YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
62
ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТУШУНЧАСИ ВА
УШБУ ТУРДАГИ ЖИНОЯТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНИШИНИНГ
ИЖТИМОИЙ ЗАРУРАТИ
Марданов Фарход Нарзуллаевич
Ўзбекистон Республикаси
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси ўқитувчиси,
E-mail: farkhodmardanov@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.16777435
Хусусийлаштириш
жараёнларининг
чуқурлашуви,
иқтисодиётда
давлат
иштирокининг камайтирилиши ҳамда хусусий мулкчиликнинг роли ва аҳамияти
оширилиши истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ғоят муҳим устувор
йўналиши бўлиб қолмоқда.
Мулк ҳуқуқининг шакллари ФКнинг 167-моддаси билан белгиланади. Оммавий
(давлат) мулки кўпчилик, яъни шаҳарларда, қишлоқ жойларда, вилоятларда –
Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча халқларнинг манфаатига хизмат қилишга
қаратилган. Оммавий мулк ҳуқуқининг субъектлари ФКнинг 17-бобида назарда
тутилган қоидаларга мувофиқ, тегишинча Ўзбекистон Республикаси, давлат ҳокимият
маҳаллий органлар мулки ФКнинг 215-моддасига мувофиқ муниципал мулк деб
ҳисобланади. Муниципал мулк объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин.
ФКнинг 202-моддасига мувофиқ, хусусий мулк национализация қилиниши
мумкин. Лекин бундай национализация ҳақ тўлаш асосида, агар мулк
денационализация қилинса собиқ мулкдорга қайтариб бериши назарда тутилади.
Ўтмишда национализация қилинган мол-мулкнинг ҳақи тўланмаган ва уни қайтариб
бериш ҳақида қоида назарда тутилмаган.
Хусусий мулк реквизиция қилиниши, яъни вақтинча олиб қўйилиши мумкин.
Табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва
фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб,
давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг
қийматини тўлаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар
асосида олиб қўйилиши мумкин. Реквизиция ўтказилишига сабаб бўлган
вазиятларнинг амал қилиши тўхтагандан кейин реквизиция қилинган мол-мулкнинг
эгаси сақланиб қолган мол-мулкни ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Ўтмишда реквизиция қилинган мол-мулкни Гражданлик кодексининг 160, 161-
моддаларига мувофиқ собиқ эгаларига қайтариб бериш назарда тутилмаган эди.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда хусусий мулк суднинг қарорига мувофиқ
ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши (мусодара
қилиниши) мумкин.
Демак, фақат, битта ҳолда, яъни суднинг қарорига мувофиқ мусодара қилинган
тақдирда мол-мулк ўз эгасидан ҳақ тўламасдан олиб қўйилиши мумкин. Бошқа
ҳолларда эгасидан олиб қўйилган мол-мулкнинг ҳақини тўлаш, унинг қийматини
аниқлаш, олиб қўйиш чоғида етказилган зарарни ундириб олиш масалалари қонунда
назарда тутилади.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
63
Қонун билан махсус назарда тутилмаган барча ҳолларда хусусий ҳисобланган
мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Бундай чеклашларга аввалги
Гражданлик кодексида қатор ҳолларда йўл қўйилар эди. Масалан, ушбу Кодекснинг
120-моддасига биноан фуқаронинг шахсий мулкида битта уй-жой ёки бир уй-жойнинг
қисми бўлиши мумкин эди. Кодекснинг 121-моддасига биноан, агар қонун йўл қўйган
асослар бўйича (масалан, ҳадя қилиш, мерос олиш йўли билан) уй-жой биттадан ортиқ
бўлиб қолса, ана шу уйни бир йил давомида сотиши ёки бошқа усул билан бировга
ўтказиши лозим эди. Бундай талаб бажарилмаган тақдирда ортиқча уй-жой туман
ижроия қўмитаси ҳузуридаги маъмурий комиссиясининг қарорига асосан сотилиши
ёки давлат ихтиёрига ҳақ эвазига ўтказилиши шарт эди.
Умуман олганда фуқаронинг мол-мулки шахсий мулк ҳисобланиб, бундай мулк
унинг ўзининг шахсий меҳнати натижасида топилган даромадлари ва
жамғармаларидан иборат бўлиши, турадиган уй-жой, ёрдамчи уй хўжалиги ва уй-
рўзғор буюмларидан иборат истеъмолий тусга эга бўлиши мумкин эди
Хусусий мулк ўзининг табиати билан шахсий мулкдан тубдан фарқ қилади.
Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари фақат истеъмолий эмас, балки бозор
муносабатлари соҳасида тадбиркорликнинг барча турлари ва шаклларини таркиб
топиши учун хизмат қилувчи объектлардан иборат. У шахсий мулкка ўхшаб давлат
мулкидан ҳосил топадиган мулк эмас, балки мустаҳкамланиши учун зарур бўлган
иқтисодий манбадир. Шахсий мулк ҳуқуқининг субъектлари фақат фуқаролардан
иборат бўлиши мумкин эди, хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари юридик шахс
ҳуқуқига эга бўлган корхоналар, фирмалар, хўжалик жамиятлари, бирлашмалар ва
ширкатлардан иборат бўлиши мумкин.
Шуни айтиш керакки, Асосий қонунимизда ҳар бир шахснинг мулкдор бўлиш
ҳуқуқи кафолатланганлиги ва хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари каби
дахлсизлигининг эътироф этилиши бу йўналишдаги ислоҳот-ларни амалга оширишга
кенг йўл очганлиги билан бирга қатор стратегик вазифаларни ҳам кўзда тутди:
биринчидан
, хусусий мулкнинг ривожланиши учун иқтисодий, сиёсий, маънавий
ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиб берилиши;
иккинчидан
, жамият аъзоларида мулкка эгалик туйғусини шакллантириш;
учинчидан
, хусусий мулкнинг қонун билан бир хилда ҳимоя қилиниши ва
кафолатланишига эришиш;
тўртинчидан
, хусусий мулкни инсон ҳуқуқларининг ажралмас таркибий қисми
сифатида дахлсизлигини таъминлашни талаб этади.
Бундан ташқари, “хусусий мулк шахснинг нафақат моддий мустақиллиги, балки
шу билан бирга маънавий эркинлигининг манбаидир деб баҳо берилди. Бундай ҳолат,
биринчи галда, хусусий мулкнинг демократик жамиятдаги моҳияти ва аҳамияти, унинг
субъектлари доираси ва объектлари чекланмаслиги билан ифодаланади.”
1
Жумладан ибтидоий жамоа даврида ўзаро меҳнат натижасида қўлга киритилган
мулк қабила ёки уруғга тегишли бўлган бўлса, зироатчилик ва чорвачилик ҳисобига
меҳнат унумдорлигининг ўсиши эвазига муайян оилага тегишли мулк шакли пайдо
бўла бошлади. Мулкий тенгсизлик тараққиётнинг навбатдаги босқичини бошлаб
берди.
1
Раҳмонқулов Ҳ. Хусусий мулк ва унинг дахлсизлиги.-Т.: “Адолат”. 2000.-12 б.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
64
Хусусий мулк ҳақидаги дастлабки ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши антик
даврга бориб тақалади. Жумладан, м.а. 1792 – 1750 йилларда қадимги Бобилда
ҳукмронлик қилган Хаммурапи қонунлари тўпламида мулк ҳуқуқини ҳамда унинг
турли шакллари – подшоҳлик, ибодатхона, жамоа ва шахсий мулк мавжуд бўлишини
белгилаган. Мулк эгаси уни, хусусан ерни сотиши, ижарага бериши, мерос қилиб
қолдириши мумкин бўлган, бироқ қонунлар тўпламида мулкка нисбатан чеклов ёки
тақиқ учрамайди
1
.
Римда ерга нисбатан давлат ва жамоа эгалиги, бошқа мулк шаклларига нисбатан
эса шахсий эгалик ўрнатилган. XII жадвал қонунларида мулкка бўлган ҳуқуқ
dominium
атамаси билан ифодаланган бўлса, кейинчалик милоднинг III асридан бошлаб Римда
хусусий мулкка нисбатан
proprietas
атамаси қўлланила бошланди
2
. Бу фақат атаманинг
ўзгариши билангина эмас, балки унниг ҳуқуқий табиати билан ҳам боғлиқ эди. Хусусан,
proprietas
атамаси
dominium
атамасига қараганда бирмунча кенгроқ, айниқса
proprietas
мулк ҳуқуқи устуворлиги, мутлоқлиги ва дахлсизлигини англатар эди
3
. Юстиниан
кодексларида ҳам хусусий мулкка нисбатан шундай ёндашувни кўриш мумкин. Ундаги
plena in re potestas
4
мулкка нисбатан мутлоқ эгалик, дахлсизлик ва ҳокимият
мазмунини англатади.
Рим ҳуқуқшунослари хусусий мулкни “муқаддас мулк” деб ҳисоблаб, унинг
дахлсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишган
5
.
Рим ҳуқуқида мулкдор мулк билан боғлиқ ҳуқуқларга эга бўлиши назарда
тутилган:
–
jus possidendi
– эгалик қилиш;
–
jus utendi –
фойдаланиш;
–
jus abutendi
–
тасарруф этиш;
–
jus fruendi –
фойда олиш;
–
jus vindicandi –
ҳимоя қилиш.
Кейинчалик
jus fruendi
ва
jus vindicandi
бошқа ҳуқуқлар билан бирлашиб кетган
6
.
Қадимги Римнинг қудрати ҳам мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, унинг
иқтисодий тараққиётнинг воситаси сифатида ўрни ва аҳамиятини ҳуқуқий жиҳатдан
кафолатлашида намоён бўлар эди.
Рим ҳуқуқшунослари хусусий мулкни “муқаддас мулк” деб ҳисоблаб, унинг
дахлсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишган
2
.
Рим ҳуқуқида моҳиятига кўра мулк ҳуқуқи ижтимоий муносабатларни тартибга
солишнинг воситаси ўлароқ, ҳуқуқ субъекти сифатида мулкдор ўз мулкий ҳуқуқларини
амалга ошириш чоғида бошқа шахслар бу ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва бузмаслиги лозим
эди.
Антик даврдаги давлатларда мулкий муносабатларнинг ўзига хос жиҳати бу
қулдорлик билан боғлиқ ҳамда қул ўз эгасининг мулки
саналган.
1
Всеобщая история государства и права: Учебник/Под. ред. проф. К.И.Батыра. М., 1998. С.56.
2
https://jurisprudence.club/pravo-grajdanskoe/istoriya-ponyatiya-sobstvennosti.html
3
Быков А.С. Становление и развитие института права собственности. https://cyberleninka.ru/article/n/stanovlenie-
i-razvitie-instituta-prava-sobstvennosti
4
Дигесты Юстиниана. Избранные фрагменты в переводе и с примечаниями И.С.Перетерского. М., 1984. С. 45.
5
Топилдиев В. Рим ҳуқуқи. -Т: М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. – Т., 2006.-95-96 б.
6
Римское частное право: Учебник под ред. И.Б.Новицкого, И.С.Перетерского. М., Юристь, 1997. С. 169-170.
2
Топилдиев В. Рим ҳуқуқи. -Т: М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.-Т.:2006.-95-96 б.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
65
Рим ҳуқуқшунослари хусусий мулк эгаси тўғридан-тўғри таъқиқ мавжуд бўлмаган
ҳолларда
ўз мулки билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириши
мумкинлиги
тўғрисидаги принципни илгари суришганки, бу ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини
йўқотмаган.
Жумладан, мумтоз ғарб юриспруденцияси ҳам рим хусусий ҳуқуқи сингари мулк
ҳуқуқига ашё – мулк устидан тўлиқ ва мутлоқ ҳукмронлик сифатида қараган. 1804
йилдаги Франция Фуқаролик кодексининг машҳур 544-м. мулк ҳуқуқини “
мулкка
нисбатан мутлоқ шаклда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи
” шаклида
мустаҳкамлаган. Худди шундай қоида Германия фуқаролик Низомининг 903-
параграфида ҳам “
мулкдор мулкни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши ва унга ҳар қандай
шахс томонидан зарар етказилишини бартараф этишга ҳақли
” эканлиги тарзида баён
қилинган. Шунингдек, яна шундай шакл ва мазмун 1907 йилдаги Швейцария
фуқаролик Низомида ҳам акс этган
7
.
Мазкур даврда мулк ҳуқуқининг назарий-ҳуқуқий базаси яратилган бўлиб, ундаги
қатор принциплар бугунги кун ҳолатига ҳам мувофиқ келади. Жумладан, Рим ҳуқуқида
мулкдор ўз мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш чоғида бошқа шахслар бу ҳуқуқни
ҳурмат қилиши ва бузмаслиги шартлиги белгиланган. Мулкий муносабатларнинг
қулдорлик билан боғлиқлиги ҳамда қул ўз эгасининг мулки
саналиши антик даврга хос
ҳолат. Қолаверса, Рим ҳуқуқшунослари мулкдорнинг
ўз мулки билан боғлиқ ҳар қандай
ҳаракатни амалга ошириши
мумкинлиги тўғрисидаги принципни илгари сурганлиги
мулкнинг ижтимоий-ҳуқуқий қадрият сифатидаги аҳамиятини англатади.
Илк ўрта асрлардаги миллий давлатчилигимиз тарихига эътибор қаратиладиган
бўлса, мазкур даврда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқий манба –
Авесто қимматли манба ҳисобланган. Мутахассислар 348 бобдан иборат бўлган ушбу
ҳуқуқий манбада жиноят, фуқаролик, суд ҳуқуқи нормалари ҳам мавжудлигини
таъкидлашади
8
. Жумладан, Авестода мулк ва мулкий муносабатлар хусусида ҳам қатор
қоидалар белгиланган. Қайд этиш керакки, ушбу даврда мол-мулк тақсимоти ҳам
асосан ҳарбий қудратга қаратилган ҳамда мулк асосан оқсоқоллар, ҳарбий бошлиқлар
ва мўътабар шахслар қўлида тўпланган
9
.
Авестода хусусий мулк
гайта
деб аталган. Мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш,
тасарруф этиш ҳуқуқи бугунги кун даражасида қонун ҳужжати билан қўриқланган
бўлмасада, ўзганинг мол-мулкини ундан берухсат, куч ишлатиб тортиб олиш жиноят
ҳисобланиши эътироф этилган
10
. Бундан ҳаракатлар қаттиқ қораланган: “Мардуд
бўлсин, йўқолсин ўғри ва қароқчилар”
11
.
Авестода тўрт тоифадаги жиноятлар ажратилган. Улар давлатга, шахсга, мулкка,
оилага ва ахлоққа қарши қаратилган жиноятлар бўлиб, шулар орасида мулкка қарши
қаратилган жиноятларнинг дифференциация қилиниши ушбу даврда мулк ҳуқуқини
таъминлашга қаратилган нормаларга эҳтиёж мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Учинчи
тоифа жиноятлар сифатида ўғирлик, талончилик,
бошқа шахснинг кўчмас мулкини ёки
7
Морандьер Л.Ж. Гражданское право Франции. Кн. 1. М., 1961. С.89.
8
Давлат ва ҳуқуқ тарихи: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик. Ҳ.Т.Одилқориев, Н.П.Азизов,
Ҳ.Р.Мадримов. – Т.:, Ўзб. Респ. ИИВ Акад., 2013. Б.23.
9
Бобоев Ҳ., Дўстжонов Т., Ҳасанов С. “Авесто” – Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги.-Т.: ТМИ, 2004. Б. 32.
10
Имамов Н. Ф. Авеста — источник гражданского права // Молодой ученый. — 2014. — №5. — С. 353-355. —
URL https://moluch.ru/archive/64/8234/.
11
“Авесто”. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси.-Тошкент: Шарқ, 2001.-90 б.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
66
жонли мулки (қули)ни қўлга киритиш
билан боғиқ қилмишлар тушунилган
12
. Айниқса,
чорва ҳайвонлари алоҳида муҳофаза қилинган.
Илк ўрта асрларда ислом дини манбалари асосида мулк ҳуқуқи муҳофаза
қилинган. Миллий давлатчилигимиз тарихида ислом ҳуқуқи манбалари асосида
бошқарилган ўрта асрлардаги сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар
ва хоразмшоҳлар давлати ўзига хос ўрин тутади. Сўз юритилаётган масалада бу
давлатларда ислом ҳуқуқи манбаларига риоя этилиши бирлаштириб турган. Шу
жиҳатдан, ушбу даврда мулк ва мулк ҳуқуқининг белгиланиши, мулкдорнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик
белгиланиши тарихини таҳлил қилишда ислом ҳуқуқининг манбалари – Қуръони
карим, Сунна, ижмоъ ва қиёсга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.
Қайд этилганидек, ушбу даврда ислом ҳуқуқи манбалари, хусусан Қуръони карим
асосий ҳуқуқ манбаи бўлган. Бу борада тадқиқот олиб борган А.Ш.Жузжоний Муҳаммад
Юсуф Мусога таяниб Қуръони каримда жами 333 та ҳуқуқий оят бўлиб, жумладан
муомалат ёки фуқаролик ҳуқуқи бўйича 70 та, жиноят ва жазо бўйича 30 та бундай оят
мавжудлигини келтиради
13
.
Қуръони каримда мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш, мулк ҳуқуқига тажовуз
қилишнинг улкан гуноҳ эканлиги тўғрисида оятлар баён қилинган. Жумладан, Бақара
сурасида “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг”, деб марҳамат
қилинган
14
. Ҳадиси шарифларда ҳам мулк ҳуқуқига тажовуз қилиш оғир гуноҳ
эканлиги уқтирилиб, кишилар бундан қайтарилган. Жумладан “Набий с.а.в. ...талончи
молни тортиб олаётганда одамлар унга кўзларини тикиб, қараб қолганларида мўмин
бўлмас”; бошқа бир ҳадисда эса “Ким молини ҳимоя қилаётиб қатл этилса,
шаҳиддир...
15
” деб келтирилган.
Шунингдек, ушбу даврда савдогарларнинг ҳаёти ва мулкига бўлган тажовузларга
қарши кураш шунчалик қатъий бўлганки, ҳатто жанозаси ўқилмайдиган тўрт тоифа
шахсларнинг бири ҳам айнан савдо карвонига ҳужум қилган қароқчилар бўлган. Бу
ҳақда Ҳидояда қуйидагича келтирилган: ...тўрт кишига: боғийга, йўлтўсарга,
тарафкашларга ва шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганларга жаноза
намози ўқиш фарз эмаслиги келтирилган. Мусулмонларнинг йўлини тўсиб, куч
ишлатиб молини тортиб олишни қасд қилганларга ҳам жаноза намози ўқилмайди.
Шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ишлатиб тажовуз қиладиганлар ҳам йўлтўсарларга
ўхшаб кетадилар. Уларнинг ҳам жанозаси ўқилмайди
16
.
Бошқа бир шахснинг мулкига тажовуз қилиш қилиш оғир гуноҳ бўлиш билан
бирга, мулкини ҳимоя қилиб вафот этган шахс шаҳид мақомига тенглаштирилган.
Шунингдек, ислом ҳуқуқида “барча мол-мулк Аллоҳники” ақийдаси мустаҳкам ўрин
12
Халиков А. Г. Зороастрийкое право и проблема классификации преступлений // Пробелы в российском
законодательстве. 2013. №6. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/zoroastriykoe-pravo-i-problema-klassifikatsii-
prestupleniy.
13
Жузжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари (масъул муҳаррирлар:
А.Х.Саидов, А.Мансур). – Т.: “Тошкент ислом университети”, 2002. Б.65.
14
Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. –Т.: “Тошкент ислом
университети”, 2014. Б.45.
15
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. 11-жуз. Савдо, зироат ва вақф китоби. 1174-1175-
ҳадислар.
16
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Кифоя”. Тошкент, “Шарқ” нашриёт матба-акциядорлик
компанияси Бош таҳририяти. 2008, 1-жуз. Б. 249.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
67
эгаллаганлиги, мулкдор ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг устуворлигига алоҳида
аҳамият берилганлиги кўринади.
Шунингдек, Франция Фуқаролик кодексининг 544-моддасида белгиланганидек,
“мулк ҳуқуқи – бу шахснинг ўз мулкига нисбатан мутлақ ҳуқуқи бўлиб, бундай
ҳуқуқдан фойдаланиш ўзганинг манфаатига зарар келтирмас-лиги керак. Германия ва
Япония Фуқаролик кодексларида ҳам худди шундай мазмундаги нормани учратиш
мумкин бўлиб, уларда ҳам хусусий мулкнинг дахлсизлиги кафолатланган”
3
.
Бироқ шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мулкчилик шаклларига нисбатан муносабат
турли давлатларда турличадир. Яъни, баъзи мамлакатларда иқтисодий тараққиёт
мулк шаклларининг хилма-хиллигига асосланса, муайян мамлакатларда бунинг
чегараланганлигини кўриш мумкин.
Жумладан, Италия Конституциясининг 42-моддасига кўра “мулк шакллари
давлат ва хусусий мулкдан иборатдир. Германия Федератив Республикасининг
Конституциясида эса хусусий мулк ҳуқуқи ҳаракатининг доираси аниқ белгиланган
бўлиб, ундан жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муайян ҳоллардагина
фойдаланишга йўл қўйилади”
17
.
Юртимизда мулкчилик ва хусусий мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар
Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик тўғрисида”ги қонуни, Фуқаролик кодекси,
“Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни ва бошқа
бир қанча норматив ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солинади. Жумладан,
“Мулкчилик тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига асосан хусусий мулк ўз мол-мулкига
хусусий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан
иборатдир. Хусусий мулк мулкдорнинг ишлаб чиқариш жараёнида ёки ёлланма
меҳнатни қўллашда бевосита ёки билвосита иштирок этишига асосланиши мумкин.
Яъни, у мерос тариқасида, ишлаб чиқаришда ўз меҳнати билан шахсан иштирок этиш,
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, битимлар тузиш, кредит муассасаларига
қўйилган маблағлардан, қимматли қоғозлардан келган даромадлардан, ёлланма
меҳнатдан фойдаланиш тартибида ҳамда қонунда таъқиқланмаган бошқа асосларда
мол-мулкка бўлган ҳуқуқидир.
Хусусий мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муҳим қоида шуки, хусусий мулк бўлган мол-
мулк миқдор ва қиймат жиҳатдан чекланиши мумкин эмас. Ҳар бир инсон ўз хоҳишига
қараб ва ўз манфаатидан келиб чиққан ҳолда қонунда чекланмаган ва таъқиқланмаган
ҳар қандай хусусий мулкка эга бўлиши мумкин.
Хусусий мулк бошқа мулк шаклларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
– мулкдор ҳар доим аниқ шахс бўлади;
– мулкдор мулкка нисбатан энг яқин бўлади ва шу сабабли ҳам унга таъсир
қилишда қатор устунликларга эга;
– бундай мол-мулк ташмачилик, ўғрилик ва хўжасизликнинг қурбони бўлиш
эҳтимолидан узоқдир
18
.
Бошқача айтганда, хусусий мулкни фуқароларга ҳам, нодавлат юридик шахсларга
ҳам тегишли бўлган мол-мулк маъносида тушуниш мумкин. Бу мулкнинг энг асосий
белгилари мол-мулкка нисбатан якка шахс, яъни фуқаро эга эканлиги ва у мол-мулкка
3
Собственность в гражданском праве.-М: “Дело”. 1999. С. 149-157
17
Мушинский В.О. Основы гражданского права. - М: Международные отношения, 1996. – С. 60-62.
18
Зокиров И. Фуқаролик ҳуқуқи. 1-қисм. - Тошкент: ТДЮИ, 2006. – 224-225-бетлар.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
68
нисбатан ўз ҳуқуқларини ихтиёрий равишда, ҳеч бир чекловсиз амалга оширишга
ҳақли эканлигидир. Бу эса мулк эгаси бўлган шахс ёки корхонанинг бошқа ҳар қандай
шахслардан, давлат органларидан рухсат олмай, ўз хоҳишига кўра мулкий ҳуқуқлардан
фойдаланиш ва ҳимоя қилиш, ёлланма меҳнатни қўллаш асосида фойда олиш
мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш воситаларига, корхоналарга эгалик қилиш
имкониятларига йўл очди.
Жамиятнинг иқтисодий негизи – мавжуд мулкчилик муносабатларига
асосланади. Шу сабабли мулк нафақат юридик мазмунга, балки иқтисодий маънога ҳам
эга. Кишилар меҳнати билан яратилган ёки табиат томонидан инсонларга ўзига хос
тарзда “тақдим этилган” бойликлар ҳар доим мулк бўлиб келган. Мулк эгаси бўлиш ёки
бўлмаслигига қараб, кишиларнинг жамиятдаги мавқеи, аниқроғи ижтимоий-
иқтисодий мақоми вужудга келади.
Мулкчилик муносабатлари азалдан инсонлар ҳаёти билан боғлиқ бўлиб, у
ҳозирги кунга қадар ҳар бир кишини қизиқтириб келган. Бу муносабатларда мулк
тушунчаси, унинг шакллари ва турлари тўғрисида фикрлар ривожланиб борди.
Маълумки, илк мулк тушунчасининг вужудга келиши, бу ижтимоий мулкчилик
шакли деб юритилди. У дастлаб ибтидоий жамоа тузумига тегишли бўлиб, табиат
бойликларини ижтимоий тарзда ўзлаштиришдан иборат эди. Бу мулк ўз ривожланиш
босқичларига қараб уруғ, фратрия ва қабила мулкларига бўлинган. Бундай хулосалар
ҳозирги кундаги илм-фан тараққиёти талабларига тўлиқ жавоб бера олмайди. Чунки
ҳар қандай индивид ёки коллектив ўзига тегишли бўлган ашёга нисбатан ўзимники
(меники) деган муносабатда бўлади. Шу маънода ўзлаштириш - бу моддий
бойликларни кимнингдир эгалигига ўтиши бўлиб, мулкка нисбатан кимдир ўзимники
(меники) деб қараса, кимдир шу мулкка “бегонаники” деган муносабатда бўлади
19
.
Хусусий мулк ҳуқуқи дастлаб кўчар мулкларга татбиқ этилди. Унга асосан хусусий
мулк ҳуқуқининг объектларини шахсларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини
қондирадиган мулклар, истеъмол тусидаги мол-мулклар, кийим-кечаклар, зеб-
зийнатлар, уй анжомлари, рўзғор буюмлари, чорва моллари ва бошқалар ташкил этди.
Мусулмон ҳуқуқида ҳам мулкдор ваколатлари қуйидаги турларга бўлинган:
а) мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи (қабз); б) мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи
(манфаат); в) мол-мулкдан даромад олиш ҳуқуқи; г) мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи
(тасарруф)
20
.
Мусулмон ҳуқуқида ерга бўлган хусусий мулк ҳуқуқи тўғрисида ҳар хил фикрлар
мавжуд бўлиб, баъзи муаллифлар шарқда ерга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи бўлмаган
дейди, бошқа бирлари ерга хусусий мулк ҳуқуқи бўлиб, у кенг ривожланган деб
тушунтиради. Хусусий мулк эгасига мулкдан фойдаланиш (манфаат), эгаллаш (кабз),
даромад олиш (томлик) ва тасарруф этиш ҳуқуқлари берилган
21
.
Хусусий мулк билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишда “Ҳидоя”
муҳим роль ўйнаган
22
. Унга кўра мулкни эгаллаш ҳуқуқи исботлаш воситаларидан
бири бўлиб, ашё кимнингдир эгалигида мустаҳкамланган бўлмаса, унда тузилган
битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди, яъни юридик кучга эга бўлмайди.
19
Суханов Е. А. Лекции о праве собственности. –М.: Юр.лит. 1991. –С. 7.
20
Эргашев В. Фуқаролар хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келиш ва бекор бўлишининг илмий-назарий жиҳатлари.
Юрид.фан.номз.дисс….автореф. – Тошкент: 2005. – Б. 30.
21
Ахмеджанов У.М. Институт собственности в мусульманском праве. – Ташкент, 1963. – С.13-14.
22
Хидоя. Комментарий мусульманского права. Т.1-4. – Ташкент, 1893.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
69
Ўрта Осиёда ер ва сув мулк ҳуқуқининг объекти сифатида амлок (давлат) ёки
мулк (хусусий шахсларга) тегишли бўлган. Давлат ерларининг деҳқонларга доимий,
муддатсиз ва мерос қолдириш ҳуқуқлари билан фойдаланишга берилган. Агар давлат
амлок ерларни хусусий шахсларга сотган бўлса, у ҳолда ер “мулк” категориясига
киритилган.
Бу даврда вақф мулки кенг тарқалган ва ривожланган эди. Юридик адабиётларда
мусулмон қонунлари бўйича вақф мулки деганда - диний муассаса ёки ташкилотга
маълум мақсадда тақдим этилган мулклар тушунилган. Вақф мулки мачит қуриш,
қабристонларни тиклаш, кутубхоналар учун, камбағалларга ёрдам бериш ва бошқалар
учун сарфланган. Унинг объектлари, ер, узумзорлар, боғлар, тегирмонлар, бинолар ва
бошқа реал ашёлар бўлиши мумкин. Вақф мулки бир умрга тасдиқланган бўлиб,
фуқаролик муомаласидан чиқарилган ҳисоблансада, аммо мулкни бошқарувчи уни
ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлган. Бошқа мулкни вақфга топширишда у юридик
расмийлаштирилиши керак эди. Вақфга топширувчининг аризасига кўра вақфнома
ҳужжати тўлдирилган, унинг қонунийлиги қозилар томонидан тасдиқланган. Унда
вақфга топширилган мулкни хусусий белгиларини кўрсатиб, уни нима мақсадда
топширилаётганлиги, топширувчининг исми-шарифи ва гувоҳлар мутавалли
(бошқарувчи)нинг номлари кўрсатилган. Мулкдан келган фойда белгиланган мақсадда
сарфланиши шарт, аммо бир қисми мутаваллининг шахсий истеъмолини қондириш
учун сарфланиши мумкин бўлган.
Хусусий шахсларга тегишли бўлган мулклар хусусий мулк ҳисобланиб, улар
қуйидагича табақаланган: мулки-хурри-холис (ҳар қандай давлат ва бошқа
солиқлардан озод қилинган) мулклар эгалари, катта ер эгалари ва феодаллар
ҳисобланган; мулки-хирож ва мулки-ушр (хазинага фойданинг ўндан бир қисмини
тўловчилар) мулк эгаларига деҳқонлар киритилган.
Катта ер эгалари ерларида ерсиз фуқаролар ва мардикорларни ёлланма ишчи
кучи сифатида ишлатган. У даврда хусусий мулк объектларига ер, сув, уй-жойлар,
бинолар, боғ-роғлар, экинлар, иш ҳайвонлари, маҳсулот берувчи чорва моллари,
паррандалар, ишлаб чиқариш воситалари, пул ва унинг ўрнини босувчи қимматбаҳо
металлар, уй анжомлари ва бошқалар киритилган.
Ўрта Осиё халқларининг Чор Ҳукумати томонидан босиб олинганлиги Туркистон
ўлкасида Подшо ҳукумати томонидан белгиланган қонунлар жорий этилишига олиб
келди. 1886 йилдаги Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги низомга асосан
ерлар: давлат мулки ва хусусий мулкка ажратилди.
Хусусий мулк ҳуқуқига деҳқонлар томонидан сотиб олинган ва бошқа қонуний
актлар асосида олинган ерлар: шаҳар аҳолисига берилган, шаҳарга тегишли бўлган ер
участкалари, мулки-хурри-холис ерлари, подшо ҳукумати томонидан эгалланмаган
ерлар киритилди. Бошқа ҳамма ерлар давлат мулки деб белгиланди
23
.
Шу даврдан Туркистон ўлкасида мавжуд феодал муносабатлар ўрнини
капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари эгаллай бошлади. Кичик корхоналар
ўрнини анча катта бўлган саноат корхоналари эгаллади. Хусусий корхоналар ишлаб
чиқаришда асосий ўрин эгаллай бошлади. Уларда хусусий пахта тозалаш, ёғ ишлаб
чиқариш, тоғ қазилма бойликларини қазиб олувчи ва бошқа корхоналар вужудга
23
Положение об управлении Туркестанским краем. – Ташкент, 1911. – С. 54-57.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
70
келди. Майда хусусий мулк шакли косибчиликда, ҳунармандчиликда ва саноатда кенг
ривожланди.
1917 йилги инқилоб Ўрта Осиёга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шўролар тазйиқи
остида бирин-кетин, дастлаб Туркистонда, сўнгра Хоразм хонлигида, Бухоро
амирлигида инқилоб куч ишлатиш натижасида мавжуд тузумни ағдариб ташлади.
Юқорида биз кўрсатиб ўтган ҳолат то мамлакатимиз мустақилликка эришгунига
қадар давом этди. Хусусий мулк ҳуқуқини легаллашуви Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллигига эришиши, бозор муносабатларига ўтиш билан узвий боғлиқ.
Ундан олдин амалда бўлган совет ҳуқуқи тизимида хусусий мулк ҳуқуқи мавжуд эмас
эди. Марксизм-ленинизм мафкураси хусусий мулкка жамиятидаги барча
тенгсизликлар, эксплуатация асоси, капиталистик жамиятни иқтисодий негизи
сифатида қараб, кишиларда унга қарши нафрат руҳини тарбиялашга ҳаракат қилди.
Бироқ хусусий мулкка асосланган жамият ва ижтимоий социалистик мулкчиликка
асосланган жамият мусобақасида хусусий мулк ўз афзалликларини кўрсатди. Худди шу
сабабли ҳам ҳали совет давридаёқ хусусий мулкни чала-ярим реабилитация қилиш
бошланди, деб айтиш мумкин.
Хусусий мулк ҳуқуқи Ўзбекистон тарихида илгариги даврда ҳам мавжуд бўлган.
Лекин у совет давлатчилиги даврида ман қилинган эди. 1917 йилнинг октябрида юз
берган ҳокимият тўнтаришидан кейин хусусий мулкнинг объектлари ва миқдори
борган сари қисқара бошлади. Ер ва бошқа табиий бойликлари, заводлар, фабрикалар
ва бошқа ишлаб чиқариш қурол-аслаҳалари, уларнинг эгаларидан босқичма-босқич
текинга тортиб олинди ва давлат мулкига айлантирилди. Ўзбекистоннинг собиқ
Иттифоқ даврида биринчи марта 1927 йилда қабул қилган Конституциясида хусусий
мулк деган тушунча сақланиб қолинди, лекин бу вақтга келгунча йирик мол-мулк
эгалари қулоқ қилиниб, хусусий мулк ҳуқуқи учун объект сифатида кўзга кўринарли
мол-мулк қолмаган эди. 1937 йилдаги Ўзбекистон Конституциясида хусусий мулк
деган тушунча ишлатилмай, у шахсий мулк деган тушунча билан алмаштирилди. 1978
йилдаги Ўзбекистон Конституциясида шахсий мулкка оид қоидалар сақланиб,
фуқаронинг ўз меҳнати билан топилган шахсий даромадларидан ва истеъмолий тусдан
иборат бўлишига алоҳида эътибор берилди (мазкур Конституциянинг 13-моддаси).
Аввалги Конституциялар қоидаларининг моҳияти ва мазмуни маркизм-ленинизм
таълимоти, коммунистик мафкура ғоялари билан ифодаланар эди. Ушбу мафкурага
биноан хусусий мулк кишининг бошқа киши кучидан фойдаланиши, яъни эксплутация
қилиши учун манба ҳисобланиб, унга йўл қўйилиши мумкин эмас эди. Жамиятда шахс
эркинлиги, унинг хусусий мулк ҳуқуқи объектларидан озод бўлиши билан
таърифланарди. Лекин ишлаб чиқариш қурол-аслаҳаларидан озод, яъни маҳрум бўлган
шахснинг эрки ўша қурол-аслаҳалар кимга тегишли бўлса, унинг иродасига
бўйсунишга мажбур бўлиши ҳақида гап юритилмас эди. Амалда эса асосий бойлик,
чунончи ишлаб чиқариш қурол-аслаҳалари давлат қўл остида бўлиб, барча ҳалқ унинг
иродасига итоат этарди.