YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
115
КОРАҚАЛПОГИСТОН ХУДУДИ ПАСТ ТЕКИСЛИКЛАРИДАГИ
ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ХОЗИРГИ КУНДАГИ БИОЛОГИК ХОЛАТИНИ
ОРГАНИШ
Ачилова М.У.
НДПИ тайанч доктаранти
Серекеева.Г.А.
ҚҚДУ Умумий биология ва физялогия кафедра доценти
Аймуратов Р.П.
УзРесФА Қорақалпогистон болими
https://doi.org/10.5281/zenodo.15682240
Кириш
Ҳозирда мамлакатимизда ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш,
улардан барқарор фойдаланиш ҳамда биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш
борасида тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада, республикамиз ҳудуди
ботаник-географик районлаштирилди, маъмурий ҳудудлар флорасининг кадастр
маълумотлари ишлаб чиқилди, тўр тизимли хариталаш асосидаги флористик
тадқиқотлар йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «атроф-муҳит ва генофондга таъсир этаётган
муаммоларни бартараф этиш» вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифадан келиб
чиққан ҳолда, жумладан, Султон Увайс тоғини флорасинининг замонавий рўйхатини
шакллантириш, муҳофаза муҳтож бўлган турларни аниқлаш ҳамда тарқалишини акс
эттирувчи хариталарни яратиш илмий–амалий аҳамиятга эга.
Асосий кисим
Турли йирик сиёсий-маъмурий ва биогеографик ҳудудлар флористик
конспектларини тузиш ва кенг кўламли таҳлилига бағишланган тадқиқотлар
хорижлик олимлар Li et al. (1995), T.B. Tran (2005), L. Catarino, M.M. Romerias (2020), L.V.
Averyanov et. al., (2017), F. Conti et al. (2005), D. Podlech (2012), C.-S. Chang et al. (2014);
камёб ва эндем турларнинг тарқалиши бўйича тадқиқотлар L. Peruzzi & al. (2014), F.
Memariani et al. (2016), K. Tojibaev et al. (2022); МДҲ мамлакатларида замонавий
флористик изланишлар В.Н. Тихомиров и др. (1998), Н.И. Науменко (2003), П.И.
Белозеров (2008), А.Л. Тахтаджян (2003-2012), Н.Н. Портениер (2012), Леострин и др.,
(2018) томонидан; Ўрта Осиёда Р.В. Камелин (1990), Г.А. Лазьков, Б.А. Султанова (2014),
Н.М. Сафаров (2017) ва бошқалар томонидан олиб борилган. Ўзбекистонда бу каби
тадқиқотлар А.К. Ибрагимов (2008), К.Ш. Тожибаев (2010), Г. Серекеева (2012), А.Р.
Батошов (2016), О.Т. Тургинов (2017), Ҳ.Қ. Эсанов (2017), У.Ҳ. Қодиров (2020), Н.К.
Ачилова (2021), А.С. Абдураимов (2021) ва бошқалар томонидан олиб борилган.
Белтау худуди ўсимликлар қоплами ва флорасини ўзига хос жиҳатларини очиб
беришда бир қатор ботаник олимлар, жумладан М.Г. Попов (1913), Е.П. Коровин (1923),
Р.А. Абдурахманов (1969), П.Қ. Зокиров (1971), Б.Ш. Шербаев (1973), Ф.О. Хасанов, Х.Ф.
Шомуродов (2011) ва шу каби тадқиқотчиларнинг илмий ишлари катта аҳамиятга эга.
Белтау ҳудудидаги дастлабки флористик тадқиқотлар 1913-1915 йилларда М.Г.
Попов томонидан олиб борилган ва 121 турдаги юксак ўсимликлар рўйхати келтирган.
Кейинчалик Р.А. Абдурахманов (1969) тадқиқот ҳудуднинг ўсимликлар қоплами ва
флораси бўйича янги маълумотлар келтиради. Унинг маълумотларга кўра, Белтау
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
116
флораси таркибида 32 оила, 132 туркумга мансуб 249 тур учраши қайд этилган. 1972-
1978 йилларда Б.Ш. Шербаев ҳудудда олиб борган кўп йиллик изланишларини
якунлаб, қолдиқ тоғ флораси учун 53 оила, 126 туркумга мансуб 444 турларнинг
рўйхатини келтирган. Етакчи оилалар қаторини Amaranthaceae (90 тур; 17,116%),
Asteraceae (69; 13,02%), Brassicaceae (55; 10,46 %), Poaceae (53; 10,8%), Fabaceae (37;
7,04 %), Boraginaceae (34; 6,46%), Polygonaceae (19; 3,62%) ва бошқа оилалар ташкил
қилади. Флора таркибида Amaranthaceae оиласи вакилларининг кўп эканлиги Турон
провинцияси учун хос бўлган хусусиятлардан ҳисобланади. Айни пайда худудда гипсли
ва шўр тупроқли майдонларнинг катта эканлиги мазкур оила вакиллари улушининг
ортиб кетишига сабаб бўлган. Шунингдек, етакчи оилалар спектридаги дастлабки учта
Amaranthaceae, Asteraceae ва Brassicaceae оилалари Турон провинцияси учун хос бўлган
турларини аксарият қисмини ўзида мужассамлаштирган. Етакчи оилалар қаторини
Amaranthaceae (90 тур; 17,116%), Asteraceae (69; 13,02%), Brassicaceae (55; 10,46 %),
Poaceae (53; 10,8%), Fabaceae (37; 7,04 %), Boraginaceae (34; 6,46%), Polygonaceae (19;
3,62%) ва бошқа оилалар ташкил қилади. Флора таркибида Amaranthaceae оиласи
вакилларининг кўп эканлиги Турон провинцияси учун хос бўлган хусусиятлардан
ҳисобланади. Айни пайда худудда гипсли ва шўр тупроқли майдонларнинг катта
эканлиги мазкур оила вакиллари улушининг ортиб кетишига сабаб бўлган.
Шунингдек, етакчи оилалар спектридаги дастлабки учта Amaranthaceae, Asteraceae ва
Brassicaceae оилалари Турон провинцияси учун хос бўлган турларини аксарият
қисмини ўзида мужассамлаштирган.
ХУЛОСАЛАР
«Белтау тоғи флораси» мавзусидаги фалсафа доктори диссертация бўйича олиб
борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Белтау тоғи Турон провинцияси учун хос бўлган типик флора таркибига эга
бўлиб, унинг асосий хусусиятлари сифатида Тоғлиўртаосиё элементларининг камлиги,
турлар хилма-хиллиги умумий кўрсаткичининг юқори эмаслиги ҳамда тошлоқ чўл
элементларини доминантлик қилишини кўрсатиш мумкин.
2. Белтау замонавий флораси 55 оила, 257 туркумга мансуб 526 турдан иборат.
Уларнинг таркибида 99 тур илк бор Султон Увайс ҳудуди учун келтирилди. Бу
маҳаллий флорадаги умумий турларнинг 18.82% ташкил этади.
3. Флора таркибида Amaranthaceae, Asteraceae, Brassicaceae сингари оилаларининг
етакчилик қилиши уларнинг таркибида Турон ареал синфларига мансуб ксерофит
турларнинг кўплиги билан изоҳланади.
4. Белтау флорасининг биоморфологик спектри ўрганилаётган ҳудуднинг табиий
шароитларини тўла акс эттиради. Флора таркибида терофитларнинг устунлик қилиши
Ўрта Осиёнинг жанубий чўлларининг умумий хусусиятларига мос келиши баробарида
антропоген омиллар таъсирининг индикатори сифатида баҳоланиши мумкин.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Бондаренко О.Н., Бутков А.Ж., Ковалевская С.С. и др. Флора Узбекистана. –1953. Т.
VI. –175 с.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
117
2.
Халмуратов П. Использование геоботанических данных как гидропидикаторов в
песках Сам // Проблемы освоения пустынь. – 1979. №3. – С. 46-84.
3.
Аимбетов Н.К., Тлеумуратова Б.С., Мамбетуллаева С.М., Аимуратов Р.П. и др.
Динамика и потенциал природной среды Каракалпакстана. Монография. – Нукус: Илим,
2017. – С. 78-93.
4.
Шербаев Б. Растения Каракалпакстана. – Нукус: Каракалпакстан, 1982. – 191 с.
5.
Шербаев Б.Ш. Флора и растительность Каракалпакии. – Нукус: Изд-во
«Каракалпакстан», 1988. – 302 с.