16
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
SJIF: 5.141
www.in-academy.uz
3-JILD, 8-SON (YOʻPA)
ПОРА ОЛИШ ҲАҚИДАГИ АРИЗА ВА ХАБАРЛАР
ЮЗАСИДАН ТЕРГОВГА ҚАДАР ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Раджабов Улуғбек Абдурахмонович
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза
қилиш академияси мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.16867880
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 07-Avgust 2025 yil
Ma’qullandi: 11- Avgust 2025 yil
Nashr qilindi: 14- Avgust 2025 yil
Мақолада пора олиш ҳақидаги ариза ва хабарлар
юзасидан терговга қадар текширув ўтказишнинг
ўзига хос хусусиятлари ва қонуний асосларини
ўрганади.
Жиноий-процессуал
қонунчиликка
мувофиқ равишда, пора олиш фактлари ҳақидаги
дастлабки маълумотларни текшириш, баҳолаш ва
қарор қабул қилиш жараёнлари таҳлил қилинган.
Мақолада терговга қадар текширув босқичидаги
процессуал ҳаракатлар, далиллар йиғиш усуллари,
гувоҳлар билан ишлаш, документал материалларни
текшириш ва экспертиза тайинлаш масалалари
қаралган. Шунингдек, ушбу босқичдаги юридик
кафолатлар, муддатлар ва текширув натижалари
бўйича қабул қилинадиган қарорлар турлари
муҳокама этилган.
KEY WORDS
терговга қадар текширув, пора
олиш ариза ва хабарлари,
дастлабки
текширув,
процессуал
ҳаракатлар,
далиллар йиғиш, жиноий иш
қўзғатиш, юридик кафолатлар,
экспертиза
тайинлаш,
документал
текширув,
гувоҳларни сўроқ қилиш
Жамиятнинг бугунги ривожланиш жараёни инсониятнинг янги тараққиётга
тобора эришаётганини кўрсатмоқда
1
. Инсоният бу жараёнда кўплаб ютуқларни қўлга
киритиш билан бирга, айрим ижтимоий салбий иллатлар учраб турибди. Инсоният
ривожланиши билан ўша иллатлар ҳам ривожланиб, ўзининг янги қирраларини
намоён қилмоқда. Шундай салбий ижтимоий иллатлар сирасига коррупция ва
порахўрликни ҳам киритиш мумкин.
Коррупция жамият ривожланишидаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш давлат
сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Республикамизда
коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган ишлар асосан мансабдор
шахсларнинг пора олиши билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва қонун олдидаги
жавобгарлигини таъминлашга қаратилган. Пора олиш коррупцион жиноятларнинг энг
кенг тарқалган кўринишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 210-212-моддаларида пора олиш, пора бериш ва порага воситачилик
қилиш жиноятлари учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу турдаги жиноятларнинг
латент хусусиятга эга эканлиги, уларни фош этиш ва суриштирув ҳамда тергов
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ///Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й.,
03/23/837/0241-сон
17
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
SJIF: 5.141
www.in-academy.uz
3-JILD, 8-SON (YOʻPA)
қилишнинг мураккаблиги терговга қадар текширув босқичининг самарали
ўтказилишини талаб этади.
Пора олишга оид жиноятларни тергов қилиш муайян қийинчиликлар ва
муаммолар билан бирга кечмоқда. Бундай жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш
муаммолари, бир томондан, латентликнинг юқори даражаси билан белгиланади, чунки
уларнинг аксарияти қатъий конспирация шароитида тайёрланади ва содир этилади,
иккинчи томондан - дастлабки терговни амалга оширишда йўл қўйиладиган хатолар,
кўпинча жиноятчилар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан дастлабки тергов
органлари ходимларига кўрсатиладиган фаол қаршилик. Айниқса, “...давлат ҳокимияти
органлари вакиллари билан коррупциявий схемаларнинг қўшилиши муаммоли бўлиб,
бу уюшган жиноий гуруҳлар, жамоалар шаклланишига олиб келиши мумкин”
2
.
Пора олиш бўйича терговга қадар текширув ўтказиш ўзига хос хусусиятларга эга
бўлиб, пора олиш фактларини муваффақиятли тергов қилиш учун ҳал қилувчи
аҳамиятга эга бўлган умумий қоидалар ҳам қўлланилиши, шу билан бирга,
порахўрликнинг ҳам жиноий, ҳам жиноий-процессуал, ҳам криминалистик тавсифини
ҳисобга олиш керак.
Пора олиш ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув ўтказиш учун
шахсларнинг аризалари, юридик шахсларнинг хабарлари, ОАВ материаллари, тезкор-
қидирув маълумотлари, бошқа жиноятларни тергов қилишда аниқланган ҳолатлар
асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мисол учун, аризачи берган хабарга кўра, Жиззах
вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 йилда
туғилган фуқарога унинг муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси билан
судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда
қилиб, эвазига 1000 доллар ва 1 дона Samsung Galaxy S24 Ultra русумли телефон
аппаратини олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан
ушланган
3
.
Р.С.Белкиннинг таъкидлашича, «жиноят ишини қўзғатиш учун порахўрликнинг
энг кенг тарқалган белгилари қуйидагилардир: фуқароларнинг аризалари, улар
аноним бўлиши ҳам, аноним бўлмаслиги ҳам мумкин, газетадаги мақолалар, пора
берувчининг аризалари, терговчи ёки суд томонидан жиноят белгиларининг
аниқланиши, бу бошқа ишни тергов қилиш ёки кўриб чиқиш пайтида содир бўлади,
шунингдек тезкор фаолият маълумотлари».
Маълумки, пора олиш фактлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қуйидаги
ҳужжатларда бўлиши мумкин:
жабрланувчи, гувоҳ ёки бошқа шахсларнинг содир этилган ёки содир этилган
(этилаётган) жиноят тўғрисидаги аризалари;
мансабдор шахс томонидан пора беришни талаб қилганлигини тўғрисидаги
маълумотлар;
тезкор манбалардан ёки бошқа жиноят ишини тергов қилиш материалларидан
олинган пора олиш жинояти тўғрисидаги маълумотлар.
ЖПКнинг 39
1
-моддасида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар
2
Исмаилов И. Уюшган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини олишни назарий ва ташкилий-хукукий
таъминлаш: Юрид. фан. докт.... дис. – 2006.
18
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
SJIF: 5.141
www.in-academy.uz
3-JILD, 8-SON (YOʻPA)
зиммасига зарур чоралар кўриш вазифаси, шу жумладан жиноят аломатларини ва
жиноят содир этган шахсларни топиш, текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши
юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш
мақсадида илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, зарур чоралар кўриш
вазифаси юклатилган. Мисол учун, ДХХ органлари томонидан амалга оширилган
тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ
ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва икки нафар суриштирувчиси ўзаро тил
бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган
жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 273-моддаси
5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига,
айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг доллар олган вақтида ДХХ ходимлари
томонидан ушланган
4
. Бу эса пора олиш жиноятини фош этиш бўйича терговга қадар
текширувни амалга оширувчи органлар томонидан зарур тергов ҳаракатларини
ўтказиш талаб этилади.
Пора олиш тўғрисидаги ариза ва хабарларни текшириш қуйидаги асосий
йўналишларда амалга оширилади. Биринчидан, дастлабки маълумотлар синчковлик
билан ўрганилади ва таҳлил қилинади. Бу жараёнда ариза ёки хабарда кўрсатилган
шахслар, ҳодиса содир бўлган вақт, жой ва ҳолатлар аниқланади. Чунки, айрим
ҳолларда, фуқароларнинг хабарлари ва аризаларида жиноят таркибининг белгилари
тўғрисида барча зарур маълумотлар бўлмайди. Масалан, улар мансабдор шахснинг
номини айтадилар, лекин пора олишнинг аниқ мисолларини келтирмайдилар
(масалан, қачон, кимдан, нима учун) ёки пора олиш фактлари ҳақида гапириш учун
бошқа фуқаролардан олинган маълумотларга ҳавола қиладилар.
Иккинчидан, аризачи билан суҳбат ўтказилади ва удан батафсил тушунтириш
хати олинади. Ушбу тушунтириш хатда пора олиш билан боғлиқ барча маълумотлар,
пора олувчи шахс ҳақидаги маълумотлар, пора бериш вақти, жойи, пора предмети,
гувоҳлар ва бошқа муҳим маълумотлар акс эттирилиши керак. Пора олиш тўғрисидаги
аризаларни текширишнинг асосий хусусиятларидан бири ахборот манбаининг
ишончлилигини синчковлик билан баҳолаш заруратидир. Зеро кўпинча мансабдор
шахсларни обрўсизлантириш ёки қасос олиш мақсадида коррупцияга оид жиноятлар
тўғрисида била туриб ёлғон баёнотлар бериш ҳолатлари учрайди. Шу муносабат билан
аризачи шахсини, унинг мотивларини ва ишнинг натижасидан манфаатдор бўлиши
мумкинлигини синчковлик билан текшириш муҳим.
Учинчидан, пора олиш фактларини тасдиқловчи ёки инкор этувчи ҳужжатлар
талаб қилиб олинади ва ўрганилади. Бу жараёнда хизмат ҳужжатлари, буйруқлар,
қарорлар, шартномалар, молиявий ҳужжатлар ва бошқа манбалар таҳлил қилинади.
Пора олиш тўғрисидаги аризаларни текширишнинг муҳим хусусияти молиявий
ҳужжатлар ва пул маблағлари ҳаракатини таҳлил қилиш заруратидир. Бунда гумон
қилинувчи шахсларнинг молиявий операциялари ва мулкий аҳволини синчиклаб
ўрганиш ноқонуний бойлик орттириш белгиларини аниқлашга имкон беради. Шу
муносабат билан текширувга молиявий таҳлил ва аудит соҳасидаги мутахассисларни
жалб этиш тавсия этилади.
19
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
SJIF: 5.141
www.in-academy.uz
3-JILD, 8-SON (YOʻPA)
Тўртинчидан, жиноят иши қўзғатилгунга қадар пора олиш ҳолатини кўрган ёки
бу ҳақда маълумотга эга бўлган гувоҳлар аниқланади ва улардан тушунтириш хатлари
олинади. Охирги босқичда эса, пора олиш факти тўғрисидаги маълумотларни
текшириш учун “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонун
5
га мувофиқ турли
тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиши мумкин.
Порахўрлик тўғрисидаги ариза ёки хабар аноним хусусиятга эга бўлганда,
биринчи навбатда, аризачи пора олган деб ҳисоблаган ҳаракат содир бўлган-
бўлмаганлигини аниқлаш керак. Бу аниқланган ҳолларда, ушбу ҳаракатнинг қонуний
содир этилганлиги, шунингдек, пора олишда айбланаётган муайян мансабдор
шахснинг алоқадорлиги текширилади. Агар аризада пора берувчилар кўрсатилмаган
бўлса, пора берувчини аниқлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, аризачининг
шахси ва айбланувчилар билан алоқаси аниқлаш керак. Мисол учун, Тошкент шаҳрида
яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган икки нафар шахс илгари
ўзаро таниш бўлмаган 1980 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, унга
нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги Жиноят кодексининг
168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги
танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг доллар талаб қилган
6
ҳолати
бўйича поранинг муайян қисмини олаётган пайтда ушланган.
Жиноят иши мансабдор шахс пора талаб қилаётган фуқаронинг аризаси бўйича
қўзғатиладиган бўлса, ушбу фуқаро ва уни қабул қилган шахс томонидан имзоланган
ариза ЖПКнинг моддасига мувофиқ расмийлаштирилади. Аризачига ёлғон хабар
берганлик учун жавобгарлик тушунтирилади ва баённомада ихтиёрий ариза тўғрисида
белги қўйилади. Баённомада пора сўраган шахснинг қаерда ишлаши, у қандай
ҳаракатлар ёки хизматларни талаб қилиши, у қандай шаклда, қачон, қаерда ва қандай
шартларда берилиши кераклиги ва ҳоказолар тўғрисидаги маълумотлар бўлиши
керак. Агар пора предмети пул бўлса, унинг миқдори, қиймати ва рақами кўрсатилади.
Ашё топширилаётганда унинг умумий ва хусусий белгилари кўрсатилади.
Коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш жараёнида пора олиш ҳолатлари
тўғрисидаги ариза ва хабарларни текшириш муҳим босқич ҳисобланади. Ушбу тартиб
коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг ўзига хос хусусиятлари ва келиб тушадиган
маълумотларни синчковлик билан текшириш зарурати билан боғлиқ бир қатор
хусусиятларга эга.
Аввало, шуни таъкидлаш керакки, пора олиш тўғрисидаги аризаларни текшириш
алоҳида эҳтиёткорлик ва махфийликни талаб қилади. А.И.Долгова таъкидлаганидек,
«текширув тўғрисидаги маълумотларни муддатидан олдин ошкор қилиш
далилларнинг йўқ қилинишига ва коррупциявий битим иштирокчилари ўртасида тил
бириктиришга олиб келиши мумкин»
7
. Пора олганлик тўғрисидаги аризаларни
5
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-
344-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 585-модда; 2016 й.,
17-сон, 173-модда; 2017 й., 36-сон, 943-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й.,
03/19/516/2484-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-
сон; 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон; 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон; 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон
Долгова А.И. Криминология. М.: Norma, 2005. 784-бет
20
YANGI OʻZBEKISTON PEDAGOGLARI
AXBOROTNOMASI
SJIF: 5.141
www.in-academy.uz
3-JILD, 8-SON (YOʻPA)
текширишнинг муҳим хусусияти тезкор муносабат билдириш заруратидир.
А.А.Хамдамовнинг фикрига кўра, «уюшган жиноятлар тўғрисидаги аризаларни
текширишда тезкор-қидирув тадбирларидан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб
этади»
8
. Шу муносабат билан, В.Каримов «барча мавжуд қонуний воситалар ва
усуллардан фойдаланган ҳолда, келиб тушган маълумотларни текширишга дарҳол
киришишни» тавсия қилади
9
. Шу муносабат билан В.Н. Кудрявцев «текшириш
материалларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган шахслар доирасини чеклаш ва
ахборотни ҳимоя қилиш бўйича махсус чора-тадбирларни қўллаш» зарурлигини
таъкидлайди
10
.
Пора олиш тўғрисидаги аризаларни текширишда жиноят изларини аниқлаш ва
қайд этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Р.С.Белкин таъкидлаганидек,
«коррупция билан боғлиқ жиноятлар кўпинча моддий из қолдирмайди, бу эса уларни
аниқлаш ва қайд этиш учун криминалистиканинг махсус усулларидан фойдаланишни
талаб қилади»
11
. Шу муносабат билан пора олиш тўғрисидаги аризаларни
текширишнинг муҳим хусусияти турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус
хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги заруратидир. Чунки коррупцияга оид жиноятларни
самарали тергов қилиш тергов органлари, тезкор бўлинмалар ва коррупцияга қарши
махсус тузилмаларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни талаб қилади ва
мураккаб коррупциявий схемаларни текшириш учун идоралараро тергов-тезкор
гуруҳларини ташкил этиш мақсадига мувофиқ.
Шундай қилиб, пора олиш фактлари тўғрисидаги ариза ва хабарларни текшириш
коррупцияга оид жиноятларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бир
қатор муҳим хусусиятларга эга. Ушбу тартибнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан
махфийлик, тезкор жавоб бериш, ахборот манбаларини синчковлик билан баҳолаш,
махсус тергов усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланишга боғлиқ. Ушбу
хусусиятларни ҳисобга олиш коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш
ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш
имконини беради.
Khamdamov A.A. Turaev E.A.. Retrospective analysis and features of organized crime. Journal of Law
Research.2023, Special issue1, pp.58-65
Каримов В. Тезкор- кидирув фаолияти // Дарслик. Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси. –
Тошкент.: Lesson press, 2020.-472 б.
10
Кудрявцев В.Н. Стратегии борьбы с преступностью. - М.: Юристъ, 2003. - 352 с.
Белкин Р.С. Курс криминалистики. М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001. С. 837