Авторы

  • Б.Т. Кадирова
    Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг Ҳалқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафедраси ўқитувчиси ю.ф.ф.д

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.132827

Ключевые слова:

қийноқ инсон қадр-қиммати шахсий дахлсизлик халқаро ҳуқуқ шафқатсиз муомала қонунийлик

Аннотация

ушбу мақолада қийноқка қарши курашиш, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва шахсий дахлсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Қийноқнинг халқаро ва миллий қонунчиликдаги ўрни ва қийноқни тақиқлашга йўналтирилган ҳуқуқий механизмларнинг амалга оширилишининг аҳамияти ҳақида ҳам сўз борган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

71

ҚИЙНОҚҚА ҚАРШИ КУРАШИШ – ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ КАФОЛАТИ СИФАТИДА

Б.Т.Кадирова

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг Ҳалқаро ҳуқуқ

ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафедраси ўқитувчиси

ю.ф.ф.д

https://doi.org/10.5281/zenodo.16784051

Аннотация:

ушбу мақолада қийноқка қарши курашиш, инсон қадр-қимматини

ҳимоя қилиш ва шахсий дахлсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари таҳлил
қилинган. Қийноқнинг халқаро ва миллий қонунчиликдаги ўрни ва қийноқни
тақиқлашга йўналтирилган ҳуқуқий механизмларнинг амалга оширилишининг
аҳамияти ҳақида ҳам сўз борган.

Калит сўзлар:

қийноқ, инсон қадр-қиммати, шахсий дахлсизлик, халқаро ҳуқуқ,

шафқатсиз муомала, қонунийлик

Қийноққа қарши курашиш инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг асосий

кафолатларидан бири ҳисобланади. Бу йўналиш ҳар қандай демократик давлатнинг
инсонпарварлик ва ҳуқуқий асослари билан боғлиқ бўлиб, фуқароларнинг
дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминлаш, қийноққа қарши

курашиш ва руҳий босим кўрсатишнинг олдини олиш долзарб масала бўлиб, ҳуқуқий
демократик давлатларда инсонннинг шахсий дахлсизлиги ва қадр-қимматини
таъминлашнинг асосий мезонларидан биридир. Дунёда зўровонликларга қарши
курашиш, инсон қадрини улуғлаш юзасидан инсон қадрини улуғлаш ва шахсий
дахлсизлигини таъминлаш юзасидан халқаро – ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро
стандартлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, халқаро – ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган
нормалар чора - тадбирларнинг бажарилиши бир қаторида инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш бўйича миллий чора -тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг туб заминида
инсоннинг қадри, шахсий дахлсизлиги ва ҳуқуқларини бузилмаслиги тўғри
таъминланишга қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2022 - 2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
60-сон Фармонида “...ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни
қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий
этиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда қийноқларнинг олдини олиш
бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш ва ушбу йўналишда махсус қонун
қабул қилиш”

1

вазифалари келтирилган.

Бундан кўзланган мақсад, жиноятчиликнинг олдини олиш ва қарши курашиш,

жиноят просесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш ҳолатларини, шунингдек,
бундай ҳолатларни келтириб чиқариш сабабларини бартараф этишда “Инсон ҳуқуқлари

1

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi “2022 - 2026 yillarga mo‘ljallangan Yangi

O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida”gi PF-60-son Farmoni 14-maqsadi. Elektron manba:
https://lex.uz/docs/5841063


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

72

умумжаҳон Декларатсияси”

2

да қабул қилиш орқали фуқароларга нисбатан қийноқ

ҳолатлари, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазо
турларини қўллаш тақиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномасида“тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳасида
қийноқларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш зарур.Ушбу
ҳолатлар ҳали ҳам учраб тургани, фуқароларда жиддий эътирозларни келтириб
чиқараётгани ҳамда мамлакатимизнинг халқаро нуфузига салбий таъсир кўрсатаётгани
ҳам айни ҳақиқат”

3

.деб бежиз таъкидламаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини

чекловчи жазо турларини қўллаш жиноятига қарши курашиш 1948 йил 10 декабрь
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”ни
қабул қилиш орқали қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр-
қимматини хўрловчи муомала ва жазо турлари қўллашни ҳалқаро даражада тақиқлаган.

Ўзбек тили изоҳли луғатида “Қийноқ-жисмоний ва руҳий азоб, азият, озор

шунингдек, қийнаш, азоблашнинг усулларни ва уларни қўллаш”

4

сифатида таъриф

бериб ўтилган. Бундан ташқари, “Қийноққа солиш” тушунчасига ҳуқуқий таъриф илк
бор БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан 1975 йил 9 декабрда қабул қилинган. “Ҳамма
шахсларни қийноқлардан бошқа қаттиқ шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи
муомала ва жазо турларидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Декларацияда берилган.

Қайд этиш лозмки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида

“Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини
камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.”лиги мустаҳкамлаб
қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддасида “жазо ва

бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини
камситиш мақсадини кўзламайди”-деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексида “ҳеч ким қийноққа

солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи
бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас”

5

лиги белгилаб қўйилган.

Ҳуқуқшунос олим А.Б. Ғафуров

6

халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликнинг ўзаро

алоқадорлиги уларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиш лозимлиги, инсон
ҳуқуқлари муаммоси қанчалик халқаро даражага кўтарилганидан қатъи назар, муаммо
кўпроқ давлатларнинг ички ваколатларига боғлиқ бўлиб қолиши юзасидан фикр
юритган.

“Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муомалаларни тақиқлаш, ўз моҳиятига кўра,

ҳокимиятни амалга оширишга чекловлар қўйиш ва давлат юрисдиксиясига

2

1948-yil

10-dekabrda

qabul

qilingan

Inson

huquqlari

umumjahon

Deklaratsiyasi

https://www.ohchr.org/sites/default/files/UDHR/Documents/UDHR_Translations/uzb.pdf

(15.08.2022 yil murojaat

qilingan sana)

3

Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 29.12.2020 й. https://president.uz

4

Ўзбек тилинг изоҳли луғати. 5 жилд./ А.Мадвалиев таҳрири остида. –Тошкент: “Ўзбекистон миллий

энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. -2008. –Б.286.

5

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 17-моддаси 1994 й. https://lex.uz

6

G‘afurov A.B. “Inson huquqlari bo‘yicha xalqaro huquq va milliy qonunchilik normalarining o‘zaro munosabatlari

(nazariya va amaliyot muammolari)” yuridik fanlari nomzodi ilmiy darajasini olish uchun yozilgan dissertatsiya.
O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi. Toshkent – 2000. –B. 136


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

73

бўйсунадиган ҳар қандай шахснинг дахлсизлиги ва қадр-қимматини тўлиқ ҳисобга
олиш ва ҳурмат қилиш мажбуриятини юклаш орқали муносабатларни
мустаҳкамлайди”

7

.

Мамалактимизда, 50 дан ортиқ миллий қонунчилигимиздаги ҳужжатларда шахсга

нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни
камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ қилмишлар содир
этилишининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш, шунингдек,
бундай қилмишлар учун жавобгарликни кучайтириш масалалари келтириб ўтилган.

Халқаро ҳуқуқий хужжатларга яъни 1984 йил 10 декабрдаги Қийноқларга солишга

ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-
қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси 1995
йил 31 августда Олий Мажлис қарори билан қўшилган.

Конвенция талабларидан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя

қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қийноққа солиш, шафқатсиз
ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи ҳисобланган муамола ҳамда жазо
турларини қўллаш жиноятига қарши курашиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 235-моддасида қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш
учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ёки бошқа давлат органининг

ходими томонидан ёхуд унинг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд индамай
берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан гумон қилинувчига, айбланувчига,
судланувчига, маҳкумга, гувоҳга, жабрланувчига, жиноят процессининг бошқа
иштирокчисига ёхуд уларнинг яқин қариндошларига улардан ёки бошқа учинчи
шахсдан маълумот олиш мақсадида қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини
қўллаганлиги учун максимал етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси
назарда тутилган.

Қийноққа қарши курашиш – фақат жиноят учун жазо қўллаш эмас, балки инсон

қадр-қимматини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашнинг асосий
кафолатидир. Бу соҳадаги самарали чоралар ҳар қандай демократик ва инсонпарвар
давлатнинг амалдаги мезони ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, қийноқка қарши курашиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва шахснинг қадр-қимматини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган бир
йўналишдир. Ушбу масала ҳар қандай ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий тамойили
ҳисобланади. Қийноқ ва шафқатсиз муомалага қарши курашишга йўналтирилган
халқаро ва миллий ҳуқуқий механизмлар, давлатларнинг инсонпарвар сиёсатини
амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

7

Lutz Oette. “Austerity and the Limits of Policy-Induced Suffering: What Role for the Prohibition of Torture and Other

Ill-Treatment?” Publication Date: 9 October 2015 Article.VC The Author [2015]. Published by Oxford University Press.
doi: 10.1093/hrlr/ngv023 https://academic.oup.com/hrlr/article/15/4/669/2356172