Авторы

  • Ерполат Орақбаев
    Тошкент давлат юридик университети таянч докоранти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.112845

Ключевые слова:

Тергов судьяси жиноят процесси суд назорати тергов процессуал ҳуқуқлар Франция модели Европа тажрибаси мустақил суд ҳокимияти тергов жараёни эҳтиёт чораси прокурор назорати.

Аннотация

Мазкур тезисда замонавий ҳуқуқий давлатларда тергов судяси институтининг шаклланиши, ривожланиши ва амалиётда тутган ўрни таҳлил етилган. Жумладан, Франция, Италия, Испания, Нидерландия ва Германия каби Европа мамлакатларида тергов судясининг ваколатлари, функциялари ҳамда тергов жараёнидаги иштироки ёритилган. Бундан ташқари, Буюк Британия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Қозоғистон ва Қирғизистон тажрибалари орқали турли ҳуқуқий тизимларда тергов судяси институтининг мавжудлиги ёки ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинади. Тадқиқотда тергов судяси институтининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилишдаги ўрни, шунингдек, тергов устидан суд назоратини таъминлашдаги аҳамияти алоҳида таъкидланади. Муаллиф ушбу институтни Ўзбекистон қонунчилигига татбиқ етиш зарурати ва ижобий натижалари ҳақида хулоса қилади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

29

ТЕРГОВ СУДЬЯСИ ИНСТИТУТИНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҲУҚУҚ

ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Орақбаев Ерполат Темирбай улы

Тошкент давлат юридик университети таянч докоранти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15746823

Аннотация:

Мазкур тезисда замонавий ҳуқуқий давлатларда тергов судяси

институтининг шаклланиши, ривожланиши ва амалиётда тутган ўрни таҳлил етилган.
Жумладан, Франция, Италия, Испания, Нидерландия ва Германия каби Европа
мамлакатларида тергов судясининг ваколатлари, функциялари ҳамда тергов
жараёнидаги иштироки ёритилган. Бундан ташқари, Буюк Британия, Болтиқбўйи
мамлакатлари, Қозоғистон ва Қирғизистон тажрибалари орқали турли ҳуқуқий
тизимларда тергов судяси институтининг мавжудлиги ёки ўзига хос жиҳатлари таҳлил
қилинади. Тадқиқотда тергов судяси институтининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
еркинликларини ишончли ҳимоя қилишдаги ўрни, шунингдек, тергов устидан суд
назоратини таъминлашдаги аҳамияти алоҳида таъкидланади. Муаллиф ушбу
институтни Ўзбекистон қонунчилигига татбиқ етиш зарурати ва ижобий натижалари
ҳақида хулоса қилади.

Калит сўзлар:

Тергов судьяси, жиноят процесси, суд назорати, тергов, процессуал

ҳуқуқлар, Франция модели, Европа тажрибаси, мустақил суд ҳокимияти, тергов
жараёни, эҳтиёт чораси, прокурор назорати.

Бугунги кунда тергов судьяси институти дунёнинг кўплаб давлатларида фаолият

олиб бормоқда. Хусусан, Франция, Италия, Буюк Британия, Испания,

Нидерландия каби қатор хорижий давлатларда, айниқса Францияда тергов

судьяси институти ўз фаолиятини муваффаққиятли амалга ошириб келмоқда.

Қўшни давлатларда ҳам тергов судьяси институти жадаллик билан жорий этилган.

Жумладан, 2015 йилдан Қозоғистон ва Қирғизистонда тергов судьяси институти
амалиётга татбиқ этилган.

Франция дастлабки терговни назорат қилиш вазифаларини бажарувчи тергов

судьяси (juge d’instruction) институтини жорий этган биринчи давлатлардан бири
ҳисобланади.

Францияда тергов судьяси:
Тергов жараёни устидан назоратни амалга оширади. Тергов судьяси сўроқ қилиш,

тинтув ўтказиш, шунингдек экспертиза тайинлаш ваколатига эга;

Эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилади;
Гумон қилинувчи ва айбланувчининг процессуал ҳуқуқларига риоя этилиши

устидан назоратни амалга оширади

1

.

Германияда тергов вазифалари прокурорлар томонидан амалга оширилади,

тергов судьялари эса уларнинг ҳаракатлари устидан ҳуқуқий назоратни таъминлайди.

Германияда тергов жараёни қатъий процессуал назорати билан фарқланиб, тергов

судьялари далиллари мақбуллиги ва ишончлилиги таъминлашда фаол рол ўйнайди:

1

Франция Жиноят-процессуал кодекси

https://www.legifrance.gouv.fr/codes/section_lc/LEGITEXT000006071154/LEGISCTA000006151874/#LEGISCTA00
0006151874


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

30

Процессуал назоратни амалга оширган ҳолда тергов судьялари тинтув ўтказиш,

қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, телефонлар орқали олиб
бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш ва бошқа чоралар тўғрисидаги
илтимосномаларни кўриб чиқади;

тергов судьялари қонунга хилоф усуллар орқали олинган маълумотларни далил

сифатида мақбул эмас деб топади

2

.

Испанияда тергов судьялари тергов жараёнини олиб борилиши устидан назорат

этишда фаол рол ўйнайди. Тергов судьялар тергов жараённинг қонун талабларга
мувофиқ ижро этилишини таъминлайди, шунингдек қатор тергов ҳаракатларини
мустақил равишда амалга оширади.

Тергов судьясининг асосий вазифалари:
дастлабки терговни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

далиллар устидан назоратни амалга оширади

3

.

Италияда континентал ҳуқуқ тизимига эга бўлган бошқа давлатлар каби тергов

судьялари назорат вазифасини бажаради.

Италия тергов судьялари:
тергов ҳаракатлари қонунийлиги устидан назоратни олиб боради;
гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Тергов судьяларининг асосий эътибори процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини

таъминлаш ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек
қонунга хилоф усуллар орқали олинган маълумотларни далил сифатида мақбул эмас
деб топишга қаратилган

4

.

Нидерландияда тергов органи ва ҳимоя томон ўртасидаги мувозанатни

сақлайдиган тергов суд тизими мавжуд. Унга кўра:

Тергов судьяси: тергов жараёнининг асосий босқичларини назорат қилади, эҳтиёт

чорасини танлаш ва сўроқ қилиш каби тергов ҳаракатларни ўтказиш учун санкция
беради;

Прокурор назорати: прокурорлар тергов ҳаракатларига раҳбарлик қилади,

судьялар эса иштирокчиларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни амалга
оширади;

Гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқларини таъминлаш: гумон

қилинувчи ва айбланувчи тергов ҳаракатлари ҳамда терговчининг қарорлари устидан
шикоят бериш ва малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Нидерландия модели суд ҳокимияти мустақиллигини прокурор назорати билан

самарали бирлаштиради

5

.

Буюк Британияда классик тушунчадаги ва континентал ҳуқуқ учун хос бўлган

тергов суди институти мавжуд эмас.

2

Германия Жиноят-процессуал кодекси

https://www.rechtsportal.de/Gesetze/Gesetze/Verfahrensrecht/Strafprozessordnung/StPO-Strafprozessordnung

3

Испания Жиноят-процессуал кодекси https://www.boe.es/buscar/act.php?id=BOE-A-1882-6036#top

4

Италия Жиноят-процессуал кодекси https://www.gazzettaufficiale.it/sommario/codici/codiceProceduraPenale

5

Нидерландия Жиноят-процессуал кодекси https://wetten.overheid.nl/BWBR0001903/2025-05-15


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

31

Кўплаб континентал Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Британия ҳуқуқий

тизимининг ўзига хос жиҳатлари шундаки, жиноят процессуал жараёнида полиция,
прокуратура ва суднинг ваколатлари қатъий ва аниқ ажратилган.

Терговларни полиция олиб боради, прокурорлар (Қироллик прокуратураси) эса

ишни судга ўтказиш ёки ўтказмасликни ҳал қилади.

Шу билан бирга, қарорлар чиқариш босқичида суд назорати кучли бўлиб, судлар

эҳтиёт чораларини белгилашда муҳим роль ўйнайди, жумладан ҳибсга олиш, уй ҳибсида
сақлаш ва бошқа чекловлар бўйича масалаларни кўриб чиқади.

Яъни Буюк Британия суд тизими англосаксон моделига асосланган бўлиб, унда

тергов судьялари эмас, балки прокурорлар ва судлар терговнинг қонунийлигини
назорат қилади. Судлар жараённи назорат қилишда муҳим роль ўйнайди.

Шунинг учун, суд назорати, ҳабеас корпус ва мустақил прокурор назорати каби

механизмларнинг мавжудлиги терговларнинг қонунийлигини таъминлайди ҳамда
алоҳида тергов судьяси институтининг британия ҳуқуқий тизимида бўлишига эҳтиёж
қолдирмайди

6

.

Латвия, Литва ва Эстония каби Болтиқбўйи давлатларида тергов судьяси

институти муҳим рол ўйнайди.

Тергов судьяси: судлар эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида қарор қабул қилиш,

қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, тинтув ўтказиш каби тергов
ҳаракатларига санкция бериб, суд назоратини амалга оширади.

Прокурор назорати: прокурорлар тергов жараёнининг олиб борилишига

раҳбарлик қилади, тергов судьялари эса уларнинг ушбу ҳаракатлари қонуний олиб
борилаётганлиги устидан назоратни амалга оширади.

Гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқларини таъминлаш: гумон

қилинувчи ва айбланувчи тергов ҳаракатлари ҳамда терговчининг қарорлари устидан
шикоят бериш ва малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Болтиқбўйи давлатлари тергов судьялари дастлабки тергов босқичида муҳим

ваколатларга эга бўлган тизимни жорий этиб, суд мустқаллигини таъминлаган.

Қўши Қозоғистон ва Қирғизистонда тергов судьяси институти 2015 йилда

амалиётга жорий қилинган.

Европа ва Лотин Америкасидаги баъзи давлатлар ҳам худди шундай тергов суд

моделларидан фойдаланадилар. Масалан, Бельгия ва Аргентинада тергов судьялари
тергов жараёни ва полиция ҳаракатлари қонунийлигини назорат қилади. Бу
давлатларда тергов судьяси тергов органлари ва суд тизими ўртасида воситачи бўлиб,
айблов ва ҳимоя манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди.

Тергов судьяси институтини миллий қонунчиликка татбиқ этишлиши

мамлакатнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб
чиқиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли
ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг одил судловга бўлган ишончини
янада мустаҳкамлаш имконини беради.


6

Буюк Британия Жиноят-процессуал қонунлари тўплами https://www.legislation.gov.uk/uksi/2020/759/contents


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

32

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Франция

Жиноят-процессуал

кодекси

https://www.legifrance.gouv.fr/codes/section_lc/LEGITEXT000006071154/LEGISCTA00000
6151874/#LEGISCTA000006151874
2.

Германия

Жиноят-процессуал

кодекси

https://www.rechtsportal.de/Gesetze/Gesetze/Verfahrensrecht/Strafprozessordnung/StPO-
Strafprozessordnung
3.

Испания Жиноят-процессуал кодекси https://www.boe.es/buscar/act.php?id=BOE-

A-1882-6036#top
4.

Италия

Жиноят-процессуал

кодекси

https://www.gazzettaufficiale.it/sommario/codici/codiceProceduraPenale
5.

Нидерландия

Жиноят-процессуал

кодекси

https://wetten.overheid.nl/BWBR0001903/2025-05-15
6.

Буюк

Британия

Жиноят-процессуал

қонунлари

тўплами

https://www.legislation.gov.uk/uksi/2020/759/contents

Библиографические ссылки

Испания Жиноят-процессуал кодекси https://www.boe.es/buscar/act.php?id=BOE-A-1882-6036#top

Италия Жиноят-процессуал кодекси https://www.gazzettaufficiale.it/sommario/codici/codiceProceduraPenale

Нидерландия Жиноят-процессуал кодекси https://wetten.overheid.nl/BWBR0001903/2025-05-15

Буюк Британия Жиноят-процессуал қонунлари тўплами https://www.legislation.gov.uk/uksi/2020/759/contents