Авторы

  • Санджар Дусманов
    (PhD) Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, судларда прокурор ваколатини таъминлаш ҳамда ижро иши юритуви кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.132849

Ключевые слова:

Конституция суд ислоҳотлари рақамлаштириш сунъий интелект вояга етмаганларга жазо тайинлаш.

Аннотация

Мақолада судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, судлар фаолиятига замонавий ахборот ва сунъий интелект технологияларини кенг жорий этиш ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, мақолада сунъий интелект технологияларнинг афзалликлари ва эҳтимолий хавфлари ҳамда келажакдаги истиқболлари тахлил қилинган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

90

СУДЛАРДА КАТТА ЁШДАГИ ВА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ОИД ИШЛАРНИ

КЎРИЛИШИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ ТУТГАН ЎРНИ: СУНЪИЙ

ИНТЕЛЛЕКТНИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ (тезис)

Дусманов Санджар Абдужалолович (PhD)

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, судларда

прокурор ваколатини таъминлаш ҳамда ижро иши юритуви кафедраси

ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16793629

АННОТАЦИЯ

. Мақолада судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни

таъминлаш, судлар фаолиятига замонавий ахборот ва сунъий интелект
технологияларини кенг жорий этиш ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, мақолада
сунъий интелект технологияларнинг афзалликлари ва эҳтимолий хавфлари ҳамда
келажакдаги истиқболлари тахлил қилинган.

АННОТАЦИЯ

. В статье представлена информация о широком внедрении

современных информационных и технологий искусственного интеллекта в
деятельность судов для обеспечения открытости и прозрачности судебной системы.
Также в статье анализируются преимущества и возможные риски технологий
искусственного интеллекта, а также их перспективы в будущем.

ABSTRACT.

The article presents information on the widespread introduction of modern

information and artificial intelligence technologies into the activities of courts to ensure
openness and transparency of the judicial system. The article also analyzes the advantages and
possible risks of artificial intelligence technologies, as well as their prospects in the future.

Калит сўзлар:

Конституция, суд ислоҳотлари, рақамлаштириш, сунъий интелект,

вояга етмаганларга жазо тайинлаш.

Ключевые слова:

Конституция, судебная реформа, цифровизация, искусственный

интеллект, назначение наказания несовершеннолетним.

Key words:

Constitution, judicial reform, digitalization, artificial intelligence, sentencing

of minors.


Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизмини ислоҳ қилиш

соҳасидаги ислоҳотларнинг замирида мамлакатимизнинг Бош қомуси – Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси турибди ва унинг асносида қабул қилинаётган қонунлар
ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг дастури бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Айнан, Конституциямизда ҳар бир шахснинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тўлиқ

кафолатланган бўлиб, бу механизм инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим
воситаларидан бири ҳисобланади.

Хусусан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддаси 2-қисмида, “Ҳар кимга ўз

ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари,
ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.”

1

деб аниқ белгиланди. Бу дегани, агар шахс ўз ҳуқуқларининг бузилгани ёки
чекланганини ҳис қилса, у судга мурожаат қилиш орқали адолатни тиклашга ҳақлидир.

1

Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси - https://lex.uz/docs/6445145


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

91

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда суд ахборот тизими бошқа кўпгина вазирлик ва

идораларнинг ахборот тизимлари билан маълумот алмашинуви масаласида ўзаро
интеграция қилиниши ортидан қоғоз шаклида маълумот олиш амалиётини
камайишига олиб келди. Шу билан бирга, судлар томонидан фуқаролар ва
тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар тури кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги “Судлар

фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3250-сон қарори

2

билан тасдиқланган 2017-

2020

йилларда

Судлар

фаолиятига

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан
туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан
фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш,
суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, иш бўйича тарафлар учун суд
қарорларини онлайн тарзда олиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий
ижрога юбориш тизимлари жорий этилди.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар

ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва
одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ–6034-сон Фармони

3

ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори

4

қабул қилиниши соҳадаги ислоҳотларни тизимли

давом этаётганлигидан далолат беради.

Хусусан, суд тизимини такомиллаштириш ҳам давр талабига мослаб ислоҳотлар ва

инновацияларни жорий этишни талаб қилади. Адолатни таъминлашда самарадорликни
ошириш, шаффофликни кучайтириш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун
янги технологияларнинг жорий қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Демак, суд
тизимини такомиллаштириш ва унинг замонавийлашуви – бу нафақат вақт талаби,
балки жамиятнинг барқарор ривожланиши учун зарур бўлган стратегик йўналишдир.

Тўғри, суд тизимини рақамлаштириш орқали ҳужжатлар айланиши

автоматлаштирилди, иш юритиш тезлашди ва инсон омилининг таъсири камайди.
Аммо бу фақат бошланишидир. Бугунги кунда суд тизими рақамлаштиришдан сунъий
интеллект технологиялари сари янги даврга қадам қўймоқда. Сунъий интеллект
технологиялари суд ишларини таҳлил қилиш, ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, иш
юритиш жараёнини автоматлаштириш, суд қарорларини асосли ва холисона қабул
қилишда катта имкониятларни яратади.

Суд тизимига сунъий интелект технологияларини жорий этилиши биринчи

навбатда, фуқароларнинг судга мурожаат қилиш жараёни онлайн хизматлар ёрдамида

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги “Судлар фаолиятига замонавий

ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–3250-сон қарори - https://lex.uz/docs/3327998

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада

такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ–6034-сон Фармони - https://lex.uz/uz/docs/4910826

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини

рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори - https://lex.uz/docs/4979896


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

92

соддалашади, кўрсатиладиган электрон хизматлар турлари кенгайтирилиши орқали
жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча қулайликлар яратилади;

иккинчидан, сунъий идрок технологиялари судья, прокурор, адвокат ва иш бўйича

тарафларга иш билан боғлиқ ҳужжатларни тезкор ва аниқ таҳлил қилиш имконини
беради. Бу жараён иш ҳажмини камайтириб, инсон омили туфайли йўл қўйилиши
мумкин бўлган хатоларни олдини олишга ёрдам беради;

учинчидан,

сунъий

интелект

технологиялари

ёрдамида

айрим

ишларни соддалаштирилган тартибда
кўриш, фуқароларнинг судга интернет
тармоғи

орқали

қилинган

мурожаатларининг

қонунга

мувофиқлигини

текшириш,

суд

муҳокамасини

ўтказиш

тартибини

(

видеоконференцалоқа, иштирокида ёки

иштирокисиз

) кўриб чиқиш ва айрим

маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича суд

муҳокамасини онлайн тарзда ўтказиш имкони яратилади ҳамда суд жараёнларини
ўтказишда тарафлар онлайн платформа орқали тақдим этган далилларнинг
қонунчиликка мувофиқлиги ва бошқа ҳуқуқий масалада судьяга қарор қабул қилишда
бир нечта ечимларни (вариант) тақдим этиш орқали суд ишларини соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқилишига кўмаклашади ва ушбу ҳолатлар суд ишлари
самарадорлигини оширишга, юкламани ва бюрократик тўсиқларни камайтиришга
хизмат қилади;

тўртинчидан, сунъий интелект технологиялари ҳуқуқий прецедентлар ва

статистик маълумотларни таҳлил қилиб, қарор қабул қилиш билан бир қаторда, суд
ишларини таҳлил қилишда ва шу орқали келажакдаги ишларни эҳтимолий натижасини
тўғри башорат қилишда яхшироқ баҳолаш имконини беради ҳамда давлат ва жамият
ҳаётининг кўпгина ва муҳим сохаларида инсон омилларига боғлиқ бўлган коррупцион
ҳолатлар ва охирги йилларда кенг мухокамаларга сабаб бўлаётган манфаатлар
тўқнашуви хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Келажакда, судлар фаолиятига сунъий интелект технологиялари кенг жорий

этилишининг афзалликларидан яна бири, бу судьяларга –сунъий интелект ёрдамида
бир хил тоифадаги ишлар бўйича қабул қилинган турли қарорларни ўрганиб, уларни
таҳлил қилиш имконияти бўлиб, бу эса судьяларимизга камроқ хатоликларга йўл
қўйган ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноят ва
бошқа ишлар бўйича мукаммал ва асосли қарорларни қабул қилишда қўлланма бўлиб
хизмат қилиши мумкин. Хусусан, судга келиб тушадиган ҳар бир ишни қонунга мувофиқ
расмийлаштирилгани, судга тааллуқлили ва тегишлилиги, жиноят ишлари мисолида
эса, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, ишни якка тартибда
ёки маслаҳатчилар иштирокида кўриб чиқишда, айрим тоифадаги ишларни, хусусан,
вояга етмаганларга оид ишлар келиб тушганда мазкур ишни кўрилишида иштирок
этиши шарт бўлган шахслар ҳақида, ёпиқ тартибда кўрилиши ҳақидаги маълумотлар,
ишни тайинлаш ва суд муҳокамасини бошлаш муддатлари, ишни якунлашдан олдин
вояга етмаганларга жазо тайинлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида, яъни ижтимоий


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

93

хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлар учун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлаб бўлмаслиги, оғир, ўта оғир жиноятлар учун максимал жазо
муддатининг чегараси, колония тури, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлаш масаласида қонунда рухсат этилган асосий жазо турлари ва
муддатлари ҳақида, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари ва шартлари,
бир неча жиноят ва бир неча ҳукм бўйича жазо тайинлаш қоидалари ва бошқа
масалаларда судьяга кўмаклашувчи ва тўғри йўлга йўналтирувчи восита бўлиб хизмат
қилиши мумкин.

Сунъий интелект технологиялари суд соҳасида рақамлаштиришни самарали

ташкил этиш, яъни идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд
мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, судьяга
қарор қабул қилишда ҳуқуқий маслаҳатчи бўлиб хизмат қилиш билан бир қаторда, ушбу
тизимнинг нотўғри ва бир томонлама маълумотларга асосланганлиги келгусида
адолатсиз қарорлар чиқарилишига олиб келишини инобатга олиб, назаримизда бу
тизимни судлар фаолиятида инсон назоратидан ташқарида қолдирмаган ҳолда фақат
ёрдамчи восита сифатида ишлатилса мақсадга мувофиқ бўларди.