Авторы

  • Кахрамон Авазов
    Сурхондарё вилояти прокуратураси Ер ресурсларини талон-тарож қилинишини олдини олиш бўлими бошлиғи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.131151

Аннотация

Ўзбекистон Республикасида хусусий мулк ҳуқуқи инсоннинг конституциявий ҳуқуқларидан бири сифатида белгиланган бўлиб, унинг дахлсизлигини таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Жиноят процессуал фаолиятда терговга қадар текширув, дастлабки тергов ва суд процесси жараёнлари давомида хусусий мулкка аралашув эҳтимоли юқори бўлиб, бу ҳолатда қонунийлик, мутаносиблик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принциплари катта аҳамият касб этади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

86

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ХУСУСИЙ МУЛК

ДАХЛСИЗЛИГИ

Авазов Кахрамон Хатамович

Сурхондарё вилояти прокуратураси Ер ресурсларини

талон-тарож қилинишини олдини олиш бўлими бошлиғи

https://doi.org/10.5281/zenodo.16742400

Ўзбекистон Республикасида хусусий мулк ҳуқуқи инсоннинг конституциявий

ҳуқуқларидан бири сифатида белгиланган бўлиб, унинг дахлсизлигини таъминлаш
давлатнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Жиноят процессуал фаолиятда
терговга қадар текширув, дастлабки тергов ва суд процесси жараёнлари давомида
хусусий мулкка аралашув эҳтимоли юқори бўлиб, бу ҳолатда қонунийлик,
мутаносиблик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принциплари катта аҳамият касб
этади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ,

фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг
негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, Ўзбекистон Республикасида
барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши
таъминлаши, хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда
тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда
маҳрум этилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган бўлиб, хусусий мулк дахлсизлишги
мустаҳкамлаб қўйилган.

Қолаверса, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг

кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 7-моддасида “Мулкдорнинг давлат органлари
билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал
қилади, унга мувофиқ қонун ҳужжатларидаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш
билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва
ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилади” деб белгиланган.

Демак, жиноят процесси давомида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд

хусусий мулк дахлсизлиги масаласига эътибор қаратиши шарт ва лозим ҳисобланади.

Шунингдек, шахснинг конституциявий хусусий мулк дахлсизлик ҳуқуқини

чеклашга оид яъни тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиш ва мулкни
хатлаш тергов ҳаркатлари суд рухсати билан амалга оширилиши белгиланган ва бу
билан тергов даврида фуқароларнинг хусусий мулк, турар жой дахлсизлиги асоссиз
бузилишининг олди олинди.

Мазкур конституциявий кафолатлар суд-тергов жараёнларида ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб туришга, улар томонидан
фуқароларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, уларнинг яшаш жойига асоссиз кириш, уй-
жой дахлсизлигини бузиш, фуқароларни хусусий мулкидан асоссиз маҳрум этилиши
ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилади.

Хусусий мулк дахлсизлиги ҳуқуқларига оид кафолатлар қатор халқаро

ҳужжатларда ҳам мустаҳкамланган. Хусусан, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларацияси”нинг 12-моддасида “ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига
ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

87

сирларга ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин
эмас”лиги белгиланган.

Шунингдек, “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пакт”нинг

17-моддасида “ҳеч ким ўзининг уй-жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига
ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига мумкин эмаслиги ва ҳар бир
инсон худди шундай аралашув ёки тажовузлардан қонун орқали ҳимоя этилиш ҳуқуқига
эга”лиги эътироф этилган.

Мазкур

кафолатлар

ривожланган

давлатлар

конституцияларида

ҳам

мустаҳкамланган. Мисол учун, АҚШ Конституциясининг 6-қўшимча моддасиа ҳеч бир
шахс қонуний судда кўрилмай, ҳаёти, эркинлиги ёки мулкидан маҳрум этилиши мумкин
эмаслиги белгиланган.

Бугунги кунда хорижий давлатларнинг жиноят-процессуал кодексларида хусусий

мулк дахлсизлиги принцип сифатида алоҳида киритилган.

Мисол учун, Азарбайжон Республикаси жиноят-процессуал кодекснинг 18-

моддасида хусусий мулк дахлсизлиги принципи келтирилган бўлиб, унга кўра
процессуал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида олиб қўйилган мол-мулк тегишли
процессуал ҳаракат баённомасида кўрсатилиши, батафсил инвентаризациядан
ўтказилиши ва унинг егасига квитансия берилиши кераклиги, мулкни сақлаш учун олиб
қўйишши, жиноий жавобгарликка тортиш вақтида пул санкциясини қўллаш,
шунингдек мол-мулкни хатлаш фақат суд қарори билан амалга оширилиши
кўрсатилган

1

.

Шу каби, Қозоғистон, Қирғизистон, Турманистон, Арманистон, Молдовия, Украина

ва бошқа далатлар жиноят-процессуал кодексларида хусусий мулк дахлсизлиги
принципи мустаҳкамланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жиноят-процессуал кодексга суд рухсатисиз

хусусий мулкка дахл қилиш мумкин эмаслиги ҳақида принцип сифатида киритиш лозим
бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш – жиноят

процессида қонунийлик ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг муҳим
кафолатидир. Бу борада ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш орқали инсон
ҳуқуқлари ва мулкий манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши мумкин.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

https://continent-online.com/Document/?doc_id=30420280

1

https://continent-online.com/Document/?doc_id=30420280

Библиографические ссылки