириш тўғрисидаги ёпиқ қарори қабул
қилинди. Кейинчалик уларнинг турар-жойлари ҳудуди кенгайтирилиб, қисқа вақт
ичида умумий сони 69257 кишидан иборат 14774 та оила Ўрта Осиёга депортация
қилинди. Ўзбекистонда 353 нафар қорачойлар қўним топган[5.64].
1944 йил май ойида 191 мингдан ортиқ қрим татарлари Қримдан депортация
қилинди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистонга, қолганлари эса СССРнинг Европа
қисмининг бир қатор вилоятлари ва Уралга жўнатилди. Қрим татарларининг бир
қисми Қорақалпоғистонга ҳам жойлаштирилди. 1944 йил май-июнь ойларида Қримдан
татарлардан ташқари 42 мингга яқин греклар, болгарлар, арманлар, турклар ва
эронликлар олиб чиқилди (греклар Кавказортидан ҳам депортация қилинди). 1944
йил ноябрь ойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари 110 мингдан ортиқ
месхети туркларини қабул қилдилар[6].
Кўп ўтмай қалмоқлар ҳам худди шундай тақдирга дуч келди. СССР Олий Совети
Президиумининг Фармони ва СССР Халқ Комиссарлари Советининг 1943 йил 28
октябрдаги қарорига мувофиқ қалмоқлар шарқий ва ғарбий районларга, шунингдек,
Ўрта Осиё республикаларга депортация қилинди. Қисқа вақт ичида 99 252 киши уйдан
чиқариб юборилди. Улардан 2268 нафар аҳоли истиқомат қиладиган 648 та оила
Қизил-Ўрда вилоятига жойлаштирилди, 224 оила (605 нафар) қалмоқ махсус
кўчирилганлари
Қорақалпоғистонга
келтирилиб,
Мўйноқ
туманига
жойлаштирилди[7.306]. Мўйноқ туманининг собиқ прокурори, Республикада хизмат
137
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
IF: 5.141
www.in-academy.uz
Volume 3 Issue, 05 YO’PA
Volume 3 Issue 01 YOPA
кўрсатган ҳуқуқшунос Сапарбай Дўспанов ўз хотираларида шундай ёзади: «Қалмоқлар
Мўйноқ туманига жойлаштирилди, балиқчилик ва саноат корхоналарида, колхозларда,
балиқ заводларида, Мўйноқ балиқ консерва заводида, Жанубий Орол давлат балиқ
трести, ондатра хўжалигида, НКВД туман бўлими махсус комендатураси назорати
остида турли лавозимларда ишлади»[8]. Машҳур арбоб С.Каниязовнинг хотираларида
айтилишича, махсус кўчирилганла, асосан, Мўйноқ ҳудудида жойлашган: «Уруш
йилларида Мўйноққа қалмоқлар, чеченлар, қорачойлар, ҳатто қрим-татарлар ҳам
эвакуация қилинган»[9].
Уруш йилларида Ўзбекистон ҳудудига 35 мингга яқин поляклар ҳам кўчирилди,
уларнинг бир қисми Қорақалпоғистон Автоном Республикасига ҳам етиб келди.
Польша
ватанпарварлари
жамияти
маълумотларига
кўра,
1943
йилда
Қорақалпоғистон Автоном Республикасида 3000 нафар (1249 оила) поляк
яшаган[10.316]. Улар республиканинг турли туманларига тарқалиб кетган, бир қисми
Чимбойда, шунингдек, Мўйноқда яшаган.
Умуман олганда, уруш йилларида Қорақалпоғистон ҳудудига ўнга яқин миллат
вакиллари – корейслар, қалмиқлар, чеченлар, поляклар, қрим-татарлар ва бошқалар
кўчирилди. Уларнинг мажбурий кўчирилиш даврида қандай азоб-уқубат чекканлигини
тасаввур қилиш қийин, ушбу жараёнда ҳамма нарса уларнинг собиқ яшаш жойларида
қолдирилиб кетилган. Улар орасида ҳеч нарсаси - мол-мулки, озиқ-овқати, яшаш
воситаси, фуқаролик ҳуқуқи йўқ кўплаб аёллар, болалар ва қариялар бор эди.
Республика раҳбарияти уларни коммунал ва давлат уйларига, ётоқхоналарга
жойлаштиришга мажбур бўлди. Қочқинларни жойлаштириш учун мактаблар,
маданият уйлари, идоравий клублар бинолари берилди, бундан ташқари улар
ихтиёрий-мажбурий асосда фуқароларнинг квартираларига жойлаштирилди. Қишлоқ
жойларда эса эвакуация ва депортация қилинган аҳолининг тақдири ачинарли эди.
Меҳнат фахрийси И.Шагиловнинг гувоҳлик беришича, «уруш арафасида ва уруш
йилларида депортация қилинган чеченлар, ингушлар, қрим-татарлар, қалмоқлар
Мўйноққа ишлаш учун олиб келинган. Аввалига уларнинг аҳволи қийин эди. Ухлаш
учун жой йўқ эди, шунинг учун улар тиканли симлар билан ўралган очиқ майдонда
ухладилар. Кейин улар ертўлаларда яшашди»[11.93].
1941 йилнинг охирига келиб эвакуация қилинган аҳолининг биринчи
эшелонлари республикага кела бошлади. Собиқ Совет Иттифоқи Халқ Комиссарлар
Совети (ХКС)нинг 1941 йилнинг 5 июлдаги 1825-818с- сонли «Уруш вақтида аҳолини
кўчириш тўғрисида» чиқарган қарорида «Иттифоқчи Республикаларнинг ХКСга,
область, ўлка ижроия комитетларига аҳолини кўчириш, қабул қилиб олиш,
жойлаштириш ва уларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш мақсадида махсус бўлимлар
ташкил этиш вазифаси юклатилсин»[12]. Биринчи галда эвакуация қилинган
болаларни жойлаштиришга киришилди. Қорақалпоғистон АССР Халқ Комиссарлари
Кенгаши ва партия қўмитаси бюросининг 1942 йил 13-16-январдаги қарори (2-сонли
баённома) билан эвакуация қилинган етим болаларни жойлаштириш ва ўқитиш
бўйича комиссия ташкил этилди[13.69]. Ушбу комиссия зиммасига бир ҳафта ичида,
яъни 20 январга қадар ота-онасини йўқотган болаларнинг ҳисобини аниқ юритиш,
Тошкент шаҳар жамоат ташкилотлари тажрибасидан фойдаланган ҳолда уларни якка
тартибда жойлаштириш чораларини кўриш, Меҳрибонлик уйларига жамоатчилик
138
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
IF: 5.141
www.in-academy.uz
Volume 3 Issue, 05 YO’PA
Volume 3 Issue 01 YOPA
ҳомийлигини ташкил этиш ва етим болалар учун ашёлар йиғиш юклатилди. Болалар
республика туманларига тақсимланди, уларнинг бир қисми ишчилар, хизматчилар,
колхозчилар томонидан тарбиялаш учун қабул қилинди. Жумладан, автоном
республиканинг 900 дан ортиқ ишчилари, колхозчилари ва хизматчилари ота-онаси
уруш олиб кетган болалар тарбиясини ўз зиммаларига олдилар[14.255]. Кегейли
туманидаги М.Горкий номидаги мактаб ўқитувчилари 23 нафар болани тарбиялаш
учун ўз уйларига олди, фронт эҳтиёжлари учун 525 рубль йиғди. Худди шу тумандаги
Каганович номидаги колхоз аҳолиси эвакуация қилинган болаларнинг эҳтиёжлари
учун 1500 рублдан ортиқ пул йиғди, келган болаларни оиласида тарбиялаш учун олиб
кетди[15]. Қипчоқ туманининг фаол аёллари 22 нафар болага бошпана берди, уларнинг
эҳтиёжлари учун катта миқдорда маблағ йиғилди. Эвакуация қилинган болалар
келишининг дастлабки кунларида Чимбой тумани аҳолисидан 16000 рублдан,
Қўнғирот туманида 20000 рублдан, бутун республика бўйича 100500 рублдан ортиқ
пул йиғилди[16]. Ҳар бир туманда Меҳрибонлик уйлари ташкил этилди, масалан,
Чимбой пахта тозалаш заводи қошида 20 ўринга мўлжалланган Меҳрибонлик уйи
ташкил этилди, умуман олганда, Қорақалпоғистонда ҳарбий хизматчиларнинг ва
эвакуация қилинган 20299 нафар бола ана шундай болалар яслилари, болалар
боғчалари ва меҳрибонлик уйларига жойлаштирилди, озиқ-овқат ва кийим-кечак
билан таъминланди[17.261].
Бундай шароитда улар фақат маҳаллий аҳолининг биродарлик ёрдами туфайли
омон қолишлари мумкин эди. Ўз уйларига олиб кетилган болаларга алоҳида
муносабатда кўрсатилди, ёрдам учун пул йиғиб, ўзларининг колхоз иш кунларининг
бир қисмини ўтказган. Болалар кўпинча қорақалпоқ оилаларининг анъанавий кўп
болали эканлиги, қишлоқ аҳолисининг умумий эҳтиёжи ва камбағаллигига қарамасдан
оилага олинган. Қисқа вақт ичида республикада эвакуация қилинган болаларга ёрдам
кўрсатиш жамғармасига 100500 рублдан кўпроқ пул, 1000 донадан ортиқ турли кийим-
кечаклар йиғилди[18.]. Маҳаллий аҳоли имкон қадар ҳар томонлама ёрдам кўрсатди,
ортиқча нарсасини баҳам кўрди, янги келган миллат вакилларига ҳаётининг энг оғир
дамларида бебаҳо ёрдам кўрсатди.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш
кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 9 май 2021 йил. //
https://president.uz/ru/lists/view/4335
2.Урушдан олдинги ва уруш давридаги мажбуран депортация қилинган халқлар тарихи
ҳакида кўпрок маълумотлар олиш учун қуйидаги нашрларга қаранг: Бугай Н.Ф. Сталин
– Л.Берии: «Их надо депортировать …». М.: 1992.; Ушбу муаллиф. Л.Берия – И. Сталину:
«Согласно Вашему указанию…». М.: 1995.; ва ҳ.к.
3.Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Иккинчи китоб. Т.: 2019. – 61-б.
4.https://www.kavkazr.com/a/deportaziya-karachaevzev-prestuplenie-dlinoyu-v-
jizny/28090025.html
5.Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Иккинчи китоб. Т.: 2019. – 64-б.
6.http://5fan.ru/wievjob.php?id=82320
7.Бабашев Ш. Репрессии. Депортация. Преступления против человечества. Нукус:
Каракалпакстан, 2014, С-306.
139
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
IF: 5.141
www.in-academy.uz
Volume 3 Issue, 05 YO’PA
Volume 3 Issue 01 YOPA
8.Бабашев Ш. Репрессии. Депортация. Преступления против человечества. Нукус:
Каракалпакстан, 2014, С-306.
9.Қаниязов С. Алтын жағыс. – Нөкис: 2006. – 8-б.
10.Бабашев Ш. Репрессии. Депортация. Преступления против человечества. Нукус:
Каракалпакстан, 2014, С-316.
11.Шагилов И. Өткен күнлерди еслеймен. – Нөкис: 2012. 93-б.
12.Постановление СНК СССР № 1825-818сс «О порядке эвакуации населения в военное
время». 5 июля 1941 г. Государственный архив Российской Федерации, Ф. Р-5446. Оп.
106сч. Д. 22. Л. 357–361 // https://kosygin.rusarchives.ru
13.Бабашев Ш. Забота каракалпакстанцев об эвакуированных гражданах в годы второй
мировой войны. ЎзР ФА ҚҚБ «Ахборотномаси», 1998 й., №5, 69-б.
14.Қарақалпақстан жана тарийхы. Нөкис: 2003, 255-б.
15.Қызыл Қарақалпақстан, 1942, 30-январь.
16.Қызыл Қарақалпақстан, 1942, 13-февраль.
17.История Каракалпакской АССР. Том 2. - Т.: 1974. – С-261.
18.Қызыл Қарақалпақстан, 1942, 13-февраль.