Авторы

  • Анвар Зоҳиров
    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро ҳуқуқий алоқалар бўлими Бош инспектори

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.134162

Аннотация

Ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш – бу давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилишини қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларга кечиктирилишидир.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

105

ИЖРО ИШИ ЮРИТИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ ВА ТЎХТАТИБ ТУРИШ

АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ: НАЗАРИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

THE GROUNDS AND PROCEDURE FOR POSTPONING AND SUSPENDING

ENFORCEMENT PROCEEDINGS: IMPROVING THE THEORETICAL AND LEGAL

FOUNDATIONS

Зоҳиров Анвар Сарвар ўғли

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро ҳуқуқий алоқалар бўлими Бош инспектори

https://doi.org/10.5281/zenodo.16812428

Ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш

– бу давлат ижрочиси томонидан ижро

ҳаракатлари амалга оширилишини қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларга
кечиктирилишидир.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга

оширилишини кейинг қолдириш масаласи Қонуннинг 33-моддасида белгиланган
тартибда ҳал этилади.

Унга кўра “давлат ижрочиси ижро ҳаракатлари амалга оширилишини

ундирувчининг аризасига кўра кейинга қолдиришга ҳақли. Аризада ижро
ҳаракатларини кейинга қолдиришнинг сўралаётган муддати кўрсатилиши керак. Ижро
ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат
ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга кўпи билан икки марта кечиктириши мумкин. Ижро
ҳаракатлари кейинга қолдирилган тақдирда давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини
кейинга қолдириш асосини ва ижро ҳаракатлари қайси муддатга қолдирилганлигини
кўрсатган ҳолда қарор чиқаради. Чиқарилган қарор ҳақида ижро иши юритишдаги
тарафлар, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилинади”

1

.

Модданинг 2-қисмида “агарда ижрони амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолат

бўлганида давлат ижрочиси қарздор аризасига кўра ёки ўзининг ташаббауси билон 10
кундан кўп бўлмаган муддатга кўпи билан икки марта кечиктириши мумкин”

2

лиги

белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддаси 2-қисмига кўра

“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга
бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий
мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”

3

.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси 2-қисмига кўра эса

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик

1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон

2

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон

3

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

106

кучга эга,

тўғридан-тўғри амал қилади

ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил

этади”

4

.

Шундай бўлсада, Қонуннинг 33-моддасида тарафларнинг, яъни ундирувчи ва

қарздорнинг ижро иши юритишни кейинги қолдиришдаги ҳуқуқларида нотенглик
мавжуд.

Россия Федерацияси “Ижро иши юритиш тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддаси 1-

қисмида, суд ижрочиси

ундирувчининг

илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан ижро

ҳаракатларини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга кечиктиришга ҳақли эканлиги
кўрсатиб ўтилган.

5

Ҳудди шу каби тартиб Қирғизистон Республикаси “Суд ижрочиларининг мақоми ва

ижро иши юритиш тўғрисида”ги Қонунининг 108-моддасида ҳам белгилаб қўйилган.

Мазкур норманинг яна бир жиҳати шундаки, ижро ҳаракатларига тўсқинлик

қилувчи ҳолатлар Қонунда ёки ИПК ва ФПКда ҳам

аниқ белгиланмаган

ёҳуд бунга

таъриф бериб ўтилмагани

боис, амалиётда бу каби ҳолатларга турлича ёндашувларни,

шунингдек коррупцион омилни келтириб чиқариши мумкин.

Олим У.Тухташеванинг таъкидлашича, Қонунда қандай ҳолатларда ижро

ҳаракатларини кейинги қолдиришга асос бўлиши кўрсатилмаган. Шунинг учун ҳам
ижро ҳаракатларини кейинги қолдириш масаласини суд ижрочиси мавжуд ҳолатлардан
келиб чиққан ҳолда ҳал қилади.

6

Бизнинг фикримизча, ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилувчи ҳолатларга

мантиқий таъриф ёҳуд тасниф бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш

деганда суд ёки давлат ижрочиси

томонидан қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда ижро иши юритиш
жараёнини вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин бўлган ҳолатларни тушуниш мумкин.

Ижро иши юритишни тўхтатиб туриг ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришдан

қуйидагилар билан фарқланади:

1) ижро иши юритиш номаълум муддатга тўхтатиб қўйилади. Ижро ҳаракатлари

кейинг қолдиришда эса, суд (давлат) ижрочиси ҳамма ҳолларда ижро ҳаракатларини
амалга оширишнинг янги вақтини аниқ белгилаши шарт;

2) ижро иши юритишни тўхтатиб туриш зарурияти суднинг, суд (давлат) ижрочиси

ва тарафларнинг эркига боғлиқ бўлмиаган ҳолатлардан келиб чиқади. Ижро
ҳаракатларини кейинги қолдириш эса, қоида тариқасида субъектив сабабларга боғлиқ;

3) ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришда су (давлат) ижрочиси ижро

ҳаракатларини амалга оширишнинг янги муддатини белгилайди. Тўхтатилган ижро
иши юритишни тиклаш эса, ижро иши юритиш ким томонидан тўхтатилганига қараб
тегишинча суднинг махсус ажрими ёки су (давлат) ижрочисининг қарори билан амалга
оширилади.

7

Ижро иши юритиш суд ёки давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши

мумкин. Қонуннинг 35-моддасига кўра “ижро иши юритиш давомида

суд

томонидан

қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро
ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини

4

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон

5

Федеральный закон Об исполнительном производстве, от 26.04.2023 № 21-П

6

У.Тухташева. Ижро иши юритиш - Дарслик. 2010 й

7

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

107

ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, қарздор узоқ муддатли
хизмат сафарида бўлганда, қарздор стационар даволаш муассасасида даволанаётганда,
давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда, рўйхатга
олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилганда

тўхтатиб

турилиши мумкин

8

.

Шунингдек, “Давлат ижрочиси ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа

орган ҳужжатини тушунтириш тўғрисидаги, ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-
бўлиб ижро этиш ҳақидаги, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги
аризалар билан ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга мурожаат
қилганда, қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган
бола қидирилаётганда, давлат ижрочиси томонидан жарима тариқасидаги жиноий
жазони бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома киритилганда,
ундирувчи илтимос қилганда”

9

давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши

мумкин

.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ижрочилари
уларга бўйсунувчи давлат ижрочиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва
қарорлари устидан шикоят келиб тушганда, зарур бўлган ҳолларда, ижро иши
юритишни тўхтатиб туришга ҳақли”

10

.

Ушбу моддада тўхтатиб турилиши мумкин бўлган ҳолатлар тоифаси ҳозирги замон

талабларига мос эмаслиги сабабларини қуйидаги батафсил тўхтатилиб ўтамиз.

Шунингдек, Қонуннинг 35-моддаси, яъни ижро иши юритишни тўхтатиб турилиги

мумкин бўлган ҳолатлар тоифаси ҳозирги замон талабларига мос эмас.

Хусусан, юқорида қайд этиб ўтилганидек, агарда жазо тариқасида тайинланган

жарима ундирилиши лозим бўлган шахс, яъни қарздор ижро ҳаракатларини амалга
ошириш давомида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазони ўтаётганида, ижро
ҳаракатларини тўхтатиб туриш мумкин бўлган норма ҳам белгиланмаган.

Барчамизга маълум 2020 йил “COVID-19” пандемияси туфайли бутун дунё учун

бурилиш йили бўлди. Бу инқироз ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларига, соғлиқни
сақлаш ва иқтисодиётдан тортиб ижтимоий муносабатлар ва шахсий эркинликкача
таъсир кўрсатди.

Карантин чоралари миллионлаб одамларнинг ижтимоий изоляциясига олиб

келди, иш ва ўқиш онлайн форматга ўтди, кўпгина корхоналар, шу жумладан хатто
давлат идоралари ходимлари ҳам тўлиқ хажда ишга чиқмасликка мажбур бўлди.

Ўз навбатида, бу каби ҳолатлар фуқаролар билан бевосита алоқа қилиш асосида

олиб бориладиган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
соҳасида ҳам бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарди ҳамда ҳужжатлар ижроси
бирон-бир қонуний асосларсиз бажарилмаслан қолди.

Амалдаги Қонунда бу каби фавқулотдаги ҳолатларда ижро ишини вақтинча

тўхтатиб туриш мумкинлиги масаласи назарда тутилмаган.

Шу билан бирга, Қонуннинг 35-моддаси 2-қисмига, яъни ижро иши юритиш давлат

ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин бўлган ҳолатларга “жазо тариқасида

8

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон

9

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон

10

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

108

тайинланган жарима ундирилиши лозим бўлган қарздор озодликдан маҳрум қилиш
тарзидаги жазо муддатини ўтаётганида” деган 3

1

- кичик банди билан қўшимча киритиш

лозим деб ҳисоблаймиз.

Бундан ташқари, Қонуннинг 33-моддасига кўра “Давлат ижрочиси ижро

ҳаракатлари амалга оширилишини ундирувчининг аризасига кўра кейинга қолдиришга
ҳақли. Аризада ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришнинг сўралаётган муддати
кўрсатилиши керак. Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи
ҳолатлар

мавжуд бўлганда давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг

аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра ўн кундан кўп бўлмаган муддатга кўпи билан
икки марта кечиктириши мумкин”

11

.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддаси 2-қисмига кўра,

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб,
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий
мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

12

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси 2-қисмига кўра эса,

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик
кучга эга,

тўғридан-тўғри амал қилади

ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил

этади.

13

Шундай бўлсада, Қонуннинг 33-моддасида тарафларнинг, яъни ундирувчи ва

қарздорнинг ижро иши юритишни кейинги қолдиришдаги ҳуқуқларида нотенглик
мавжуд.

Россия Федерацияси “Ижро иши юритиш тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддаси 1-

қисмида, суд ижрочиси

ундирувчининг

илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан ижро

ҳаракатларини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга кечиктиришга ҳақли эканлиги
кўрсатиб ўтилган.

14

Ҳудди шу каби тартиб Қирғизистон Республикаси “Суд ижрочиларининг мақоми ва

ижро иши юритиш тўғрисида”ги Қонунининг 108-моддасида ҳам белгилаб қўйилган.

Шуларни инобатга олиб, 33-модданинг 1-қисмини “давлат ижрочиси ижро

ҳаракатлари амалга оширилишини ундирувчининг аризасига кўра 10 кун муддатга кўпи
билан икки мартта кейинга қолдиришга ҳақли” деб ўзгартиришни таклиф қиламиз.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон;
2.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон. Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон;

11

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон

12

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон

13

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон

14

Федеральный закон Об исполнительном производстве, 26.04.2023 № 21-П


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

109

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.08.2006 йилдаги “Ўзбекистон

Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар
фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти
фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-458-сонли
қарори, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й.,
06/24/111/0623-сон;
4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ–3016-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон;
5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбурий ижро

бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-
3060-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й.,
07/24/406/0971-сон;
6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги “Суд ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-
таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3149-
сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-
сон;
7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.03.2018 йилдаги “Ижро

ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона
идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида”ги ПҚ-3597-сонли
қарори, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2018 й.,
07/18/3597/0889-сон;
8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2019 йилдаги “Суд ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли қарори, Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 13.03.2019 й., 07/19/4236/2762-сон;
9.

Murоdоv, R. (2018). О‘zbek estrаdаsining rivоjlаnishi vа zаmоnаviy tendensiyаlаri.

Tаshkent: Musiqа nаshrlаri.
10.

Kаrimоv, B. (2020). О‘zbek xаlq musiqаsi vа estrаdа: tаrixiy vа mаdаniy аspektlаr.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон;

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.08.2006 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-458-сонли қарори, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3016-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3060-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3149-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.03.2018 йилдаги “Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида”ги ПҚ-3597-сонли қарори, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2018 й., 07/18/3597/0889-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.03.2019 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли қарори, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 07/19/4236/2762-сон;

Murоdоv, R. (2018). О‘zbek estrаdаsining rivоjlаnishi vа zаmоnаviy tendensiyаlаri. Tаshkent: Musiqа nаshrlаri.

Kаrimоv, B. (2020). О‘zbek xаlq musiqаsi vа estrаdа: tаrixiy vа mаdаniy аspektlаr.