ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШДА ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Annotasiya

Мақолада рақамлаштириш шароитида туристик хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солишини унификация қилиш чегаралари таҳлил қилинади. Рақамли технологияларнинг ривожланиши муносабати билан қонунчиликда юзага келаётган асосий муаммолар ва қийинчиликлар муҳокама қилинади, шунингдек, ҳуқуқий нормаларни халқаро даражада мувофиқлаштириш имкониятлари кўриб чиқилади. Рақамли муҳитда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва туристик хизматлар етказиб берувчиларининг мажбуриятлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Рақамлаштириш тенденцияларини инобатга олган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
87-92
21

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ачилова, Л. . (2024). ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШДА ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ. Молодые ученые, 2(30), 87–92. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/yosc/article/view/46749
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада рақамлаштириш шароитида туристик хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солишини унификация қилиш чегаралари таҳлил қилинади. Рақамли технологияларнинг ривожланиши муносабати билан қонунчиликда юзага келаётган асосий муаммолар ва қийинчиликлар муҳокама қилинади, шунингдек, ҳуқуқий нормаларни халқаро даражада мувофиқлаштириш имкониятлари кўриб чиқилади. Рақамли муҳитда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва туристик хизматлар етказиб берувчиларининг мажбуриятлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Рақамлаштириш тенденцияларини инобатга олган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

87

ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШДА ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ

МУНОСАБАТЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Ачилова Лилия Илхомовна

Тошкент давла юридик университети

“Бизнес ҳуқуқи” кафедраси доценти, (PhD)

https://doi.org/10.5281/zenodo.14038090

Аннотация:

Мақолада рақамлаштириш шароитида туристик хизматлар кўрсатиш

бўйича фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солишини
унификация қилиш чегаралари таҳлил қилинади. Рақамли технологияларнинг
ривожланиши муносабати билан қонунчиликда юзага келаётган асосий муаммолар ва
қийинчиликлар муҳокама қилинади, шунингдек, ҳуқуқий нормаларни халқаро
даражада мувофиқлаштириш имкониятлари кўриб чиқилади. Рақамли муҳитда
истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва туристик хизматлар етказиб берувчиларининг
мажбуриятлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Рақамлаштириш
тенденцияларини инобатга олган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш
бўйича таклифлар берилган.

Калит сузлар:

Унификация, ҳуқуқий тартибга солиш, фуқаролик-ҳуқуқий

муносабатлар, туристик хизматлар, рақамлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари,
рақамли муҳит

.

LEGAL REGULATION OF CIVIL-LAW RELATIONS IN THE PROVISION OF

TOURIST SERVICES

Achilova Liliya Ilhomovna

Associate Professor of the Department of Business Law

of Tashkent State University of Law,

Doctor of Philosophy (PhD) in Law

ANNOTATION:

The article analyzes the frontiers of unification of legal regulation of civil-

law relations in the provision of tourism services in the context of digitalization. The main
problems and challenges faced by legislation due to the development of digital technologies are
examined, as well as opportunities for harmonizing legal norms at the international level.
Special attention is given to consumer rights and the obligations of service providers in the
digital environment. Possible ways of improving legal regulation in light of digitalization trends
are proposed.

Keywords:

Unification, legal regulation, civil-law relations, tourism services,

digitalization, consumer rights, digital environment.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига мувофиқ, «Давлат

жаҳон ахборот тармоғи Интернетга кириш имкониятини таъминлаш учун шароит
яратади». Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПФ-5464-
сон «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармойишига мувофиқ, амалдаги Фуқаролик кодекси
мамлакатда тез ривожланаётган иқтисодий муносабатлар ва фуқаролик ҳуқуқи
соҳасидаги халқаро стандартлар талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Хусусан:


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

88

Биринчи навбатда, Фуқаролик кодексида эскирган ҳуқуқий институтлар,

шунингдек, ривожланган давлатларнинг бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий
тизимларида мавжуд бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
сақланиб қолган;

Иккинчидан, «тижорат таваккали», «хўжалик субъектларининг тенглиги»,

«одилона компенсация», «шартнома мажбуриятларини бажармаслик» каби классик
фуқаролик-ҳуқуқий институтлар мавжуд эмас;

Учинчидан, замонавий бозор шароитларида талаб қилинадиган айрим фуқаролик-

ҳуқуқий шартномалар ва муносабатлар шаклларини тартибга солиш йўқ, жумладан
давлат-хусусий шериклик шартномаси, дилерлик шартномаси, улушли қурилиш,
кластер ишлаб чиқариш, электрон тижорат, криптовалюта муомаласи, ер участкалари
хусусийлаштирилиши ва бошқалар;

Тўртинчидан, Фуқаролик кодексида кўплаб ҳавола қилинган қоидалар мавжуд

(тахминан 80 та), бу кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлишига йўл
қўймайди ва унинг фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишдаги мақомини
пасайтиради;

Бешинчидан, юридик шахсларнинг бир-бирига ўхшаш ва бошқа ташкилий-

ҳуқуқий шакллардан олинган қоидалар аралашмасидан иборат бўлган ҳаддан ташқари
кўп ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд (масалан, хусусий корхона ва унитар корхона,
улар қонунчиликда бошқа иштирокчиларни ўз таркибига киритиш назарда
тутилмаганлиги сабабли инвестиция жалб қила олмайди);

Олтинчидан, Фуқаролик кодексида фуқаролик ҳуқуқи институтларига тааллуқли

бўлмаган жамоат ҳуқуқи қоидалари мавжуд, хусусий мулк ва шартнома
муносабатларига тегишли ҳаддан ташқари кўп чекловлар мавжуд;

Еттинчидан, Фуқаролик кодексида ахборот-коммуникация технологияларидан

фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи
қоидалар деярли йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг кириш қисмида «Ушбу Конституция

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва қоидаларига асосланган
ҳолда қабул қилинган», деб таъкидланади. Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикасида Конституция ва қонунларнинг мутлақ устуворлиги
эътироф этилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга,
бевосита амал қилади ва бутун мамлакат ҳудудида ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва қоидалари билан бир қаторда
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Агар
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг
қонунларида назарда тутилган қоидалардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса,
халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг

фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини
янада такомиллаштиришнинг асосий устувор йўналишларидан бири бу фуқаролик
қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва унификациялаш, уларни хорижий


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

89

давлатларнинг энг яхши амалиётлари билан уйғунлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада
илғор халқаро стандартларни имплементация қилишдан иборат. Халқаро хусусий ҳуқуқ
нормаларини турли давлатлар ўртасида яқинлаштириш жараёнида «унификация»,
«униформизация» ва «гармонизация» каби атамалар қўлланилади

1

. Халқаро

ташкилотлар халқаро ҳуқуқий актларни унификация қилиш жараёнида муҳим роль
ўйнайди. Халқаро хусусий ҳуқуқни унификация қилиш соҳасидаги энг қадимги
ташкилот Гаага конференцияси бўлиб, у 1893 йилда ўз ишини бошлаган. Ушбу
ташкилотнинг аъзолари орасида 60 дан ортиқ давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам
мавжуд. Маълумки, 2020 йил 4 март куни Ўзбекистон Гаага конференциясига қўшилди.
Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига аъзо бўлиши давлатнинг халқаро хусусий ва
оила ҳуқуқи нормаларини унификация қилиш жараёнида иштирокини таъминлашга,
ҳуқуқий тизимнинг халқаро стандартлар асосида ривожланишига, давлат
фуқароларининг чет элдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини
оширишга хизмат қилади

2

.

Туризм кодексининг жорий қилиниши, аввало, қуйидаги вазифаларни ҳал этишга

йўналтирилади:
1.

Туризм фаолиятини лицензиялаш ва сертификатлаш — туроператорлар ва

туристик хизмат кўрсатувчилар учун махсус талабларни жорий этиш орқали уларнинг
ишини тартибга солиш ва сифатини назорат қилиш.
2.

Туристлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — туристлар учун ҳуқуқий кафолатлар ва

муҳофаза чораларини таъминлаш, шунингдек, туроператорларнинг мажбуриятларини
аниқ белгилаш.
3.

Туризмни

ривожлантириш стратегияси — давлат томонидан туризмни

ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга
ошириш механизмларини белгилаш.

Мазкур кодекснинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро майдонда туризм

соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва чет эллик туристлар учун
мамлакатнинг янада жозибадор бўлишига хизмат қилади. Шунингдек, кодекс туристик
фаолиятнинг электрон хизматлари ва рақамлаштириш масалаларига ҳам эътибор
қаратиб, замонавий ахборот технологияларини кенг кўламда жорий этишга имкон
беради

3

.

Қонунчиликка бундай кодексни жорий этишнинг аҳамияти шундаки, у нафақат

ички туризмни ривожлантириш, балки ташқи инвесторлар учун ҳам янги имкониятлар
яратади. Туризм кодекси асосидаги ҳуқуқий асосларнинг такомиллашуви соҳадаги
муаммоларни бартараф этиш ва янги имкониятларни очишда муҳим рол ўйнайди

4

Туристик хизматлар билан боғлиқ муносабатларни рақамлаштириш шароитида ФК
ЎРни такомиллаштириш бу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни шаффофлаштириш,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлақонли муҳофаза қилиш ва давлат
органларининг назорат механизмларини кучайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, ФК

1

chrome extension://efaidnbmnnnibpcajpcglclefindmkaj/https://12aas.arbitr.ru/storage/materials/doc2.pdf.

2

https://uzdaily.uz/ru/post/49916

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини ривожлантириш

тўғрисида"ги Фармони, № УП-5611, 2 июль, 2018.

4

Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги қонуни, № ЗРУ-549, 16 июль, 2019.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

90

ЎРнинг рақамли иқтисодиётга мослашуви мамлакатнинг туризм соҳасидаги халқаро
рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади

5

.

Мазкур қонунчилик таклифлари асосида Ўзбекистон Республикасининг

Фукаролик кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда:
1.

Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси 24-моддаси қуйидаги таҳрирда

баён этиш таклиф қилинади:

24-модда. Рақамли реестрда тадбиркор ёки фаолияти рақамли платформалар

орқали амалга оширилаётган шахснинг турган жойи.

Рақамли реестрда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган шахс ўз

турган жойида ёки рақамли платформалардан фойдаланган ҳолда фаолият юритиш
ҳуқуқига эга.

Мазкур Кодекснинг қоидалари, агар қонунчилик ёки ҳуқуқий муносабатлар

моҳиятидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, фуқароларнинг ҳуқуқий шахс тузмасдан ўз
турган жойида (юридик манзили) ёки рақамли платформалардан фойдаланган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга татбиқ этилади.

Юридик шахс тузмасдан ўз ерларида ёки рақамли платформалардан фойдаланган

ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс мазкур модданинг биринчи
қисми талабларини бузган ҳолда электрон операциялар ёки смарт-контрактларда у
тадбиркор эмаслигини даъво қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай шартномаларга нисбатан
суд мазкур Кодекснинг ерда ёки рақамли платформалардан фойдаланган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятига оид мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларини қўллаши
мумкин.

Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур Кодекснинг

қоидалари

фуқароларнинг

рақамли

платформалардан

фойдаланган

ҳолда

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳам татбиқ этилади.

Фуқаролик кодексининг муҳим муаммоларидан бири — мажбурият ҳуқуқининг

таркибий қисми сифатида электрон шартномаларни ҳуқуқий тартибга солишнинг
йўқлиги. Бу талаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги
ПФ-6313-сонли фармонида ҳам белгиланган бўлиб, электрон тизимда шартномаларни
тузиш, ўзгартириш, бекор қилиш ва сақлаш тартибини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Ахборот технологияларининг ривожланиши электрон шартномаларни аниқ ва
батафсил ҳуқуқий тартибга солишни талаб қилади. Бунда қуйидаги муҳим таркибий
қисмлар инобатга олиниши керак:
1.

шахсни идентификация қилиш (электрон имзо ва ҳ.к.),

2.

шартномани тасдиқлаш (маълумотлар базаси, электрон ҳужжатлар ва ҳ.к.),

3.

шартномани қайтариш (объектив ифодалаш).
Бундай амалиёт романо-герман ҳуқуқ тизимига эга кўплаб ривожланган

мамлакатларда мавжуд. Шунингдек, фуқаролик кодексида, агар шартнома икки ёки
ундан ортиқ тилда тузилган бўлиб, улар бир хил ҳақиқий деб тан олинса, ҳар бир
тилдаги сўз ва иборалар бир хил маънога эга деб ҳисобланиши лозимлиги қоидалари
мустаҳкамланиши керак. Агар ҳар бир тилдаги сўз ва иборалар ўзаро зиддиятли бўлса,
уларни талқин қилиш тегишли моддалар, шартноманинг моҳияти ва мақсади ҳамда

5

с


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

91

виждонлилик тамойилларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Шу каби қоида Хитой
Халқ Республикасининг фуқаролик кодексининг 466-моддасида ҳам мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш

концепциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5
апрелдаги 5464-сонли қарорида ахборот-коммуникация технологияларидан шартнома
муносабатларида фойдаланишни самарали тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар
белгиланган

6

.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси ислоҳоти жараёнида

халқаро хусусий ҳуқуқ ва қиёсий-ҳуқуқий тартибга солишни унификация қилиш
рақамли фуқаролик айланмаси шароитида ҳуқуқий муносабатларни самарали ва
оқилона тартибга солиш имконини беради. Бу рақамли технологияларнинг
тараққиётига мос равишда қонунчиликни такомиллаштиришга ёрдам беради, бу эса
туристик хизматларни кўрсатиш соҳасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг
аниқ ва замонавий тартибини таъминлайди.

References:

1.

Ruzinazarov, S. N., & Achilova, L. I. (2021). A new stage in the development of

the civil code of the Republic of Uzbekistan in the context of digital reality. International
Relations: Politics, Economics, Law, 2020(1), 58-65
2.

extension://efaidnbmnnnibpcajpcglclefindmkaj/https://12aas.arbitr.ru/storage/materi

als/doc2.pdf.
3.

https://uzdaily.uz/ru/post/49916

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм

соҳасини ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони, № УП-5611, 2 июль, 2018.
5.

Ачилова, Л. (2021). ТУРИЗМВАМЕҲМОНХОНАСАНОАТИДАРАҚАМЛИИҚТИСОДИЁТ:

ҚИЁСИЙТАҲЛИЛ.ЮРИСТАХБОРОТНОМАСИ,2(6), 92-98
6.

Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги қонуни, № ЗРУ-549, 16 июль,

2019.
7.

Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси, 1996 йил.

8.

Achilova, L. (2020). Genesis of sources of legal regulation of relations in the provision of

hotel services.

Результаты научных исследований в условиях пандемии (COVID-19)

,

1

(06),

101-106.
9.

П.В.Трощинский, А.Р. Зайнигабдинов, Д.С.Соседов • «Гражданский кодекс КНР» •

Монография
https://www.iccaras.ru/kniga.html?id=1126#:~:text=%D0%93%D1%80%D0%B0%D0%B6
%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D1%81%D0%BA%D0%B8%D0%B9%20%D0%BA%D0%BE
%D0%B4%D0%B5%D0%BA%D1%81%20%D0%9A%D0%9D%D0%A0%20%D0%BF%D1

6

П.В.Трощинский, А.Р. Зайнигабдинов, Д.С.Соседов • «Гражданский кодекс КНР» • Монография

https://www.iccaras.ru/kniga.html?id=1126#:~:text=%D0%93%D1%80%D0%B0%D0%B6%D0%B4%D0%B0%D0%
BD%D1%81%D0%BA%D0%B8%D0%B9%20%D0%BA%D0%BE%D0%B4%D0%B5%D0%BA%D1%81%20%D0
%9A%D0%9D%D0%A0%20%D0%BF%D1%80%D0%B5%D0%B4%D1%81%D1%82%D0%B0%D0%B2%D0%B
B%D1%8F%D0%B5%D1%82%20%D1%81%D0%BE%D0%B1%D0%BE%D0%B9,%D0%BE%D1%82%D0%BC%
D0%B5%D0%BD%D0%B5%20%D0%BD%D0%B5%D0%BA%D0%BE%D1%82%D0%BE%D1%80%D1%8B%D
1%85%20%D1%80%D0%B0%D0%BD%D0%B5%D0%B5%20%D0%BF%D1%80%D0%B8%D0%BD%D1%8F%D
1%82%D1%8B%D1%85%20%D0%B7%D0%B0%D0%BA%D0%BE%D0%BD%D0%BE%D0%B2.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

92

%80%D0%B5%D0%B4%D1%81%D1%82%D0%B0%D0%B2%D0%BB%D1%8F%D0%B5
%D1%82%20%D1%81%D0%BE%D0%B1%D0%BE%D0%B9,%D0%BE%D1%82%D0%BC
%D0%B5%D0%BD%D0%B5%20%D0%BD%D0%B5%D0%BA%D0%BE%D1%82%D0%BE
%D1%80%D1%8B%D1%85%20%D1%80%D0%B0%D0%BD%D0%B5%D0%B5%20%D0
%BF%D1%80%D0%B8%D0%BD%D1%8F%D1%82%D1%8B%D1%85%20%D0%B7%D0
%B0%D0%BA%D0%BE%D0%BD%D0%BE%D0%B2.

Bibliografik manbalar

Ruzinazarov, S. N., & Achilova, L. I. (2021). A new stage in the development of the civil code of the Republic of Uzbekistan in the context of digital reality. International Relations: Politics, Economics, Law, 2020(1), 58-65

extension://efaidnbmnnnibpcajpcglclefindmkaj/https://12aas.arbitr.ru/storage/materials/doc2.pdf.

https://uzdaily.uz/ru/post/49916

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони, № УП-5611, 2 июль, 2018.

Ачилова, Л. (2021). ТУРИЗМВАМЕҲМОНХОНАСАНОАТИДАРАҚАМЛИИҚТИСОДИЁТ: ҚИЁСИЙТАҲЛИЛ.ЮРИСТАХБОРОТНОМАСИ,2(6), 92-98

Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги қонуни, № ЗРУ-549, 16 июль, 2019.

Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик кодекси, 1996 йил.

Achilova, L. (2020). Genesis of sources of legal regulation of relations in the provision of hotel services. Результаты научных исследований в условиях пандемии (COVID-19), 1(06), 101-106.

П.В.Трощинский, А.Р. Зайнигабдинов, Д.С.Соседов • «Гражданский кодекс КНР» • Монография https://www.iccaras.ru/kniga.html?id=1126#:~:text=%D0%93%D1%80%D0%B0%D0%B6%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D1%81%D0%BA%D0%B8%D0%B9%20%D0%BA%D0%BE%D0%B4%D0%B5%D0%BA%D1%81%20%D0%9A%D0%9D%D0%A0%20%D0%BF%D1%80%D0%B5%D0%B4%D1%81%D1%82%D0%B0%D0%B2%D0%BB%D1%8F%D0%B5%D1%82%20%D1%81%D0%BE%D0%B1%D0%BE%D0%B9,%D0%BE%D1%82%D0%BC%D0%B5%D0%BD%D0%B5%20%D0%BD%D0%B5%D0%BA%D0%BE%D1%82%D0%BE%D1%80%D1%8B%D1%85%20%D1%80%D0%B0%D0%BD%D0%B5%D0%B5%20%D0%BF%D1%80%D0%B8%D0%BD%D1%8F%D1%82%D1%8B%D1%85%20%D0%B7%D0%B0%D0%BA%D0%BE%D0%BD%D0%BE%D0%B2.